ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси ҳузуридаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.12.2020 й. 818-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 декабрдаги

818-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги

"Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси ҳузуридаги "Ғалаба боғи"

ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармаси

маблағларини шакллантириш ва улардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси ҳузуридаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғарма маблағларини бошқариш, шунингдек, ҳисоб ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасининг (кейинги ўринларда - Мажмуа) бюджетдан ташқари маблағларини сақлаш учун депозит ҳисобварағида жамланади ҳамда ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.


3. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси - "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси бошлиғи томонидан тасдиқланган ва Тошкент ҳарбий округи молия хизматида белгиланган тартибда рўйхатга олинадиган йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.


4. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш Мажмуа бошлиғи томонидан амалга оширилади.


5. Йил охирида Жамғарма маблағларининг қолдиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига киритилмайди ва келгуси молия йили учун Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасини тузишда ҳисобга олинади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


6. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

Мажмуага ва унинг объектларига кириш учун чипталар сотишдан тушган маблағлар;

Мажмуа мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан тушган маблағлар;

тижорат банкларининг депозит ҳисобварақларига жойлаштирилган вақтинчалик бўш турган маблағларга ҳисобланган фоизлардан тушган даромадлар;

белгиланган тартибда тузиладиган шартномаларга мувофиқ кўргазмалар ташкил этишдан ва бошқа хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан амалга оширилган ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Мажмуа мулкини ижарага беришдан тушган маблағлар тўлиқ Мажмуанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга йўналтирилади.

Мажмуа таркибий бўлинмалари томонидан ўтказиладиган тадбирларда қатнашиш, Мажмуа ҳудудига ва музейга кириш учун чипталар нархи, шунингдек, Мажмуа ҳудудида жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўтказиладиган тадбирлар учун тариф Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тегишли ҳудуддаги музейлар ва бошқа маданият муассасалари (ташкилотлар) томонидан кўрсатиладиган ўхшаш хизматлар учун белгиланган ўртача нархларни қўллаган ҳолда шакллантирилади.


7. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда:

а) 75 фоиздан кам бўлмаган миқдорда:

Мажмуанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари учун, шу жумладан:

модернизация қилиш, жорий ва мукаммал таъмирлаш ҳамда харид қилиш бўйича тадбирларни молиялаштириш учун;

хўжалик ва техник (ташкилий) мол-мулкни, мебель, компьютер техникаси, илмий ва махсус адабиётлар ҳамда бошқа моддий-техник восита (мулк)ларни харид қилишни, адабиётлар чоп этишни, тегишли режалар доирасида ўтказиладиган тадбирларни, халқаро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик тадбирларини молиялаштириш учун;

байрам тадбирларини, кўнгилочар ва маданий тадбирларни молиялаштириш учун;

Мажмуанинг фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларга юкланган функцияларни амалга ошириш ва вазифаларни бажаришга йўналтирилган бошқа қўшимча тадбирлар учун;

б) 25 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда:

ҳарбий хизматчилар (ходимлар), Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчиларини моддий рағбатлантириш бўйича тадбирларни молиялаштириш учун, шу жумладан:

ҳарбий хизматчилар (ходимлар), Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчилари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ҳамда хорижий давлатлар вакилларини тақдирлаш учун гулчамбарлар, гулдасталар, эсдалик совғалари, қимматбаҳо совғалар ва ҳоказолар харид қилиш учун;

Мажмуанинг фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларига юкланган функцияларни амалга ошириш ва вазифаларни бажаришга йўналтирилган бошқа қўшимча тадбирлар учун фойдаланилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ БЎЙИЧА ДАРОМАД

СМЕТАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ВА САРФЛАШ


8. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси - "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси бошлиғи томонидан тасдиқланади ва Тошкент ҳарбий округи молия хизматида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.


9. Жамғармадан маблағлар ажратиш ва уларни сарфлаш даромадлар ва харажатлар сметаси Тошкент ҳарбий округи молия хизматида рўйхатга олинганидан сўнг амалга оширилади.


10. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига киритиладиган ўзгартиришлар белгиланган тартибда Тошкент ҳарбий округи молия хизматида рўйхатга олинади.


11. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрсатилган ҳомийлик хайрияларининг тўлиқ суммаси, агар ҳомий билан аниқ мақсадлар учун йўналтирилиши келишилмаган бўлса, Мажмуанинг фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун сарфланади.


12. Жамғарманинг касса харажатлари тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасининг параметрлари доирасида амалга оширилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ БЎЙИЧА

ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ БЕРИШ


13. Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш белгиланган тартибда ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари рўйхати асосида юритилади.


14. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот белгиланган тартибда Мажмуа бошлиги томонидан Тошкент ҳарбий округи молия хизматига тақдим этилади.


15. Мажмуа бошлиғи ва молия бўлими бошлиғи қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланадилар:

Жамғарма маблағларининг қонуний ва мақсадли йўналтирилиши;

Жамғарма маблағларининг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда сарфланиши;

Жамғарма маблағлари бўйича харажатларнинг тўғри ҳисобга олиниши;

Жамғарма маблағларидан оқилона фойдаланилиши;

юридик ва жисмоний шахслар (етказиб берувчилар) билан тузиладиган шартномаларнинг асосли ва қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилиши ва тузилиши;

товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилишини тасдиқлайдиган бирламчи ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг ишончлилиги.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Жамғарма маблағларининг тўғри шакллантирилиши ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Молия-иқтисод бош бошқармаси ва Назорат-тафтиш бошқармаси, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа назорат органлари томонидан амалга оширилади.


17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь



































Время: 0.0449
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск