Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар тўғрисида маълумот /

2021 йил учун қонунчиликдаги янгиликлар

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2021 ЙИЛ УЧУН ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР



2021 йил 1 декабрдан бошлаб:


- чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, хорижий жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга электрон рақамли имзо калити сертификатларини Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан бериш орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имкони яратилади;


- Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами соддалаштирилган тартибда туман (шаҳар) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ҳамда давлат хизматлари марказлари томонидан берилади;


- лицензия, рухсатнома, сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг дубликатини бериш учун қонунчилик ҳужжатларида миллий валютада белгиланган тўловлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизигача миқдорда белгиланади (қонунчилик ҳужжатларида тўловлар белгиланмаган ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизидан кам миқдорда белгиланган ҳоллар бундан мустасно). Бунда, QR-код қўйилган лицензия, рухсатнома, сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг дубликатларини бериш учун тўлов ундирилмайди.


(2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)



Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳар йил якуни бўйича барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтингни эълон қилиш амалиёти жорий этилади.


Қурилиш соҳасида харид комиссиясининг маълумотлар ҳаққонийлигини текшириш ва иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш ваколатлари бекор қилинади.


(2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон "Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори)



Белгиланишича:


- Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг Очиқлик индексини аниқлаш бўйича чораларни кўради, натижаларни ўз расмий веб-сайтлари ва оммавий ахборот воситалари орқали оммага етказилишини таъминлайди.


- белгиланган методика асосида ҳар йил якуни бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг Очиқлик индекси аниқланади;


- қуйидаги тадбирлар телеканаллар, шунингдек, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши таъминланади:


q Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари (ёпиқ мажлислар бундан мустасно);


q тарафларнинг розилиги билан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамоат тартибига тажовуз қилувчи, аҳоли соғлиғини сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги, шу жумладан, давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар, шунингдек, айрим оилавий низоларга оид фуқаролик ишлари бўйича суд мажлислари (ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно).


(2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон "Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони)



Шундай тартиб ўрнатилиб, унга кўра:


- кўчма савдо фаолияти тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда "K - SAVDO" автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда, тадбиркорлик субъектларидан рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди;


- кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари бўйича "K - SAVDO" ААТ орқали электрон аукционда сотилади.


(2021 йил 4 июндаги ПҚ-5136-сон "Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)



Белгиланишича, 2022 йил 1 ноябргача, синов тариқасида, кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди.

Бунда, тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу маҳсулотларни синов мобайнида акциз маркалари билан маркировка қилмаслик тартиби уларни давлат тилида маркировка қилиш ҳамда мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этишдан озод қилмайди.


Истеъмол ва гуруҳланган қадоқларга рақамли идентификациялаш воситалари туширилиши, шунингдек тамаки маҳсулотларини агрегациялаш таъминланади ва маркировкалаш ахборот тизимига маркировкаланган ва агрегацияланган фильтрсиз сигареталар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 665-сон "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировкалаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори)



Электрон тўлов тизимлари хизматлари ёрдамида амалга оширилган транзакцияларнинг ("P2P" тўловлари бундан мустасно) электрон чекларида солиқ органлари ахборотлар тизимларига интеграциялашган ва автоматик тарзда шаклланувчи фискал белгиларни мажбурий акс эттириш талаби ўрнатилади.


(2021 йил 4 октябрдаги ПҚ-5252-сон "Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори)



Қуйидагилар бекор қилинади:


- тижорат банкларига етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқ;


- давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) тўғрисида тузиладиган шартномаларида мажбурий равишда олдиндан тўловни белгилашга доир талаб;


- қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчилари ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда авансни белгилашга доир талаб.


Бунда юқорида кўрсатилган олдиндан тўлов ва аванс шартнома тарафларининг келишувига мувофиқ белгиланади.


(2021 йил 14 сентябрдаги ПФ-6313-сон "Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)



Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида:


- ветеринария ва фитосанитария органларининг товарларга тегишли ҳужжатларни текшириш ва расмийлаштириш вазифалари "Ягона дарча" божхона ахборот тизими ёки унга интеграциялашган ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;


- ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва уларни рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади;


- тўланадиган барча йиғимларни транспорт воситалари чегара пунктига киргунга қадар ягона ҳисобварақ асосида олдиндан тўлаш амалиёти жорий этилади.


(2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон "Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Президент Фармони)



2021 йил 1 ноябрдан бошлаб:


Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:


- ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлик лавозим маошлари 35 фоизга оширилади;

- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш, уларга бухгалтерия хизматини кўрсатиш вазифаси туман (шаҳар) ҳокимликларидан туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига ўтказилади;

- туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.


(2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6324-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони)



- "Меҳр дафтари" тизими доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни молиялаштириш учун "Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.


(2021 йил 9 августдаги ПҚ-5215-сон "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)



- республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси ва урология илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилади.


(2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сон "Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)



- "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно);


- Давлат хизматлари марказлари, "Лицензия" ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан уч иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга бир иш кунида қайтарилади. Бунда:

ариза берувчига тўловлар Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтарилади ва Давлат хизматлари агентлиги томонидан давлат хизматини кўрсатиш муддатини кечиктирган давлат органи ва ташкилотининг бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлари ҳисобидан сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундириб олинади;

ариза берувчига тегишли давлат хизмати тўлиқ ҳажмда кўрсатилади.


(2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)



Белгиланишича:


- хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг республика ҳудудига эркин муомалага чиқариш (жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида олиб келинган маҳсулотлар бундан мустасно) тартиби жорий этилади. Бунда:

республика ҳудудига олиб кирилаётган шу турдаги маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ушбу маҳсулотлар божхона ҳудудига келишидан камида 15 кун олдин божхона электрон дастурига жойлаштирилиши шарт;

маҳсулотларни "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига ўтказиш давлат божхона хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг резиденти ҳисобланган аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан расмийлаштирилган тегишли мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади;


- хавфлилик даражаси юқори бўлмаган айрим турдаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасининг резиденти ҳисобланган аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органларида мувофиқлик сертификатини (амал қилиш муддатидан қатъи назар) бир марта расмийлаштирган ҳолда йигирма тўрт ой давомида импорт қилишга рухсат этилади. Бунда:

мазкур тартиб мувофиқлик сертификатида кўрсатилган айнан бир ишлаб чиқарувчининг маҳсулот турларига нисбатан амал қилади;

импорт қилувчининг маҳсулотлар мувофиқлиги тўғрисидаги декларацияси давлат божхона хизмати органлари томонидан маҳсулотни "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига ўтказиш учун асос бўлади;

мазкур соддалаштирилган тартибда олиб кириладиган товарларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш учун ушбу товарларни олиб кираётган тадбиркорлик субъектлари жавобгар ҳисобланади;


- республикага олиб келинадиган маҳсулотларнинг техник регламентлар, стандартлар ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган талабларга мувофиқлиги устидан назорат Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ёки унинг тузилмасидаги ваколатли ташкилот томонидан хавф-хатарлар таҳлили асосида амалга оширилади;


- техник регламентлар, стандартлар ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотлар рўйхатини юритиш Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ёки унинг тузилмасидаги ваколатли ташкилот томонидан амалга оширилади. Бунда, рўйхатга киритилган маҳсулотларни, рўйхатга олинган кундан бошлаб 6 ой муддатгача рўйхатдан чиқариш, номувофиқ деб топилган тегишли маҳсулотни ишлаб чиқарувчи (унинг расмий вакили) томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, эркин муомалага чиқариш тақиқланади.


(2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Президент Фармони)



2021 йил 1 октябрдан бошлаб:


Қуйидагилар бекор қилинади:


- қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти;


- алоҳида тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига қўйилган тақиқ;


- рўйхатга мувофиқ давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг назорат функциялари:


Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат

ҳокимияти органларининг 2021 йил 1 октябрдан

бекор қилинаётган назорат функциялари

РЎЙХАТИ

Т/р

Функция

Ваколатли орган

1.

Ташувчилар томонидан санитария қоидаларининг бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан тизимли назоратни ташкил этиш.

Транспорт вазирлиги

2.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар экин майдонларида, томорқа ерларида, иссиқхона хўжаликларида фитосанитария ҳолати устидан доимий кузатув ва назорат олиб бориш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллашнинг сифати устидан назорат олиб бориш.

4.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маъмурий биноларини қуриш ишларининг сифати бўйича мониторинг олиб бориш.

Маҳалла ва оилани

қўллаб-қувватлаш вазирлиги

5.

Акциз маркаларидан фойдаланиш ва уларни сотиш, шунингдек, акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни савдо тармоғи (чакана, улгуржи) орқали сотишни назорат қилиш.

Давлат божхона қўмитаси

6.

Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик соҳасидаги халқаро шартномалар доирасида келтирилган асбоб-ускуналар (жиҳозлар, материаллар, ахборот ва ташкилий техника тизимлари ва воситалари) реестрини юритиш ва белгиланган тартибда назоратини амалга ошириш.

7.

Чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситаларининг эгалари томонидан мажбурий суғурта бўйича қонунчиликда белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилиш.

8.

Иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш корхоналари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари сарфланишини назорат қилиш.

Давлат солиқ қўмитаси

9.

Қурилишда металл прокатининг қўлланилиши юзасидан тегишли назоратни таъминлаш.

Монополияга қарши

курашиш қўмитаси

10.

Озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш баланси бажарилишининг мониторингини таъминлаш, бунда баланс барча ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар бўйича бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш.

Давлат статистика қўмитаси

11.

Тегишли ҳудудда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаш.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

12.

Ёқилғи-энергетика тармоқлари маҳсулотларига шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларнинг шакллантирилиши ва қўлланишининг тўғрилигини доимий назорат қилиб бориш.

13.

Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш.

14.

Коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзларни ундириш тўғрисида даъволар билан судга мурожаат қилиш.

15.

Тиббий ёрдам сифатининг клиник-статистик стандартларига риоя этилишини назорат қилиш.

16.

Йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда хавфсизлиги, уларни сақлаш шароитлари устидан давлат назоратини амалга ошириш.


(2021 йил 15 сентябрдаги ПФ-6314-сон "Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)



Божхона органларининг умумий чекланган штатлар сони доирасида тоифадан ташқари мақомга эга бўлган "Масофавий электрон декларациялаш" божхона постлари Давлат божхона қўмитасининг Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари бўйича бошқармаларида ташкил этилади.


Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:


- "Масофавий электрон декларациялаш" божхона постлари ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан тақдим этилган электрон божхона юк декларацияларининг масофавий божхона расмийлаштирувини амалга оширади;

- "Масофавий электрон декларациялаш" божхона постлари ташкил этилган ҳудудлардаги ТИФ божхона постларининг фаолияти божхона назорати шаклларини амалга оширишга ихтисослаштирилади;

- "Масофавий электрон декларациялаш", ТИФ ва чегара божхона постлари фаолиятини ташкил этиш тартиби Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади;

- чегара божхона постларидаги инспекцион кўрик мажмуалари (рентген) билан ишлаш гуруҳлари ходимларига зарарли меҳнат шароитлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама берилади.


(2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон "Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Президент Фармони)



Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан йиллик экспорт ҳажми 20 миллион АҚШ долларидан ошган корхоналарга экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун тижорат банклари орқали бир марталик молиявий ресурслар 5 миллион АҚШ долларигача миқдорда ҳамда бир йилгача муддатга тақдим этилади.

Охирги ўн икки ой давомида 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган корхоналарга асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар олиб киришда божхона тўловларини тўлаш бўйича фоиз ҳисобланмаган ҳамда уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунга тўловни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилади.


Юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатлардан сертификатланган ва декларацияланган асбоб-ускуна, бутловчи қисмлар, хомашё, ўлчов воситалари, кимёвий реагентлар, кўтариш мосламалари ва транспорт воситалари импортида миллий сертификат олиш талаби бекор қилинади.


(2021 йил 7 сентябрдаги ПФ-6306-сон "Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони)



Цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади.


(2021 йил 31 августдаги ПҚ-5239-сон "Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)



Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:


- Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги ва ички аудит хизматлари ҳар чоракда камида бир маротаба оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўз фаолиятига оид ҳисоботларни жамоатчиликка эълон қилиб боради.


(2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сон "Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)



Экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи суммасини солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварағига чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҳиcобга олиш тартиби ўрнатилади.


(2021 йил 24 августдаги ПҚ-5231-сон "Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида"ги Президент қарори)



Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:


- "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар ва шахслар тўғрисидаги маълумотлар манфаатдор вазирлик ва идораларга "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилади.


(2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сон "Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)



Автотранспорт воситалари (давлат органларининг хизмат енгил автотранспорт воситаларидан ташқари) ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 465-сон "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори)



Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:


- рўйхатда кўрсатилган давлат тиббиёт муассасаларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилинади ва молиялаштиришнинг янги механизми асосида уларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этилади;


- имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ихтисослаштирилган муассасаларга даволанишга йўллашда:

1) касалликнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб ахборот тизими орқали навбатда туришнинг шаффоф механизмлари татбиқ этилади;

2) кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар тоифасига кирувчи фуқаролар "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига мувофиқ аниқланади;

3) беморларга ўзларининг сўровлари, мурожаатлари ҳамда навбати ҳақидаги ахборотни реал вақт режимида олиш имконияти таъминланади;

4) беморларга, уларнинг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма берилади;

5) йўлланма ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантирилади ва давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббий хизматлар олиш ҳуқуқини беради;

6) бемор даволанганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси даволаган муассасага базавий нархлар доирасида беморга кўрсатилган тиббий хизматларни асословчи ҳужжатларга мувофиқ, сарфланган маблағни Давлат бюджети ҳисобидан ўтказиб беради.


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни даволаш учун ихтисослаштирилган муассасаларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тузилган шартномалар асосида базавий нархларда молиялаштириш механизми жорий этилади.


Ихтисослаштирилган муассасаларнинг расмий веб-сайтларида бўлимлар кесимида мавжуд ўринлар сони, шу жумладан бўш ўринлар сони, кўрсатиладиган тиббий хизматлар турлари ва нархлари жойлаштирилиши ва мунтазам янгиланиб борилиши таъминланади.


2021 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тизимига ўтказиладиган тиббиёт муассасалари

РЎЙХАТИ


1. Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.

2. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.

3. Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази.

4. Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази.

5. Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.

6. Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.

7. Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.

8. Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.

9. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.

10. Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази.

11. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.

12. Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.

13. Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.

14. Болалар миллий тиббиёт маркази.


(2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сон "Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)



Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:


- аукцион натижалари бўйича пул маблағлари Марказнинг махсус ҳисоб рақамида йиғилади ва аукцион ғолиби томонидан объект қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг улар буюртмачи ҳисоб рақамига ўтказилади;


(2021 йил 24 июлдаги ПҚ-5197-сон "Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)



Белгиланишича:


- Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, иш берувчи ва ёш мутахассис билан 3 йилгача бўлган муддатга тузилган шартнома асосида ёш мутахассиснинг лавозим маошига қўшимча равишда ҳар ой тўлаб борилади.


Ёшларнинг "Бизнесга биринчи қадам" стартап ғоялари танловларини ташкил этиш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарда камида уч нафардан ғолибга грантлар бериш амалиёти жорий этилади.


Ҳар йили ёшларга мўлжалланган бадиий асарлар муаллифларини рағбатлантириш мақсадида "Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб" танлови ташкил этилади.


(2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон "Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони)



Барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида мавжуд штат бирликлари доирасида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилади.


(2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон "Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори)



Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари республиканинг барча туман (шаҳар)ларида ташкил этилади.


Давлат бюджетидан молиялаштириладиган айрим давлат ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида 1 182 та юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилади, шунингдек бўшатилаётган штат бирликлари ҳисобидан Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056 та штат бирликлари ажратилади.


Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида 2021 йил 1 октябрдан бошлаб қисқартирилаётган юридик хизматлар

ШТАТ БИРЛИКЛАРИ

Т/р

Давлат органи (ташкилоти) номи

Туман (шаҳар) бўлинмалари

Қисқартирилаётган штат бирликлари сони

1.

Молия вазирлиги

Молия бўлимлари

204

2.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари

204

3.

Тиббиёт бирлашмалари

194

4.

Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими бўлимлари

190

5.

Маданият вазирлиги

Маданият бўлимлари

160

6.

Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим бўлимлари

102

7.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ободонлаштириш бошқармалари

62

8.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Давлат ўрмон хўжаликлари

54

9.

Наманган шаҳри, Марҳамат ва Қарши туманларидаги юридик хизмат кўрсатиш марказлари*

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари

12

Жами:

1 182


Давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи "E-huquqshunos" электрон тизими босқичма-босқич жорий этилади.


(2021 йил 29 июндаги ПҚ-5168-сон "Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)



Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура билан биргаликда тезкор-қидирув, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов фаолиятини амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича ўқув курслари ташкил этилади.


(2021 йил 26 июндаги ПҚ-5163-сон "Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори)



Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:


- солиқ тўловчи томонидан тегишли халқаро уюшмага аъзо бўлиш учун аъзолик бадалларига ҳамда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига йўналтириладиган ўзининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммаси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.

Бунда, мазкур солиқ имтиёзлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баробаригача бўлган суммага, шунингдек,ўқув курсидан муваффақиятли ўтган ҳамда тегишли халқаро уюшма аъзоси сифатида аъзолик бадаллари тўловини ва кўрсатилган хизматлар учун тўловни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда қўлланилади.


(2021 йил 25 июндаги ПҚ-5161-сон "Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)



Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:


- қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчи томонидан амалга оширилади ҳамда мазкур муддатга кўп квартирали уй-жой эксплуатациясининг кафолат муддати жорий қилинади. Бунда:

қурувчи томонидан мазкур вазифани амалга ошириш учун шартномага асосан бошқарувчи ташкилот жалб қилиниши мумкин;

биринчи икки йил ичида кўп квартирали уй-жойдаги қ

...
Время: 0.0092
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск