ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 й. 824-сон "Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2020 й.

N 824




ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БИЛАН

БОҒЛИҚ ТИЗИМНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон ҳамда "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон фармонларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш тартиби жорий этилсин.


2. Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўқув жараёнига кредит-модуль тизими жорий этилган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талаблари, ўқув режаси ва фан дастурлари такомиллаштирилишини таъминласин;

Республика олий таълим кенгаши билан биргаликда икки ҳафта муддатда олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этишнинг ташкилий масалаларига тааллуқли ҳужжатлар намуналарини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, уларни юқори малакага эга бўлган профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш мақсадида бирламчи харажатларни амалга оширгандан сўнг бўшаб қолаётган тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Республика олий таълим кенгашининг қуйидаги тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:

а) олий таълим муассасаси кенгаши қарори асосида:

олий таълим муассасасида 3 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда профессор-ўқитувчиларнинг нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларда стажировка ўташи ва малака ошириши;

олий таълим муассасасида 5 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда ўқитувчиларни нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг докторантура дастурлари асосида ўқитиш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш;

б) олий таълим муассасаси ҳузурида фаолият юритаётган давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, қурилиш, жорий ва капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари учун зарур маблағлар ажратиш.


5. Белгилаб қўйилсинки, олий таълим муассасаларининг академик мустақиллигини янада кенгайтириш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб:

олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумларда ўқув машғулотларини олиб бораётган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш олий таълим муассасалари талабаларига дарс ўтганлиги учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида амалга оширилади;

таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгиланади;

олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган якуний давлат аттестация комиссияси раислари тегишли олий таълим муассасаси ректори (филиал директори)нинг буйруғи билан тасдиқланади.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида" 2019 йил 3 декабрдаги 967-сон қарорига 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 декабрдаги

824-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларини

босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига

ўтказиш тўғрисида" 2019 йил 3 декабрдаги 967-сон

қарорига киритилаётган қўшимчалар


1. 4-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

"кенгаш қарори билан олий таълим муассасасининг ташкилий тузилмасига қўшимча янги лавозим, таркибий бўлинмалар ва штат бирликларини жорий этиш".


2. 8-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбошилар қўшилсин:

"ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган олий таълим муассасалари асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни (бино ва иншоотлар ҳамда ўқув-илмий лаборатория жиҳозлари бундан мустасно) сотишдан тушган маблағларни тўлиғича ўзларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича шахсий ғазна ҳисобварағида жамлайди ва сарфлайди;

ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган олий таълим муассасалари ривожлантириш жамғармасига тушган барча маблағлардан моддий-техника базани мустаҳкамлашга, ўз ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантиришга, фаолиятни самарали ташкил этиш билан боғлиқ бошқа тадбирларга сарфлаш улушини мустақил белгилайди;

ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган олий таълим муассасалари ўқув жараёнига жалб этилган хорижий юқори малакали ўқитувчи ва мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб белгилайди (қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорлардан кам бўлмаган миқдорда);

2021 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган олий таълим муассасалари кўчмас мулкини ижарага беришдан тушган маблағнинг 1 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги давлат мулки ижара марказларига, қолган қисми эса - электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўлов чегирилгандан кейин мазкур олий таълим муассасасининг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган олий таълим муассасалари юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет маблағларини олувчи давлат ташкилоти ҳисобланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь




































Время: 0.2159
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск