Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат шартномаси (контракт) /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 23.12.2020 й. 140-сон "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.12.2020 й. 2649-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.12.2020 й.

N 2649-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

23.12.2020 й.

N 140


БУЙРУҒИ



Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан

ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон "Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 18 декабрдаги 21-сон буйруғи (рўйхат рақами 2649, 2015 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ 2021 йил 1 январдан кучга киради.



Вазир                                                                               А. Хаджибаев






Буйруққа

ИЛОВА



Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан

ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги, "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310-сон "Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон "Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги, 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон "Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш тартибини белгилайди.".


2. 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Малака тоифасини олиш "Олий ҳамширалик иши" мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари учун ихтиёрий бўлиб, уларнинг мурожаатига кўра амалга оширилади. Шифокорлар ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтказилади. Шифокорларга қулайлик яратиш ва аттестацияни шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун аттестация жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади, шунингдек, онлайн тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида трансляция қилинади.".


3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Малака тоифаси "Олий ҳамширалик иши" мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимининг мурожаатига кўра асосий ва ўриндош иш жойидаги мутахассисликлардан биттаси бўйича ёки уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида берилиши мумкин.

Шифокорларга малака тоифасини олиш бўйича аттестация мажбурий бўлиб, асосий ва ўриндош иш жойидаги мутахассисликларнинг ҳар бири бўйича малака тоифасини олиши лозим.

Бунда тиббиёт ёки фармацевтика ходими тегишли мутахассислик бўйича мазкур Низомда белгиланган талабларга жавоб бериши керак.".


4. 10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аттестация "Олий ҳамширалик иши" мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходими учун ихтиёрийлик, шифокорлар учун мажбурийлик, даврийлик, холислик ва ошкоралик принциплари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (бундан буён матнда аттестациядан ўтказувчи органлар деб юритилади) ҳузурида ташкил этиладиган ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари (бундан буён матнда аттестация комиссиялари деб юритилади) томонидан ўтказилади.".


5. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил этиладиган аттестация комиссиялари таркибига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, олий тиббиёт таълим муассасалари, ихтисослаштирилган илмий ҳамда илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-тадқиқот институтлари, даволаш-профилактика муассасалари, тармоқ касаба уюшмаси республика кенгаши вакиллари киритилиши мумкин.

Ҳудудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ҳузурида ташкил этиладиган аттестация комиссиялари таркибига ҳудудий соғлиқни сақлашни бошқариш органи, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармалари, олий тиббиёт таълим муассасалари, ихтисослаштирилган илмий ҳамда илмий-амалий тиббиёт марказлари филиаллари, илмий-тадқиқот институтлари, даволаш-профилактика муассасалари, ҳудудий касаба уюшма бирлашмалари кенгашлари вакиллари киритилиши мумкин.".


6. 22-бандда:

биринчи хатбошидаги "2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310-сон "Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 6-иловасида белгиланган" деган сўзлар "2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон "Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 4-иловасида белгиланган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тиббий ёки фармацевтик маълумоти (олий, ўрта махсус, интернатура, клиник ординатура, магистратура, илмий даража, қайта тайёрлаш) тўғрисидаги диплом (ҳужжат) нусхаси;";

ўн биринчи хатбоши "тавсифнома" деган сўздан кейин "(1 варақдан ошмаслиги лозим)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

ўн иккинчи хатбоши "ҳисобот билан бирга" деган сўзлардан кейин "(6 варақдан ошмаслиги лозим)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


7. 23 ва 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар аттестациядан ўтказувчи органнинг электрон почта манзили орқали ҳам тақдим этилиши мумкин. Бунда талабгор аттестацияга иштирок этиш учун келганида электрон почта орқали жўнатилган ҳужжатларининг қоғоз нусхаларини тақдим этиши талаб этилмайди.

Электрон шаклда тақдим этилган ариза ва унга илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат алоҳида файл кўринишида бўлиши ҳамда ҳар бир файл ўлчами 10 мбдан ошмаслиги лозим.

Ҳужжатлар "PDF" форматида сканер қилинган ҳолда юборилади.

24. Аттестация ўтказиш учун врач ва фармацевт талабгорлардан қўшилган қиймат солиғи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади. Аттестациядан ўтказиш учун бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари, "Олий ҳамширалик иши" мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларидан тўлов ундирилмайди.".


8. 25-банднинг иккинчи хатбошисидаги "2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310-сон "Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 6-иловасида белгиланган" деган сўзлар "2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон "Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 4-иловасида белгиланган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 29-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Талабгорлар аттестацияга паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида киритилади.

Аттестация саволлари комиссия раиси ва масъул котибнинг имзолари билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Саволларга тайёрланиш учун талабгорларга 15 дақиқагача вақт ажратилади.

Саволларга тайёрланиш жараёнида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:

уяли телефон, бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб ёки шпаргалкалардан фойдаланиш;

бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;

талабгорга аттестация натижаси эълон қилинмагунча хонадан ташқарига чиқиш.

Талабгорнинг мазкур қоидага амал қилмаслиги уни аттестацияда қатнашишдан четлаштириш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатда масъул котиб томонидан мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштирилади ва комиссия аъзоларининг камида уч нафари томонидан имзоланади.

Аттестацияда қатнашишдан четлаштирилган талабгор олти ой давомида кейинги аттестацияларга қўйилмайди.".


10. 30-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи-ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Республика миқёсида фавқулодда вазиятлар ёки карантин тартиби эълон қилинган давр мобайнида аттестация қуйидаги тартибда ўтказилади:

ҳужжатлар фақат электрон шаклда қабул қилинади ҳамда талабгорга ҳужжат қабул қилинганлиги, аттестация куни ва соати тўғрисида хабар юборилади;

аттестация оғзаки имтихон шаклида масофадан туриб (онлайн режимда) ўтказилади. Аттестация жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади. Бунда талабгорга мутахассислиги бўйича ўн баллик тизимда баҳоланадиган 5 та савол берилади ва саволларга тайёрланиш учун 15 дақиқа вақт ажратилади. Талабгор томонидан тўпланган баллар мазкур Низомнинг 31-бандига мувофиқ баҳоланади.".


11. 31-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агарда аттестация комиссияси етарли балл тўплай олмаган шифокорлар бўйича малака тоифаси беришга нолойиқ деб топиш тўғрисида қарор қабул қилса, унда улар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида ўз хисобидан навбатдан ташқари бир ойлик малака ошириши ва аттетация ўтказилган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгач умумий асосларда қайта аттестациядан ўтиши лозим бўлади.".


12. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Баённомага асосан, аттестация тугаган кундан бошлаб ўн кун ичида аттестация якунлари бўйича аттестация ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғи қабул қилинади ҳамда малака тоифаси берилган талабгорларга Малака тоифаси берилганлиги тўғрисида сертификат (бундан буён матнда сертификат деб юритилади) расмийлаштирилади. Бунда барча тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун (бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари, "Олий ҳамширалик иши" мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларидан ташқари) мазкур Низомнинг 3-иловасига, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари, "Олий ҳамширалик иши" мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимлари учун мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги сертификат берилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Сертификатнинг электрон шакли ҳисобга олиш серияси, QR-коди ва тартиб рақамига эга бўлади.

Электрон ҳамда қоғоз шаклда берилган сертификатлар тенг юридик кучга эга ҳисобланади.

Электрон шаклда берилган сертификатнинг қоғоз шакли талабгорнинг аризасига кўра, қатъий ҳисобда турадиган бланкларда электрон сертификатни расмийлаштирган орган раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилиши мумкин.

Шифокорлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан бошқа тиббиёт муассасаларида фаолият юритганда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда сертификат олиш учун умумий асосларда аттестациядан ўтиши лозим бўлади.".


13. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Сертификат берилганлиги учун бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларидан қўшилган қиймат солиғи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида, "Олий ҳамширалик иши" мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларидан қўшилган қиймат солиғи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма фоизи миқдорида тўлов ундирилади.".


14. 3-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


15. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда 4 ва 5-иловалар билан тўлдирилсин.


16. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчалар

1-ИЛОВА



"Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини

аттестациядан ўтказиш ва уларга

малака тоифалари бериш тартиби

тўғрисида"ги низомга

3-ИЛОВА

MALAKA TOIFASI BERILGANLIGI TO`G`RISIDA

SERTIFIKAT

AA 000000

Ushbu sertifikat



(familiyasi, ismi, otasining ismi)



ning

(attestatsiya o`tkazuvchi organ nomi)


20__ yil "___"__________ dagi _______ -son buyrug`i bilan



mutaxassisligi bo`yicha

(mutaxassislik nomi)



malaka toifasi berilganligini tasdiqlaydi.

(malaka toifasi turi)


Berilgan sana:

Amal qilish muddati:

20 __ yil "__" ________

20 __ yil "__" ________

Sertifikatni rasmiylashtirgan organ rahbari:





(imzo)


(F.I.O.)

        

Mazkur sertifikat Tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini attestatsiyadan o`tkazish va ularga malaka toifalari berish tartibi to`g`risidagi nizomga (ro`yxat raqami 2649, 2015 yil 19 yanvar) muvofiq shakllantirilgan barcha tibbiyot va farmatsevtika xodimlari uchun (birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari tibbiyot xodimlari, "Oliy hamshiralik ishi" mutaxassisligiga ega bo`lgan hamshiralar, o`rta tibbiyot va o`rta farmatsevtika xodimlaridan tashqari) berilgan sertifikatning elektron nusxasi hisoblanadi. Elekton hujjatning nusxasida ko`rsatilgan malumotlar to`g`riligini tekshirish uchun toifareestr.uz portaliga o`ting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.

Diqqat! Tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini attestatsiyadan o`tkazish va ularga malaka toifalari berish tartibi to`g`risidagi nizomga (ro`yxat raqami 2649, 2015 yil 19 yanvar) muvofiq elektron va qog`oz shaklda berilgan sertifikatlar teng yuridik kuchga ega hisoblanadi.".



QR-kod


       





Ўзгартириш ва қўшимчалар

2-ИЛОВА



"Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини

аттестациядан ўтказиш ва уларга

малака тоифалари бериш тартиби

тўғрисида"ги низомга

4-ИЛОВА

MALAKA TOIFASI BERILGANLIGI TO`G`RISIDA

SERTIFIKAT

AA 000000

Ushbu sertifikat



(familiyasi, ismi, otasining ismi)



ning

(attestatsiya o`tkazuvchi organ nomi)


20__ yil "___"__________ dagi _______ -son buyrug`i bilan



mutaxassisligi bo`yicha

(mutaxassislik nomi)



malaka toifasi berilganligini tasdiqlaydi.

(malaka toifasi turi)


Berilgan sana:

Amal qilish muddati:

20 __ yil "__" ________

20 __ yil "__" ________

Sertifikatni rasmiylashtirgan organ rahbari:





(imzo)


(F.I.O.)

Mazkur sertifikat Tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini attestatsiyadan o`tkazish va ularga malaka toifalari berish tartibi to`g`risidagi nizomga (ro`yxat raqami 2649, 2015 yil 19 yanvar) muvofiq shakllantirilgan barcha tibbiyot va farmatsevtika xodimlari uchun (birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari tibbiyot xodimlari, "Oliy hamshiralik ishi" mutaxassisligiga ega bo`lgan hamshiralar, o`rta tibbiyot va o`rta farmatsevtika xodimlaridan tashqari) berilgan sertifikatning elektron nusxasi hisoblanadi. Elekton hujjatning nusxasida ko`rsatilgan malumotlar to`g`riligini tekshirish uchun toifareestr.uz portaliga o`ting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.

Diqqat! Tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini attestatsiyadan o`tkazish va ularga malaka toifalari berish tartibi to`g`risidagi nizomga (ro`yxat raqami 2649, 2015 yil 19 yanvar) muvofiq elektron va qog`oz shaklda berilgan sertifikatlar teng yuridik kuchga ega hisoblanadi.".



QR-kod


             





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини

аттестациядан ўтказиш ва уларга

малака тоифалари бериш тартиби

тўғрисида"ги низомга

5-ИЛОВА



Имтихон жараёнидан четлаштириш ҳақида

ДАЛОЛАТНОМА


20__ йил "___" __________


Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, талабгор

           

(талабгорнинг Ф.И.О.)

қуйидаги cабабларга кўра имтихондан соат _____:_____ да четлатилди:


уяли алоқа воситалари, бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари,


китоб ёки шпаргалкалардан фойдаланди;


бошқа талабгорлар билан суҳбатлашди;


аттестация якунига етмасдан хонадан ташқарига чиқди.

Натижада талабгор томонидан Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-банди талаблари бузилди.

Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 31 декабрь, 52-сон, 579-модда








































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск