ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2020 й. 815-сон "Хоразм вилоятидаги "Ўзбек - Туркман дўстлик уйи" ва "Улли ҳовли" мажмуаси" дирекциясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2020 й.

N 815




ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ

"ЎЗБЕК - ТУРКМАН ДЎСТЛИК УЙИ"

ВА "УЛЛИ ҲОВЛИ" МАЖМУАСИ"

ДИРЕКЦИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбек - Туркман халқларининг қадимий тарихи ва маданияти, муштарак мақсадлари, ҳамжиҳатликдаги тараққиётини ёрқин ифодалайдиган Хоразм вилоятидаги "Ўзбек - Туркман дўстлик уйи" ва "Улли ҳовли" мажмуасини юқори даражада сақлаш ва самарали бошқариш, мажмуанинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва бу ерда қардош халқнинг ўзаро уйғунликдаги этнографик маданиятини тарғиб этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Хоразм вилояти Маданият бошқармаси таркибида давлат муассасаси шаклидаги "Ўзбек - Туркман дўстлик уйи" ва "Улли ҳовли" мажмуаси" дирекциясини (кейинги ўринларда - Дирекция) ташкил этиш;

Урганч тумани Ғойбу қишлоғи "Туркманлар" маҳалласи ҳудудидаги "Ўзбек - Туркман дўстлик уйи" ва "Улли ҳовли" мажмуасида жойлашган бино ва иншоотларни Дирекцияга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда мазкур қарорнинг 1-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан биргаликда топшириш, Дирекция эса қабул қилиб олиш чораларини кўрсин.


2. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мажмуанинг илмий концепциясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, мажмуада ўзбек - туркман халқларининг дўстлиги мавзусини, унинг дастлабки кўриниши ва ўша давр муҳитини акс эттирувчи доимий экспозиция - кўргазма яратиш;

мажмуадаги объектларда маданий-маърифий, этнографик тадбирлар, илмий анжуманлар, фестиваллар, танловлар, ярмаркалар, сайиллар ташкил этиш;

мажмуада қардош халқлар ҳақида батафсил маълумотлар базасини яратиш ва уни мунтазам янгилаб бориш, унга оид китоб ва тўпламлар, видео ва фото ҳужжатлар каби бошқа манбаларни излаш, тўплаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш ҳамда ахборот-ресурс маркази фаолиятини самарали йўлга қўйиш;

мажмуанинг тарихий кўринишини сақлаган ҳудудда зарур инфратузилмани шакллантириш, хизмат турини кенгайтириш ва сифатини ошириш, бу ерда дам олиш ва мазмунли ҳордиқ чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мажмуани маданий этнографик туристик марказга айлантириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бир ой муддатда:

Дирекциянинг тузилмаси ва уставини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин;

Дирекциянинг штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, малакали ходимлар билан таъминлаш ва унинг самарали фаолият олиб бориши билан боғлиқ бошқа зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.

Белгилаб қўйилсинки, Дирекция ходимлар штат бирликларини белгилаш тартиби ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги кўргазма ва галереяларга тенглаштирилади.


4. Қуйидагилар Дирекцияни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари;

Дирекциянинг асосий фаолиятидан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Хоразм вилояти ҳокимлиги Дирекциянинг моддий-техника базасини яратиш, шу жумладан, зарур жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда Дирекцияни сақлаш харажатлари учун зарур маблағларни 2021 йилда Хоразм вилояти маҳаллий бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида ажратсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Дирекцияни сақлаш харажатлари учун зарур маблағларни назарда тутсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 декабрь




































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск