Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.1999 й. 347-сон "Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзлар пайдо бўлганлиги учун вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.1999 й.

N 347



МУДДАТИ ЎТКАЗИБ

ЮБОРИЛГАН ДЕБИТОРЛИК ҚАРЗЛАР ПАЙДО

БЎЛГАНЛИГИ УЧУН ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР,

ХЎЖАЛИК БИРЛАШМАЛАРИ ВА КОРХОНАЛАР

РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Тўлов интизомини мустаҳкамлаш, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик на кредиторлик қарзлар пайдо бўлиши ва кўпайишига йўл қўймаслик, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар раҳбарларининг амалдаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


2. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси органлари томонидан 1999 йилнинг биринчи ярим йиллигида муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзлар пайдо бўлиши, тўловга қодир бўлмаган истеъмолчиларга маҳсулот юклаб жўнатиш ҳоллари бўйича 295 жиноий иш қўзғатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига (Худойқулов) хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларини муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларга йўл қўйганлиги, шунингдек жойлардаги давлат бошқаруви органларининг мансабдор шахсларини корхоналарнинг молиявий аҳволи ёмонлашишига ва уларнинг қарзлари ўсишига олиб келувчи фармойишлар берганлиги учун жавобгарликка тортиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чораларга оғишмай риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш тавсия этилсин.


3. Қopaқaлпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига, жойлардаги давлат бошқаруви органларининг бошқа мансабдор шахсларига корхоналарга уларнинг молиявий аҳволи ва тўловга қодирлиги ёмонлашишига олиб келадиган, шу жумладан, амалдаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда маҳсулот сотиш (хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш) ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг айланма маблағларини белгиланган тартибда тасдиқланмаган қурилишларнинг аниқ рўйхатларида назарда тутилмаган капитал қурилишга жалб этиш тўғрисида фармойишлар бериши қатъий тақиқлансин.


4. Коммунал хизматлар ва электр энергиясидан фойдаланганлик учун амалда вужудга келган қарзларни тўлаш мақсадида кам таъминланган оилаларга, ёлғиз пенсионерларга, кексалар ва ногиронларга I ярим йиллик ва умуман 1999 йил якунлари бўйича "Индексация" махсус счётларидаги маблағлардан қарз ҳажми миқдорида муддатидан олдин (фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда "Индексация" махсус счётларидан маблағларни муддатидан олдин кўчириш ҳамда коммунал хизматлар ва электр энергиясидан фойдаланганлик учун қарзларни нақд пулсиз ҳисоб-китоблар йўли билан тўлаш тартибини ўн кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

6. Белгилансинки:

хўжалик юритувчи субъектлар тўлов муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳар чоракда ўзаро солиштириб чиқишга мажбурдирлар. Қарзларни ўз вақтида ва тўлиқ солиштириб чиқиш юзасидан шахсан жавобгарлик хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари зиммасига юклансин;

товар олингандан сўнг 90 кун мобайнида етказиб берилган маҳсулотнинг тўлиқ қиймати хўжалик юритувчи субъект томонидан тўланмаган ҳолларда тартибни бузувчи корхоналарга маҳсулот етказиб бериш илгари берилган маҳсулотнинг барча қиймати олинишига қадар тўхтатиб қўйилади. Бундай корхоналарга кейинчалик маҳсулот бериш тўловнинг аккредитив шакли воситаси билан амалга оширилади. Тартибни бузувчи корхоналарга пайдо бўлган қарзни узишгача бўлган даврда товар етказиб бериш тўхтатилиши учун масъулият маҳсулот етказиб берувчи корхоналар раҳбарлари зиммасига юкланади;

муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларни ундириш юзасидан чора-тадбирлар кўрмаганлик, шу жумладан иқтисодий судда даъво қўзғатмаганлик маҳсулот етказиб берувчи корхоналарнинг раҳбарларини ва мансабдор шахсларини қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

7. Вазирликлар, идоралар, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар қишлоқ хўжалигига маҳсулот беришни (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишни) қишлоқ хўжалиги корхоналаридан фақат олдиндан тўланадиган, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан белгиланган тартибда ажратиладиган аванс маблағлари туридаги ҳақ олингандан сўнг амалга оширсинлар.


8-9. Маҳфий.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 7, 39-модда.




























Время: 0.1535
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск