ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.01.2021 й. ПҚ-4941-сон "Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.01.2021 й.

N ПҚ-4941



НАМАНГАН ВИЛОЯТИНИНГ КОСОНСОЙ,

ЧОРТОҚ ВА ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНЛАРИДА

МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Наманган вилоятида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳар бир ҳудудда сабзавот, картошка, дуккакли ва мойли экинларни яхлит майдонларга жойлаштириш ҳамда плантация усулида интенсив ва мевали боғ ҳамда токзорлар барпо этиш орқали маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Наманган вилояти Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида 2021-2022 йиллар ҳосилидан қисқартириладиган ғалла майдонларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

Наманган вилояти Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларини 2021-2022 йилларда боғдорчилик ва узумчилик йўналишларига ҳамда сабзавот, картошка, дуккакли ва мойли экинларга ихтисослаштириш кўрсаткичлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ;

Наманган вилояти Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида 2021-2022 йилларда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;

Наманган вилояти Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида 2021-2022 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган қайта ишлаш ташкилотлари, музлаткичли омборхона ва иссиқхона лойиҳаларининг манзилли рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдуразаков) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

2021-2022 йилларда фермер хўжаликларининг қисқартириладиган ғалла майдонларини белгиланган тартибда мақбуллаштириш;

мавжуд ер майдонлари ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмини ошириш учун экинларни яхлит майдонларга плантация усулида жойлаштириш ҳамда белгиланган экспортбоп экинларнинг экилишини таъминлаш;

қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини уч бараварга ошириш учун қайта ишлаш ташкилотлари, музлаткичли омборхоналар ва логистика марказларини 2021-2022 йиллар давомида тўлиқ ишга тушириш ҳамда ишлашини таъминлаш;

ҳар бир туманда уруғлик ва кўчатлар билан таъминлаш имкониятидан келиб чиқиб, сабзавот экинлари ва картошка уруғчилигига ҳамда мевали дарахт ва ток кўчатлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларини ташкил этиш;

яроқсиз деб топилган, иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли боғ ва токзорлар ўрнида интенсив боғ ва токзорлар барпо қилиш ёки экспортбоп ва сердаромад қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш чораларини кўрсин.


3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев) Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдуразаков) билан биргаликда Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини янада ривожлантириш, ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида туманлардаги қишлоқ хўжалиги бўлимларининг вазифаларини қайта кўриб чиқиб, такомиллаштириш чораларини кўрсин.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида сертификатланган сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар уруғларини ҳамда мевали дарахт ва ток кўчатларини етиштирувчи фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан тўланадиган ер солиғи уч йил муддатга 50 фоизга камайтирилади.

5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев) қуйидаги чораларни кўрсин:

а) Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Хаитов) ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдуразаков) билан биргаликда:

ихтисослаштирилаётган ҳудудларда яхлитликка жиддий эътибор қаратган ҳолда 2-3 турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини босқичма-босқич плантация усулида жойлаштириш;

ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроққлим шароити, ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги, сув билан таъминланганлигини ҳисобга олиб ҳамда қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экиш;

б) Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов) ва Ташқи ишлар вазирлиги (Ф.Арзиев) билан биргаликда Янгиқўрғон туманида органик маҳсулотлар етиштириш учун хорижий давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда фермер хўжаликлари ва кооперациялар раҳбарларини ўқитиш ишларини ташкил этиш.


6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев) Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдуразаков) билан биргаликда аҳоли ишсизлигини камайтириш учун Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманлари ҳокимликлари тасарруфида захирадаги яхлит 300-500 гектар майдонларда плантация усулида замонавий технологиялар асосида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиб, лизинг асосида етти йил муддатга аҳолига бериш тадбирларини амалга оширсин.


7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов) тижорат банклари билан биргаликда Наманган вилояти Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштиришда тижорат банклари кредитлари, халқаро молия институтларининг кредит линиялари маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин.


8. Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдуразаков) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев) билан биргаликда Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида замонавий технологиялар асосида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича йирик кластер корхоналарини ташкил этиш учун хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш чораларини кўрсин.


9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев) икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Адлия вазирлиги мазкур қарорнинг ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ганиев белгилансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 июнь ва 2021 йил 15 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилсин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 январдаги

ПҚ-4941-сон қарорига

1-ИЛОВА



Наманган вилояти Косонсой, Чортоқ

ва Янгиқўрғон туманларида 2021-2022 йиллар ҳосилидан

қисқартириладиган ғалла майдонларига қишлоқ

хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Туманлар номи


Жами

қисқартири-

ладиган ғалла

майдони, гектар


Мақбуллаштирилган майдонларга қишлоқ

хўжалиги экинларини жойлаштириш


интенсив

боғ


токзор


сабзавот


картошка


дуккакли

экинлар


мойли

экинлар


1

Косонсой


3 000

850

450

550

250

550

350

2

Чортоқ


2 100

400

150

350

200

600

400

3

Янгиқўрғон


3 120

600

700

540

510

360

410

Жами


8 220

1 850

1 300

1 440

960

1 510

1 160

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 январдаги

ПҚ-4941-сон қарорига

2-ИЛОВА



Наманган вилояти Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон

туманларини 2021-2022 йилларда боғдорчилик ва

узумчилик йўналишларига ихтисослаштириш

КЎРСАТКИЧЛАРИ


гектар

Т/р

Ихтисослашган

ҳудуд номи

Жами

ихтисос-

лашган ер

майдони


Ихтисос-

лашув

Боғдорчилик


Узумчилик


Боғдорчи-

ликка

ихтисос-

лашган

майдон


шундан,

мавжуд

боғ май-

дони


янги боғ

барпо

этиш


шундан


Узумчи-

ликка

ихтисос-

лашган

майдон


шундан,

мавжуд

токзор

майдони


Янги

токзор

барпо

этиш


шундан


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


1

Косонсой тумани


2 785

боғдорчилик, узумчилик


1 999

1 149

850

463

387

786

380

450

250

200

2

Чортоқ тумани


3 835

боғдорчилик, узумчилик


2 539

2 139

400

220

180

1 296

1 146

150

83

67

3

Янгиқўрғон тумани


8 600

боғдорчилик, узумчилик


6 021

5 421

600

330

270

2 579

1 879

700

385

315


Жами


15 220


10 559

8 709

1 850

1 013

837

4 661

3 405

1 300

718

582

     





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 январдаги

ПҚ-4941-сон қарорига

3-ИЛОВА



Наманган вилояти Косонсой, Чортоқ

ва Янгиқўрғон туманларини 2021 йилда сабзавот,

картошка, дуккакли ва мойли экинларга ихтисослаштириш

КЎРСАТКИЧЛАРИ


гектар

Т/р

Ихтисослашган

ҳудуд номи


Ихтисослашув


Жами

ихтисос-

лашган ер

майдони


шундан


Сабзавот-

чилик


Картошка-

чилик


Дуккакли

экинлар


Мойли

экинлар


мавжуд

сабзавот,

картошка,

дуккакли ва

мойли экинлар

майдони


ғалла экин-

ларидан

қисқарти-

рилган

майдон


1

Косонсой тумани

сабзавот, картошкачилик, дуккакли, мойли


3 531

1 831

1 700

550

250

550

350

2

Чортоқ тумани

сабзавот, картошкачилик, дуккакли, мойли


3 660

2 110

1 550

350

200

600

400

3

Янгиқўрғон тумани

сабзавот, картошкачилик, дуккакли, мойли


2 980

1 160

1 820

540

510

360

410


Жами



10 171

5 101

5 070

1 440

960

1 510

1 160

       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 январдаги

ПҚ-4941-сон қарорига

4-ИЛОВА



Наманган вилояти Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон

туманларида 2021-2022 йилларда озиқ-овқат маҳсулотлари

етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ


тонна

Т/р

Ҳудуд номи

Барча тоифадаги

хўжаликларда

маҳсулот

етиштириш


Қайта ишлашга

йўналтириш


Экспортга

йўналтириш


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


2021

йил


2022

йил


1.

Косонсой тумани


165 255

187 738

23 150

31 500

16 000

20 500

2.

Чортоқ тумани


205 890

236 681

21 681

29 874

38 213

53 995

3.

Янгиқўрғон тумани


220 828

255 954

41 503

49 405

38 221

48 368


Жами


591 973

680 373

86 334

110 779

92 434

122 863

        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 11 январдаги

ПҚ-4941-сон қарорига

5-ИЛОВА



Наманган вилояти Косонсой, Чортоқ

ва Янгиқўрғон туманларида 2021-2022 йилларда

амалга оширилиши режалаштирилган қайта ишлаш

ташкилотлари, музлаткичли омборхона

ва иссиқхона лойиҳаларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

Лойиҳа

ташаббускори


Лойиҳа номи


Ўлчов бирлиги


Лойиҳа

қиймати

(млн сўм)


шундан


Иш

ўрни


Ишга

тушиш

муддати

(ой, йил)


Хизмат

кўрсатувчи

банк


Номи


ҳажми ва

гектар


ўз маблағи

(млн cўм)


банк

кредити

(млн cўм)


хорижий

кредит

(минг

доллар)


хорижий

инвестиция

(минг

доллар)


Косонсой тумани

1

ҳмадхон ҳожи Косоний" Ф/Х


Парранда гўштини қайта ишлаш, парранда ва чорва озуқаларини ишлаб чиқариш, сут маҳсулотларини қайта ишлаш


тонна

600

5 000

5 000




25

30.12.2021

Асака банк

2

"КOSONSOY DRY FRUITS" МЧЖ


Интенсив боғ 200 га, иссиқхона 4 га, замонавий музлаткичлар ташкил этиш


гектар

204

74 592




7 400

50

30.12.2021

Халқ банки

3

"Намуна илғор лойиҳаси" МЧЖ


Меваларни қайта ишлашни ва сақлашни ташкил этиш


тонна

250

1 000

900

100



12

30.12.2021

Микро-

кредит

банк


4

"QAYTMAS ZAMINI" МЧЖ


Музлаткичли омбор ташкил этиш


тонна

200

1 000

400

600



6

30.12.2021

Турон банк

5

"Равон мега сервис" МЧЖ


Мева-савзавот маҳсулотларини қайта ишлаш


тонна

600

5 000

1 000

4 000



20

30.11.2021

Микро-

кредит

банк


5

Туман жами




1 854

86 592

7 300

4 700

0

7 400

113



Чортоқ тумани

1

"Nurbek cargo trans" МЧЖ


Музлаткичли омборхона ташкил этиш


тонна

1 000

15 000

15 000




3

2021 йил

март


Миллий банк

2

"Роял спектор" МЧЖ


Иссиқхона ташкил этиш


гектар

1

786

151


63


2

2021 йил

октябрь


Агро банк

3

ЯТТ "Ибрагимов Нозимжон Носирович"


Иссиқхона ташкил этиш


гектар

1

300

250

50



3

2022 йил

январь


Миллий банк

4

"Абубакр Жаҳонгир" ФХ


Иссиқхона ташкил этиш


гектар

1

600

200

400



4

2021 йил

сентябрь


Агро банк

5

"Бобуржон Жавоҳир Сохибжон" ФХ


Музлаткичли омборхона ташкил этиш


тонна

500

1 000

1 000




5

2021 йил

декабрь


Миллий банк

6

"Golden nuts Namangan" МЧЖ


Иссиқхона ташкил этиш


гектар

20

13 000

6 500

6 500



500

2021 йил

декабрь


Турон банк

7

"Чортоқ томорқа хизмати" МЧЖ


Музлаткичли омборхона ташкил этиш, аҳолига уруғчилик хизмати кўрсатиш


тонна

500

5 000

3 000

2 000



12

2021 йил

сентябрь


Халқ банки

8

ЯТТ "Нурмирзаев Муслимбек Шухратжон ўғли"


Музлаткичли омборхона ташкил этиш


тонна

100

300

100

200



3

2021 йил

июнь


Агро банк

8

Туман жами




2 123

35 986

26 201

9 150

63

0

532



Янгиқўрғон тумани

1

"Valley Curry Fruits" МЧЖ


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш (қуритиш ва қадоқлаш), кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқариш


минг дона

350

1 000

1 000




20

30.03.2021

Миллий банк

2

"Искавот томорқа хизмат" МЧЖ


Мевани қайта ишлаш (қуритиш)


минг дона

500

1 000

1 000




6

01.06.2021

Агро банк

3

"Тожибоев Зоиржон" ХК


Мевани қайта ишлаш (қуритиш) ва қадоқлаш


минг дона

700

1 000

1 000




10

01.07.2021

Агро банк

4

"Эскиобод файзли томорқа хизмати" МЧЖ


Иссиқхона ташкил этиш


гектар

3

11 500

11 500




10

01.12.2021

Халқ банки

5

"Файз Мега Экспорт" МЧЖ


Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш


гектар

1

1 400

1 400




10

01.08.2021

Асака банк

6

Янгиқўрғон Агро Тек" МЧЖ


Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш


гектар

1

1 250

800

450



5

31.03.2021

Халқ банки

7

Янгиқўрғон агро инвест МЧЖ


Музлаткичли омборхона ва мева сабзавотни қайта ишлаш


тонна

600

50 000

20 000

30 000



38

30.03.2021

Миллий банк

8

"Valley Fresh" ИЧК


Музлаткич омбори ташкил этиш


тонна

1 000

10 080




1 000

10

01.06.2021

Миллий банк

9

"Valley Montain Fruits" ИЧК


Музлаткич омбори ташкил этиш


тонна

320

5 629

2 000


360


60

01.05.2021

Турон банк

9

Туман жами




3 475

82 859

38 700

30 450

360

1 000

169



22

Вилоят жами




7 452

205 437

72 201

44 300

423

8 400

814



       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 январь


"Халқ сўзи", 2021 йил 13 январь










































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск