ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.01.2021 й. ПФ-6132-сон "Ислоҳотларни амалга оширишда раҳбарларнинг масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.01.2021 й.

N ПФ-6132




ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШДА РАҲБАРЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИНИ КУЧАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари комплекси таркибига кирувчи вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, 2020 йилда эришилган кўрсаткичлар ва ишлар натижадорлиги ҳамда 2021 йилдаги устувор йўналишларни амалга ошириш бўйича тайёргарлик холати Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида танқидий кўриб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ислоҳотлар натижадорлигини таъминлаш, аҳолини рози қилиш ва жойларда сезиларли ўзгаришларни амалга оширишда раҳбарларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш мақсадида:


1. Зиммасига юклатилган вазифаларни талаб даражасида бажармаганлиги, фуқароларга, тадбиркорлик субъектларига сифатли ва қулай хизматларни кўрсатишда кўплаб хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги, хизмат вазифаларига совуққонлик билан ёндашиб, олдинги огоҳлантиришлардан ўзига тегишли хулоса чиқармаганлиги ҳамда соҳадаги ислоҳотларни амалга оширишдаги масъулиятсизлиги учун:

Музаффар Халдарбаевич Салиев Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимидан озод этилсин;

Даврон Тулкунович Дехканов Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилсин.


2. Йўл қурилиши соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги, сифат ва муддатларга риоя этмаганлиги, олис ва чекка ҳудудларнинг йўл инфратузилмасини ривожлантиришга етарли эътибор қаратмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари - Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Абдурахман Абдулхаевич Абдувалиевга "ҳайфсан" эълон қилиниб, 2021 йил 6 ой якуни бўйича эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилсин.


3. Қурилиш ва архитектура соҳаларида ислоҳотларни амалга оширишдаги сусткашлиги, қурилишда замонавий энергия тежамкор технологияларни қўллаш, қурилиш сифатини ошириш ва харажатларини оптималлаштириш борасидаги вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Батир Иркинович Закиров огоҳлантирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Жуманиязович Раматовга ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари комплекси таркибига кирувчи барча вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларда сафарбарликни таъминлаш, белгиланган вазифаларни ўз муддатида ва сифатли бажаришда талабчанликни кескин ошириш, йўл қўйилган камчиликлар ва лойиҳалардаги қолоқликларни бартараф этиш, бюджет маблағларини талон-торож бўлиши ҳамда коррупция ҳолатларини олдини олишда кундалик назорат ўрнатишда таъсирчан чораларни кўриш бўйича шахсан масъул ва жавобгар эканлиги кўрсатиб ўтилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ушбу Фармондан келиб чиқиб, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, барча даражадаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажариш, тармоқ ва ҳудудлар ҳамкорлигини таъминлаган ҳолда, туман (шаҳар) ва маҳаллаларда тизимли ва натижага йўналтирилган фаолиятни ташкил этиш, ислоҳотларни амалга оширишда шахсий намуна бўлиш борасидаги масъулиятини кескин ошириш чораларини кўрсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 11 январь










































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск