ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.01.2021 й. ПҚ-4951-сон "Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.2021 й.

N ПҚ-4951



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҲУҚУҚ

УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ҲОЛАТИНИ

АНИҚЛАШНИНГ САМАРАЛИ МЕХАНИЗМИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судловга эришиш даражасини ошириш ва фуқаролик жамияти институтларининг эркин фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳамда коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни камайтириш бўйича изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, ҳудудларда ҳуқуқ устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг ижросини ташкил этиш ҳолатини ўрганиш, баҳолаш ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича самарали механизмларни яратиш лозим.

Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳудудларда ҳуқуқ устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш борасидаги масъулиятини кучайтириш, тегишли халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатимизнинг ўрнини янада яхшилаш мақсадида, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:


1. Олий Мажлис Сенати, Адлия вазирлиги ва Олий суднинг республика ҳудудларида ҳуқуқ устуворлигининг таъминланганлик ҳолатини рейтинг асосида баҳоловчи Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини (кейинги ўринларда - Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси) жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда, Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси қуйидаги йўналишлар бўйича статистик кўрсаткичлар ва ўтказиладиган ижтимоий сўровлар натижалари асосида аниқланади:

қонун ҳужжатларига риоя қилиниши;

фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши;

одил судлов ва суд қарорларининг ижро этилиши;

ҳуқуқ-тартибот ўрнатилганлиги ва хавфсизликнинг таъминланганлиги;

маҳаллий ижро органлари фаолиятининг самарали назорат қилиниши;

коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлиги;

ҳокимият институтларининг шаффофлиги.


2. Қуйидагилар:

Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини акс эттирувчи индикаторлар 1-иловага мувофиқ;

Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш "Huquq ustuvorligi" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - Тизим) орқали қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан Тизимга тегишли статистик маълумотлар ҳар йили 1 февралга қадар киритиб борилади;

б) Адлия вазирлиги томонидан:

"Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ҳамда тегишли мезонлар бўйича ваколатли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Тизим орқали аҳоли ва соҳа мутахассислари ўртасида ҳуқуқ устуворлиги таъминланганлик ҳолатига оид ижтимоий сўровлар ҳар йили 1 мартга қадар ўтказилади;

Тизимга киритилган маълумотлар умумлаштирилган ҳолда ўтган ҳисобот йили учун Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси ҳар йили 1 майга қадар тузилади;

Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси натижалари бўйича ахборот Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашига ҳар йили 15 майга қадар киритиб борилади ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниши таъминланади;

в) Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси натижалари бўйича ахборот Олий Мажлис палаталари, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши, Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида ҳар йили 15 июнга қадар муҳокама қилиб борилади.

Адлия вазирлигига Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш доирасида ижтимоий сўровларни ўтказиш учун аутсорсинг асосида бошқа ташкилотларнинг хизматларидан белгиланган тартибда фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

Адлия вазирлиги Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлашда иштирок этувчи масъул идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда Тизим оператори вазифасини бажаради;

Адлия вазирлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан биргаликда Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексида паст натижаларга эга бўлган субъектларни аниқлайди, тегишли индикаторлар бўйича кўрсаткичларни таҳлил қилади ва уларнинг сабабларини ўрганади;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқади ҳамда уларни амалга ошириш чораларини кўради.

Тизимни ишлаб чиқиш, ишга тушириш, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармалари ва халқаро ташкилотларнинг грант маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


5. Адлия вазирлиги (Р.Қ. Давлетов) Олий суд (К.Ф. Камилов), "Ижтимоий фикр" маркази (Н.Ҳ. Раҳимова) ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:

а) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш бўйича аҳоли ва соҳа мутахассислари ўртасида Тизим орқали ўтказиладиган ижтимоий сўровларни ўтказиш дастури ва баҳолаш мезонларини ҳисоблаш методологияси тасдиқланишини таъминласин;

б) 2021 йил 1 майга қадар Тизимнинг ишлаб чиқилишини ва ишга туширилишини таъминласин;

в) масъул идора ва ташкилотлар билан биргаликда 2021 йил 1 июлга қадар 2020 йил учун Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш ишларини якунласин ва натижаларини эълон қилсин;

г) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Олий Мажлис палаталарига Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш жараёнидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиб борсин.


6. Олий суд (К.Ф. Камилов), Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) ҳамда бошқа масъул идора ва ташкилотлар раҳбарлари:

Тизимга маълумотларнинг ўз вақтида киритилишига, шунингдек статистик маълумотларнинг ҳаққонийлигига;

Адлия вазирлигининг мурожаатига асосан сўровларда иштирок этувчи потенциал респондентларни жалб қилиш ҳамда тегишли маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилишида амалий ёрдам кўрсатишга шахсан жавобгар ҳисобланади.


7. Олий суд (К.Ф. Камилов), Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) ҳамда бошқа масъул идора ва ташкилотлар икки ой муддатда ўзларининг идоравий статистик ҳисоботларининг тизимга киритиладиган статистик маълумотлар билан мослаштирилишини ва янгиланган ҳисобот шаклларининг 2020 йил якунлари бўйича ҳам шакллантирилишини таъминласин.

9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб адлия вазири Р.Қ. Давлетов белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2021 йил 1 августга қадар ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 14 январдаги

ПҚ-4951-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги

индексини акс эттирувчи

ИНДИКАТОРЛАР


1. Ҳудудларда қонун ҳужжатларига риоя қилиниши.

1.1. Қонун ва қонуности ҳужжатларнинг ҳудудларда ижро этилиши аҳволи.

1.2. Маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилиши ҳолати.

1.3. Мулк ҳуқуқи дахлсизлигининг таъминланганлиги.


2. Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши.

2.1. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қийноқлар ва асоссиз ушлаб туриш ҳолатлари.

2.2. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг ҳуқуқларини амалга оширишда тўсиқларнинг мавжуд эмаслиги.

2.3. Фикр ва сўз эркинлигидан фойдаланган фуқаролар ва журналистларга нисбатан босим ўтказиш ҳолатлари.

2.4. Шахсий ҳаётга ўзбошимчалик билан аралашиш ҳолатлари.

2.5. Фуқаролик жамияти институтларининг ривожланганлиги.

2.6. Асосий меҳнат ҳуқуқларининг (иш ҳақи, иш вақти, мажбурий меҳнат ва бошқалар) таъминланганлиги.


3. Одил судлов ва суд қарорларининг ижро этилиши.

3.1. Аҳолининг судлар орқали ўз ҳуқуқларини рўёбга чиқариш имкониятидан фойдаланиши.

3.2. Аҳолининг суд қарорлари холислигидан қаноатланиши.

3.3. Аҳолининг суд органларида коррупция аломатлари мавжудлиги ҳақидаги тасаввурлари.

3.4. Судларнинг давлат органлари таъсиридан холилиги.

3.5. Судлар томонидан процессуал муддатларга риоя қилиниши.

3.6. Суд қарорларининг лозим даражада ижро этилиши.


4. Ҳуқуқ-тартибот ўрнатилганлиги ва хавфсизликнинг таъминланганлиги.

4.1. Ҳудудларда жиноятчилик даражаси.

4.2. Ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлиги.

4.3. Ҳудуддаги жиноятларни аниқлаш ва уларга қарши самарали чоралар кўрилиши.

4.4. Фуқароларнинг адолатни "шахсан" қарор топтиришга мойиллиги.


5. Маҳаллий ижро органлари фаолиятининг самарали назорат қилиниши.

5.1. Халқ депутатлари Кенгаши томонидан ҳокимликлар фаолиятининг назорат қилиниши.

5.2. Маҳаллий ижро органлари қарорлари билан боғлиқ низоларнинг маъмурий судларда кўриб чиқилиши.

5.3. Маҳаллий ижро органлари масъулларининг содир этган ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлиги таъминланиши.

5.4. Маҳаллий ижро органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати.


6. Коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлиги.

6.1. Ижро органлари мансабдор шахслари томонидан мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг мавжудлиги.

6.2. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ходимлари томонидан мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг мавжудлиги.

6.3. Ижтимоий соҳада коррупциянинг тарқалганлик даражаси.

6.4. Давлат хизматларини кўрсатишда коррупциянинг тарқалганлик даражаси.

6.5. Қариндош-уруғчилик, ошна-оғайнигарчилик ва маҳаллийчилик унсурларининг намоён бўлиш ҳолатлари.


7. Ҳокимият институтларининг шаффофлиги.

7.1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг очиқлиги.

7.2. Маҳаллий ижро органлари томонидан фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқи таъминланганлиги.

7.3. Фуқароларнинг маҳаллий даражадаги қарорларни қабул қилиш жараёнидаги иштироки.

7.4. Мансабдор шахслар хатти-ҳаракатлари устидан шикоят бериш механизмларидан самарали фойдаланилиши.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 январь






































Время: 0.1443
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск