ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари. Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2021 й. 19-сон "Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.2021 й.

N 19



ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ

КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон қарори билан:

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) этиб қайта ташкил этилганлиги;

Тошкент шаҳридаги 1-сон республика клиник шифохонаси негизида Марказнинг кўп тармоқли клиникаси (кейинги ўринларда - Марказ клиникаси) ташкил этилганлиги;

Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган ва Сирдарё вилоятлари ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказларида Марказнинг филиаллари очилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатувчи раҳбар ходимлар ва тиббиёт ходимлари ҳамда тиббий муҳандис-техник ходимларнинг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, шунингдек, ушбу йўналишда фаолият кўрсатувчи муассасалар фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш;

малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим жараёнларини ташкил этишда илм-фанни ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида инновация ишларини кенг жорий этиш;

таълим жараёнини назарий ва амалий кўникмаларнинг узвийлигида ташкил этиш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари, масофадан ўқитиш ва телемедицина услубларини ўқув жараёнига кенг татбиқ этиш;

соғлиқни сақлашнинг долзарб йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш ҳамда илмий тадқиқотлар натижаларини тиббиёт амалиётига татбиқ этиш.


3. Белгилансинки:

Марказ ва Марказ клиникаси тегишлича давлат муассасаси ва давлат тиббиёт муассасаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварағига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисобварақларига эга бўлади;

Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдимномасига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Марказ директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари - Марказ клиникаси бош шифокори Марказ илмий кенгашининг аъзолари томонидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади ҳамда Марказ илмий кенгашининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлиқни сақлаш тизимида экспериментни тугаллаш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарорига 1 - 4-иловаларнинг қоидалари Марказ клиникаси фаолиятига ҳам татбиқ этилади.


4. Қуйидагилар:

а) Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

талабгорларни тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдан ҳамда шартнома асосида бошқа хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия маблағлари;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) Марказ клиникаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

кўрсатилган пуллик тиббий хизматлардан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия маблағлари;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири A.M. Хаджибаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 15 январдаги

19-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 4 апрелдаги 174-сон қарорида:


а) 2-бандда:

учинчи хатбошидаги "мувофиқ" сўзи "мувофиқ тасдиқлансин" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Тошкент врачлар малакасини ошириш институти" сўзлари "Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва бешинчи хатбошилардаги "Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида" сўзлари "Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг" сўзлари "Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4 ва 5-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги "Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида" сўзлари "Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 1-иловадаги "Тошкент врачлар малакасини ошириш институти" сўзлари "Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 2-иловадаги "ТошВМОИ" сўзи "Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт кадрларини тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 сентябрдаги 769-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи - учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бакалавриатнинг алоҳида таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида таҳсил олган олий тиббий таълим муассасалари битирувчиларини оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга йўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

олий тиббиёт ва фармацевтика ("Соғлиқни сақлаш" таълим соҳаси) бакалавриат йўналишлари, магистратура, клиник ординатура (резидентура) ва бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари мутахассисликлари бўйича ўқув режалари тузилмалари тегишлича 2, 2а, 2б ва 2в-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин";


б) 1-иловада:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бакалавриатнинг алоҳида таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида таҳсил олган олий тиббий таълим муассасалари битирувчиларини оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга йўллаш тартиби тўғрисида низом";


1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Битирувчилар 2017/2018 ўқув йилда битирганлардан бошлаб, кейинчалик доимий яшаш жойида мажбурий тартибда ишлаб бериш учун ОШП ва ОПларга тақсимланади.

Тиббиёт олий таълим муассасалари "Даволаш иши", "Педиатрия иши" ва "Касбий таълим (даволаш иши)" йўналишлари битирувчилари яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар давлат гранти асосида мақсадли қабул параметрларида кўрсатилган туман (шаҳар)да мажбурий тартибда ишлаб бериш учун ОШП ва ОПларга тақсимланади";


3-банддаги "ҚВП" қисқартмаси "ОШП" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар)ларида битирувчининг мажбурий ишлаб бериш муддати 3 йилни (36 ой) ташкил этади.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт олий таълим муассасалари "Даволаш иши", "Педиатрия иши" ва "Касбий таълим (даволаш иши)" йўналишлари битирувчиларининг мажбурий ишлаб бериш муддати, яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар давлат гранти асосида мақсадли қабул параметрларида кўрсатилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар)ларида камида 5 йилни (60 ой) ташкил этади";


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Битирувчилар мажбурий ишлаб бериши учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари тақдим этган шифокор кадрларга бўлган эҳтиёж тўғрисида буюртманомалар ва мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар асосида Комиссия томонидан ҳар йили тақсимланади.

Комиссия битирувчиларни ОШП ва ОПдаги мавжуд бўш ўринларига мажбурий ишлаб бериш учун тақсимлайди";


8-банддаги "ҚВП" қисқартмаси "ОШП" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ўқишни тугатгандан сўнг магистратура ёки клиник ординатура (резидентура)га ўқишни давом эттириш учун кирган битирувчилар таълим шаклидан қатъи назар (давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида), мажбурий ишлаб бериш учун магистратура ва клиник ординатура (резидентура)ни тамомлаганидан сўнг тақсимланади";


15-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Мажбурий ишлаб бериш муддати қуйидагиларни ўз ичига олади";

иккинчи хатбошидаги "ҚВП" қисқартмаси "ОШП" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "уч йиллик" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Олий тиббий таълимнинг ("Соғлиқни сақлаш" таълим соҳаси)

бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режалари

ТУЗИЛМАСИ


1. Даволаш фаолияти билан боғлиқ таълим йўналишлари учун*:

Т/р

Блоклар номи


Соатлар (кредитлар)

ҳажми (%)


1

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий модуллар


2,5 - 3,5%

2

Клиника олди модуллар


20 - 25%

3

Клиник модуллар


65,5 - 75,5%

4

Электив модуллар

(1, 2, 3-блок модуллари учун ҳудудий компонент)


3 - 7%

Жами:


100%

*) Бакалавриат таълим йўналишлари: 5510100 - Даволаш иши, 5111000 - Касб таълими (даволаш иши), 5510800 - Ҳарбий тиббиёт (даволаш иши), 5510200 - Педиатрия иши, 5510400 - Стоматология, 5510700 - Олий ҳамширалик иши, Клиник психология.

Бакалавриатнинг даволаш фаолияти билан боғлиқ таълим йўналишлари ўқув режаларига биринчи курсдан клиник модуллар бўйича 50 % назарий ва 50 % амалий ўқитиш тизими ҳамда клиник амалий кўникмаларни эгаллаш бўйича модулларни киритиш назарда тутилади.


2. Даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган таълим йўналишлари учун**:

Т/р

Блоклар номи


Соатлар (кредитлар)

ҳажми (%)


1

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий модуллар


2,5-3,5%

2

Умумкасбий модуллар


65 - 75%

3

Махсус модуллар


15,5-21,5%

4

Электив модуллар

(1, 2, 3-блок модуллари учун ҳудудий компонент)


3 - 7%

Жами:


100%

**) Бакалавриат таълим йўналишлари: 5510300 - Тиббий - профилактика иши, 510900 - Тиббий-биологик иш, 5510500 - Фармация, 5111000 - Касб таълими (фармация), 5510600 - Саноат фармацияси, Биотиббиёт муҳандислиги, Фармацевтик биотехнология, Дори воситаларини стандартлаштириш, сертификациялаш ва сифат менежменти";


г) 2а-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Олий тиббиёт ва фармацевтика таълим ("Соғлиқни

сақлаш" таълим соҳаси)нинг магистратура

мутахассисликлари ўқув режалари

ТУЗИЛМАСИ

Т/р

Блоклар номи


*Даволаш фаолияти

билан боғлиқ магистратура

мутахассисликларининг

соатлар ҳажми (%)


**Даволаш фаолияти билан

боғлиқ бўлмаган магистратура

мутахассисликларининг

соатлар ҳажми (%)


1

Умумметодологик модуллар


5-10%

10-20%

2

Мутахассислик модуллари


70-80%

60-70%

3

Танлов модуллари


10-15%

10-15%

Жами:


100%

100%

*) Даволаш фаолияти билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги магистратура мутахассисликлари учун.

**) Даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги магистратура мутахассисликлари учун.

Даволаш фаолияти билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги магистратура мутахассисликлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади";


д) қуйидаги мазмундаги ва 2в-иловалар қўшилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 сентябрдаги

769-сон қарорига

2б-ИЛОВА



Тиббиёт ва фармацевтика таълим

("Соғлиқни сақлаш" таълим соҳаси)нинг клиник

ординатура (резидентура) ўқув режалари

ТУЗИЛМАСИ

Т/р

Блоклар номи


*Даволаш фаолияти билан боғлиқ

клиник ординатура (резидентура)

мутахассисликларининг соатлар

ҳажми (%)


**Даволаш фаолияти билан

боғлиқ бўлмаган клиник

ординатура (резидентура)

мутахассисликларининг

соатлар хажми (%)


1

Умумметодологик ва номутахассис ёндош модуллар


3,5%гача

3,5%гача

2

Мутахассислик модуллари


91%дан кам эмас

85%дан кам эмас

3

Ёндош мутахассислик модуллари


4,5% гача

10% гача

4

Қўшимча модуллар


Мустақил таълим

Мустақил таълим

5

Аттестация


1%

1%

Жами:


100%

100%

*) Даволаш фаолияти билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги клиник ординатура (резидентура) мутахассисликлари учун.

**) Даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги клиник ординатура (резидетрура) мутахассисликлари учун.

Даволаш фаолияти билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги клиник ординатура (резидентура) мутахассисликлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.



Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 сентябрдаги

769-сон қарорига

2в-ИЛОВА



Тиббиёт ва фармацевтика таълим ("Соғлиқни

сақлаш" таълим соҳаси)нинг бирламчи мақсадли

ихтисослаштириш курслари ўқув режалари

ТУЗИЛМАСИ

Т/р

Блоклар номи


Соатлар (кредитлар)

ҳажми (%)


1

Асосий мутахассислик


99%


шу жумладан,


1.1

Мутахассислик модуллари


90%

1.2

Ёндош (клиник) мутахассисликлар ва модуллар


9%

2

Аттестация


1%

Жами:


100%".

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 октябрдаги 826-сон қарори билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг намунавий уставига 1-иловасига қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

"Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида бемор ўринлари фонди ва контингент қабул қилиш қуввати параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази мустақил равишда аҳолига пулли асосда тиббий хизматлар кўрсатиш учун йўналтирилган бемор ўринлари фонди ҳамда поликлиниканинг бир сменада контингентларни қабул қилиш қуввати параметрларига мустақил равишда қўшимча киритиши мумкин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 январь































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск