ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2018 й. ПҚ-3762-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2018 й.

N ПҚ-3762



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. 2018 йилнинг 9 март куни Душанбе шаҳрида имзоланган:

Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Фарҳод тўғони фаолиятини таъминлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида икки томонлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капиталга солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль ҳаракати тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво алоқаси тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда мазкур ҳолатларга барҳам бериш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва икки томонлама ҳимоялаш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида чегара вакиллари фаолияти тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳудудлар ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1996 йил 10 январдаги эркин савдо тўғрисидаги Битимнинг эркин савдо режимидан чиқариб ташлаш ҳақидаги Протокол тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)






























Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск