ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.07.2018 й. ПҚ-3826-сон "Наманган вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2018 й.

N ПҚ-3826



НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА КИЧИК

САНОАТ ЗОНАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни фаол жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, уларни муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ташкил этилган алоҳида ҳудудларда жойлаштиришни таъминлаш ва шу аснода ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг бандлик ва фаровонлик даражасини ошириш мақсадида:


1. Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Наманган вилоятида давлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари негизида иловага мувофиқ рўйхат бўйича кичик саноат зоналарини (кейинги ўринларда - КСЗ деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда фойдаланилмаётган тегишли ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулки объектларининг бир ой муддатда Наманган вилояти ҳокимлигига белгиланган тартибда ўтказилишини, шунингдек, хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг мажлисларида давлат улуши бўлган фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларни бюджет ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги солиқ бўйича қарздорликни бериладиган активларнинг қолдик (баланс) қиймати суммасига, қарздорлик мавжуд бўлмаган ҳолларда уларнинг устав жамғармаларидаги давлат улуши ва хўжалик бошқаруви органларининг улушини камайтириш ҳисобидан, ушбу қарорнинг иловасига мувофиқ Наманган вилояти ҳокимлигига топшириш масаласи кўриб чиқилишини таъминласин.


3. Белгилансинки:

КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларни бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йиллик узоқ муддатга ижарага берилади;

КСЗ ҳудудидаги кўчмас давлат мулкидан ижара даврида фойдаланиш учун ижарага олинган майдонда амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда ортиб борадиган коэффициентни қўлламасдан ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади;

КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3356-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

4. Наманган вилояти Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши бир ой муддатда КСЗ дирекциясини ташкил этиш чораларини кўрсин.

6. Наманган вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ билан биргаликда икки ой муддатда Наманган вилояти КСЗларини муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлаш юзасидан таклифларни уларни молиялаштириш манбалари кўрсатилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Наманган вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари билан биргаликда белгиланган тартибда:

Наманган вилояти иқтисодиётининг талаб-эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал-хомашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмани инобатга олган холда, Наманган вилояти КСЗлари ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича икки ой муддатда аниқ таклифлар - "йўл хариталари" ишлаб чиқилишини;

Наманган вилояти КСЗлари ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларнинг тадбиркорлик субъектларига етказилишини;

КСЗлар ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишлар олиб бориш, шунингдек, Наманган вилояти КСЗлари ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомалари сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини;

Наманган вилояти КСЗлари ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашишни таъминласинлар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига амалга оширилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги тўғрисида 2018 йил 15 октябрь ва 2019 йил 15 январга қадар ахборот берилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Бош вазир ўринбосари Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Р.А. Ғуломов ва Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 2 июлдаги

ПҚ-3826-сонли қарорига

ИЛОВА



Наманган вилоятида давлат мулки бўлган ва давлат

улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг

фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари

ва объектлари негизида ташкил этилаётган

кичик саноат зоналарининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкил этилаётган

КСЗнинг номи


Объектнинг номи


Ҳудуди**

(га)


Бино-иншоотлар

майдони**

(кв.м)


1.

Наманган шаҳар КСЗ


"Орзу" саноат зонаси


9,9

-

"Пахталиккўл" саноат зонаси


2.8

-

"Юксалиш" саноат зонаси


80,0

-

"Хонобод" саноат зонаси


12,8

-

2.

Чуст тумани КСЗ

"Чуст пахта тозалаш" АЖнинг бино ва иншоотлари*


1,0

1 951,0

3.

Наманган тумани КСЗ

"Янгихаёт" саноат зонаси


7,2

-

5.

Норин тумани КСЗ

"Норин тола" АЖнинг фойдаланилмаётган ер майдони


2,0

-

6.

Тўрақўрғон тумани КСЗ

Собиқ "Дехқонмаштаъминоти" АЖнинг фойдаланилмаётган ер майдони


2,1

-

Собиқ "МКК-148"нинг фойдаланилмаётган ер майдони


0,9

-

Жами:


149,3

54 934,4

            

*) Бино-иншоотлар, шунингдек, уларга туташ ҳудудлар хўжалик юритувчи жамиятларнинг тегишли бошқарув органлари йиғилишларида кўриб чиқиш натижаларига кўра аниқлаштирилади.

**) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография кадастри давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўл рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан туманлар шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда аниқлаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 июль
















































Время: 0.1645
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск