ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Темирйўл транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.07.2017 й. ПҚ-3121-сон "Тез юрар йўловчи поездлари ҳаракатини ташкил этган ҳолда "Қарши-Китоб" темир йўл линиясини электрлаштириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2017 й.

N ПҚ-3121



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



ТЕЗ ЮРАР ЙЎЛОВЧИ ПОЕЗДЛАРИ

ҲАРАКАТИНИ ТАШКИЛ ЭТГАН ҲОЛДА

"ҚАРШИ-КИТОБ" ТЕМИР ЙЎЛ ЛИНИЯСИНИ

ЭЛЕКТРЛАШТИРИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика темир йўллари тармоғини янада ривожлантириш, темир йўл транспортида электрлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига йўловчи ва юк ташиш самарадорлигини ошириш, халқаро стандартларга мувофиқ "Қарши-Китоб" темир йўл линиясида тез юрар йўловчи поездлари ҳаракатини ташкил этиш максадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг 2017-2018 йилларда тез юрар йўловчи поездлари ҳаракатини ташкил этган ҳолда "Қарши-Китоб" темир йўл линиясини электрлаштириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ҳисоб-китоб нархи эквиваленти 58,87 млн. АҚШ доллари миқдоридаги:

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг эквиваленти 18,58 млн. АҚШ доллари ҳамда "Ўзбекэнерго" АЖнинг эквиваленти 7,31 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари;

"Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети маблағлари параметрларида назарда тутиладиган 50,0 млрд, сўмга тенг (эквиваленти 14.06 млн. АҚШ доллари) миқдоридаги марказлаштирилган инвестиция маблағлари;

инвестиция лойиҳаси доирасида валюта харажатларини молиялаштириш учун "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга тақдим этадиган 18,92 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредитининг қайта молиялаштириш учун банкнинг 0,5 фоиз миқдордаги маржасини қўшганда йиллик 2,5 фоизли ставка билан 2 йиллик имтиёзли даврни қўшиб ҳисоблаганда 15 йил муддатга бериладиган кредити инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


3. Белгилансинки:

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, техник-иқтисодий ҳисоб-китобни ишлаб чиққан ҳолда бир босқичли тартибда амалга оширилади;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ жалб этилаётган кредитдан мақсадли фойдаланилиши ҳамда инвестиция лойиҳасини самарали амалга ошириш юзасидан жавобгар ижро этувчи орган ҳисобланади;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб этилаётган кредитни сўндириш, унинг фоизлари ва комиссияларини тўлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

лойиҳани амалга ошириш доирасида ташқи электр таъминоти объектларини лойиҳалаш ва қуриш "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ - "Қарши-Китоб" темир йўл линиясида тез юрар йўловчи поезди ҳаракатини ташкил этиш билан биргаликда электрлаштириш бўйича бош буюртмачи;

"Ўзбекэнерго" АЖ - ташқи электр таъминоти объектларини қуриш бўйича бош буюртмачи;

"Тоштемирйўллойиҳа" МЧЖ ва "Средазэнергосетьпроект" АЖ - бош лойиҳа ташкилотлари;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Ўзбекэнерго" АЖнинг таркибий бўлинмалари - бош пудрат ташкилотлари этиб белгилансин.


5. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Ўзбекэнерго" АЖ 2018 йилнинг 1 январига қадар муддатда инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Ўзбекэнерго" АЖга, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида, истисно тариқасида:

2018 йилнинг 1 апрелига қадар "Қарши-Китоб" темир йўл линиясини электрлаштириш билан бирга тез юрар йўловчи поезди ҳаракатини ташкил этган ҳолда ташқи электр таъминоти объектларини қуриш билан бир вақтда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни параллел равишда олиб боришга;

тендер савдоларини ўтказмасдан, маҳсулот ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) билан ортиб жўнатишдан олдинги мажбурий инспекцияни ўтказган ҳолда энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида ускуналар ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузишга;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби тасдиқлангунига қадар белгиланган тартибда ваколатли органларда экспертизадан ўтган импорт шартномалари бўйича, шунингдек, мамлакатимизнинг пудрат ташкилотлари ва маҳсулот етказиб берувчилари билан тузилган шартномалар бўйича молиялаштиришни очишга рухсат берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига инвестиция лойиҳасини амалга оширишни молиялаштириш учун жалб этилаётган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қайта молиялаштириладиган кредити бўйича "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки олдидаги мажбуриятлари юзасидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Давлат кафолатини бериш ваколати берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" МХК инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида, мансублигига қараб, ўз маблағлари ҳисобига, қурилиш ҳудудига тушаётган мавжуд муҳандислик коммуникацияларини кўчириш ва улаш, шунингдек, муҳандислик коммуникацияларининг узлуксиз ишлашини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда уларнинг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ уланиши билан боғлиқ ишларни амалга оширсин.


9. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида унинг барча қатнашчилари 2019 йилнинг 1 январига қадар:

белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган ва олиб келинадиган, ускуналар ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик ҳужжатлар ва жиҳозлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

товарлар, ишлар (хизматлар), шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан. шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига тўланадиган мажбурий ажратмалар ва йиғимлардан;

бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар)дан олинган Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадлари қисмида фойда солиғидан;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ташкилотлари томонидан беғараз асосда топширилаётган ва қабул қилинаётган мулк қисмида фойда солиғи тўлашдан озод қилинсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзметкомбинат" АЖ, "Ўзқурилишматериаллари" АЖ бош буюртмачиларнинг иш ҳужжатлари параметрларини ҳисобга олган ҳолда тақдим этиладиган асосланган ҳисоб- китобларга кўра, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган цемент ва металл прокати ажратилиши ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича бошқариладиган нархларда етказиб берилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Инвестиция дастурини шакллантиришда "Қарши-Китоб" темир йўл линиясини электрлаштириш билан бирга тез юрар йўловчи поезди ҳаракатини ташкил этиш ишларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан тегишли маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ буюртманомаларига кўра, инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассислар учун кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда расмийлаштиришни таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ буюртманомаларига кўра, инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинча яшаш жойида вақтинчалик рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини давлат божи ундирмасдан таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда шаҳарсозлик ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.

15. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги белгиланган тартибда:

бир ой муддатда "Қарши-Китоб" темир йўл линиясини электрлаштириш билан бирга тез юрар йўловчи поезди ҳаракатини ташкил этиш билан биргаликда электрлаштириш билан боғлиқ объектлар барпо этилишига ер участкалари ажратилишини;

"Қарши-Китоб" темир йўл линиясини электрлаштириш билан бирга тез юрар йўловчи поезди ҳаракатини ташкил этиш бўйича ишлар ўтказиладиган туманда яшовчи фуқароларнинг инвестиция лойиҳасида назарда тутилган муддатларда кўчирилишини;

ер майдонлари ажратилиши муносабати билан (фермер хўжаликларининг кўрган зарарлари, қирқилган дарахтлар, фуқароларнинг кўчирилишини юзасидан) товон пули маҳаллий бюджет маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланилишини таъминласин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 31 июль










































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск