ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.01.2021 й. ПҚ-4964-сон "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.2021 й.

N ПҚ-4964



ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА

ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, экин ерларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларда фуқароларнинг бандлиги ва фаровонлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) 413 миллиард сўм миқдоридаги маблағлари тижорат банклари орқали кредит маблағлари ажратишга йўналтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Жамғарма "Микрокредитбанк" АТБ, "Агробанк" АТБ ҳамда АТ "Халқ банки" билан биргаликда Жамғарма томонидан аввал ажратилган кредит маблағларининг сўндирилган қисми ҳисобидан янги лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит маблағлари ажратилишини таъминласин.


3. Молия вазирлиги Жамғармага тижорат банклари орқали "Томорқа хизмати" МЧЖлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда томорқа ер эгаларини молиявий таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга жалб қилинадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз маблағлари ҳисобидан 200 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратсин.

Белгилансинки, мазкур маблағларнинг 100 миллиард сўми жорий йилнинг биринчи чорагида, қолган қисми ҳақиқий талабдан келиб чиқиб, кейинги чоракларда молиялаштириб берилади ҳамда камида 50 миллиард сўми "Туронбанк" АТБ орқали лимончилик йўналишидаги лойиҳалар учун ажратилади.


4. Молия вазирлиги Жамғарма томонидан тижорат банкларига ажратилган кредит маблағларининг самарали ишлатилиши бўйича ўрганиш олиб борсин ва натижаси бўйича 2021 йилнинг 1 майига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.


5. Вазирлар Маҳкамасиикки ой муддатда "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 январь











































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск