ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.01.2021 й. ПФ-6146-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.01.2021 й.

N ПФ-6146



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-558-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги "Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5984-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, афв этишни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 26 январдаги

ПФ-6146-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонида:


а) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "доимий қайддан ўтиш" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "вақтинчалик қайддан ўтиши" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "вақтинча қайд этилади" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "доимий қайд этиш" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-иловада:


7-банднинг "а" кичик банди ўн тўртинчи хатбошисидаги "қайд этиш" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банддаги "қайд этиш" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4262-сон Фармонида:


а) 1-иловада:


7-бандда:

биринчи хатбошидаги "доимий рўйхатда турадиган" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "доимий рўйхати" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "пропискага" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишга" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "доимий рўйхатда турадиган" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "доимий рўйхати" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банднинг иккинчи хатбошиси "Фуқаро паспортини йўқотиб қўйган" сўзларидан кейин "ёки суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган" сўзлари билан тўлдирилсин;


17-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"суд ажрими билан паспортнинг амал қилиши тўхтатиб турилганда";

еттинчи - ўнинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари паспортнинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги тўғрисидаги суд ажримини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларига маълумот учун юборади";


19-банднинг биринчи хатбошидаги "доимий рўйхатда турадиган" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-1-банднинг иккинчи хатбошидаги "доимий рўйхатда турган" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" сўзлари билан алмаштирилсин;


35-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Паспорт бериш учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади";


35-1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "доимий рўйхатда турган" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси "унинг амал қилиш муддати тугаган" сўзларидан кейин "ёхуд суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган" сўзлари билан тўлдирилсин;


35-4-банднинг биринчи хатбошидаги "рўйхатга қўйиш" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


35-8-бандда:

биринчи хатбошидаги "доимий рўйхатда турган" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "вақтинча рўйхатдан ўтказади, турган жойи бўйича ҳисобга" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "вақтинча рўйхатдан ўтказиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги II-2 бўлим билан тўлдирилсин:


"II-2. СУД АЖРИМИ БИЛАН АМАЛ ҚИЛИШИ ТЎХТАТИБ

ТУРИЛГАН ПАСПОРТ ЎРНИГА ЯНГИ ПАСПОРТ

БЕРИШ ТАРТИБИ


35-11. Қидирувда бўлган айбланувчи ёки судланувчи республика ҳудудида ушланган тақдирда суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган паспорт ички ишлар органлари ёки чегара назорати бўлинмалари томонидан маълумотларни йиғиш пунктига йўқ қилиш учун жўнатиш мақсадида олиб қўйилади ва унга паспорти олиб қўйилганлиги ҳақида далолатнома берилади.

35-12. Вақтинча хорижда бўлган паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчи ёки судланувчи Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномасини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат этганда унинг паспорти олиб қўйилади ва унга бу ҳақида далолатнома берилади. Олиб қўйилган паспортни йўқ қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали маълумотларни йиғиш пунктига юборилади.

35-13. Суд ажрими билан паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчига ёки судланувчига янги паспорт маълумотларни йиғиш пункти томонидан ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун ичида берилади.

Аризани кўриб чиқиш муддати Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилиши мумкин.

Янги паспортни олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

белгиланган шаклдаги ариза;

процессуал мажбурлов чораси бекор қилинганлиги ҳақидаги тасдиқланган қарор нусхаси;

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

Суд ажрими билан паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчи ёки судланувчи паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

35-14. Тергов ҳибсхоналари ёки вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсга янги паспорт расмийлаштириш ушбу шахслар сақланаётган жойга борган ҳолда амалга оширилади";


57-бандда:

иккинчи хатбошидаги "вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтмай" сўзлари "доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинмай" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтмаган ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олинмаган" сўзлари "доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинмаган" сўзлари билан алмаштирилсин;


низомга 2-иловадаги "прописка қилинган эди" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


3-банднинг биринчи хатбошисидаги "доимий прописка қилинган" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банднинг иккинчи хатбошисидаги "вақтинча рўйхатдан ўтганлик" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-бандда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"суд ажрими билан ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиши тўхтатилганида";

саккизинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


12-банднинг биринчи хатбошисидаги "доимий рўйхатда турадиган" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банддаги "доимий рўйхатда турган" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" сўзлари билан алмаштирилсин;


28-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилганида";

тўртинчи - бешинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


30-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Ҳаракатланиш ҳужжатини бериш учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади";


қуйидаги мазмундаги II-1 бўлим билан тўлдирилсин:


"II-1. СУД АЖРИМИ БИЛАН АМАЛ ҚИЛИШИ ТЎХТАТИБ

ТУРИЛГАН ҲАРАКАТЛАНИШ ҲУЖЖАТИ ЎРНИГА ЯНГИ

ҲАРАКАТЛАНИШ ҲУЖЖАТИ БЕРИШ ТАРТИБИ


30-1. Қидирувда бўлган айбланувчи ёки судланувчи республика ҳудудида ушланган тақдирда суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган ҳаракатланиш ҳужжати ички ишлар органлари ёки чегара назорати бўлинмалари томонидан маълумотларни йиғиш пунктига йўқ қилиш учун жўнатиш мақсадида олиб қўйилади ва унга ҳаракатланиш ҳужжати олиб қўйилганлиги ҳақида далолатнома берилади.

30-2. Вақтинча хорижда бўлган суд ажрими билан ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчи ёки судланувчи Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномасини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат этганда унинг ҳаракатланиш ҳужжати олиб қўйилади ва унга бу ҳақида далолатнома берилади. Олиб қўйилган ҳаракатланиш ҳужжати йўқ қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали маълумотларни йиғиш пунктига юборилади.

30-3. Суд ажрими билан ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчига ёки судланувчига янги ҳаракатланиш ҳужжати маълумотларни йиғиш пункти томонидан ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун ичида берилади.

Янги ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

белгиланган шаклдаги ариза;

процессуал мажбурлов чораси бекор қилинганлиги ҳақида тасдиқланган қарор нусхаси;

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

Суд ажрими билан ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчи ёки судланувчи паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

30-4. Тергов ҳибсхоналари ёки вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсга янги ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш ушбу шахслар сақланаётган жойга борган ҳолда амалга оширилади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5060-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди биринчи хатбошисидаги "вақтинча прописка расмийлаштирилгандан" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олингандан" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқарув тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 июлдаги ПФ-5120-сон Фармони 6-бандидаги "вақтинча прописка қилиш, турган жойи бўйича ҳисобга олишни ҳамда вақтинча прописка қилиш ва турар жойи бўйича ҳисобга олиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ҳамда муддати" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармони 14-бандидаги "вақтинча прописка қилиш, турган жойи бўйича ҳисобга олиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармони 6-банднинг иккинчи хатбошидаги "прописка қилинган" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" сўзлари билан алмаштирилсин;


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5388-сон Фармони 18-бандидаги "яшаш жойи бўйича вақтинча прописка қилиш, ҳисобга қўйиш ва вақтинча пропискани" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда муддатини" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПФ-5439-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


7-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларининг Фуқаролик, афв этиш ва сиёсий бошпана бериш масалалари бўйича шўъбаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларининг фуқаролик ва афв этиш шўъбаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва "Нуроний" жамғармаси вакиллари киритилади";


11-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:

"Зарур ҳолларда Комиссия мажлислари видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин";


12-банддаги "ички ишлар ва адлия вазирлари" сўзлари "ички ишлар, адлия ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


Қуйидаги мазмундаги 6-1-боб билан тўлдирилсин:


"6-1-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ТОМОНИДАН ЎЗ ИХТИЁРИГА

КЎРА МАҲКУМНИ ЁКИ ЖАЗОНИ ЎТАБ

БЎЛГАН ШАХСНИ АФВ ЭТИШ ТАРТИБИ


34-1. Ўзбекистон Республикаси Президенти маҳкумнинг ёки жазони ўтаб бўлган шахснинг афв этишни сўраб ёзган илтимосномаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар ўз ташаббуси билан исталган маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиши мумкин.

34-2. Бу ҳақда Шўъбага Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқ хати юборилади.

34-3. Шўъба Ўзбекистон Республикаси Президентидан топшириқ хатини олган кундан эътиборан бир иш куни ичида Комиссия аъзоларига Комиссиянинг мажлиси ўтказилиши куни ва жойи ҳақида хабар беради.

34-4. Комиссиянинг мажлиси якуни бўйича Шўъба томонидан маҳкумларни ёки жазони ўтаб бўлган шахсларнинг шахсини ва ҳужжатларини ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар масъул ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар шакллантирилади ва уларнинг жойларга чиқиши ташкил этилади.

34-5. Ишчи гуруҳ Комиссиянинг муҳокамасига киритиш учун ҳужжатлари ажратиб олинган маҳкумлардан ёки жазони ўтаб бўлган шахслардан уларга нисбатан афв этиш масаласи кўриб чиқилишига эътирози йўқлиги ҳақида розилик хатини олади.

Маҳкумнинг ёки жазони ўтаб бўлган шахснинг розилик хатига мазкур Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинади.

Маҳкум ёки жазони ўтаб бўлган шахс розилик хатини ёзмаган тақдирда, унинг ҳужжатлари Комиссиянинг муҳокамасига киритилмайди.

34-6. Комиссия ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган маҳкумларнинг ёки жазони ўтаб бўлган шахсларнинг ҳужжатларини муҳокама қилиб, афв этилиши мумкин бўлган маҳкумлар ёки жазони ўтаб бўлган шахслар бўйича баённома қарорини қабул қилади ва Ўзбекистон Республикаси Президентига таклиф киритади.

34-7. Комиссиянинг маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этишга тавсия қилишни рад этганлиги, маҳкумга ёки жазони ўтаб бўлган шахсга келгусида афв этишни сўраб илтимоснома билан мурожаат қилишга монелик қилмайди".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 15 майдаги ПФ-5719-сон Фармони 19-бандидаги "вақтинчалик турар жойи бўйича прописка қилиш ва" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддатини" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 майдаги ПФ-5722-сон Фармони 5-бандидаги "вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинча прописка қилишни ва вақтинча пропискани" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда унинг муддатини" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 10 октябрдаги ПФ-5848-сон Фармони 10-банди "б" кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги "вақтинча пропискага қўйилиши ва вақтинча прописка муддати" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 24 февралдаги ПҚ-290-сон қарори 11-бандидаги "вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг муддати" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Мактаб таълимини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 2 январдаги ПҚ-551-сон қарори 9-бандидаги "вақтинча рўйхатда туриш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 16 январдаги ПҚ-567-сон қарори 16-бандидаги "яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилиши" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида Сингапур менежментни ривожлантириш институти фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида" 2007 йил 5 сентябрдаги ПҚ-691-сон қарори 12-бандидаги "вақтинча рўйхатдан ўтказилиши" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сургил конини комплекс ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 18 февралдаги ПҚ-797-сон қарори 13-бандидаги "муваққат яшаш жойида вақтинча рўйхатда туриш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Корея Республикаси билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 1 июлдаги ПҚ-1993-сон қарори 6-бандидаги "вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузурида Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2602-сон қарори 14-бандидаги "вақтинча рўйхатдан ўтказилишини" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон қарорининг 10-бандидаги "вақтинча яшаш жойида вақтинча рўйхатдан  ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2896-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органлари таянч пункти тўғрисидаги низомнинг 12-банди йигирманчи хатбошисидаги "доимий ва вақтинча пропискасиз ёки турган жойи бўйича ҳисобда турмаган" сўзлари "доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинмаган" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2939-сон қарори 20-бандидаги "яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3025-сон қарорининг 12-бандидаги "вақтинча яшаш манзилларида вақтинча рўйхатга олинишини ва вақтинча рўйхатга олиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3057-сон қарорининг 13-бандидаги "яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг" сўзлари билан алмаштирилсин.

27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3080-сон қарорининг 10-бандидаги "вақтинча пропискадан ўтказилиши" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3126-сон қарорида:


а) 4-бандда:

иккинчи хатбошидаги "доимий ва вақтинчалик прописка олиш, турган жойи бўйича ҳисобга олиш" сўзлари "доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "доимий ва вақтинчалик прописка, турган жойи бўйича ҳисобга олиш" сўзлари "доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 1-иловада:


6-бандда:

"б" кичик бандда:

ўн бешинчи хатбошидаги "яшаш жойи бўйича вақтинчалик прописка" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн олтинчи хатбошидаги "доимий прописка" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишни" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "прописка қилиш ва пропискадан чиқаришни" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ва доимий рўйхатга олинганликни бекор қилишни" сўзлари билан алмаштирилсин;

"г" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "прописка қилиш ва пропискадан чиқариш" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ва доимий рўйхатга олинганликни бекор қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

"д" кичик банднинг бешинчи хатбошисидаги "доимий ва вақтинча прописка олиш, доимий туриш жойида ҳисобга қўйиш" сўзлари "доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг учинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "доимий прописка қилиш" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент вилоятида саноат-ишлаб чиқариш соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3153-сон қарори 14-бандидаги "вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарорининг 11-бандидаги "турган жой бўйича муваққат прописка ва ҳисобга қўйилишини" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-арақ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3263-сон қарорининг 15-бандидаги "вақтинчалик яшаш жойига вақтинча прописка қилиш ва вақтинчалик прописканинг" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт ассоциацияси иштирокида "Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3283-сон қарорининг 11-бандидаги "вақтинча пропискага қўйилиши ва вақтинча прописка" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кураш" миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 октябрдаги ПҚ-3306-сон қарорининг 9-бандидаги "яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3327-сон қарорининг 13-бандидаги "яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384-сон қарорининг 16-бандининг учинчи хатбошисидаги "вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхат расмийлаштирилиши (узайтирилиши)ни" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини" сўзлари билан алмаштирилсин.


37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда:


7-бандда:

биринчи хатбошидаги "доимий прописка жойи бўйича" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбошидаги "прописка жойи бўйича" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-бандда:

биринчи хатбошидаги "доимий прописка жойи бўйича" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "доимий пропискага эга бўлмаган" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган" сўзлари билан алмаштирилсин.


38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон қарори 5-бандидаги "вақтинча прописка қилиш, турган жойи бўйича ҳисобга олиш ҳамда уларнинг" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддати" сўзлари билан алмаштирилсин.


39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 январдаги ПҚ-3457-сон қарори 10-бандидаги "вақтинчалик яшаш жойига вақтинча прописка қилиш ва вақтинчалик прописка муддатининг" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддати" сўзлари билан алмаштирилсин.


40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 январдаги ПҚ-3472-сон қарорининг 11-банди иккинчи хатбошидаги "доимий рўйхатдан ўтказиш" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3528-сон қарори 6-бандининг еттинчи хатбошисидаги "доимий пропискага эга бўлмаган" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган" сўзлари билан алмаштирилсин.


42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сон қарорининг 13-бандидаги "яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилиши ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 мартдаги ПҚ-3643-сон қарорининг 8-бандидаги "уларни вақтинча прописка қилиш, турар жойи бўйича ҳисобга олишни ҳамда вақтинча прописка қилиш ва турар жойи бўйича ҳисобга олиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда муддати" сўзлари билан алмаштирилсин.


44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 2 апрелдаги ПҚ-3646-сон қарорининг 8-бандидаги "вақтинча прописка қилиш, турган жойи бўйича ҳисобга олиш ҳамда уларнинг" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддати" сўзлари билан алмаштирилсин.


45. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомнинг 7-бандида:

биринчи хатбошидаги "доимий пропискаси бўйича жойлашган" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "пропискага қўйилган" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" сўзлари билан алмаштирилсин.


46. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Илғор технологиялар марказини ташкил қилиш тўғрисида" 2018 йил 19 апрелдаги ПҚ-3674-сон қарорининг 10-бандидаги "яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


47. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чарм-пайабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон қарорининг 16-банди иккинчи хатбошисидаги "вақтинча прописка қилиниши, турган жойи бўйича ҳисобга олиниши ва уларнинг" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати" сўзлари билан алмаштирилсин.


48. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Корея Республикаси компаниялари билан эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3831-сон қарорининг 4-бандидаги "вақтинчалик рўйхатга олиниши, турган жойи бўйича ҳисобга олинишини ва вақтинчалик рўйхатга олиниши, турган жойи бўйича ҳисобга олиниши" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати" сўзлари билан алмаштирилсин.


49. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбошисидаги "яшаш жойи бўйича вақтинчалик пропискани расмийлаштириш ва уларни" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддатини" сўзлари билан алмаштирилсин.


50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети" федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 20 июлдаги ПҚ-3875-сон қарорининг 14-бандидаги "вақтинча рўйхатдан ўтказилишини" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини" сўзлари билан алмаштирилсин.


51. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3894-сон қарорининг 16-бандидаги "вақтинчалик яшаш жойларида вақтинча пропискага қўйилиши ва вақтинча прописка" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


52. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ҳудудларида "Business city" замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3895-сон қарорининг 12-бандидаги "вақтинча рўйхатдан ўтказилиши, турган жойи бўйича ҳисобга олинишини ҳамда вақтинча рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг муддати" сўзлари билан алмаштирилсин.


53. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорида:


а) қарорнинг номланишидаги "доимий ва вақтинча прописка қилиш" сўзлари "доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) муқаддимадаги "доимий ва вақтинча прописка қилиш" сўзлари "доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-банддаги "доимий прописка қилиниш" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-банддаги "доимий прописка қилиш" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 4-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "доимий прописка қилиш" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) қарорга иловада:


илованинг номланишидаги "прописка қилиниш" сўзлари "яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш" сўзлари билан алмаштирилсин;


2, 3, 5 ва 7-бандлардаги "прописка қилинган" сўзлари "яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" сўзлари билан алмаштирилсин.


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Васийлик ва ҳомийликдаги ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар - васий (ҳомий), тутинган ота-она доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган уй-жой майдонига";


қуйидаги мазмундаги 8-10-бандлар билан тўлдирилсин:

"8. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари).

9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс - хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси), шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари).

10. "Фахрий фуқаро" мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари)".

55. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарорининг 14-бандидаги "турар жойи бўйича вақтинча прописка қилиниши ва вақтинча прописка" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


56. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида "Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 10 сентябрдаги ПҚ-3937-сон қарорининг 9-бандидаги "вақтинча рўйхатга олиниши" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши" сўзлари билан алмаштирилсин.


57. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 октябрдаги ПҚ-3989-сон қарорининг 14-банди тўртинчи хатбошисидаги "вақтинчалик прописка, яшаш жойида ҳисобга олиш ва уни" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддатини" сўзлари билан алмаштирилсин.


58. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4008-сон қарорининг 4-банддаги "доимий (вақтинчалик) рўйхатга олиш" сўзлари "доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


59. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиззах вилоятида замонавий агрокластер ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 9 ноябрдаги ПҚ-4009-сон қарорининг 10-бандидаги "келган жойи бўйича уларнинг вақтинча рўйхатдан ўтказилиши, ҳисобга олиниши ва унинг" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати" сўзлари билан алмаштирилсин.


60. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 ноябрдаги ПҚ-4015-сон қарорининг 22-бандидаги "вақтинча прописка қилиниши, турган жойи бўйича ҳисобга олиниши ва уларнинг" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати" сўзлари билан алмаштирилсин.


61. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 10 декабрдаги ПҚ-4056-сон қарорининг 13-банди учинчи хатбошисидаги "доимий прописка қилиш" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


62. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон қарорининг 15-бандидаги "вақтинчалик прописка қилиниши, яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши" сўзлари билан алмаштирилсин.


63. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4068-сон қарори билан тасдиқланган 2019-2021 йилларда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, тарғиб қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тубдан такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси"нинг 17-бандидаги "вақтинча прописка қилиш, турган жойи бўйича ҳисобга олиш ҳамда уларнинг" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати" сўзлари билан алмаштирилсин.


64. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг еттинчи хатбошисидаги "яшаш жойидан рўйхатдан чиқиб" сўзлари "яшаш жойи бўйича рўйхати бекор қилиниб" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 12-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"паспорт эгасининг хорижда доимий яшаш учун чиқишига рухсат берилганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ штамп";

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда учинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳамроҳлик қилувчи шахслар тўғрисида (вояга етмаган фуқаролар учун) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ штамп";


в) 13-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан - хорижда доимий яшаш учун чиқишига рухсат берилганлиги ҳақидаги, ҳамроҳлик қилувчи шахслар ҳақидаги (вояга етмаган фуқаролар учун)";


г) 15-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"суд ажрими билан хорижга чиқиш биометрик паспортни амал қилиши тўхтатиб турилганда";

ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари хорижга чиқиш биометрик паспортнинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги тўғрисидаги суд ажримини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларига маълумот учун юборади";


д) 17-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун доимий яшаш жойи бўйича ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган жойларидаги маълумотларни йиғиш пунктига ёхуд консуллик рўйхатига олинган маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қиладилар";

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


е) 18-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"процессуал мажбурлов чораси бекор қилинганлиги ҳақида тасдиқланган қарор нусхаси (хорижга чиқиш биометрик паспортнинг амал қилиши суд ажрими билан тўхтатиб турилганида)";

олтинчи - ўнинчи хатбошилар тегишинча еттинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Доимий яшаш мақсадида хорижга чиқиш учун мурожаат қилган фуқарони маълумотларни йиғиш пункти масъул ходими мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ёзма равишда огоҳлантиради";


ж) 21-бандда:

биринчи хатбошидаги "ота-оналардан" сўзлари "ота-онадан" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"агар ота-онадан бирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхати хорижга доимий яшашга кетганлиги муносабати билан бекор қилинганида";


з) 30-бандда:

"рўйхатда туриш жойи ёки" сўзлари "яшаш жойи бўйича ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган жойларидаги маълумотларни йиғиш пунктига ёхуд" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки биометрик паспорти ёхуд хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиши суд томонидан тўхтатиб турилган айбланувчи ёки судланувчи Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига янги хорижга чиқиш биометрик паспорти олиш учун мурожаат этганда, амал қилиши тўхтатиб турилган паспорти маълумотларни йиғиш пунктига йўқ қилиш учун жўнатиш мақсадида олиб қўйилади ва унга паспорти олиб қўйилганлиги ҳақида далолатнома бериш йўли билан консуллик рўйхатидан чиқарилади ҳамда Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун гувоҳнома расмийлаштириб берилади";


и) 31-бандда:

биринчи хатбошиси "визалар учун мўлжалланган саҳифаларидан фойдаланиб бўлинган ҳолатларда" сўзларидан кейин "шунингдек, суд ажрими билан унинг амал қилиши тўхтатиб турилганда" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган хорижга чиқиш биометрик паспорт Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан маълумотларни йиғиш пунктига йўқ қилиш учун жўнатиш мақсадида олиб қўйилади, фуқарога унинг паспорти олиб қўйилганлиги ҳақида далолатнома ҳамда Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун гувоҳнома расмийлаштириб берилади";


к) қуйидаги мазмундаги 34-1-банд билан тўлдирилсин:

"34-1. Суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган хорижга чиқиш биометрик паспорт ички ишлар органлари томонидан маълумотларни йиғиш пунктига йўқ қилиш учун жўнатиш мақсадида олиб қўйилганда фуқарога унинг паспорти олиб қўйилганлиги ҳақида далолатнома берилади";


л) 35-банд "шунингдек, белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилган" сўзларидан кейин "ёки суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган" сўзлари билан тўлдирилсин.


м) 39-бандда:

"е" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"е) агар шахсга нисбатан ваколатли органларнинг мазкур шахс хорижга чиқиши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи ахбороти (қонун бузилишлар рўйхати тегишли органлар томонидан белгиланади) мавжуд бўлса - у ҳисобга қўйилган кундан бошлаб бир йил ўтгунгача. Бунда хорижга чиқишига нисбатан қўйилган чекловни белгиланган муддатидан олдин бекор қилиш масаласи ташаббускор ваколатли органнинг ёзма хати асосида амалга оширилади";

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилганидан кейин шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиши учун вақтинчалик чеклаш белгилан тақдирда, унинг Давлат чегараси орқали ўтиш ҳуқуқини чеклаш тегишли давлат органларининг мурожаатига асосан чегара назорати бўлинмалари томонидан амалга оширилади";

тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


н) 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"42. Ўзбекистон Республикасидаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхати бекор қилиниб, хорижга доимий яшашга чиқиш учун белгиланган тартибда рухсатнома расмийлаштирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий консуллик рўйхатига олинадилар";


о) Қуйидаги мазмундаги 1, 2 ва 3-иловалар билан тўлдирилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

фуқароларининг хорижга чиқиш

тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Хорижда доимий яшаш учун рухсат берилганлиги

тўғрисида паспортга киритиладиган

штамп намунаси


___________(shahar) viloyati (IIBB) IIB MvaFRB


XORIJGA DOIMIY YASHASHGA CHIQISH UCHUN RUXSAT BERILGAN


ALLOWED TO GO ABROAD FOR TAKING UP PERMANENT RESIDENCE


20___yil "___"____________

imzo____________

Λ

50

mm


V


<

75 mm

>







     





Ўзбекистон Республикаси

фуқароларининг хорижга чиқиш

тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Ҳамроҳлик қилувчи шахслар ҳақида

(вояга етмаган фуқаролар учун) паспортга

киритиладиган штамп намунаси




HAMROHLIK QILUVCHI SHAХS:

ACCOMPANYING PERSON:


__________________________________________________

(ismi va familiyasi, name and surname)


__________________________________________________

(tug`ilgan sanasi, date of births)


Λ

30

mm


V


<

75 mm

>







    





Ўзбекистон Республикаси

фуқароларининг хорижга чиқиш

тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ

Мен, _____________й.т.,


(фуқаронинг Ф.И.О.)

"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига асосан қайси ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилдим.

(сана)

(имзо)

(Ф.И.О.)"

65. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 январдаги ПҚ-4095-сон қарорининг 6-бандидаги "прописка" сўзи "доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

67. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти (университети)" Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4171-сон қарорининг 14-бандидаги "вақтинчалик турар жойи бўйича вақтинчалик прописка қилиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


68. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4275-сон қарорининг 8-бандидаги "вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинчалик прописка қилиниши" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши" сўзлари билан алмаштирилсин.


69. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сурхондарё вилоятида 900 МВт қувватга эга комбинацияланган циклли иссиқлик электр станциясининг қурилиши" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 апрелдаги ПҚ-4286-сон қарорининг 12-бандидаги "вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинчалик прописка қилиниши" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши" сўзлари билан алмаштирилсин.


70. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент вилоятида 850 МВт қувватга эга комбинацияланган циклли иссиқлик электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 апрелдаги ПҚ-4287-сон қарорининг 12-бандидаги "вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинчалик прописка қилиниши" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши" сўзлари билан алмаштирилсин.


71. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сон қарорининг 5-банди иккинчи хатбошисидаги "вақтинча ёки доимий прописка" сўзлари "доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


72. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оммавий қирғин қуроллари тарқалишининг олдини олиш ва ядровий ҳамда бошқа радиоактив моддаларнинг ноқонуний айланишига йўл қўймаслик соҳасида ҳамкорлик бўйича лойиҳани амалга ошириш чоралари тўғрисида" 2019 йил 13 сентябрдаги ПҚ-4451-сон қарорининг 4-бандидаги "вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинча прописка қилиниши" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши" сўзлари билан алмаштирилсин.


73. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 29 октябрдаги ПҚ-4500-сон қарорининг 11-бандидаги "вақтинча яшаш жойида вақтинча рўйхатга олишни расмийлаштириш ва уни" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддатини" сўзлари билан алмаштирилсин.


74. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4524-сон қарорининг 17-бандидаги "вақтинчалик яшаш жойи бўйича вақтинча прописка" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


75. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "Чорвачилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратишни ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 27 ноябрдаги ПҚ-4538-сон қарорининг 11-бандидаги "вақтинчалик яшаш жойига вақтинча прописка қилиш ва вақтинчалик прописканинг" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


76. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4574-сон қарорининг 13-бандидаги "вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинча прописка қилинишини" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини" сўзлари билан алмаштирилсин.


77. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 14 апрелдаги ПҚ-4677-сон қарорининг 13-бандидаги "вақтинчалик яшаш жойи бўйича вақтинчалик пропискага қўйилиши" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши" сўзлари билан алмаштирилсин.


78. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 16 апрелдаги ПҚ-4680-сон қарорининг 16-бандидаги "вақтинча яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 январь





































Время: 0.1965
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск