Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Бошка органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.08.2017 й. ПФ-5174-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.08.2017 й.

N ПФ-5174



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Фитосанитария бўйича аҳволни тубдан яхшилаш ва хавфсизликни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини карантиндаги ва бошқа зарар етказувчи хавфли организмлардан ҳимоя қилиш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш, ўсимликларнинг ички ва ташқи карантини борасидаги давлат тадбирлари тизими самарадорлигини ошириш, давлат фитосанитария назоратини кучайтириш ҳамда карантин хизмати тизимини янада ривожлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция деб аталади) этиб қайта ташкил қилинсин.


2. Қуйидагилар Инспекция фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

биринчи, ўсимликлар карантини соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонунчиликнинг амалга оширилишини таъминлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

иккинчи, ўсимликларнинг ташқи ва ички карантини бўйича давлат тадбирлари тизимини амалга ошириш;

учинчи, иқтисодиёт тармоқларига катта зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандаларнинг, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий мамлакатлардан кириб келишидан республика ҳудудларини ҳимоя қилиш;

тўртинчи, карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандаларни, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг ўчоқлари кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни йўқ қилиш, шунингдек, республиканинг улар мавжуд бўлмаган туманлари ҳудудларига кириб келишининг олдини олиш;

бешинчи, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича тадбирларни амалга оширишда белгиланган қоидаларга риоя этиш юзасидан давлат назоратини олиб бориш;

олтинчи, ўсимликлар карантини соҳасида илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш, илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фитосанитария амалиётига фундаментал ва амалий тадқиқотлар натижаларини, инновация ишланмаларини татбиқ этишни мувофиқлаштириш;

еттинчи, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва илғор технологиялар ва иш услубларини карантин хизмати фаолиятларига татбиқ этиш;

саккизинчи, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни тизимли ташкил этиш, раҳбарлар ва мутахассисларнинг иш тартиби ва усулларини такомиллаштириш, зиммаларига юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли адо этишда уларнинг масъулиятини ошириш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Инспекция ва унинг бўлинмалари ўсимликлар карантини соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат назорати органларининг ягона тизимини ташкил этади;

Инспекция бошлиғи мақоми бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига, бошлиқ ўринбосари эса вазир ўринбосарига тенглаштирилади;

ўсимликлар карантини бўйича ҳудудий инспекция раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари тақдимномаси асосида Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


4. Қуйидагилар белгилансин:

Инспекция Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Инспекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудини карантиндаги ва бошқа хавфли зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ишларини ташкил этиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат хокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади;

Инспекциянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир;

Инспекция ва унинг бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан таъминланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини бир ҳафта муддатда, белгиланган тартибда киритсин;

"Ўзбекистон Республикасининг "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда таклифлар киритсин.


7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 март

















































Время: 0.2091
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск