ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Устави (ЎзР Президентининг 08.08.2017 й. ПФ-5139-сонли Фармонига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 8 августдаги

ПФ-5139-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академиясининг

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (бундан буён матнда Академия деб юритилади) бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек давлат ва жамият бошқаруви соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказиш бўйича давлатнинг олий таълим муассасаси ҳисобланади.


2. Академия ўз фаолиятида Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга ҳамда бошқа норматив- ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.


3. Академия юридик шахс ҳисобланади, ўз мустақил балансига, Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида хорижий валютада талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига, Республикаси Давлат герби тасвири туширилган давлат тилида ўз номи ёзилган муҳрга, бланкка, штампга, ўз фаолияти учун зарур бўлган бошқа белги ва реквизитларга эга бўлади.

Академиянинг тўлиқ расмий номи:

давлат тилида - "Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси";

инглиз тилида - "Academy of Public Administration under the President of the Republic of Uzbekistan";

рус тилида - "Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан".

Академиянинг юридик манзили: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 45-уй.

Академия ҳузурида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади) фаолият кўрсатади.


4. Академия:

грант ва тўлов-контракт асосида икки йиллик таълим дастурлари бўйича бошқарув кадрларини тайёрлайди, Академияга йиллик қабул квоталарини тасдиқлашда Республикаси Президентининг тегишли қарори билан белгилаб бериладиган мутахассисликлар бўйича магистр даражаси ва давлат намунасидаги диплом беради;

грант ва тўлов-контракт асосида бир йилгача давом этадиган дастурлар бўйича давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви соҳасида, шу жумладан ишлаб чиқаришдан ажратмаган ҳолда, бошқарув кадрларини қайта тайёрлайди, белгиланган намунадаги диплом беради;

грант ва тўлов-контракт асосида бир ойгача давом этадиган қисқа муддатли дастурлар бўйича давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви соҳасида, шу жумладан ишлаб чиқаришдан ажратмаган ҳолда, бошқарув кадрларининг малакасини оширади, белгиланган намунадаги сертификат беради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ юқори малакали илмий ва илмий- педагогик кадрлар тайёрлайди;

ўқув, методик, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил фаолиятининг барча турларини амалга оширади;

ўқув ва илмий-методик ишлар учун чет эллик юқори малакали мутахассисларни жалб қилади, контракт асосида маслаҳатлашувлар ўтказади, шунингдек бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида хорижнинг таълим, илмий-тадқиқот ташкилотлари билан шартномалар тузади ва ҳамкорлик қилади;

профессор-ўқитувчилар таркибини, ходимлар ҳамда тингловчиларни стажировка ўташ учун давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, жамоат ташкилотларига, шунингдек олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига, шу жумладан чет мамлакатларнинг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига юборади;

ноширлик фаолиятини олиб боради.


5. Академияда бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш белгиланган тартибда грант ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.



2-БОБ. АКАДЕМИЯНИНГ АСОСИЙ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


6. Академиянинг асосий мақсади бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини ташкил этишдан, шунингдек давлат ва жамият бошқаруви соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб боришдан иборат.


7. Академиянинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари қуйидагилардан иборат:

ҳозирги замон ижтимоий-иқтисодий шароитларида ишлаш учун бошқарув кадрларини касбга тайёрлашга нисбатан қўйилган талабларга жавоб берадиган олий касб таълими дастурлари бўйича давлат ва жамият бошқаруви соҳасида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

тингловчиларда давлат ва жамият бошқаруви, психология, ахборот-коммуникация технологиялари ва "электрон ҳукумат" тизимлари соҳасида мустаҳкам билимларни, бошқарувнинг ҳуқуқий асослари ва замонавий усулларини, ташаббускорлик ва етакчилик хислатларини шакллантириш, шунингдек тизимли таҳлил қилиш ва стратегик режалаштириш, ноодатий шароитларда қарорлар қабул қилиш бўйича кўникмалар ишлаб чиқиш;

давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг бошқарув кадрларига бўлган эҳтиёжларини мунтазам ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, ушбу асосда Академияга бириктирилган мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш учун буюртмаларнинг йиллик аниқ мақсадли портфелини шакллантириш;

бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун потенциал номзодларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек битирувчиларнинг касбий ўсиши устидан мунтазам мониторинг қилиб бориш;

ёшлар муаммоларининг мунтазам ўрганилишини, ўқув, ўқув-методик материаллар ишлаб чиқилишини таъминлаш ва ёшларнинг долзарб муаммолари юзасидан илмий тадқиқотлар ўтказиш;

халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг, сиёсий партиялар аъзоларининг ўқитилишини ташкил этишга кўмаклашиш ва услубий раҳбарлик қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларини ўқитиш курсларини ташкил этиш;

давлат ҳокимияти органларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳамда жамоат ташкилотларида кадрлар билан таъминланганлик ҳолати ва сифати бўйича ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш, уларнинг кадрлар захирасини шакллантириш, раҳбар кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва тайинлаш, давлат ва жамият бошқарувининг кадрлар салоҳияти мониторингини ташкил этиш услубиятларини ишлаб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ олий малакали илмий ва илмий- педагогик кадрларни тайёрлаш;

давлат ва жамият бошқарувининг долзарб масалалари юзасидан ҳар томонлама илмий тадқиқотлар олиб бориш, кадрлар сиёсати самарадорлигини ошириш, давлат хизматини ислоҳ қилиш соҳасидаги халқаро тажрибани ўрганиш ва шу асосда республикада бошқарув тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

ўқув ва илмий-методик ишлар учун чет эллик юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш, контракт асосида маслаҳатлашувлар ўтказиш, шунингдек бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида хорижнинг таълим, илмий-тадқиқот ташкилотлари билан шартномалар тузиш ва ҳамкорлик қилиш.


8. Академия ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун:

назарий жиҳатдан тайёргарлик кўриш ва бошқарув фаолияти амалиёти ўртасидаги узвий алоқани, Академия тингловчиларида давлат ва жамият бошқаруви соҳасида зарур билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш мақсадида улар давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек жамоат ташкилотларида малака амалиёти ва стажировкадан ўтишини ташкил этишни;

умумэътироф этилган халқаро таълим стандартлари ва талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган таълим дастурлари, шунингдек ўқитишнинг замонавий шакллари ва усулларидан, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан фойдаланиш асосида ўқув жараёнини ташкил этишни;

ўзлаштириш қобилияти юқори даражада бўлган тингловчиларни раҳбар кадрлар тайёрловчи чет элнинг етакчи илмий-таълим муассасалари ва марказларига, шунингдек чет мамлакатларнинг давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, жамоат ташкилотларига юборишни;

давлат ва жамият бошқарувининг кўзга кўринган арбобларини, вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарларини жалб қилган ҳолда интерактив машғулотлар, давра суҳбатларини мунтазам равишда ўтказишни таъминлайди.



3-БОБ. АКАДЕМИЯНИНГ РАҲБАР ОРГАНЛАРИ


9. Академия фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун Академия ректори томонидан бошқариладиган Кенгаш тузилади. Кенгаш таркибига проректорлар, илмий котиб, факультетлар деканлари, кафедра мудирлари, марказлар, бошқа бўлинмалар раҳбарлари, Академия ходимлари, шунингдек бошқа таълим ва илмий муассасаларнинг етук олимлари ҳамда мутахассислари киради.

Кенгаш ваколатлари қуйидагилардан иборат:

бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ўқув, методик, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил ва нашрий фаолият, Академия тасарруфидаги бўлинмалар фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш;

бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш;

бошқарув кадрларини тайёрлаш ихтисосликлари бўйича малака талабларини тасдиқлаш;

профессор-ўқитувчилар таркибининг фаолият турлари бўйича вақт нормаларини, шунингдек уларнинг зиммасига тушадиган чекланган ўқув юкини белгилаш;

тингловчиларнинг малака амалиётини ва стажировкасини ўтказиш тартибини тасдиқлаш;

магистрлик диссертацияларини тайёрлаш ва ҳимоя қилишга нисбатан қўйилган талабларни тасдиқлаш;

Академия ва унинг бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг фахрий доктори" ва "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг фахрий профессори" унвонларини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;

бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш учун Махсус фонд маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини, шунингдек Академия ходимларига ойлик устамалар белгилаш мезонларини тасдиқлаш.


10. Кенгашнинг қарори Академия ректори томонидан тасдиқланади.


11. Академиянинг раҳбарлар таркибига ректор, проректорлар, деканлар ва директорлар филиаллари лавозимлари киради.

12. Академияга Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси - Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ректор раҳбарлик қилади.

13. Академия ректори:

Академия фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

давлат ҳокимияти органларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, муассасалар ва бошқа ташкилотларда Академия номидан иш юритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Академия Кенгаши таркибини, Академия тасарруфидаги муассасалар ва ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларни ва профессор-ўқитувчилар таркибини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

Академия кафедраларини, ўқув-методик, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил ва бошқа бўлинмаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

Академиянинг ташкилий ва молиявий фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади;

Академия мулки ва маблағларини белгиланган тартибда бошқариш ҳамда тасарруф этиш юзасидан қарорлар қабул қилади, молиявий, тўлов-ҳисоб ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;

Академиянинг барча ходимлари ва тингловчилари томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқлар ҳамда фармойишлар чиқаради;

Академия ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади, ишга ёллаш бўйича контрактлар тузади;

Академияни таъминлаш учун штатлар жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Академиянинг профессор-ўқитувчилар таркибига тушадиган ўқув юкини тасдиқлайди;

Академия ходимларини қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий рағбатлантиради, шу жумладан мукофотлайди;

Академиянинг проректорлари ва бошқа мансабдор шахслари ўртасида ўзининг айрим ваколатларини тақсимлайди.

Академия ректори зиммасида қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Уставга мувофиқ бошқа ваколатлар ҳам бўлиши мумкин.


14. Академия ректори Академиянинг ташкилий тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга.


15. Академия проректорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Академия ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Проректорлар ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бош консультантига тенглаштирилади.


4-БОБ. АКАДЕМИЯНИНГ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ

ВА ИЛМИЙ-МЕТОДИК ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


16. Академия магистратурасининг мутахассисликлари бўйича бошқарув кадрларини тайёрлаш Олий таълим давлат таълим стандартига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади, уларга давлат намунасидаги диплом берилади.

Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш бошқарув кадрларини қайта тайёрлашга нисбатан давлат томонидан қўйилган талаблар асосида бир йилгача давом этадиган қайта тайёрлов курсларининг ўқув режалари ва дастурлари бўйича амалга оширилади ва белгиланган намунадаги диплом берилади.

Бошқарув кадрларининг малакасини ошириш бошқарув кадрларининг малакасини оширишга нисбатан давлат томонидан қўйилган талаблар асосида бир ойгача давом этадиган малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурлари бўйича уч йилда бир марта амалга оширилади ва белгиланган намунадаги сертификат берилади.


17. Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлаб чиқаришдан ажратмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.


18. Академия давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда жамоат ташкилотларининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжлари асосида бошқарув кадрларини қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади. Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда жамоат ташкилотлари қайта тайёрланиши ёки малака ошириши зарур бўлган тингловчилар контингентини белгилаб беради.


19. Республиканинг илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, вазирликлари ҳамда идораларининг етук мутахассислари контракт асосида ва меҳнатига соатбай ҳақ тўланадиган шартларда ўқитувчилик ишига жалб қилиниши мумкин.

Чет мамлакатларнинг олимлари, мутахассислари ва экспертлари ўқув, методик ва илмий фаолият учун контракт асосида Академиянинг бюджетдан ташқари ва бюджет маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланган ҳолда Академияга жалб қилиниши мумкин.


20. Илмий-тадқиқот ишлари, қоида тариқасида, грантлар ёки шартномалар асосида ўтказилади. Шартнома асосида илмий-тадқиқот ишларини бажаришдан тушган маблағлар тегишли харажатлар қоплангач, Академиянинг моддий базасини ривожлантиришга, унинг ходимларини рағбатлантиришга ва Академия олдида турган бошқа вазифаларни ҳал қилишга йўналтирилади.

Академия магистратурасининг мутахассисликлари бўйича бошқарув кадрларини тайёрлаш таълим дастурининг ўзлаштирилиши хар йили турли ташкилотлар вакилларидан иборат мустақил аттестация комиссияси томонидан ҳам текшириб борилади.



5-БОБ. АКАДЕМИЯ ТИНГЛОВЧИЛАРИ


21. Базавий олий маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари белгиланган тартибда Академияда ўқишга қабул қилинади.

Тингловчини қабул қилиш Академия, тингловчи ва юборувчи ташкилот ўртасида уч томонлама шартнома (бундан буён матнда уч томонлама шартнома деб юритилади) қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилгандан сўнг Академия ректорининг буйруғи билан амалга оширилади. Уч томонлама шартномада тингловчини ўқитиш шартлари, томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек Академияда ўқитиш билан боғлиқ бошқа қоидалар назарда тутилади.


22. Ишлаб чиқаришдан ажратилган ҳолда таълим олувчи Академия тингловчиларининг асосий иш бўйича эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи бутун ўқиш даври мобайнида сақланиб қолади.


23. Академия тингловчилари белгиланган муддатларда ўқув режасида назарда тутилган вазифаларни бажаришлари, Академиянинг Уставига ва ички тартиб қоидаларига риоя этишлари шарт.


24. Академиянинг магистратурасида ўқиш даврида тингловчи Академия Кенгаши томонидан белгилаб бериладиган даражада битта чет тилини (тингловчи танлови бўйича) ўзлаштириб олиши шарт.

Академияда чет тили бўйича белгиланган талаблар даражасида имтиҳон топширмаган ёки тилни тегишли даражада билишини тасдиқловчи малака сертификатига эга бўлмаган тингловчилар магистрлик диссертациясини ҳимоя қилишга қўйилмайди.


25. Академия магистратурасининг тингловчилари ўқиш даврида мамлакатимиз шоирлари ва ёзувчилари (камида 5 нафар шоир ва ёзувчи) ижодини, Ўзбекистон тарихини ва миллий қадриятларини мустақил ўрганиши шарт.


26. Академиянинг магистрлик дастурини бажармаган тингловчилар уч томонлама шартномага мувофиқ асосий иш жойи бўйича ўқиш даврида олинган барча тўловлар миқдорининг 50 фоизини қоплаб бериши шарт.


27. Уқиш даврида бошқа шаҳарлик тингловчилар Академия имкониятлари доирасида яшаш жойи билан таъминланади, уларга ўқиш жойига бориш ва у ердан қайтиш учун бир марталик йўл ҳақи тўланади, ушбу харажатлар юборувчи томонидан қопланади.


28. Академия магистратурасининг тингловчилари ўқиш даврида уларнинг доимий яшаш ҳудудида жойлашмаган маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибий бўлинмаларида, шунингдек давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларида бир йилгача бўлган муддатда малака амалиётини ва стажировкани ўтайдилар;

Жойларга уюштирилган амалий машғулотлар вақтида, малака амалиётини ва стажировкани ўташ вақтида Академия тингловчиларининг сафари ва яшаши билан боғлиқ харажатлар тегишли равишда Академиянинг бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


29. Академия тингловчилари қуйидаги ҳолларда Академиядан чиқариб юборилиши мумкин:

а) ўз хоҳишига кўра;

б) соғлиғи ҳолатига кўра (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

в) Академиянинг ўқув интизомини ва ички тартиб қоидаларини бузганлиги учун;

г) бир семестр мобайнида 74 соатдан ортиқ миқдорда машғулотларни узрли сабабларсиз қолдириши туфайли;

д) академик ўзлаштирмаганлиги (қарздорлиги) учун;

е) таълим олиш учун маблағларни ўз вақтида тўлай олмаслиги туфайли (контракт асосида таълим олувчилар учун);

ж) суднинг қарори асосида озодликдан маҳрум этилиши туфайли;

з) вафоти муносабати билан.



6-БОБ. АКАДЕМИЯНИНГ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР

ТАРКИБИ ВА БОШҚА ХОДИМЛАРИ


30. Академияда профессор-ўқитувчилар таркиби, бошқарув, ўқув-ёрдамчи ва бошқа ходимлар лавозимлари назарда тутилади.


31. Профессор-ўқитувчилар таркибига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи ва ўқитувчилар лавозимлари киради.


32. Профессор-ўқитувчилар таркиби сонининг Академия магистратураси, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг у мумий йиллик сонига нисбати нормативи 1:7 миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


33. Профессор-ўқитувчилар таркиби:

Кенгашда Академиянинг ўқув, илмий, ижодий ва ишлаб чиқариш фаолиятининг энг муҳим масалалари муҳокамасида иштирок этиш;

Академиянинг хоналаридан, аудиторияларидан, ўқув залларидан, кутубхоналаридан, шунингдек ҳисоблаш марказлари, лабораториялар, спорт-соғломлаштириш иншоотлари хизматларидан фойдаланиш;

тингловчиларнинг ўзига хос хусусиятларига энг тўлиқ жавоб берадиган ҳамда ўқув жараёнининг юксак сифатини таъминлайдиган ўқитиш усуллари ва воситаларини танлаш ҳуқуқига эга.


34. Академиянинг профессор-ўқитувчилар таркиби:

таълим жараёнининг юксак самарадорлигини таъминлаши, тингловчиларда ташаббускорликни, ижодий қобилиятларни, илмий изланишга интилишни ривожлантириши;

тингловчиларда юксак маънавият ва маданиятни, Ватанга бўлган муҳаббатни, ватанпарварликни ҳамда фуқаролик нуқтаи назарини шакллантириши;

илмий тадқиқотлар олиб бориши, шу жумладан ўқитиш мазмун-моҳиятининг юксак савиясини таъминловчи илмий тадқиқотлар олиб бориши;

Академиянинг Уставига ва ички тартиб қоидаларига риоя қилиши шарт.


35. Академиянинг раҳбар ва профессор-ўқитувчилар таркибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун назарда тутилган тиббий таъминот шартлари татбиқ этилади.

36. Бошқарув, ўқув-ёрдамчи, техник ходимларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Академиянинг ички тартиб қоидалари ва лавозим йўриқномалари билан белгиланади.



7-БОБ. АКАДЕМИЯНИНГ ХАЛҚАРО ФАОЛИЯТИ


37. Академия профессор-ўқитувчилар таркиби, ходимлар ва тингловчиларнинг чет мамлакатлар давлат ҳокимияти органларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, жамоат ташкилотларида, шунингдек олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида стажировкасини ташкил этади.


38. Академия магистратурасининг ҳар бир тингловчиси хорижнинг бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича етакчи илмий-тадқиқот муассасалари ва марказларига, шунингдек чет мамлакатларнинг давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотларига бир ойгача бўлган муддатга албатта юборилади.


39. Академия профессор-ўқитувчилар таркиби, ходимлари ва магистратура тингловчиларининг хорижда стажировка ўташи Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъдод" жамғармаси маблағлари ҳисобидан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Академиянинг хорижлик ҳамкорлар билан тузилган битимлари ва якка тартибдаги шартномалари (контрактлари) асосида амалга оширилади.


40. Академия ўқув ва илмий-методик ишлар, контракт асосида маслаҳатлашувлар ўтказиш учун чет эллик юқори малакали мутахассисларни жалб қилади, шунингдек бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида хорижнинг таълим, илмий-тадқиқот ташкилотлари билан шартномалар тузади ва ҳамкорлик қилади.



8-БОБ. АКАДЕМИЯНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


41. Академиянинг фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан Академияни жорий таъминлаш, Академия зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажаришга доир тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Академиянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун ажратиладиган маблағлар;

давлат илмий-техник дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган грант танловлари натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар;

магистратура, бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларини тўлов-контракт асосида тайёрлашдан тушган маблағлар;

ўқув, методик ва илмий-тадқиқот лойиҳалари, ахборот-таҳлилий ва таҳририят-ноширлик ишларини, таълимга доир ишларни бажаришдан, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида кўрсатилган бошқа хизмат турларидан тушган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, лойиҳалар ҳамда дастурларнинг хайрия маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


42. Академия:

Академияга ўқитиш учун жалб қилинадиган чет эллик олимлар, ўқитувчилар ва мутахассислар меҳнатига меҳнат шартномаларига мувофиқ белгиланадиган миқдорларда хорижий валютада ҳақ тўлаш;

чет эллик олимлар, ўқитувчилар ва мутахассислар учун бориш-келиш авиачипталарини (узоқ муддатли меҳнат шартномалари тузилганда бир йилда кўпи билан икки марта) миллий валютада харид қилиш бўйича харажатларни тўлаш;

чет эллик олимлар, ўқитувчилар ва мутахассисларнинг республика меҳмонхоналарида яшаши бўйича харажатларни миллий валютада тўлаш;

суткалик пулларни ҳар кунлик норма бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича 20 АҚШ долларига тенг миқдорда миллий валютада тўлаш;

бюджет маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, давлат бошқарувининг долзарб масалалари бўйича "Жамият ва бошкарув" ижтимоий-сиёсий журналини бир йилда 4 марта чоп этиш;

Академияга ажратилган маблағлар ёки ўз маблағлари ҳисобидан зарур ускуна ва бошқа моддий ресурсларни харид қилиш, ижарага олиш;

ўзига тегишли мол-мулкка, интеллектуал ва бошқа мулкка, хўжалик фаолияти ёки бошқа фаолият натижасида олинган маҳсулотга, даромадларга, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда харид қилинган мол-мулкка эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш;

Академия томонидан бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларга мустақил равишда қонун ҳужжатларига мувофиқ тарифлар, нархлар, қийматлар белгилаш;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


43. Академиянинг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш ва сарфлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


44. Академиянинг раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилар таркибига лавозим маошлари биринчи гуруҳ олий таълим муассасалари тегишли ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорида белгиланади.

Академиянинг қолган ходимларига лавозим маошлари қонун ҳужжатларида давлат бошқаруви органлари ходимлари учун назарда тутилган тўлов разрядларига ва меҳнатни моддий рағбатлантириш шартларига мувофиқ белгиланади.


45. Академияда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди билан бир қаторда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига, шу жумладан тўлов-контракт маблағлари ҳисобига уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизигача бўлган миқдорда Бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар учун махсус фонд (бундан буён матнда Махсус фонд деб юритилади) ташкил этилади.

Махсус фонднинг маблағлари Академия ректорининг қарорига биноан штатдаги бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга тариф ставкасининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар белгилаш учун йўналтирилади.

Махсус фонд маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек Академия ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш мезонлари Академия Кенгаши томонидан белгиланади.

Махсус фонд маблағлари бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фондини ҳисоблаб чиқаришда Академиянинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади.

Академия бошқарув кадрларини ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш пулли курсларини ўтказишдан тушган маблағларни, курсларни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар қоплангач, Академия ходимларини моддий рағбатлантиришга қўшимча равишда йўналтиришга ҳақли.


46. Академияга бешта енгил автомашина ва иккита микроавтобусни сақлаш учун лимит белгиланади.


47. Академия белгиланган тартибда ўз фаолияти натижаларининг бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботини юритади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


48. Академия Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Академияни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 сентябрь

















































Время: 0.0222
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск