ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2017 й. ПФ-5139-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.08.2017 й.

N ПФ-5139



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ

БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИДА БОШҚАРУВ

КАДРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш самарадорлигини ошириш, шунингдек давлат ва жамият бошқарувини такомиллаштириш учун кадрлар салоҳиятини яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг (бундан буён матнда Академия деб юритилади) асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

ҳозирги замон ижтимоий-иқтисодий шароитларида ишлаш учун бошқарув кадрларининг касбий тайёргарлигига нисбатан қўйиладиган талабларга жавоб берадиган олий касб таълими дастурлари бўйича давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви соҳасида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

тингловчиларда давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви, психология, ахборот-коммуникация технологиялари ва "электрон ҳукумат" тизимлари соҳасида мустаҳкам билимларни, бошқарувнинг ҳуқуқий асослари ва замонавий усулларини, ташаббускорлик ва етакчилик хислатларини шакллантириш, шунингдек, тизимли таҳлил қилиш ва стратегик режалаштириш, ноодатий шароитларда қарорлар қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш;

давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг бошқарув кадрларига бўлган жорий ҳамда истиқболдаги эҳтиёжларини мунтазам ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, ушбу асосда Академияга бириктирилган мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш учун буюртмаларнинг йиллик аниқ мақсадли портфелини шакллантириш;

бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун потенциал номзодларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, битирувчиларнинг касбий ўсишини мунтазам мониторинг қилиб бориш;

ёшлар муаммоларининг мунтазам ўрганилишини, ўқув, ўқув-методик материаллар ишлаб чиқилишини таъминлаш ва ёшларнинг долзарб муаммолари юзасидан илмий тадқиқотлар ўтказиш;

халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг, сиёсий партиялар аъзоларининг ўқитилишини ташкил этишга кўмаклашиш ва услубий раҳбарлик қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларини ўқитиш курсларини ташкил этиш;

давлат ҳокимияти органларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳамда жамоат ташкилотларида кадрлар билан таъминланганлик ҳолати ва сифати бўйича ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш, уларнинг кадрлар захирасини шакллантириш, раҳбар кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва тайинлаш, давлат ва жамият бошқарувининг кадрлар салоҳияти мониторингини ташкил этиш услубиятларини ишлаб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш;

давлат ва жамият бошқарувининг долзарб масалалари юзасидан ҳар томонлама илмий тадқиқотлар олиб бориш, кадрлар сиёсати самарадорлигини ошириш, давлат хизматини ислоҳ қилиш соҳасидаги халқаро тажрибани ўрганиш ва шу асосда республикада бошқарув тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

ўқув ва илмий-методик ишларга чет эллик юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш, контракт асосида маслаҳатлашувлар ўтказиш, шунингдек бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида хорижий таълим, илмий-тадқиқот ташкилотлари билан шартномалар тузиш ва ҳамкорлик қилиш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Академия ректоратигаходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида унинг ташкилий тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Академияда бошқарув кадрларини тайёрлаш грант ва тўлов-контракт асосида магистратуранинг икки йиллик таълим дастури бўйича амалга оширилади ва давлат намунасидаги диплом берилади;

давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви соҳасида бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш грант ва тўлов-контракт асосида бир йилгача давом этадиган дастурлар бўйича, шу жумладан ишлаб чиқаришдан ажратмаган ҳолда амалга оширилади ва белгиланган намунадаги диплом берилади;

давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви соҳасида бошқарув кадрлари малакасини ошириш Академияда грант ва тўлов-контракт асосида бир ойгача давом этадиган қисқа муддатли дастурлар бўйича уч йилда бир марта, шу жумладан ишлаб чиқаришдан ажратмаган ҳолда амалга оширилади ва белгиланган намунада сертификат берилади;

магистратуранинг, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув дастурлари жойларда мавжуд бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ муаммоларни мунтазам ўрганиш асосида муайян ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда шакллантирилади;

тингловчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун Академия томонидан ўқув режасининг муайян фанига қараб меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш асосида ўқитувчилар жалб қилиниши мумкин;

Академиянинг магистратурасига қабул қилиш давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси жамоат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан тавсия этилган, 40 ёшга тўлмаган, умумий олий маълумотга ва бошқарув ишларида камида 2 йиллик тажрибага эта бўлган шахслар орасидангина танлов асосида жойларда номзодларни дастлабки тарзда саралашни ташкил этиш ва кейинчалик улар учун Академияда тест синови ва суҳбатлашиш ўтказиш орқали амалга оширилади;

Академияда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган тингловчиларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи бутун ўқиш даври мобайнида сақланиб қолади;

Академия магистратурасининг тингловчилари ўқиш даврида бир йилгача бўлган муддатда уларнинг доимий яшаш ҳудудида жойлашмаган маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибий бўлинмаларида, шунингдек давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларида малака амалиётини ва стажировкани ўтайдилар.


4. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари:

номзодларни саралаш ва Академияга таълим олиш учун юбориш сифати, шунингдек, Академия битирувчиларининг мансабларга холисона тайинланиши учун шахсан жавоб берадилар;

Академияга юборилган тингловчиларнинг ўзлаштириш даражаси устидан ҳар ойда мониторинг олиб боради.


5. Белгилансинки, Академияда ўқув жараёни халқаро таълим стандартларини ва бошқарув кадрларини ўқитишнинг замонавий усулларини жорий этган ҳолда ташкил этилади ва бу, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутади:

бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида замонавий таълим технологиялари ва шаклларидан фойдаланиш, шу жумладан Академия ўқитувчиларининг минтақаларга сафар қилишини ташкил этиш;

давлат ва жамият бошқарувининг кўзга кўринган арбобларини, вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарларини жалб қилган ҳолда мунтазам равишда интерактив машғулотлар, давра суҳбатлари ўтказиш;

мутахассислик фанлари билан бир қаторда тингловчилар Ўзбекистон тарихи ва миллий қадриятларини, мамлакатимиз шоирлари ва ёзувчилари ижодини, чет тили ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини чуқур ўрганишини ташкил этиш;

Академия магистратураси тингловчиларини бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича хорижнинг етакчи илмий-таълим муассасалари ва марказларига, шунингдек чет мамлакатларнинг давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотларига бир ойгача бўлган муддатга албатта юбориш.


6. Академияга:

мутахассисликлар бўйича ўқув режаларини ва Академия фанлари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;

профессор-ўқитувчилар таркибининг фаолият турлари бўйича вақт нормаларини, шунингдек уларнинг зиммасига тушадиган чекланган ўқув юкини белгилаш;

етакчи олий таълим ва илмий муассасалар, тадқиқот марказларининг, шу жумладан чет мамлакатлар олий таълим ва илмий муассасалари ҳамда тадқиқот марказларининг юқори малакали мутахассислари ва экспертларини контракт асосида Академия ва дарс беришга жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура мутахассисликлари бўйича Олий таълим давлат таълим стандартини (Асосий қоидалар), шунингдек давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва жамоат ташкилотлари учун бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйилган Давлат талабларини тасдиқласин.

Академия магистратураси тингловчилари томонидан малака амалиёти ва стажировкани ўташ тўғрисидаги низомни тасдиқласин. Малака амалиётини ва стажировкани ўташ вақтида Академия тингловчиларининг сафари ва яшаши билан боғлиқ харажатлар тегишли равишда Академиянинг бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


8. Белгилаб қўйилсинки:

тингловчиларни магистратурага қабул қилиш квоталари давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда жамоат ташкилотларининг бошқарув кадрларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда Академия томонидан шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади;

Академиянинг магистратурасида давлат гранти асосида ўқишга шахслар фақат давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, давлат муассасалари ва ташкилотлари ходимлари орасидан қабул қилинади;

Академиянинг магистратурасида ўқишни муваффақиятли тамомлаган, давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг бошқарув лавозимларида ўз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларга 5 йил мобайнида лавозим маошининг 20 фоизигачабўлган миқдорда (бошқа назарда тутилган қўшимча ҳақ ва устамалардан қатъи назар) ҳар ойлик устама белгиланади;

Академиянинг магистратурасида ўқишни муваффақиятли тамомлаган шахсларни тегишли лавозимларга ва иш жойларига тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади;

Академиянинг магистрлик дастурини бажармаган тингловчилар ўқиш даврида олган барча тўловлар миқдорининг 50 фоизини асосий иш жойи бўйича қоплаши шарт.


9. Академияда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди билан бир қаторда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига, шу жумладан тўлов-контракт маблағлари ҳисобига уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизигача бўлган миқдорда Бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар учун махсус фонд (бундан буён матнда Махсус фонд деб юритилади) ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Махсус фонднинг маблағлари Академия ректорининг қарорига биноан штатдаги бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга тариф ставкасининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар белгилаш учун йўналтирилади;

Махсус фонд маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек Академия ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш мезонлари Академия Кенгаши томонидан белгиланади;

бошқарув кадрларини ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича пулли курсларни ўтказишдан келиб тушадиган маблағлар курсларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар қоплангандан сўнг Академия ходимларини моддий жиҳатдан рағбатлантиришга йўналтирилиши мумкин.


10. Академияга:

чет эллик олимлар, ўқитувчилар ва мутахассислар меҳнатига меҳнат шартномасида белгиланган миқдорларда хорижий валютада ҳақ тўлаш;

чет эллик олимлар, ўқитувчилар ва мутахассислар учун бориш-келиш авиачипталарини (узоқ муддатли меҳнат шартномалари тузилганда бир йилда кўпи билан икки марта) миллий валютада харид қилиш бўйича харажатларни тўлаш;

чет эллик олимлар, ўқитувчилар ва мутахассисларнинг республика меҳмонхоналарида яшаши бўйича харажатларни миллий валютада тўлаш;

суткалик пулларни миллий валютада ҳар кунлик норма бўйича 80 минг сўм миқдорда тўлашга рухсат этилсин.

11. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлари параметрларида Академияга уни ушбу Фармон талабларига мувофиқ таъминлаш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Академия буюртманомалари бўйича Академиянинг ўқув ва илмий жараёнида иштирок этувчи хорижлик мутахассислар, профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар учун кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиянинг буюртманомалари бўйича Академиянинг ўқув ва илмий жараёнида иштирок этувчи хорижлик мутахассислар, профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар учун кўп марталик кириш визалари расмийлаштирилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек вақтинчалик пропискани ва унинг муддати узайтирилишини давлат божи ундирмаган ҳолда белгиланган тартибда таъминласин.


15. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелда қабул қилинган ПФ-4435-сонли "Давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони 2-бандининг биринчи - тўртинчи хатбошилари, 4-банди, 5-бандининг биринчи - учинчи хатбошилари, тўртинчи хатбошининг иккинчи жумласи, 8-бандининг иккинчи хатбоши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 августда қабул қилинган ПФ-4745-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони.


16. Академия Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.С. Исмоилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 сентябрь









































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск