ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.2021 й. 38-сон "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.01.2021 й.

N 38



МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ

БЎЙИЧА ЎҚИТИШ ВА БУХГАЛТЕРЛАРНИ ХАЛҚАРО

СЕРТИФИКАТЛАШ ДОИРАСИДА ИМТИҲОНЛАРНИ

ТОПШИРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон қарорига мувофиқ:

акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари, давлат улуши бўлган тегишли хўжалик жамиятлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (кейинги ўринларда - МҲХС) асосида тайёрлаши ва 2021 йил якунига қадар бухгалтерия ҳисоби хизматини халқаро сертификатлаш доирасида тегишли сертификатга эга бўлган камида уч нафар мутахассис билан таъминлаши;

олий таълим муассасалари "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" фанлари бўйича МҲХСни чуқур ўрганишни назарда тутувчи янгиланган ўқув дастурларини таълим жараёнига жорий этиши, ушбу фанлар бўйича педагог кадрларнинг аккредитациядан ўтган ўқув марказларида МҲХС бўйича ўқитилишини таъминлаши ҳамда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тажриба-синов олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича фанлар фақат халқаро сертификатлаш доирасида тегишли сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан ўқитилиши;

2020-2025 йиллар давомида олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари ("Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" фанлари бўйича), талабалари, битирувчилари (ўқишни тугатгандан сўнг олти ой ичида) ва давлат органлари ходимларини аккредитациядан ўтган ўқув марказларида МҲХС бўйича ўқитиш, шунингдек, уларни бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида Ўзбекистон Республикасида дастлабки рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтказиш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

МҲХС бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари таркиби ва ушбу харажатлар қоплаб берилувчи шахслар тоифаси;

МҲХС бўйича ўқитиш харажатларини қоплаш тартиби;

бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби;

МҲХС бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини молиялаштириш манбалари.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 январь




























Время: 0.2082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск