ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.2021 й. 37-сон "Давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш жараёнларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.01.2021 й.

N 37




ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

ХАРИД ҚИЛИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш жараёнларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2021 йил 1 апрелга қадар давлат харидлари соҳасидаги махсус ахборот портали операторлари билан биргаликда махсус ахборот порталида қурилиш соҳасида давлат харидларини электрон шаклда ўтказишни назарда тутувчи алоҳида саҳифа яратсин;

2021 йил 1 майга қадар Марказий ахборот порталини яратиш бўйича техник-лойиҳа хужжатларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида экспертизадан ўтказсин;

2021 йил 1 сентябрга қадар давлат харидлари бўйича барча маълумотларни жамловчи ва ташқи ахборот тизимлар билан ўзаро электрон ҳамкорликни таъминловчи Давлат харидлари марказий ахборот портали дастурий мажмуасини (кейинги ўринларда - Марказий ахборот портали) яратиш ва уни кузатишни таъминлаш чораларини кўрсин.


2. Белгилансинки:

Марказий ахборот порталини ишлаб чиқиш ва уни кузатишни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ахборот-ҳисоблаш маркази томонидан амалга оширилади;

Марказий ахборот порталини ишлаб чиқиш ва уни кузатишни таъминлаш халқаро молия институтларидан жалб қилинадиган маблағлар ҳамда Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш марказининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

2021 йил 1 апрелдан бошлаб давлат харидлари ижрочисининг муассислари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизимлари ўртасидаги ахборот алмашинувидан фойдаланган ҳолда давлат буюртмачилари билан тузилган шартномалар реестрига киритилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат харидлари соҳасидаги маълумотлар алмашинувини таъминлаш мақсадида Марказий ахборот портали билан электрон ҳамкорликни амалга ошириш чораларини кўрсин.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги икки ой муддатда Молия вазирлигига қурилиш соҳасида (лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция (модернизация) қилиш ва мукаммал таъмирлаш) танловни (тендерни) ташкил этиш ва ўтказишда иштирокчилар учун талаб этиладиган намунавий ҳужжатларни тасдиқлаш учун киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Молия вазирлигининг сўровига мувофиқ Марказий ахборот порталини электрон ҳукумат тизимлари билан интеграциялашни таъминласин.


5. Қуйидагилар:

Давлат харидлари марказий ахборот порталини юритиш бўйича функционал талаблар 1-иловага мувофиқ;

Давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) миллий классификаторини юритиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) миллий классификаторининг "Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" билан маьлумотлар алмашишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 январдаги

37-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда).

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда) 2-илованинг 2 ва 5-бандлари.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда) илованинг 10, 14-16, 18 ва 19-бандлари.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда) 1-илованинг 25 ва 26-бандлари.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2009 йил 20 февралдаги 50-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 9-сон, 89-модда) илованинг 1-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2011 йил 18 февралдаги 42-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 63-модда) 1-илованинг 2-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 137-модда) 3-илованинг 2-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 3 февралдаги 30-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 6-модда) илованинг 2-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 23 майдаги 143-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 9-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 8 ноябрдаги 319-сон қарорига илованинг 1-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й. 16 сентябрь, 37-сон, 485-модда) 1-илованинг 17-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2013 йил 13 ноябрдаги 307-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 11-сон, 81-модда).


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2015 йил 4 ноябрдаги 317-сон қарорига илованинг 1-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига сиёсий партияларни давлат томонидан молиялаштириш тартибини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2016 йил 13 январдаги 9-сон қарорига илованинг 1-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 34-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда) 1-илованинг 11-банди.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 18 декабрдаги 992-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 290-модда) 1-илованинг 1-банди.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 26 мартдаги 254-сон қарорига 1-илованинг 1 ва 6-бандлари.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 8-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 январь







































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск