ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ягона миллий классификаторини юритиш Қоидалари (ЎзР ВМ 26.01.2021 й. 37-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 январдаги

37-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган

Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг)

ягона миллий классификаторини юритиш

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) миллий классификаторини (кейинги ўринларда - Классификатор) юритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Қоидаларнинг мақсади техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ва халқаро классификаторларга мувофиқ товарлар, ишлар ва хизматларни тавсифлаш ва давлат харидлари самарадорлигини оширишдан иборат.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги - давлат харидлари соҳасидаги ваколатли давлат органи (кейинги ўринларда - ваколатли давлат органи) Классификаторга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.


4. Классификатордан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

давлат харидлари мақсадлари учун товар (иш, хизмат)ни таснифлаш ва кодлаш;

товар (иш, хизмат)нинг батафсил тавсифини давлат харидининг режа-жадвалида, давлат хариди тўғрисидаги эълонда, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг офертасида, танлов ва тендер ҳужжатларида, давлат харидлари тўғрисидаги шартномада ва қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат харидлари тўғрисидаги бошқа ахборотларда акс эттириш;

давлат харидлари тўғрисидаги барча маълумотларни йиғиш, ҳисобга олиш, ишлов бериш ва таҳлил қилишни ҳамда барча манфаатдор шахсларга ундан фойдаланишни таъминлаш;

товарлар (ишлар, хизматлар)нинг спецификацияларини шакллантиришда;

давлат харидларининг бошланғич нархини ва лойиҳа харажатларининг меъёрий кўрсаткичларини аниқлашда холислигига эришиш;

халқаро статистика методологиясига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) гуруҳлари бўйича маълумотларни таққослаш орқали статистик маълумотларни тайёрлаш;

давлат харидлари шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш;

халқаро электрон ахборот тизимлари билан давлат харидлари бўйича ҳамкорлик имкониятларини ошириш.



2-БОБ. КЛАССИФИКАТОРНИНГ ТУЗИЛИШИ


5. Классификатор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотларнинг (товарлар, ишлар, хизматларнинг) статистик таснифлагичи (кейинги ўринларда - МСТ) асосида ишлаб чиқилган.


6. Тузилишига кўра Классификатор товарлар (ишлар, хизматлар)нинг номланиши, махсус коди ва тавсифномаларидан иборат.


7. Классификатор махсус кодларига қуйидагилар киради:

МСТнинг харфли коди ва олти хонали рақамли кодлардан иборат биринчи даража;

товар (иш, хизмат)нинг гуруҳи (типи)дан келиб чиқиб шакллантирилган уч хонали рақамли кодлардан иборат иккинчи даража;

товар (иш, хизмат)нинг стандарт параметрлари асосида шакллантирилган беш хонали рақамли кодлардан иборат учинчи даража.


8. Классификатор ўн тўрт рақамдан иборат ва ХХ.ХХ.ХХ.XXX-ХXXXX кўринишдаги формулага эга.


9. Классификатор кодларининг тузилиши формуласи:

Y

ХХХХХХ

XXX -

       ХXXXX















Стандарт параметрлар коди













Гуруҳ (тип) коди











МСТнинг рақамли коди









МСТнинг харфли коди

      

10. Классификаторни юритиш жараёнида товар (иш, хизмат)ни гуруҳларга (типларга) бўлиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда еттинчидан тўққизинчигача бўлган рақамлар "0" этиб белгиланади.


11. Товар (иш, хизмат)нинг алоҳида тавсифномалари ваколатли давлат органи томонидан мавжуд техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлардан келиб чиқиб юритилади.



3-БОБ. ТОВАР (ИШ, ХИЗМАТ) ТАСНИФЛАШИНИНГ

АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ


12. Классификатор тузилишининг асосини фаолият ва товар (иш, хизмат) турининг ягоналиги тамойили ташкил этади, яъни товар (иш, хизмат)нинг ҳар бир тури маълум бир иқтисодий фаолият турига тегишли бўлиши ва ҳар бир фаолият ушбу фаолият натижасида яратилган товар (иш, хизмат) категориясига мос келиши керак.


13. Товар (иш, хизмат)ларни аниқлаштириш жараёнлари кетма-кет кодларга бўлиш йўли орқали амалга оширилади.


14. Категориянинг кичик категорияларга детализацияси таснифлаш хусусиятлари асосида амалга оширилади.

Бунда маҳсулотнинг асосий таснифлаш хусусиятлари маҳсулотнинг кўлами, мақсади, таркиби, ишлаб чиқариш усули, бажарадиган вазифаларидан иборат.


15. Таснифлашнинг бир хил даражасида жойлашган гуруҳлаш бир-бири билан туташмаслиги керак, яъни улар ўхшаш тушунчаларни ўз ичига олмаслиги керак. Таснифлашнинг ҳар бир босқичида юқори даражали гуруҳлашни ажратиш учун фақат битта хусусият ишлатилиши керак.



4-БОБ. ТАСНИФЛАШ ЖАРАЁНИДА ТОВАР

(ИШ, ХИЗМАТ)ЛАРНИНГ НОМЛАРИНИ АКС

ЭТТИРИШ БЎЙИЧА АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


16. Таснифлаш жараёнида товар (иш, хизмат)нинг номи унинг асосий параметрларини ва унга оид батафсил маълумотни ўз ичига олиши керак.


17. Таснифлаш жараёнида товар (иш, хизмат)нинг номидаги биринчи сўз от сўз туркумида, бош келишик ва бирликда бўлиши керак, қонун ҳужжатларига мувофиқ кўпликда белгиланган номлар бундан мустасно. Ном кичик ҳарфлар билан ёзилиши ва биринчи сўз катта ҳарф билан бошланиши керак.


18. Таснифлаш жараёнида товар (иш, хизмат)нинг номини акс эттиришда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

жуфт очиқ жойлар (пробеллар) қўйишга, номнинг охири ва бошида очиқ жойлар (пробеллар) қўйишга;

номининг охирида ва бошида тиниш белгилари қўйишга;

номида "ё" ҳарфи ишлатишга ("е" билан алмаштирилади);

апострофлар ва қавс белгилари ишлатилишига, кирил ҳарфлари, лотин ҳарфлари ва тиниш белгиларидан бошқа ҳар қандай белгилар қўйишга.


19. Ном аниқ талқин қилиниши ва товар (иш, хизмат) ҳақида максимал маълумотни ўз ичига олиши керак.


20. Товар (иш, хизмат) номининг ахборот мазмуни ушбу турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мос келиши керак (устуворлик камайиш тартибида): Давлат стандарти (ГОСТ), Саноат стандарти (ОСТ), Техник шартлар (ТУ), Паспортлар ёки техник тавсифлар, ишлаб чиқарувчи каталоглари.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Классификатор ваколатли давлат органининг ахборот тизимида шакллантирилади ва юритилади. Классификатордан давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали операторлари (келгуси ўринларда - Оператор) ахборот тизимлари ўртасидаги ўзаро ахборот алмашинуви орқали фойдаланишлари мумкин. Бунда ваколатли давлат органи операторлардан Классификатордан фойдаланганлик учун ҳақ олишга ҳақли. Классификатордан фойдаланганлик учун ҳақ ваколатли давлат органи ва Оператор ўртасида тузиладиган Келишувга асосан белгиланади.


22. Классификатор Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида юритилади. Классификатор бошқа тилларда ҳам юритилиши мумкин.


23. Классификаторга давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар киритилишига йўл қўйилмайди.


24. Классификатор позициялари қуйидаги кўринишда бўлади: товар (иш, хизмат) коди, номи, ўлчов бирлиги, бажарилган иш ҳажми ва кўрсатилган хизмат.


25. Товар (иш, хизмат)нинг тавсифи қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади: истеъмол хусусиятлари ва товар (иш, хизмат)нинг бошқа хусусиятлари, шу жумладан, функционал, техник ва сифат хусусиятлари.


26. Миқдорий баҳолашга эга бўлган хусусиятлар киритилаётганда, унинг ўзига хос қиймати ёки муайян қийматларнинг тўлиқ рўйхати ёки мақбул қийматлар оралиғи ёки ўзгармас қийматлар, шу жумладан, товар (иш, хизмат)га бўлган талаблар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.


27. Миқдорий баҳолашга эга бўлмаган хусусиятлар киритилаётганда, харид қилинаётган объектларга қўйиладиган талаблар ҳисобга олинган ҳолда товар (иш, хизмат)нинг тегишли хусусиятларининг тўлиқ рўйхати кўрсатилади.


28. Классификатор позицияларини шакллантириш ва киритиш ваколатли давлат органи томонидан аппарат-техника воситаларидан фойдаланган ҳолда автоматик режимда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 январь


























































Время: 0.0224
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск