ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.11.2018 й. ПҚ-4009-сон "Жиззах вилоятида замонавий агрокластер ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.11.2018 й.

N ПҚ-4009



ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ЗАМОНАВИЙ

АГРОКЛАСТЕР  ТАШКИЛ  ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва давлатнинг ролини камайтириш, тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилишни рағбатлантириш, пахта хом ашёси етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш, бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларни чуқур қайта ишлашни ташкил этиш, аграр секторда меҳнат унумдорлигини ва унга ҳақ тўлашни ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатлари билан ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 24 майдаги ПҚ-3739-сон қарорига мувофиқ:


1. "Silverleafe International LLC" компаниясининг (АҚШ) ва "ВМВ Тradе Group" МЧЖнинг (Ўзбекистон) Жиззах вилоятида замонавий агрокластерни ташкил этиш учун 344,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилган ҳолда " Silverleafe ВМВ Agro Тradе Group" қўшма корхонасини (кейинги ўринларда - қўшма корхона) ташкил этиш тўғрисидаги қуйидагиларни назарда тутувчи таклифи (кейинги ўринларда - лойиҳа) маъқуллансин:

пахта хом ашёси етиштириш ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва тижорат банкларининг кредитларини жалб қилиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ва рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

тупроқни таҳлил қилиш, биотехнология ва ўсимликларни ҳимоя қилиш, ғўза, полиз ва сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги, ўсимликлар генетикаси билан шуғулланувчи марказ, шунингдек, генетик модификацияланган организмлар кириб келишидан генофондни ҳимоя қилиш учун марказ фаолиятини ташкил этиш.


2. Жиззах вилояти ҳокимлигининг лойиҳани амалга оширишнинг биринчи босқичи доирасида қўшма корхонага ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини замонавий усуллар ва технологияларни қўллаган ҳолда намунали тарзда етиштириш учун Пахтакор туманидаги яхлит ер участкасидан иборат 2,0 минг гектар суғориладиган ер майдонини узоқ муддатга ижарага бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Бериладиган ер участкасидаги ердан фойдаланувчиларнинг амалда харажатлари қўшма корхонанинг маблағлари ҳисобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Жиззах вилоятида замонавий агрокластер ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда - Ишчи комиссия) иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Қуйидагилар Ишчи комиссиянинг (Н.С. Отажонов) асосий вазифалари этиб белгилансин:

лойиҳани сифатли ва самарали амалга оширишга, уни ижро этиш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришга ва ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган ташкилий, ҳуқуқий ва бошқа чора-тадбирларни бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиш;

ушбу қарорга мувофиқ қўшма корхонага ва унинг таркибига кирадиган ташкилотларга бериладиган ер участкаларини аниқлаш;

бериладиган ер участкасидаги ердан фойдаланувчилар харажатларининг ўз вақтида ва тўлиқ қопланишини таъминлаш;

лойиҳани 2020 - 2023 йилларда Жиззах вилоятининг бошқа туманларида амалга оширишни давом эттириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;

лойиҳа ижросининг боришини тизимли таҳлил қилиш, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш, барча комплекс масалаларни ўз вақтида ва тезкорлик билан ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалий чоралар кўриш.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан инвестор билан лойиҳани амалга ошириш учун битим тузишни таъминласин, унда инвесторнинг қуйидагиларни таъминлашга оид мажбуриятларини назарда тутсин:

ушбу қарорда назарда тутилганидан кам бўлмаган ҳажмда инвестицияларни ўз вақтида ва тўлиқ киритиш, шунингдек, лойиҳанинг мақсадли параметрларини бажариш;

етиштирилган қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини сақлаб қолиш ва ошириш;

сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг илмий асосланган ва инновацион технологияларига таянган энг илғор агротехнологияларини, шу жумладан, замонавий суғориш тизимларини жорий этиш;

ўсимликлар ва ҳайвонларни қишлоқ хўжалиги зараркунандалари ва касалликларидан ҳимоя қилишга доир зарур чора-тадбирлар кўриш, уларнинг пайдо бўлиши ва республика ҳудудида тарқалишига йўл қўймаслик;

пахта хом ашёсини ишлаб чиқаришда ва уни кейинчалик қайта ишлашда ВСI ("Янада экологик пахта учун") стандартларини жорий этиш;

юқори қўшилган қийматга эга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш учун қувватлар яратиш ёхуд қўшма корхона ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга ҳамда ҳамкор фермер хўжаликларига ажратилган ер участкаларида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига боғлиқ ҳажмда республикада уларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун жаҳон брендларини жалб қилиш;

ишлаб чиқариладиган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотни валюта харажатларидан ортиқ ҳажмда экспорт қилиш;

иш ўринлари ташкил этиш, шу жумладан ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ қўшма корхонага ўтказиладиган ер участкаларига ишлов бериш учун жалб қилинган шахсларни ишга жойлаштириш;

ушбу қарорнинг 1-бандидан келиб чиқадиган бошқа шартлар.


5. Белгилансинки:

қўшма корхонага Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарори татбиқ этилади;

қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган, ушбу қарор асосида берилган ер участкаларидан мақсадли фойдаланилмаган, улардан нотўғри ёхуд тупроқлар унумдорлиги камайишига, кимёвий ва радиоактив ифлосланишга, экологик ҳолат ёмонлашишига олиб келадиган тарзда фойдаланилган, шунингдек, ер участкаларидан фойдаланилмаган тақдирда ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни ижарага бериш ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бекор қилиниши лозим.


6. Лойиҳани амалга ошириш доирасида:

а) қўшма корхона ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар 2022 йил 1 январгача бўлган муддатда:

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (кўрсатиладиган хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи;

давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар, қишлоқ хўжалиги ер-мулкларидан, шунингдек, қўшма корхона асбоблари ва ускуналари билан банд бўлган ерлардан олинадиган ягона ер солиғи;

ишлаб чиқариш жараёнида ўз эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, махсус транспорт воситалари ва техникаси, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар, қурилиш материаллари, иссиқхона комплекслари, учувчисиз учиш аппаратлари, ҳайвонлар, уруғликлар ва ўсимликлар, ветеринария препаратларини белгиланган тартибда тузиладиган рўйхатлар бўйича олиб киришда божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан;

б) норезидент ташкилотлар - доимий муассаса орқали ва Ўзбекистон Республикасидаги тўлаш манбасидан олинадиган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилсин.


7. Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э.А. Салиев):

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир кун муддатда ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ қўшма корхонага ер участкаси белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин;

ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ер-мулклари олиб қўйилаётган ердан фойдаланувчиларга уларнинг хоҳиши бўйича бошқа ер участкаларини бериш имкониятини кўриб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда қўшма корхонанинг мурожаатига кўра фермер хўжаликлари рўйхатини белгиласин ва контрактация шартномаларини тузишда амалий ёрдам кўрсатсин;

Ишчи комиссия билан келишган ҳолда қўшма корхонага ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ташкил этиш, шунингдек кейинчалик қайта ишлаш мақсадида қаттиқ ёғочли дарахтларни экиш учун қўшимча ер участкалари ажратилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қўшма корхонанинг буюртмаларига кўра қишлоқ хўжалиги бўйича юқори малакали хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

қўшма корхонанинг буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин;

ўқиш, амалиёт ўташ ва малака ошириш учун хорижга жўнаб кетадиган қўшма корхона мутахассисларига визалар олиш билан боғлиқ тадбирларни бажаришда кўмаклашсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қўшма корхонанинг буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассислар учун давлат божи ундирилмаган ҳолда кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарлари Б.М. Мавлонов, Г.К. Саидова ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 9 ноябрдаги

ПҚ-4009-сон қарорига

ИЛОВА



Жиззах вилоятида замонавий агрокластер

ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишда

ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича

ишчи комиссиянинг

ТАРКИБИ

Отажонов Н.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, ишчи гуруҳ раиси

Рустамбеков Н.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари

Никонов И.Г.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими

Раджабов Б.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими

Абдуллаев А.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

Жўраев Н.С.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари

Шарипов Н.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Мирзаев М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

Каримов А.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари

Ходжаев С.С.

-

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари

Халилов У.Я.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

Бекенов С.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Файзибоев О.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

Салиев М.О.

-

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раисининг ўринбосари

Пак Д.Г.

-

"Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

Салиев Э.А.

-

Жиззах вилояти ҳокими

     

Изоҳ. Ишчи комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)





























Время: 0.0207
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск