ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2021 й. 39-сон "Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти - Кимё технологиялари марказини ташкил этиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.2021 й.

N 39




"ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ЛОЙИҲАЛАШ

ИНСТИТУТИ - КИМЁ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ" ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикамиз кимё соҳасига замонавий хорижий тажрибаларни жалб этган ҳолда, кадрларнинг касбий кўникма ва билимларини ошириш, илм-фан, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш ўртасида чуқур интеграциялашувни таъминлаш, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 29 апрелдаги ПҚ-4301-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2019 йил 6 декабрда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ ва Корея Республикасининг Эксимбанки ўртасида "Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти - Кимё технологиялари марказини ташкил этиш" инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) биргаликда амалга ошириш ва молиялаштириш тўғрисида Ўзаро англашув меморандуми имзоланганлиги;

лойиҳани амалга ошириш учун "Ўзкимёсаноат" АЖ муассислигида "Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - "Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти" МЧЖ) ташкил этилганлиги;

лойиҳани амалга ошириш доирасида "Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти" МЧЖга Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Чоштепа қишлоғи манзили бўйича 25,36 га ер майдони ажратилганлиги;

2020 йил май ойида умумий қиймати 53,8 млн долларга тенг бўлган лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган тартибда ваколатли давлат органларида экспертизадан ўтказилганлиги ҳамда лойиҳа 2024 йил декабрда ишга туширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Корея Республикаси Эксимбанки томонидан 40 йил муддатга, шу жумладан, 10 йил имтиёзли давр билан, йиллик фоиз ставкаси 0,15 фоизни ташкил этувчи 40 млн АҚШ доллари миқдорида ажратиладиган кредит;

"Ўзкимёсаноат" АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг соф фойдасидан Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаларига ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизини йўналтириш ҳисобидан 13,8 млн АҚШ доллари.


3. Қуйидагилар:

"Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти - Кимё технологиялари марказини ташкил этиш" инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

"Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти - Кимё технологиялари марказини ташкил этиш" инвестиция лойиҳаси доирасида Корея Республикаси Эксимбанки кредитининг асосий қарзини, унга ҳисобланган фоизларни ва бошқа тўловларни қайтариш прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Корея Республикаси Эксимбанки билан лойиҳани молиялаштириш учун 40 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз битимини ва "Ўзкимёсаноат" АЖ билан қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни белгиланган тартибда имзолаш ваколати берилсин. Бунда Ўзбекистон Республикасининг йиллик 0,075 фоиз маржаси инобатга олинсин.


5. Белгилансинки:

Корея Республикаси Эксимбанки кредити бўйича асосий қарз, унга ҳисобланган фоизлар ва бошқа тўловлар "Ўзкимёсаноат" АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг соф фойдаси, Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳамда "Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти" МЧЖ томонидан соҳадаги янгиликлар ва патентларни сотишдан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилади;

"Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти" МЧЖ "Ўзкимёсаноат" АЖ таркибига киритилади, бино ва иншоотлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш харажатлари "Ўзкимёсаноат" АЖ маблағлари ҳамда лойиҳа доирасида соҳадаги янгиликлар ва патентларни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.


6. "Ўзкимёсаноат" АЖ:

бир ой муддатда лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этсин ва унинг фаолиятини самарали ташкил этиш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун жалб қилинадиган консультант билан биргаликда янги бинони қуриш ўрнига мавжуд бинолардан фойдаланиш эвазига лойиҳа қийматини мақбуллаштирсин ва 2021 йил 1 ноябрга қадар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишига аниқлик киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. "Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти" МЧЖ Тошкент шаҳридаги "Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали билан қўшма жойлашув тамойили асосида Корея томони билан келишилган ҳолда, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-1 мавзеси, 47-уйда жойлашган Мирзо Улуғбек саноат касб-ҳунар коллежи биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикасининг Эксимбанки ўртасида имзоланган қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси Ж.Т. Мирзамахмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 январдаги

39-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти - Кимё

технологиялари марказини ташкил этиш" инвестиция

лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий

ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Кўрсаткич номи


Ўлчов бирлиги


Жами


Молиялаштириш манбаи


Корея Эксимбанки


"Ўзкимёсаноат" АЖ


1

Лойиҳанинг умумий қимати*


минг АҚШ долл. (экв.)


53 800


40 000


13 800


2

Қурилиш


минг АҚШ долл.


21 500


21 500

-

3

Тадқиқот ускуналари


минг АҚШ долл.

8 500

8 500

-

4

Ўқитиш харажатлари

минг АҚШ долл.


1 150

1 150

-

5

Консалтинг хизматлари


минг АҚШ долл.

2 384,83

2 384,83

-

6

Ер ажратиш, майдонни тайёрлаш ва бошқалар


минг АҚШ долл. (экв.)


2 800

-

2 800,00

7

Лойиҳани бошқариш


минг АҚШ долл. (экв.)


1 000

-

1 000,00

8

Солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар


минг АҚШ долл. (экв.)


10 000

-

10 000,00

9

Кутилмаган ҳолатлар


минг АҚШ долл.


6 425,17

6 425,17

-

10

Кўрсатилган хизматлар учун тўловлар


минг АҚШ долл. (экв.)


40

40

-

11

Янги иш ўринлари


нафар

130

12

Инвестиция даврининг давомийлиги


ой

42

13

Кредитни тўлаш муддати


йил

40

шу жумладан, кредитнинг асосий қисмини тўлаш учун белгиланган имтиёзли давр


йил

10

        

Изоҳ:

*) Лойиҳанинг умумий қиймати кореялик консультант танлаб олингандан сўнг янги бино ўрнига мавжуд бинолардан фойдаланиш бўйича олиб бориладиган музокаралар натижасига кўра аниқлаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил январдаги

39-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти - Кимё

технологиялари марказини ташкил этиш" инвестиция

лойиҳаси доирасида Корея Ресиубликаси Эксимбанки

кредитининг асосий қарзини, унга ҳисобланган фоизларни

ва бошқа тўловларни қайтариш прогноз

ЖАДВАЛИ

Жами қарз миқдори

- 40 млн АҚШ доллари

Қарзни қайтариш муддати

- 40 йил (имтиёзли давр -10 йил)

Қарз бўйича фоиз ставкаси

- 0,225 фоиз

Қарзни ташкил этиш йиғими

- 0,1 фоиз

минг АҚШ доллари

Т/р


Тўлов муддатлари


Ўзлаштириш


Тўлов миқдорлари*


Жами тўловлар

миқдори


асосий қарз

бўйича тўловлар


фоизлар

бўйича

тўловлар


қарзни ташкил

этиш йиғими


1.

20.02.2021


1 255,22



1,26

1,26

2.

20.04.2021




1,42


1,42

3.

20.10.2021


5 810,0


1,41

5,81

7,22

4.

20.04.2022




7,97


7,97

5.

20.10.2022


17 680,0


7,93

17,68

25,61

6.

20.04.2023




27,91


27,91

7.

20.10.2023


15 254,78


27,76

15,25

43,01

8.

20.04.2024




45,12


45,12

9.

20.10.2024




45,12


45,12

10.

20.04.2025




45,12


45,12

11.

20.10.2025




44,88


44,88

12.

20.04.2026




45,12


45,12

13.

20.10.2026




44,88


44,88

14.

20.04.2027




45,12


45,12

15.

20.10.2027




44,88


44,88

16.

20.04.2028




45,12


45,12

17.

20.10.2028




44,88


44,88

18.

20.04.2029




45,12


45,12

19.

20.10.2029




44,88


44,88

20.

20.04.2030




45,12


45,12

21.

20.10.2030



666,67

44,88


711,55

22.

20.04.2031



666,67

44,37


711,04

23.

20.10.2031



666,67

43,38


710,05

24.

20.04.2032



666,67

42,87


709,54

25.

20.10.2032



666,67

42,12


708,79

26.

20.04.2033



666,67

41,36


708,03

27.

20.10.2033



666,67

40,39


707,06

28.

20.04.2034



666,67

39,86


706,53

29.

20.10.2034



666,67

38,89


705,56

30.

20.04.2035



666,67

38,35


705,02

31.

20.10.2035



666,67

37,40


704,07

32.

20.04.2036



666,67

36,85


703,52

33.

20.10.2036



666,67

36,10


702,77

34.

20.04.2037



666,67

35,35


702,02

35.

20.10.2037



666,67

34,41


701,08

36.

20.04.2038



666,67

33,84


700,51

37.

20.10.2038



666,67

32,91


699,58

38.

20.04.2039



666,67

32,34


699,01

39.

20.10.2039



666,67

31,41


698,08

40.

20.04.2040



666,67

30,83


697,50

41.

20.10.2040



666,67

30,08


696,75

42.

20.04.2041



666,67

29,33


696,00

43.

20.10.2041



666,67

28,42


695,09

44.

20.04.2042



666,67

27,83


694,50

45.

20.10.2042



666,67

26,93


693,60

46.

20.04.2043



666,67

26,32


692,99

47.

20.10.2043



666,67

25,43


692,10

48.

20.04.2044



666,67

24,82


691,49

49.

20.10.2044



666,67

24,07


690,74

50.

20.04.2045



666,67

23,31


689,98

51.

20.10.2045



666,67

22,44


689,11

52.

20.04.2046



666,67

21,81


688,48

53.

20.10.2046



666,67

20,94


687,61

54.

20.04.2047



666,67

20,31


686,98

55.

20.10.2047



666,67

19,45


686,12

56.

20.04.2048



666,67

18,80


685,47

57.

20.10.2048



666,67

18,05


684,72

58.

20.04.2049



666,67

17,30


683,97

59.

20.10.2049



666,67

16,45


683,12

60.

20.04.2050



666,67

15,79


682,46

61.

20.10.2050



666,67

14,96


681,63

62.

20.04.2051



666,67

14,29


680,96

63.

20.10.2051



666,67

13,46


680,13

64.

20.04.2052



666,67

12,78


679,45

65.

20.10.2052



666,67

12,03


678,70

66.

20.04.2053



666,67

11,28


677,95

67.

20.10.2053



666,67

10,47


677,14

68.

20.04.2054



666,67

9,78


676,45

69.

20.10.2054



666,67

8,98


675,65

70.

20.04.2055



666,67

8,27


674,94

71.

20.10.2055



666,67

7,48


674,15

72.

20.04.2056



666,67

6,77


673,44

73.

20.10.2056



666,67

6,02


672,69

74.

20.04.2057



666,67

5,26


671,93

75.

20.10.2057



666,67

4,49


671,16

76.

20.04.2058



666,67

3,76


670,43

77.

20.10.2058



666,67

2,99


669,66

78.

20.04.2059



666,67

2,26


668,93

79.

20.10.2059



666,67

1,50


668,17

80.

20.04.2060



666,67

0,75


667,42

Жами


40 000,0

2 033,1

40,0

42 073,3

             

Изох:

*) Тўловлар суммаси қарзни ҳақиқатда ишлатиш суммаси ва қарзни олиш санасидан келиб чиқиб аниқлаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 январь


















































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск