ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2000 й. 75-сон "Фермерларни, хусусий тадбиркорларни ҳамда кичик бизнес бошқа субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2000 й.

N 75



ФЕРМЕРЛАРНИ, ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАРНИ

ҲАМДА КИЧИК БИЗНЕС БОШҚА СУБЪЕКТЛАРИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хусусий, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва унинг иқтисодий базасини мустаҳкамлаш, уни иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигининг муҳим омилига айлантириш, шунингдек Тошкент вилояти мисолида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг янги шаклларини синаб кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Тошкент вилоятининг ўз фаолиятини бошлаётган тадбиркорларини молиявий қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар комплекси иловага мувофиқ;

тижорат банкларининг тадбиркорларга имтиёзли шартларда кредит бериш учун махсус кредит жамгармаси ташкил этиш бўйича ташаббуси маъқуллансин.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлар уюшмаси, тижорат банклари ва бошқа бозорга оид тузилмалар билан биргаликда Тошкент вилояти тадбиркорларини молиявий қўллаб-қувватлашга доир маъқулланган чора-тадбирлар комплексининг белгиланган муддатда бажарилишини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, "Пахта-банк", Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2000 йил 1 июлгача Тошкент вилоятининг камида 100 фермер хўжалигига 10 минг АҚШ долларига тенг миқдоргача хорижий валютада ёки миллий валютада микрокредитлар ажратилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Адлия вазирлиги, тижорат банклари фермер хўжаликларига, хусусий тадбиркорларга ҳамда кичик бизнеснинг бошқа субъектларига тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валютада микрокредитлар беришнинг соддалаштирилган тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва амалиётга киритсинлар.

4. Белгилаб қўйилсинки:

тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилиши  улар томонидан ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилиши ва кўрсатиб ўтилган субъектларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида қўшимча равишда рўйхатдан ўтказмасдан ваколатли банкларда валюта ҳисоб рақамлари очиш учун асос ҳисобланади;

валюта ҳисоб рақамлари очилган тадбиркорлик субъектлари  тўғрисидаги ахборот,  ойнинг 5-кунидан кечикмай, ҳар ойда ваколатли банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ваколатли банклар билан биргаликда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тақдим этиш шаклини бир ҳафта муддатда белгиласин.


5. Ушбу қарор билан маъқулланган чора-тадбирлар комплексининг бажарилишини таъминлаш учун шахсан жавобгарлик Тошкент вилояти ҳокими ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси зиммасига юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўгрисида таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 4 мартдаги

75-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент вилоятнинг ўз фаолиятини бошлаётган

тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашга доир

ЧОРА-ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Бажариш

муддатлари


Бажарилиши

учун масъуллар


1.

Молиявий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган, ўз фаолиятини бошлаётган тадбиркорларни аниқлаш ва уларнинг рўйхатини тузиш.

икки ҳафта

муддатда


Тошкент вилояти ҳокимлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси тижорат банклари билан биргаликда


2.

Ўз фаолиятини бошлаётган тадбиркорларга бизнес-режа тузишда, консалтинг, инжиниринг ва ишлаб чиқаришни амалга ошириш ва кредит олиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш учун талаб этиладиган кичик технологиялар, асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича шартномалар тузиш учун бошқа хизматлар кўрсатишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш. Ушбу мақсадларда манфаатдор идоралар билан биргаликда микрокредитлар олиш учун фермер хўжаликлари томонидан тақдим этилган мавжуд лойиҳаларни энг қисқа муддатларда батафсил ўрганишни таъминлаш.


доимий

равишда


Тошкент вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, тижорат банклари ва бошқа бозор институтлари

3.

Вилоятнинг камида 100 та фермер хўжалигига 10 минг АҚШ долларига тенг бўлган миқдоргача хорижий ёки миллий валютада микрокредитлар ажратиш.


2000 йилнинг

20 июнигача


Марказий банк, Молия вазирлиги, "Пахта-банк", Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда


4.

Тижорат банклари томонидан фермерлар, хусусий тадбиркорлар ҳамда кичик ва ўрта бизнес бошқа субъектларига миллий ва хорижий валютада микрокредитлар беришнинг соддалаштирилган тартибини ишлаб чиқиш ва амалиётга киритиш.


бир ҳафта

муддатда


Марказий банк, Адлия вазирлиги, тижорат банклари


5.

Тадбиркорларга имтиёзли шартларда кредитлар берилишини таъминлаш мақсадида кредит беришнинг махсус жамгармаларини ташкил этиш.


бир ой

муддатда


Тижорат банклари

6.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасига мувофиқ кредит олиш учун фермер хўжаликлари томонидан ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга бериш механизмини ишлаб чиқиш.


бир ой

муддатда


Адлия вазирлиги Марказий банк, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда


7.

Кичик ва ўрта бизнес субъектлари томонидан, минерал ўгитлар, ёқилги-мойлаш материаллари, электр қуввати ва газ, қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб бериш юзасидан қишлоқ хўжалиги ширкатларини четлаб ўтган ҳолда, тўгридан-тўгри уларни етказиб берувчилар билан ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бўйича тайёрлов ташкилотлари билан шартномалар тузилишини таъминлаш.


бир ой

муддатда


"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 3, 11-модда.































Время: 0.1393
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск