ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 31.12.2020 й. 28/7-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 26.01.2021 й. 3285-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.01.2021 й.

N 3285




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

31.12.2020 й.

N 28/7


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 389-сон "Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                     М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2007 йил 21 июлдаги 20/3-сон қарори (рўйхат рақами 1719, 2007 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 405-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларининг 13-бандида:


а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Чиқим касса ордери бўйича пул бериш пайтида кассир пул олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (паспорт, идентификация ID-карта, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари ёки ID-карталари, ҳарбий билет ёки ҳарбий қисмлар ёҳуд ҳарбий муассасалар томонидан бериладиган шахсини тасдиқловчи ҳужжат) кўрсатишни талаб қилади, ҳужжатнинг номи ва рақамини, ким томонидан ва қачон берилганлигини ёзиб қўяди ва пул олувчидан имзосини қўйдиради.";


б) тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/3-сон қарори (рўйхат рақами 1815, 2008 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 195-модда) билан тасдиқланган Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-бандидаги "(паспорти маълумотлари)" деган сўзлар "(шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сон қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида йўриқномада:


а) 34-банднинг учинчи хатбошисидаги "паспорти" деган сўз "шахсини тасдиқловчи ҳужжати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 5-иловадаги "Паспорт серияси" деган сўзлар "Шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 14 августдаги 17/2-сон қарори (рўйхат рақами 1859, 2008 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 400-модда) билан тасдиқланган Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 9-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги "паспорт маълумотлари (серияси, номери, ким томонидан ва қачон берилганлиги)" деган сўзлар "шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-иловадаги "паспорт маълумотлари" деган сўзлар "шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/21-сон қарори (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2018 й., 10/18/3028/1418-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқноманинг 10-иловасидаги "Олувчи шахснинг паспорт маълумотлари" деган сўзлар "Олувчи шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/4-сон қарори (рўйхат рақами 3224, 2020 йил 10 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.03.2020 й., 10/20/3224/0312-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида низомнинг 92-банди учинчи хатбошисидаги "паспорт серияси, рақами" деган сўзлар "шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 январь









































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск