ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга) преференция бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.01.2021 й. 41-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 январдаги

41-сон қарорига

3-ИЛОВА



Давлат харидларида маҳаллий ишлаб

чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга)

преференция бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга) преференция бериш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатига киритилган товарларга (ишлар, хизматларга) нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


бенефициар мулкдор - пировардида мулкий ҳуқуқларга эгалик қиладиган ёки шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчини амалда назорат қиладиган жисмоний шахс;


маҳаллий ишлаб чиқарувчи - Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ республика ҳудудида ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъект;


маҳаллий ишлаб чиқарувчининг аффилланган шахси - қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга ва (ёки) ушбу маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан қабул қилинадиган қарорларга таъсир кўрсатадиган, жумладан, ёзма келишув асосидаги жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек, ушбу маҳаллий ишлаб чиқарувчига нисбатан шундай ҳуқуққа эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс;


харид комиссияси - харид қилиш тартиб-таомиллари ғолибини танлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган коллегиал орган;


экспертиза қилиш маркази - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" давлат унитар корхонаси;


нарх преференцияси - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 21 августдаги ПҚ-4812-сон қарорининг 1-банди "а" кичик бандининг тўртинчи хатбошида назарда тутилган преференция.


3. Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга) преференция бериш тартиби ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. МАҲАЛЛИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРГА

НАРХ ПРЕФЕРЕНЦИЯСИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


4. Тендерда (танловда) хорижий етказиб берувчилар билан бирга икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар - маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан нарх преференцияси қўлланилади.


5. Бунда тендернинг (танловнинг) харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган талабларга мос келадиган ҳар бир лот бўйича хорижий етказиб берувчилар билан бирга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг таклифлари олинган бўлса, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўн беш фоиз миқдорида нарх преференцияси берилади.


6. Ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган нарх преференцияси Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ республика ҳудудида саноат ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолиятини амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қўлланилади.


7. Давлат буюртмачиси тендер (танлов) бўйича харид қилиш ҳужжатларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан ушбу Низомга мувофиқ нарх преференциясини қўллаш юзасидан талабларни назарда тутган ҳолда буюртма шакллантиради.


8. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва танлов бўйича техник топшириқ белгиланган тартибда экспертиза қилиш маркази томонидан мажбурий комплекс экспертизадан ўтказилади.


9. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва танлов бўйича техник топшириқ белгиланган тартибда экспертиза қилиш маркази томонидан мажбурий комплекс экспертизанинг ижобий натижаси асосида Давлат хариди тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталида эълон қилинади.


10. Маҳаллий ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) корхоналари давлат хариди тўғрисида махсус ахборот порталида тегишли тартиб асосида эълон қилинган шартларга мувофиқ давлат буюртмачисининг тендерда (танловда) иштирок этиши ҳақида ариза тақдим этади.


11. Харид комиссияси тендер (танлов) орқали харидларни амалга оширишда келиб тушган таклифларни баҳолаш жараёнида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан ушбу Низом ва харид қилиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ нарх преференциясини ҳисобга олади.


12. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи харид қилиш ҳужжатларида талаб этилган ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичига (ИФУТ) мувофиқ асосий фаолият тури тўғрисидаги маълумоти билан бирга қўшимча равишда:

асосий бенефициар мулкдори ва таъсисчилари тўғрисидаги маълумот;

товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарилган жой ва етказиб бериладиган ҳудуди тўғрисидаги маълумот;

товар мажбурий сертификациялаш талаб этилган ҳолларда мувофиқлик сертификати, шунингдек, зарур ҳолларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ёки экологик экспертиза хулосаси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялаш ёки бошқа рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжат талаб этилган ҳолларда лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни тақдим этади.

Тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги тўғрисида ариза тақдим этилган тақдирда, маҳаллий ишлаб чиқарувчига нисбатан тендерда (танловда) нарх преференцияси қўлланилади.


13. Харид комиссияси нарх преференциясини қўллашда маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган нарх таклифини ушбу Низомнинг 5-бандида белгиланган миқдорда камайтириш орқали баҳолайди.


14. Харид комиссияси таклифларни баҳолаш жараёнида маҳаллий ишлаб чиқарувчи ҳисобланган иштирокчидан келиб тушган, лекин харид қилиш ҳужжатлари талабларга мос келмаган таклифларни рад этади.


15. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва унинг аффилланган шахси тендер (танлов) бўйича битта лотда иштирок этишга ҳақли эмас.


16. Давлат харидларида иштирок этиш юзасидан таклиф юборган маҳаллий ишлаб чиқарувчи ғолиб деб топилган тақдирда, давлат буюртмачиси билан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда шартнома тузиши шарт.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

ИЛОВА



Давлат харидларида маҳаллий ишлаб

чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга)

преференция бериш тартибининг

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Давлат буюртмачилари


Давлат буюртмачилари тендерлар (танловлар) бўйича харид қилиш ҳужжатларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан ушбу Низомга мувофиқ нарх преференцияларини қўллаш юзасидан талабларни назарда тутган ҳолда буюртмани шакллантиради.


Давлат хариди эҳтиёжи асосида









2-босқич

Давлат буюртмачилари


Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва танлов бўйича техник топшириқни белгиланган тартибда экспертиза қилиш марказида мажбурий комплекс экспертизадан ўтказади.


Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда









3-босқич

Давлат буюртмачилари


Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва танлов бўйича техник топшириқни белгиланган тартибда экспертиза қилиш маркази томонидан мажбурий комплекс экспертизанинг ижобий натижаси асосида Давлат хариди тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот порталида тегишли тартиб асосида эълон қилади.


Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда









4-босқич

Маҳаллий ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) корхоналари


Давлат хариди тўғрисида махсус ахборот порталида тегишли тартиб асосида эълон қилинган шартларга мувофиқ Давлат буюртмачисининг тендерларда (танловларда) иштирок этиши бўйича ариза тақдим этади.


Махсус ахборот порталида эълон қилинган муддатларда









5-босқич

Харид комиссияси


Тендернинг (танловнинг) харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган талабларга мос келадиган ҳар бир лот бўйича хорижий етказиб берувчилар билан бирга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг таклифлари олинган бўлса, таклифларни баҳолаш жараёнида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан тегишли тартиб ва харид қилиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўн беш фоиз миқдорида нарх преференциясини қўллайди.


Тендер (танлов) савдоси якунига кўра



          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 январь












































Время: 0.1875
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск