ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.01.2021 й. 41-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 январдаги

41-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат харидларидаги иштироки

вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда

ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий

шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг

(хизматларнинг) рўйхатини шакллантириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатини шакллантириш ҳамда давлат буюртмачисига товарларни (ишлар, хизматларни) хориждан импорт қилишга рухсат бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


рўйхат - давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхати;


ахборот портали (кейинги ўринларда - портал) - www.cooperation.uz домени остида фаолият кўрсатаётган Электрон кооперация портали;


ишчи орган - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли транформация маркази;

мурожаат - рўйхатда келтирилмаган, бироқ ишлаб чиқарилиши (бажарилиши, хизмат кўрсатилиши) йўлга қўйилган товарларни (ишлар, хизматларни) рўйхатга киритиш учун маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (ишларни бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) томонидан ишчи органга, шу жумладан, порталда яратиладиган махсус хизмат орқали тақдим этиладиган ариза;


ариза - давлат буюртмачисининг рўйхатдаги товарларни (ишлар, хизматларни) хориждан импорт қилишга рухсат олиш учун ишчи органга, шу жумладан, порталда яратиладиган махсус хизмат орқали тақдим этиладиган мурожаати;


давлат буюртмачиси - "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган давлат бюртмачиси;


экспертиза қилиш маркази - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" давлат унитар корхонаси;


ўхшаш товарлар (ишлар, хизматлар) - республика ҳудудида ишлаб чиқарилиши (бажарилиши, хизмат кўрсатилиши) йўлга қўйилган товарлариинг (ишлар, хизматларнинг) хорижда ишлаб чиқариладиган (бажариладиган, хизмат кўрсатиладиган) турдоши;


ўхшаш товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқарувчи - давлат бюртмачисининг аризасида келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) хорижда ишлаб чиқарадиган (бажарадиган, хизмат кўрсатадиган) ташкилот.


3. Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатини шакллантириш ҳамда рўйхатда келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат бериш тартиби ушбу Низомга 1 ва 2-иловалардаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. РЎЙХАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ


4. Рўйхат маҳаллий ишлаб чиқарувчи (ишларни бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) томонидан келиб тушган мурожаатлар ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг республикада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни батафсил ўрганиш якуни бўйича киритган таклифлари асосида ишчи орган томонидан шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Рўйхатга киритилмаган, бироқ ишлаб чиқарилиши (бажарилиши, хизмат кўрсатилиши) йўлга қўйилган товарларни (ишлар, хизматларни) рўйхатга киритиш учун республикада икки ёки ундан ортиқ ишлаб чиқарувчининг (ишларни бажарувчининг, хизмат кўрсатувчининг) (кейинги ўринларда - ишлаб чиқарувчи) мавжудлиги асос бўлади.

Бунда қуйидаги мезонлар асосида ишлаб чиқарувчининг маҳсулоти тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши лозим:

таклиф этилаётган товар (иш, хизмат) номи;

сотиш нархи;

товарнинг (иш, хизматнинг) энг кўп ва энг кам тўпи;

товар (иш, хизмат) тури ва техник параметри (техник паспорт ёки техник кўрсаткичларини акс эттирувчи бошқа ҳужжат);

товар (иш, хизмат) етказиб бериладиган ҳудуднинг номи ва муддати;

кафолат шарти ва муддати ҳақида маълумот;

товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарилган вақти (кун, ой, йил);

товарнинг (иш, хизматнинг) яроқлилик муддати;

заруратга кўра, лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга бўлган бошқа ҳужжат ёки сертификат мавжудлиги тўғрисидаги ахборот.


5. Товарларни (ишлар, хизматларни) рўйхатга киритиш учун мурожаат портал орқали ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этилади:

а) мурожаатчи тўғрисида маълумот (почта манзили, СТИР ва телефон (факс) рақами);

б) рўйхатга киритилиши таклиф этилаётган товар (иш, хизмат) номи, бир бирлик учун нархи ва ТИФ ТН коди (10 та белгили) тўғрисидаги маълумотлар;

в) рўйхатга киритилиши таклиф этилаётган товарнинг (иш, хизматнинг) махфийлик мақомига эга бўлмаган функционал вазифаси, техник хусусияти, сифат хусусиятлари (кафолат муддати, ташқи кўриниши билан боғлиқ бўлмаган, хусусан, кимёвий, физик, механик ва бошқа хусусиятлари), етказиб бериладиган маҳсулотнинг сифатини тасдиқовчи ҳужжатлар.


6. Ишчи орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида мурожаат ушбу Низомнинг 5-банди талаблари асосида тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни мурожаатчига қайтаради ва бу ҳақда уни хабардор этади;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига ушбу Низомнинг 5-банди "а" ва "б" кичик бандларида назарда тутилган маълумотларни тасдиқлаш учун онлайн сўровнома юборади.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида сўровномани ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ маълумотларни ишчи органга тақдим этади.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан сўровномага жавоб келиб тушган кундан бошлаб ишчи орган:

мурожаатда келтирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топган ҳолатда, беш иш кунида мазкур товарларни (ишлар, хизматларни) рўйхатга қўшиш ёки рўйхатдан чиқариш юзасидан таклифларни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги ҳамда заруратга кўра бошқа ташкилотларга киритади;

мурожаатда келтирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топмаган ҳолатда, уни уч иш кунида мурожаатчига қайтаради ва бу ҳақда уни хабардор этади.


9. Ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ташкилотлар таклиф киритилган кундан бошлаб ўн беш иш кунида товарларни (ишлар, хизматларни) рўйхатга қўшиш ёки рўйхатдан чиқариш тўғрисида тегишли таклифини ишчи органга тақдим этади.


10. Ишчи орган ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ташкилотлар билан белгиланган тартибда келишилган товарларни (ишлар, хизматларни) рўйхатга қўшиш ёки рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.



3-БОБ. РЎЙХАТДАГИ ТОВАРЛАРНИ (ИШЛАР,

ХИЗМАТЛАРНИ) ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ АСОСИДА

ИМПОРТ ҚИЛИШГА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБИ


11. Рўйхатда келтирилган товарлар (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилиш учун давлат буюртмачиси ишчи органга ариза билан мурожаат қилади.

Бунда давлат буюртмачиси аризасида рўйхатда келтирилган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) параметрлари импорт қилиниши таклиф этилаётган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) параметрларига мос келмаслиги ёки фарқ қилувчи хусусиятга эга бўлиши лозим.


12. Давлат буюртмачиси томонидан ариза портал орқали ишчи органга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тақдим қилинади:

а) давлат буюртмачиси тўғрисида маълумот (почта манзили, телефон (факс) рақами);

б) хориждан харид қилиниши режалаштирилган ўхшаш товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) номи, бир бирлик учун нархи ва ТИФ ТН коди (10 та белгили) тўғрисидаги маълумот;

в) хориждан харид қилиниши режалаштирилган ўхшаш товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) функционал вазифаси, техник хусусияти, миқдори, сифат хусусиятлари (кафолат муддати, ташқи кўриниши билан боғлиқ бўлмаган, хусусан, кимёвий, физик, механик ва бошқа хусусиятлари), етказиб бериладиган маҳсулотнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда ўхшаш товарлардан (ишлар, хизматлардан) фарқлари тўғрисидаги маълумот;

г) ўхшаш товарларни (ишлар, хизматларни) импорт қилишда молиялаштириш манбаи тўғрисидаги маълумот.


13. Давлат буюртмачиси томонидан ариза махфийлик мақомига эга бўлмаган маълумотлар илова қилинган ҳолда импорт қилишга рухсат сўралган ҳар бир товар (иш, хизмат) учун алоҳида тақдим этади.


14. Ишчи орган экспертиза қилиш маркази билан биргаликда ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида ариза ушбу Низомнинг 12-банди талаблари асосида тўлиқ тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни давлат буюртмачисига қайтаради ва бу ҳақда уни хабардор этади;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига маълумотларни тасдиқлаш учун онлайн сўровнома юборади.


15. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида уни ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ маълумотларни ишчи органга тақдим этади.


16. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан сўровномага жавоб келиб тушган кундан бошлаб ишчи орган:

ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлса - икки иш кунида портал орқали давлат буюртмачисининг импорт асосида хорижда ишлаб чиқарилган товарлар ҳамда хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган параметрларини акс эттирган ҳолда, ўхшаш товарларни (ишлар, хизматларни) маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга таклиф сифати юборади;

ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлмаса - уч иш кунида рўйхатда келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат бериш тўғрисида ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ташкилотларга асослантирилган таклифни кўриб чиқиш учун киритади.


17. Ўхшаш товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқарувчилар ишчи орган томонидан портал орқали йўллаган таклифга мувофиқ товарни (иш, хизматни) келтирилган параметрлар асосида ишлаб чиқариш имконияти ҳақида ўн иш кунида офертани порталга жойлаштиради.

Бунда ўхшаш товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқарувчилар томонидан келтирилган товарни (иш, хизматни) тегишли параметрлар асосида ишлаб чиқариш имконияти тўғрисида порталда оферта жойлаштирилмаса, тегишли товарни (иш, хизматни) республикада ишлаб чиқариш имконияти мавжуд эмас деб топилади.


18. Ишчи орган ўхшаш товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариш (бажариш, хизмат кўрсатиш) имконияти мавжудлиги тасдиқланган кундан бошлаб икки иш кунида тегишли давлат буюртмачисини хабардор қилади.


19. Рўйхатга киритилган товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлмаса ёки улар тегишли параметрлар асосида республикада ишлаб чиқарилмаса (порталда оферта жойлаштирилмаса), ишчи орган уч иш кунида рўйхатда келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифни ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ташкилотларга кўриб чиқиш учун киритади.


20. Ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ташкилотлар таклиф киритилган кундан бошлаб ўн беш иш кунида давлат буюртмачасига рўйхатда келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат бериш тўғрисида тегишли таклифини ишчи органга тақдим этади.


21. Ишчи орган ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ташкилотлар билан белгиланган тартибда келишилган рўйхатда келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Ишчи органга тақдим этилган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги учун уларни тақдим этган ишлаб чиқарувчи ёки давлат бюртмачиси жавобгар бўладилар.


23. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик

тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб

чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий

шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг

(хизматларнинг) рўйхатини шакллантириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддати



1-босқич

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар


Рўйхатда келтирилмаган, бироқ ишлаб чиқарилиши (бажарилиши, хизмат кўрсатилиши) йўлга қўйилган товарларни рўйхатга киритиш учун ишчи органга портал орқали мурожаат этади.


ихтиёрий









2-босқич

Ишчи орган


Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб мурожаат тегишли талаблар асосида тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни мурожаатчига қайтаради;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, Давлат статистика қўмитасига тегишли маълумотларни тасдиқлаш учун сўровнома юборади.


беш иш кунида









3-босқич

Давлат статистика қўмитаси


Сўровномани ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича тегишли маълумотларни ишчи органга тақдим этади.


беш иш кунида









4-босқич

Ишчи орган


Давлат статистика қўмитасига юборилган сўровнома натижаси келиб тушган кундан бошлаб:

мурожаатда келтирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топган ҳолатда, рўйхатга қўшиш ёки рўйхатдан чиқариш таклифини тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга киритади;


беш иш кунида




мурожаатда келтирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топмаган ҳолатда мурожаатчига қайтаради.


уч иш кунида







5-босқич

Тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар


Ишчи орган томонидан киритилган таклифларни кўриб чиқади ҳамда товарларни (ишлар, хизматларни) рўйхатга қўшиш ёки рўйхатдан чиқариш тўғрисида тегишли таклифини ишчи органга тақдим этади.


ўн беш иш кунида









6-босқич

Ишчи орган


Тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан белгиланган тартибда келишилган товарларни (ишлар, хизматларни) рўйхатга қўшиш ёки рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги таклифни тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.


Мурожаатни кўриб чиқиш якуни билан



       





Низомга

2-ИЛОВА



Рўйхатда келтирилган товарларни (иш, хизматларни)

давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддати



1-босқич

Давлат буюртмачиси


Рўйхатда келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилиш учун ишчи органга ариза билан мурожаат этади.


Заруратга кўра









2-босқич

Ишчи орган, Экспертиза қилиш маркази


Ариза тегишли талаблар асосида тўлиқ тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни давлат бюртмачисига қайтаради;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда аризада келтирилган ўхшаш товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) маҳаллий ишлаб чиқарувчилари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида Давлат статистика қўмитасига онлайн сўровнома юборади.


беш иш кунида









3-босқич

Давлат статистика қўмитаси


Сўровномани ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича тегишли маълумотларни ишчи органга тақдим этади.


беш иш кунида









4-босқич

Ишчи орган


Сўровнома жавоби келиб тушгандан кейин:

ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлса, уларга портал орқали давлат буюртмачисига зарур бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) параметрлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни таклиф сифати юборади;


икки иш кунида




ишлаб чикарувчилар мавжуд бўлмаса, рўйхатда келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат бериш тўғрисида таклифларни тайёрлайди ҳамда кўриб чиқиш учун тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга киритади.


уч иш кунида







5-босқич

Маҳаллий ишлаб чиқарувчи


Ишчи орган томонидан портал орқали йўллаган таклифга мувофиқ товарни (иш, хизматни) келтирилган параметрлар асосида ишлаб чиқариш имконияти ҳақида офертасини шакллантиради ва порталда жойлаштиради.


ўн иш кунида









6-босқич

Ишчи орган


Ўхшаш товарларни (ишлар, хизматларни) маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариш (бажариш, хизмат кўрсатиш) имконияти мавжудлиги тасдиқланса, ариза билан мурожаат этган давлат буюртмачисини хабардор қилади.


икки иш кунида



7-босқич

Тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар


Ишчи орган томонидан киритилган таклифларни кўриб чиқади ҳамда давлат буюртмачасига рўйхатда келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат бериш тўғрисида тегишли таклифини ишчи органга тақдим этади.


ўн беш иш кунида









8-босқич

Ишчи орган


Тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан белгиланган тартибда келишилган рўйхатда келтирилган товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритади.


Мурожаатни кўриб чиқиш якуни билан



        





Низомга

3-ИЛОВА



Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар тўғрисида

МАЪЛУМОТ


(охирги ҳисобот даври якунига кўра)

Т/р

Маҳаллий ишлаб

чиқарувчилар


СТИР

рақами


Давлат

рўйхатидан

ўтган санаси

(йил, ой, кун)


Жойлашган

жойи ва

телефон (факс)

рақами


10 та белгили

ТИФ ТН коди

асосида ишлаб

чиқарилган товар

(иш, хизмат) номи


10 та белгили

ТИФ ТН коди

асосида товарни

(иш, хизматни)

ишлаб чиқариш


физик

ҳажми


миқдори

(млн сўм)


          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 январь






































Время: 0.0134
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск