ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва суд тизилишининг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.08.2017 й. ПҚ-3250-сон "Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.2017 й.

N ПҚ-3250



СУДЛАР ФАОЛИЯТИГА ЗАМОНАВИЙ

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЯНАДА КЕНГРОҚ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сонли Фармонини ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижро этиш, шунингдек, судлов ишларини юргизиш самарадорлиги ва аҳолининг одил судловдан хабардорлик даражасини оширишга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини судлар фаолиятида кенг қўллашни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий этишнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

биринчидан - судлар фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлаш, судлов ишларини юргизиш сифати ва аҳолининг одил судловдан хабардорлик даражасини ошириш, суд ходимлари томонидан сансалорлик, бюрократизм ва суиистеъмолчилик фактларига барҳам бериш;

иккинчидан - судларда ишларнинг ўз вақтида кўрилишини назорат қилишнинг самарали тизимини яратиш, судлов ишларини юргизишдаги муаммолар ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида судлар ишларини автоматлаштириш ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тизимлаштириш;

учинчидан - одил судловни амалга ошириш ҳамда судлар қарорларининг ижросини таъминлашда судларнинг суриштирув, дастлабки тергов ва мажбурий ижро органлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш;

тўртинчидан - судларда иш юритиш самарадорлиги оширилишини, судлар фаолияти тўғрисидаги ахборот очиқлигини, шунингдек, аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив хизматлар рўйхати кенгайтирилиши ҳамда сифати яхшиланишини таъминлайдиган ахборот тизимлари ва ресурсларини такомиллаштириш;

бешинчидан - судьялар ва судлар ходимларининг ишда замонавий компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда уларнинг компьютер саводхонлиги, амалий кўникмалари даражасини ошириш;

олтинчидан - судлар тизимида ахборот хавфсизлигини ва электрон ҳужжатларнинг хавфсиз айланишини таъминлаш.


2. 2017-2020 йилларда Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш Дастури (кейинги ўринларда - Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, Дастур тадбирларини амалга оширишни молиялаштириш Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек, халқаро молия институтларининг техник кўмаклашиш маблағлари ва грантлари ҳамда донор ташкилотларнинг маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Олий суд ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:

Дастурда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширишни, жумладан, замонавий ускуналар ва ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган, фуқаролар эркин келишлари ва республика бўйича очиқ суд мажлисларини реал вақт режимида кузатиб боришлари учун "Одил судлов саройи" комплексида махсус зал ташкил этилишини таъминласин;

судлар фаолиятига жорий этиладиган ягона корпоратив тармоғининг, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва маълумотлар базасининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин;

судлов ишларини юргизиш Ягона ахборот тизимининг ахборот тизимлари комплекслари ва "Электрон ҳукумат" тизимининг марказий маълумотлар базалари билан интеграциясини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Ўзбектелеком" АК билан биргаликда тола-оптик алоқа линияларини лойиҳалаш ва қуришда уларнинг барча суд биноларига ўтказилишини назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментига, истисно тариқасида, танлов савдолари ўтказмасдан:

"Ўзбектелеком" АК билан - судларда маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини қуриш ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг корпоратив тармоғини яратиш, маҳаллий тармоқларни корпоратив тармоққа бирлаштириш тўғрисида;

"UNICON.UZ" ДУК билан - судлар фаолиятига жорий этиладиган дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳақида шартнома тузишга рухсат берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Дастурни амалга ошириш доирасида олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарларнинг божхона тўловларидан озод этилишини (божхона йиғимлари бундан мустасно) назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини зарурат бўлганда белгиланган тартибда киритсин ва шундай товарлар рўйхатини тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Олий суд билан биргаликда Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ҳамда донор ташкилотларнинг техник кўмаклашиш маблағлари ва грантларини жалб этиш масаласини ишлаб чиқсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 августдаги

ПҚ-3250-сон қарорига

ИЛОВА



2017-2020 йилларда Судлар фаолиятига замонавий

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номланиши


Амалга ошириш шакли


Бажариш

муддати


Баҳолаш

қиймати*

(млн сўм.)


Молиялаштириш

манбаи**


Масъул идоралар


I. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

1.

Янги ташкил этилаётган иқтисодий ва маъмурий судларнинг судьялари ва ходимларини зарур миқдордаги замонавий компьютер ва офис техникаси билан таъминлаш.


1. Компьютер ва офис техникасига бўлган эҳтиёжни белгилаш.


2017 йил

1 октябрь


6 000,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси


Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


2. Компьютер ва офис техникасини белгиланган тартибда харид қилиш


2018 йил

1 июль


2.

Туманлараро (туман, шаҳар) судлари даражасидаги судлар ўртасида маълумот айирбошлашга мўлжалланган ягона корпоратив тармоқни ташкил этиш учун толали оптик алоқа линияси (ТОАЛ) қурилиши.


Оптик толали алоқа линияси (ТОАЛ) қурилиши


2018 йил

1 октябрь

12 500,0

"Ўзбектелеком" АК маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ж. Махсудов), "Ўзбектелеком" АК (Ш. Қодиров) Олий суд (Б. Исаков)


Оптик толали алоқа линиясидан фойдаланиш (абонент тўлови)


Доимий


Шартнома

асосида


Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси


3.

Ҳарбий, маъмурий ва иқтисодий судларда маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини яратиш.


1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.


2017 йил

31 декабрь


10 000,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси


Олий суд (Б. Деҳқонов, Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2018 йил

1 июль


3. Маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини яратишга шартнома тузиш.


2018 йил

1 октябрь


4.

Олий судда Суд органлар учун жорий этилаётган ахборот тизимлари ва ресурслари, дастурий маҳсулотлар ва электрон реестрлар маълумотларини ишлаб чиқиш ва сақлаш маркази (ЦОД) ташкил этиш.


1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.


2018 йил

1 апрель


3 000,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси


Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2018 йил

1 август


3. Танлов савдоларини ўтказиш ва шартнома тузиш.


2018 йил

1 ноябрь


4. Сервер ускуналари харид қилиш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш.


2018 йил

31 декабрь


II. СУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ УЧУН АХБОРОТ

ТИЗИМЛАРИ ВА РЕСУРСЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ

ҲАМДА АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА СУД ҲОКИМИЯТИ

ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЭЛЕКТРОН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ ИМКОНИНИ БЕРИШ

5.

Суд ишларини юритишда, шу жумладан ахборот тизимлари Олий суднинг "Е-SUD" ахборот тизимида мавжуд ахборот тизимларини ҳисобга олган ҳолда "Е-XSUD" ахборот тизими негизида қуйидаги йўллар орқали ягона ахборот тизимини яратиш:

биринчи инстанция судларида фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноий ишларни кўриб чиқиш имкониятини жорий қилиш;

судларда фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноий ишларни апелляция ва касация тартибида кўриб чиқиш имкониятини жорий қилиш;

фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноий ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш имкониятини жорий этиш;

суд ҳужжатларини ижрога электрон шаклда бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялаш орқали юбориш имкониятини жорий этиш;

суд ҳужжатларининг банки (депозитарийси)ни ташкил этиш ва юритиш;

судга мурожаат қилинганда давлат божи ва йиғимлари суммасини ҳисобга олиш учун ягона биллинг тизимини яратиш;

электрон ҳукуматдан жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базасидан идоралараро интеграция платформасидан фойдаланувчиларнинг ягона идентификация тизими билан интеграциялашув;

биринчи инстанция судларида ишларни автоматлаштирилган тарзда тақсимлаш имкониятини жорий этиш;

электрон ҳужжатлар айланишининг ягона тизимини жорий этиш.


1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.


2017 йил

31 декабрь


1 000,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси


Олий суд (Б. Деҳқонов, Х. Ёдгоров, Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров), Марказий банк (Т. Ишметов), Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (Б. Қудратхўжаев)


2. Суд ишларини юритиш тизимида, шу жумладан "Е-SUD" ахборот тизимидаги мавжуд ахборот тизимларини ҳисобга олган ҳолда "Е-XSUD" ахборот тизимини пухта ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.


2020 йил

1 июль


6.

"Одил судлов саройи" комплексида замонавий ускуналар ва республика бўйича очиқ суд мажлисларини фуқаролар реал вақт режимида эркин келиб кузата олишлари учун ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган махсус зал барпо этиш.


1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.


2018 йил

31 декабрь


500,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси


Олий суд (Б. Деҳқонов, Х. Ёдгоров, Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 март


3. Танлов савдоларини ўтказиш ва шартнома тузиш.


2019 йил

1 август


4. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш.


2019 йил

31 декабрь


5. Ускуналарни харид қилиш, монтаж қилиш ва ишга тушириш.


2020 йил

1 июль


7.

Суд мажлисларини аудио ва видеода қайд этиш мақсадида аппаратларни босқичма-босқич сотиб олиш.


1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.


2017 йил

31 декабрь


1 000,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси


Олий суд (Б. Деҳқонов, Х. Ёдгоров, Б. Исаков), Молия вазирлиги (А. Каримов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


2. Танлов савдоларини ўтказиш ва шартнома тузиш.


2018 йил

1 апрель


3. Ускуналарни харид қилиш, монтаж қилиш ва ишга тушириш.


2019 йил

31 декабрь


8.

Электрон стенография қилиш функцияси билан суд мажлисларини аудио-видеода қайд этишнинг миллий дастурий таъминотини ишлаб чиқиш.


1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.


2017 йил

31 декабрь


1 500,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси


Олий суд (Б. Деҳқонов, Х. Ёдгоров, Б. Исаков), Молия вазирлиги (А. Каримов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


2. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 июль


9.

Фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий судларда видеоконференц-алоқа тизимини босқичма-босқич жорий этиш.


1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.


2018 йил

1 апрель


12 000,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси


Олий суд (Б. Деҳқонов, Х. Ёдгоров, Б. Исаков), Молия вазирлиги (А. Каримов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


2. Танлов савдоларини ўтказиш ва шартнома тузиш.


2018 йил

1 август


3. Ускуналарни харид қилиш, монтаж қилиш ва ишга тушириш.


2019 йил

1 апрель


10.

Шахсий ҳаёт сири, тижорат сири сақланишини таъминлаш ва суд мажлислари қатнашчиларининг розилигини инобатга олган ҳолда суд қарорлари (ёпиқ суд мажлисларида чиқарилган суд қарорлари бундан мустасно) Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида эълон қилиниши бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.


2017 йил

31 декабрь


150,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси


Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


2. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш.


2018 йил

1 апрель


11.

Иқтисодий судларда ишларни электрон шаклда расмийлаштириш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш


1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.


2017 йил

31 декабрь


150,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси


Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


2. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш


2018 йил

1 апрель


12.

Судлардаги ишларни электрон архивлаштириш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.


2019 йил

31 декабрь


200,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси


Олий суд (Б. Деҳқонов, Х. Ёдгоров, Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


2. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш.


2020 йил

1 июль


13.

Судьялар фаолиятига тааллуқли мурожаатларни тезкорлик билан кўриб чиқиш, шунингдек, камчиликлар ва хатоларни тезкор бартараф этиш мақсадида Судьялар олий кенгашининг Вертуал қабулхонасини ва кечаю кундуз ишлайдиган "ишонч телефони"ни ташкил этиш.


1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.


2017 йил

1 октябрь


200,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси


Олий судьялар кенгаши (М. Усманов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


2017 йил

31 декабрь


III. СУД ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ,

ҲУЖЖАТЛАР АЙЛАНИШИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ТЕГИШЛИ ДАРАЖАДА ФАОЛИЯТ ЮРИТИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

14.

Ахборот технологияларидан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича идоравий ҳужжатларни тасдиқлаш.


Идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2018 йил

31 декабрь




Олий суд (Б. Деҳқонов, Х. Ёдгоров, Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


15.

Суд ишларини юритиш тизимининг ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш.


Идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2018 йил

31 декабрь




Олий суд (Б. Деҳқонов, Х. Ёдгоров, Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов)


16.

Суд органларининг ахборот тизимларида хизматга оид маълумотлар ва фуқароларнинг шахсига оид маълумотларни ҳимоя қилиш, шунингдек, ахборот хавфсизлигини бузиш билан боғлиқ эҳтимол тутилган ҳодисаларга тезкорлик билан чора кўриш тадбирларини амалга ошириш.


Ташкилий-техник чоралар кўриш.


Доимий



Олий суд (Б. Деҳқонов, Х. Ёдгоров, Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов)


17.

Ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларнинг тегишли даражада ишлашини таъминлаш.


АКТни, ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни техник жиҳатдан қувватлаш бўйича зарур чоралар кўриш.


Доимий



Олий суд (Б. Деҳқонов, Х. Ёдгоров, Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


18.

Барча судьяларни ва суд ходимларини белгиланган тартибда электрон рақамли имзо билан таъминлаш.


1. Судьялар ва суд ходимларидаги мавжуд электрон рақамли имзолар инвентаризациясини ўтказиш.


2. Электрон рақамли имзоларни олиш бўйича зарур чораларни кўриш.


Ҳар йили

40,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси


Олий суд (Б. Деҳқонов, Х. Ёдгоров, Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)


IV. СУД ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ БОРАСИДАГИ АМАЛИЙ

КЎНИКМАЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

19.

Судьялар ҳамда суд ходимларининг малакаси ва компьютер саводхонлигини ошириш, ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлигига ўқитиш.


Тренинглар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.


Доимий




Тошкент ахборот технологиялари университети (Т. Тешабаев), Олий суд (Б. Деҳқонов, Х. Ёдгоров, Б. Исаков)


20.

Судьялар ва суд ходимларининг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан ишда фойдаланишлари бўйича билимларини текшириш.


Режа-жадвални тасдиқлаш.


2017 йил

31 декабрь




Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров), Олий суд (Б. Деҳқонов, Х. Ёдгоров, Б. Исаков)



Жами




48 240,0




           







шу жумладан,








Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига




35 740,0




"Ўзбектелеком" АК маблағлари ҳисобига




12 500,0



              

*) Лойиҳаларни амалга оширишнинг узил-кесил қиймати лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, тасдиқлангандан кейин, тендер (танлов) савдолари ўтказилгандан сўнг, шунингдек, амалда таркиб топаётган нархлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

**) Тадбирларни молиялаштириш халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларининг техникавий кўмаги маблағлари, грантлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ҳам амалга оширилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)

















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск