ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2016 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.01.2016 й. ПҚ-2478-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2016 й.

N ПҚ-2478



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида 2015 йил 19 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов) Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Мирзиёев) ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни белгиланган тартибда таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)


































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск