ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нотурар бинолар ва иншоотлар, саноат ва бошқа турдаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.11.2016 й. ПҚ-2653-сон "Тошкент метрополитени Юнусобод линияси иккинчи босқичини қуриш" лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.2016 й.

N ПҚ-2653



"ТОШКЕНТ МЕТРОПОЛИТЕНИ ЮНУСОБОД

ЛИНИЯСИ ИККИНЧИ БОСҚИЧИНИ ҚУРИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрининг транспорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш, йўловчилар оқимини кўпайтириш, Тошкент метрополитенининг Юнусобод линиясида йўловчилар ташиш даражаси ва сифатини ошириш, шаҳар ер усти жамоат транспортига юкламаларни камайтириш, шунингдек, экология ва атроф муҳит муҳофазасини яхшилаш мақсадида:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг 2017-2019 йилларда Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси иккинчи босқичи қурилишини якунлаш (кейинги ўринларда - лойиҳа) тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Лойиҳани амалга ошириш доирасида қурилиши тугалланмаган объектларнинг қиймати 2016 йил 1 октябрдаги ҳолатига қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда 6,91 млрд сўмни ташкил қилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Тошкент метрополитени" УК, "Тошметроқурилиш" МЧЖ, "Тошкент метролойиҳа" МЧЖ билан биргаликда:

бир ой муддатда Тошкент метрополитенининг Юнусобод линиясидаги қурилиши тугалланмаган объектлар техник кўрикдан ва хатловдан ўтказилишини таъминласин;

хатловдан ўтказиш натижаларига кўра комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқсин, унда техник вазифани сифатли тайёрлаш ва тасдиқлаш, илғор энергия ва ресурс тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, лойиҳани амалга ошириш доирасида тиклаш ва қурилиш-монтаж ишларини босқичма-босқич бажаришни назарда тутсин.


4. Қуйидагилар ҳисоблаб чиқилган қиймати эквивалентда 124,8 млн АҚШ доллари бўлган лойиҳани амалга оширишни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури параметрларида 2017 - 2019 йиллар давомида ҳар йили тенг улушларда назарда тутиладиган 72,0 млн. АҚШ доллари эквивалентидаги марказлаштирилган инвестициялар;

импорт асбоб-ускуналари, материаллар ва бутловчи буюмларни харид қилиш, жалб этиладиган хорижий мутахассисларнинг лойиҳа ҳужжатлари экспертизасини ўтказиш, қурилишни кузатиб бориш ва техник жиҳатдан назорат қилиш, зарур ҳолларда хорижий пудрат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган махсус қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш, шу жумладан лойиҳани амалга ошириш доирасидаги уларнинг бошқа валюта харажатларини, шунингдек, қурилиш-пудрат ташкилотларини жиҳозлаш учун техника харид қилишни молиялаштириш учун 15 йил муддатга, шу жумладан 4 йиллик имтиёзли давр билан, жумладан қайта молиялаштирувчи банкнинг маржаси 0,25 фоиз бўлган йиллик 2,25 фоиз ставкасида тақдим этиладиган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 52,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредити.


5. Белгилансинки:

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ лойиҳани самарали амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб этиладиган кредитидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;

кредит бўйича асосий қарзни узиш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш тегишли операция ўтказилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютада Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига лойиҳани молиялаштириш учун жалб қилинадиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қайта молиялаштириладиган кредити бўйича Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки олдидаги "Тошкент метрополитени" ДУКнинг мажбуриятлари бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатини бериш ваколати тақдим этилсин.

7. Лойиҳани амалга ошириш доирасида:

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ - буюртмачи;

"Тошкент метролойиҳа" МЧЖ - бош лойиҳа ташкилоти;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг таркибий бўлинмалари - бош пудратчи ташкилот этиб белгилансин.


8. Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси иккинчи босқичини лойиҳалаштириш ва қурилишини якунлаш масалалари бўйича ишчи гуруҳи иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Ишчи гуруҳ зиммасига (Б.И. Закиров) лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ барча масалаларни ўз вақтида ва тезкорлик билан ҳал этиш бўйича вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин, бунда техник вазифани ишлаб чиқиш, шунингдек, лойиҳавий ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифатига алоҳида эътибор берилсин.


9. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 2017 йил 1 июлга қадар Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси иккинчи босқичи қурилиши асосий техник-иқтисодий параметрларининг тасдиқланадиган қисми билан бирга ишчи лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келишиш учун киритсин.


10. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга истисно тариқасида: 2017 йил 1 сентябргача лойиҳани лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга оширишга;

лойиҳани амалга ошириш доирасида Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси қурилишидаги лойиҳавий ечимларнинг ишончлилик ва хавфсиз фойдаланиш бўйича замонавий талабларга мувофиқлигини аниқлаш, кузатиш ва техник назорат олиб бориш учун танлов асосида юқори малакали мустақил хорижий экспертларни, шунингдек, зарур ҳолларда ихтисослаштирилган хорижий пудрат ташкилотларини жалб қилишга;

импорт контрактлар бўйича ваколатли органларда экспертиза ва юклашдан аввалги инспекция ўтказган ҳолда танлов савдоларини ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьютерлар) билан асбоб-ускуналар ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар етказиб бериш учун шартномалар тузишга;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар экспертизадан ўтказилган импорт контрактлари, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш доирасида маҳаллий пудратчилар ва етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар бўйича молиялаштиришни очишга;

лойиҳани амалга ошириш ва ваколатли органларда экспертизадан ўтказилган ҳолда тузилган шартномаларнинг шартларига мувофиқ кафолат муддати даврида хорижий компаниялар томонидан олиб келинадиган махсус транспорт воситалари, автотранспорт воситалари, машина ва механизмлар, ускуна ва асбоблар, бутловчи буюмлар, узеллар ва жиҳозларни даврий божхона тўловларини тўламаган ҳолда "вақтинча олиб кириш" божхона режимида жойлаштиришга рухсат этилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" МХК ўз шахсий маблағлари ҳисобига лойиҳа доирасида мансублигига қараб қурилиш ҳудудига тушган мавжуд муҳандислик коммуникациялари кўчирилиши ва уланишини, шунингдек, ташқи муҳандислик коммуникацияларининг узлуксиз ишлашини ҳисобга олган ҳолда уланишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси белгиланган тартибда шаҳарсозлик ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


13. Лойиҳани амалга ошириш доирасида унинг барча иштирокчилари 2020 йилнинг 1 январигача:

республикада ишлаб чиқарилмайдиган махсус транспорт воситалари, йўл-қурилиш техникаси, машиналар, механизмлар, ускуналар, хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, жиҳозлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган пудрат қурилиш ташкилотларини жиҳозлашга мўлжалланган махсус йўл-қурилиш техникаси ва ускуналари учун божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари);

товар, ишлар (хизматлар) учун, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажарилган ишлар (хизматлар) учун қўшимча қиймат солиғидан;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимларни тўлашдан;

лойиҳа доирасида сотиб олинадиган мол-мулк учун мулк солиғидан озод этилсин.


14. Лойиҳани амалга ошириш доирасида:

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, унинг таркибий бўлинмалари ва лойиҳа иштирокчилари ўртасида бепул тақдим этиладиган мол-мулк қўшимча қиймат солиғи, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, шунингдек, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;

ходимлар бепул овқат билан таъминланган тақдирда тегишли сарф-харажатлар юридик шахсларнинг фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, ягона ижтимоий тўлов, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ҳамда фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ҳисоблашда солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланади.


15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Ўзқурилишматериаллари" АЖ ишчи ҳужжат параметрларини ҳисобга олган ҳолда бош буюртмачи томонидан тақдим этиладиган асосланган ҳисоб-китобларга кўра, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган цемент, металл прокати ва йўл битумини - тартибга солинадиган нархларда, ёқилғи-мойлаш материалларини - келишилган нархларда ажратилиши ва етказиб берилишини таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги буюртмачининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга 2016 йилда лойиҳа-қидирув ва тайёргарлик ишларини бажариш учун капитал қўйилмалар ажратиш тўғрисида таклифларни киритсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Тошкент метрополитени" УК буюртманомаларига асосан лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.


18. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Тошкент метрополитени" УК буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинчалик яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ва муддатини узайтирилишини таъминласин.


19. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги "Тошкент метрополитени" УК буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган юқори малакали хорижий мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилиши (муддати узайтирилиши)ни, шунингдек, ушбу хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


20. Тошкент шаҳар ҳокимлиги лойиҳани амалга ошириш доирасида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига:

бир ой муддатда лойиҳа-смета ҳужжатлари тақдим этилишига қараб зарур бино ва иншоотлар қурилиши учун ер участкалари ажратилишини;

"Тошкент метрополитени" УК буюртманомалари бўйича кўчаларни ёпиш, айланиб ўтувчи автомобиль йўллари ва бошқа зарур иншоотлар қуриш орқали қурилиш майдонлари бўшатилишини;

лойиҳада назарда тутилган муддатларда - иншоотлар бузилишини, ишлар олиб борилаётган ҳудудда яшовчи фуқаролар кўчирилишини;

ер участкалари ажратилиши ва фуқаролар кўчирилиши учун қонун ҳужжатларида тақиқланмаган молиялаштириш манбаларини жалб этишни назарда тутган ҳолда компенсация беришни;

суғориш қувурлари, ирригация тарновлари ва ташқи томондан ёритишни ҳисобга олган ҳолда туташ ҳудудлар ободонлаштирилишини ва кўкаламзорлаштирилишини таъминласин.


21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 7 ноябрдаги

ПҚ-2653-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси

иккинчи босқичини лойиҳалаштириш ва қурилишини

якунлаш масалалари бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

Б.И. Закиров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари


А.Ж. Раматов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


Б.А. Ходжаев

-

иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари


Р.А. Гулямов

-

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижрочи директори


Р.Ж. Усманов

-

Тошкент шаҳар ҳокими


М.М. Мирзаев

-

молия вазири ўринбосари


Д.М. Низомов

-

меҳнат вазири ўринбосари


Б.Я. Раимов

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


А.Я. Ҳайдаров

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари


М.И. Шодиев

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси ўринбосари


А.С. Нурудинов

-

"Ўзметкомбинат" АЖ бош директори


А.С. Султанов

-

"Ўзбекнефтгаз" МХК раиси


Б.К. Зарипов

-

"Ўзқурилишматериаллари" АЖ раиси


Х.Н. Хасилов

-

Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бош муҳандиси - бош менежери


О.Н. Худойкулов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари - "Тошкент метрополитени" УК бошлиғи


Ю.Д. Магрупов

-

"ЎзГАШКЛИТИ" ДУК директори


Р.В. Рўзиев

-

"Боштранслойиха" АЖ директори


Ш.Т. Солиходжаев

-

"Тошметроқурилиш" МЧЖ директори


А.А. Закиров

-

"Тошкент метролойиҳа" МЧЖ директори


Н.Э. Мақсумов

-

Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД мудири, Ишчи гуруҳ котиби

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)





































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск