ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2021 й. 47-сон "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2021 й.

N 47




"ТЕРМИЗ ХАЛҚАРО САВДО МАРКАЗИ"

ЭРКИН САВДО ЗОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6109-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4892-сон қарорига асосан:

Афғонистон Ислом Республикаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тасдиқланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг Афғонистон Ислом Республикаси билан ташқи иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўринбосари лавозими жорий этилганлиги ҳамда у бир вақтнинг ўзида "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси дирекцияси директори этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси таркибига кирувчи ҳудудлар чегараси 1-иловага мувофиқ;

"Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

"Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг устави 3-иловага мувофиқ;

"Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо маркази ҳамда "Термиз" эркин иқтисодий зонасининг муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар дирекциянинг ўз маблағлари ва Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Энергетика вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлигига қарорга 4-иловадаги тадбирларнинг тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Термиз" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 13 мартдаги 148-сон қарорига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 февралдаги

47-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Термиз халқаро савдо маркази" эркин

савдо зонаси таркибига кирувчи

ҳудудларнинг чегаралари


1-бошланғич нуқта Термиз туманидаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси бўйлаб муҳофаза қилиш зонасининг ғарб томонида, "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудудида жойлашган.


1-нуқтадан чегара Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси бўйлаб муҳофаза қилиш зонасининг "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 328 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.


2-нуқтадан чегара "Аму-занг" канали муҳофаза зонасининг "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 705,0 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.


3-нуқтадан чегара "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 330,0 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.


4-нуқтадан чегара "Айритом" автомагистрал йўлининг "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 657,0 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.


5-нуқтадан чегара "Гулбаҳор-Айритом" автомобиль йўлининг "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 304,0 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.


6-нуқтадан чегара "Гулбаҳор-Айритом" автомобиль йўлининг "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 1005,0 метр масофада 7-нуқтагача давом этади.


7-нуқтадан чегара "Аму-занг" канали муҳофаза зонасининг "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 281,0 метр масофада 8-нуқтагача давом этади.


8-нуқтадан чегара "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 1050,0 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 февралдаги

47-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси

дирекцияси" давлат унитар корхонасининг

ТУЗИЛМАСИ












Директор













































































Ёрдамчи






























































































































































































Хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш бўлими

3

Юрисконсульт


Хорижий ҳамкорлар билан ишлаш бўлими

3


Молия-иқтисодиёт бўлими

1


Эркин савдо зонасининг инфратузилмасини ривожлантириш ва архитектура - қурилигш  бўлими

2


Маркетинг тадқиқотлари ва экспортни рағбатлантириш бўлими

3





















Бошқарув ходимларининг умумий сони - 15 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 февралдаги

47-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Термиз ҳалқаро савдо маркази" эркин савдо

маркази ҳамда "Термиз" эркин иқтисодий зонасининг

муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ишлаб

чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш

ДАСТУРИ

Т/р

Объект номи

Ўлчов

бирлиги


Қуввати


Қиймати*

(млрд сўм)


Молиялаштириш

манбаси


Амалга

ошириш

муддати


Масъул вазирлик

ва идоралар



Жами:




111,50




Ичимлик сув тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш

1

Термиз тумани "Айратом" маҳалласидаги мавжуд сув минораси ёнидан қўшимча 2 та янги сув қудуғи қазиш, 500 куб.м ҳажмдаги битта сув йиғиш иншооти ва 1,8 км сув қувури тармоғини қуриш.

"Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудуди ичида ўлчами 500 куб.м ҳажмдаги иккита сув йиғиш иншоотини қуриш.


км/

дона


10,2 км/

3 та иншоот

6,08

2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида


2021-2023

йил


"Ўзсувтаъминот" АЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


Канализация тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш

2

Оқова сув тармоғини қуриш ва 1 та 600 куб.м (биологик), 300 куб.м (кимёвий) ҳажмдаги битта оқова сувни тозалаш иншооти ва 4 та сув насос станцияларини қуриш.


км/

дона

7,12 км/

2 та иншоот

17,10

2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида


2021-2023

йил


"Ўзсувтаъминот" АЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


Табиий газ тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш

3

Газ билан таъминлаш бўйича техник шартга асосан:

Ангор тумани "Баҳор" маҳалласидаги мавжуд кичик газ тақсимлаш станциясидан юқори босимли газ тармоғини (Д-219 мм) 28,5 км узунликда "Термиз" эркин иқтисодий ҳудудигача тортиш.


км

28,5 км

12,50

2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида


2021-2023

йил


Энергетика вазирлиги, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


Электр энергияси тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш

4

Электр энергияси билан таъминлашда техник шартга асосан:

1-босқич "АМУ" кичик станциясидан 10 кВа электр тармоғини "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудудигача тортиш ва ички ҳудудларда электр тармоғини қуриш.

2-босқич "АМУ" кичик станциясидан 110/10 кВа электр тармоғини "Термиз" эркин иқтисрдий ҳудудигача тортиш ва янги кичик станция қуриш ҳамда ҳудуд ичидаги мавжуд 10 кВа электр тармоғини ҳудуддан ташқарига кўчириш.


км

28,66 км

27,35

2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида


2021-2023

йил


Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлар" АЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича

5

"Термиз ҳалқаро савдо маркази" эркин савдо маркази ҳамда "Термиз" эркин иқтисодий зонасигача жами 10,5 км ички автомобиль йўлларини қуриш.


км

10,5 км

46,80

Маҳаллий бюджет маблағлари


2021-2023

йил

Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


Алоқа тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича

6

Оптик толали алоқа линияси билан таъминлаш техник шарти асосида Термиз шаҳар телекоммуникация боғланмасига тегишли 225 АТС дан ҳудудгача 15,08 км, "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудуди ичида 6,15 км, жами 21,23 км оптик толали тармоқ тортиш.


км

21,23 км

1,68

2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида


2021-2023

йил

Ахборот техналогиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


"Термиз ҳалқаро савдо маркази" эркин савдо маркази ҳамда "Термиз" эркин

иқтисодий зонаси ҳудудлари атрофида махсусинфратузилмани барпо этиш

7

"Термиз-автойўл" ўтказиш пунктидан "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонасигача бўлган ҳудудда йўлаклар, ушбу йўлаклар бўйлаб деворлар, махсус тўсиқлар, ёритиш мосламалари ва кузатув камераларини ўрнатиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш.


Хисоб-

китоб-

ларга

кўра




Маҳаллий бюджет маблағлари


2021-2023

йил

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


           

*) Инфратузилма объектларининг қуввати ва харажатларнинг якуний миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши ва тасдиқланиши натижасида аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 февралдаги

47-сон қарорига

5-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Термиз" эркин иқтисодий

зонаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2020 йил 13 мартдаги 148-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш


1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Термиз" эркин иқтисодий зонаси таркибига

кирувчи ҳудудларнинг чегаралари


1-бошланғич нуқта Термиз туманидаги "Термиз ҳалқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудудининг ғарб томонида, "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган.


1-нуқтадан чегара "Термиз ҳалқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 330,0 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.


2-нуқтадан чегара Айритом автомагистрал йўлининг "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудуди бўйлаб ғарб йўналишда 616,0 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.


3-нуқтадан чегара "Термиз ҳалқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 1050,0 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.


4-нуқтадан чегара "Аму-занг" канали муҳофаза зонасининг "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 320,0 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.


5-нуқтадан чегара "Аму-занг" канали муҳофаза зонасининг "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудуди бўйлаб жануб йўналишда 755,0 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.


6-нуқтадан чегара "Термиз ҳалқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 315,0 метр масофада 1-нуқтагача давом этади."



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 февраль












































Время: 0.0439
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск