ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Архив фонди. Архивлар /

Ўзбекистондан чет элга олиб кетилган ҳамда халқ бойлиги бўлган архив ҳужжатларини қайтариб олиб келиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги махсус комиссия тўғрисида Низом (ЎзР ОМ Кенгаши томонидан 29.01.2001 й. 291-II-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Кенгаши

2001 йил 29 январдаги

191-II-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистондан чет элга олиб кетилган ҳамда

халқ бойлиги бўлган архив ҳужжатларини қайтариб

олиб келиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси ҳузуридаги махсус комиссия тўғрисида

НИЗОМ



1. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши 1999 йил 11 майда қабул қилган "Ўзбекистондан чет элга олиб кетилган ҳамда халқ бойлиги бўлган архив ҳужжатларини қайтариб олиб келиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги махсус комиссия тўғрисида"ги Қарор асосида тузилган бўлиб, бу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 20 августдаги Қарори билан тасдиқланган.


2. Комиссия Ўзбекистон Республикаcи Конституцияси, "Архивлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида фаолият кўрсатади.


3. Комиссиянинг асосий вазифаси ўтмишда турли сабабларга кўра чет элларга олиб чиқиб кетилган, умуммиллий аҳамиятга молик архив ҳужжатларини аниқлаш, уларни ўрганиш ва мамлакатимизга қайтариб олиб келиш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда бу таклифларни тегишли давлат ташкилотларига тақдим этишдан иборат.


4. Комиссия ўз фаолиятини қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширади:

- бошқа давлатларда сақланаётган ҳужжатларни асл ҳолида ёки уларнинг нусхаларини Ўзбекистонга қайтариб олиб келиш мақсадида бу ҳужжатларнинг тарихий, илмий, маданий-маърифий, сиёсий, маънавий ва бошқа йўналишдаги аҳамиятини ўрганиш;

- архив ҳужжатларини Ўзбекистонга қайтариб олиб келишнинг амалий йўлларини белгилаш;

- Ўзбекистондан четга олиб кетилган архив ҳужжатларини асл ҳолида ёки уларнинг нусхаларини қайтариб олиб келиш учун мутасадди ташкилотларни аниқлаш ва бундай ташкилотларга мазкур ҳужжатларни қайтариб олиб келишда амалий ёрдам кўрсатиш;

- Ташқи ишлар, Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари, Миллий ҳавфсизлик хизмати ҳамда Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ўта қимматли ва ноёб тарихий-маданий архив ҳужжатларини қайтариб олиб келиш билан боғлиқ таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни қайтариб олиб келиш учун зарур маблағлар ажратишни сўраб, ҳукуматга мурожаат қилиш;

- давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларида тузилган Ўзбекистондан чет элга олиб кетилган архив ҳужжатларини ўрганиш ҳамда қайтариб олиб келиш иши билан шуғулланувчи ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириб ва назорат қилиб бориш.


5. Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари архив ҳужжатларини қайтариб олиб келиш билан боғлик бўлган ишларда Комиссияга амалий ёрдам кўрсатадилар.


6. Комиссия аъзоларига тегишли давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларида Комиссия фаолиятига оид архив ҳужжатлари билан ишлаш ҳуқуқини берувчи белгиланган намунадаги махсус гувоҳнома берилади.


7. Комиссия Ўзбекистон учун умуммиллий аҳамиятга молик архив ҳужжатларини Ватанимизга қайтариб олиб келишга кўмаклашган юридик ва жисмоний шахсларни давлат мукофотларига тавсия этиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиши мумкин.


8. Комиссня фаолиятни ўзи тасдиқлаган режа асосида амалга оширади.


9. Комиссия ҳар ойда камида бир марта мажлис ўтказиб, муҳокама натижаларини тегишли баённомаларда акс эттириб боради.


10. Комиссия қарори Комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул килинади.


11. Комиссия қарори зарур ҳолларда ижро этиш учун тегишли муассасаларга юборилади.


12. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили ахборот бериб боради.


13. Комиссия ўз вазифаларини амалга ошириш учун давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек ҳомийлар томонидан ажратилган миллий ва чет эл валютасида махсус ҳисобварақларни белгиланган тартибда очади, бу маблағлар Комиссия қарорига биноан сарфланади.


14. Комиссиянинг ўз расмий иш қоғози ва бошқа реквизитлари бўлади.



































Время: 0.1969
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск