ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Умумий қоидалар /

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги "Обод қишлоқ" жамғармаси маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.04.2018 й. 301-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 апрелдаги

301-сон қарорига

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги "Обод қишлоқ"

жамғармаси маблағларини шакллантириш ҳамда

улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги "Обод қишлоқ" жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган "Обод қишлоқ" дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилади.

Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари (кейинги ўринларда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари деб аталади) шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади ҳамда ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.


3. Тошкент шаҳрида жойлашган маҳаллаларда "Обод қишлоқ" дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида мазкур Низомга мувофик Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида "Обод қишлоқ" Жамғармаси тузилиши мумкин.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УЛАРДАИ ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

республика бюджети ва мақсадли Жамғармалар маблағлари;

маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча маблағлари;

тармоқ ташкилотларининг маблағлари;

халқаро молия институтлари ва хорижий давлатларнинг грант маблағлари;

"Маҳалла" Жамғармасининг ва бошқа ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари;

ташаббускор тадбиркорлар маблағлари;

хашарлар ва хайрия тадбирларини ўтказиш ҳисобидан тушадиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари Жамғармаси маблағлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Жамғарма маблағлари:

аҳолини мунтазам тарзда ичимлик суви билан таъминлаш, сизот сувлар сатҳини пасайтириш, ариқларни тозалаш, оқава сув ҳандақлари, канализация (ифлосланган сувларни тозалаш иншоотлари) ва ирригация тизимларини барпо этиш;

қишлоқлардан туман марказига олиб борувчи йўлларда қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини бажариш, транспорт тўхташ бекатларини қуриш ҳамда лизинг асосида автобус қатновини йўлга қўйиш;

қишлоқ ички йўллари ва пиёдалар йўлакларини барпо этиш ва таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

аҳоли электр таъминотини яхшилаш, суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғисини узлуксиз етказиб бериш ҳамда алоқа тизимини модернизация қилиш;

таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

бозор инфратузилмаси объектларини ва сервис шохобчаларини, шу жумладан ҳаммом, кичик бозор ва савдо шохобчалар барпо этиш;

уй-жойларни таъмирлашда хонадон эгаларига амалий ёрдам кўрсатиш, айниқса, қурилиш материаллари билан марказлашган ҳолда таъминлаш ҳамда муҳтож оилалар учун уй қуриб бериш (таъмирлаш);

ҳар йилги белгиланган тартибда тасдиқланадиган "Обод қишлоқ" дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилади.


6. Жамғарма маблағларини мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилмаган бошқа мақсадларга йўналтирилишига йўл қўйилмайди.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ БОШҚАРИШ


7. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари раислик қилувчи Жамғарма фаолиятини бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан амалга оширилади.


8. Кенгаш таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан тасдиқланади. Бунда Кенгаш таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳудудий сектор раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари киритилади.


9. Кенгаш мажлиси аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади.

Қарор қабул қилишда овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Кенгаш раиси томонидан ҳал қилувчи қарор қабул қилинади. Қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.


10. Кенгаш мажлиси ҳар чоракда камида бир маротаба чақирилади.


11. Кенгаш:

Жамғармага келиб тушган маблағлар доирасида даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;

зарур ҳолларда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;

Жамғарманинг чорак якуни бўйича даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқади ҳамда тасдиқлайди; .

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимларининг бухгалтерия хизмати Жамғарманинг ишчи органи (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.


13. Ишчи орган:

Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасини тайёрлайди;

Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Жамғарманинг тушумлар манбалари ҳамда асосий харажатлар йўналишлари бўйича ҳисобини юритади;

ҳар чоракда Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва Кенгашга тақдим этади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


14. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг бюджетдан ташқари бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.


15. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади (чораклар, даромадлар манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича).


16. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаларининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисобот Кенгаш мажлисида кўриб чиқилади ва ҳар йили 15 мартгача Кенгаш томонидан тасдиқланади.


17. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаларининг бажарилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг масъул ходимларидан тузилган ташқи аудит гуруҳи томонидан ўрганилади ҳамда тегишли хулоса тайёрланади.


18. Кенгаш томонидан ҳар чоракда Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


19. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва мазкур маблағлар бошқа мақсадлар учун олиб кўйилмайди.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 апрель















































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск