Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ижтимоий хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.04.2018 й. 264-сон "Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.2018 й.

N 264




ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ БЎЛГАН

ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН

ШАХСЛАРНИНГ РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармони ижросини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш, соғлиқни сақлаш ва молия органлари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар мониторингини олиб борсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларга қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлари доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан юборилган сўровларига белгиланган тартибда тегишли маълумотлар тақдим этилиши учун туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари ҳамда молия бўлимлари масъулдирлар.

3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қўллаб-қувватлаш, уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўналишидаги фаолиятларини мувофиқлапггириш юзасидан ҳамкорликни янада кучайтирсинлар;

ҳар йил якунига кўра фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли тармоқларнинг ҳисоботларини эшитиш, йўл кўйилган хато ва камчиликларни муҳокама қилиш ҳамда уларни бартараф этиш тўғрисида ҳамкорликда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш амалиётини жорий этсинлар.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 апрель


























Время: 0.0132
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск