Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ижтимоий хизмат кўрсатиш /

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.04.2018 й. 264-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 апрелдаги

264-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг

рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш тартибини белгилайди.


2. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлгиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантиришда ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни ташкил этишда қуйидаги асосий тамойилларга амал қилинади:

қонунийлик;

инсонпарварлик;

профилактик йўналтирилганлик;

аниқ йўналтирилганлик ва индивидуал ёндашув;

ижтимоий адолат.


3. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлгиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар қуйидагича аниқланади:

уйма-уй юриш чоғида;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ахборот асосида;

ижтимоий хизматларга муҳтож шахс мустақил равишда мурожаат этганда.


4. Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган кам таъминланган оилалар рўйхатини шакллантириш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ

БЎЛГАН ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛИГИ

БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ РЎЙХАТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


5. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлгиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


6. Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда уйма-уй юриш чогида тўпланган ахборотга асосан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлгиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаб уларнинг рўйхатини тузади.

Ушбу рўйхатга ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож шахс, унинг оила аъзоси ёки ваколатли вакили мурожаати ёхуд жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ахборот асосида ҳам қўшимча киритилади.


7. Ҳар ой якуни бўйича тузилган рўйхат туман (шаҳар) ҳокимлигига киритилади.


8. Туман (шаҳар) ҳокимлиги:

тақдим этилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги рўйхатни беш иш куни мобайнида тасдиқлайди;

тасдиқланган рўйхат асосида кўрсатилаётган хизматлар тури бўйича реестр тузади ҳамда уч иш куни мобанида туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлангтириш бўлимига ва молия бўлимига ижро этиш учун юборади.

9. Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида тегишли штат бирликлари, ижтимоий хизмат харажатларининг ҳисоб-китобини беш иш куни мобайнида ишлаб чиқиб, туман (шаҳар) молия бўлимига юборади.

10. Туман (шаҳар) молия бўлими тақдим этилган рўйхатлар ва ҳисоб-китоблар асосида туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг тегишли штат бирликларини ва харажатлар сметасини белгиланган тартибда кўриб чиқади ва ҳар йилнинг 1 апрелига қадар рўйхатдан ўтказади.

Йил давомида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига қўшимчалар киритилганда, харажатларнинг молиялаштириш манбаи аниқлангандан сўнг, уч иш куни мобайнида харажатлар сметасига ўзгартириш киритилади.


11. Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси доирасида белгиланган тартибда тегишли ижтимоий хизматлар кўрсатади.


3-БОБ. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ

РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


12. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


13. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси участка врачи уйма-уй юриш чогида аниқлаган, касалликка чалинган шахсларга даволаш-профилактика муассасасининг тегишли мутахассисларига бир иш куни мобайнида йўлланма беради.

Ушбу йўлланмани туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси участка врачи касалликка чалинган шахс, унинг оила аъзоси ёки ваколатли вакили мурожаати ёхуд жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ахборот асосида ҳам касалликка чалинган шахсларга даволаш-профилактика муассасасининг тегишли мутахассисларига йўлланма бериши мумкин.


14. Даволаш-профилактика муассасасидаги тегишли мутахассис касалликка чалинган шахсни касаллик туридан келиб чиқиб, бир ой мобайнида белгиланган тартибда Тиббий-маслаҳат комиссиясига касалликка чалинган шахснинг ҳужжатларини тайёрлаб юборади.


15. Тиббий-маслаҳат комиссияси раиси ёки масъул шахси касалликка чалинган шахснинг хужжатларини касаллик турига кўра белгиланган муддатларда расмийлаштириб, туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларига (кейинги ўринларда ТИЭК деб аталади) тақдим этади.

16. ТИЭКлар ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб икки ҳафта мобайнида ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддатини белгилайди.

ТИЭК маълумотноманинг бир қисмини ногиронлиги бўлган шахсга ёки унинг вакилига, иккинчи қисмини Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамгармасига ўн кун мобайнида тақдим этади.

17. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг кўрик ишларидаги маълумотлари уч иш куни мобайнида "ТИЭК дастури"га тегишли ТИЭК врач-эксперти ва ҳамшираси томонидан киритилади.

"ТИЭК дастури" бўйича ногиронлиги бўлган шахслар рўйхати ҳар ойда бир марта шакллантирилади.

18. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамгармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлими томонидан ногиронлиги бўлган шахс ёки унинг ваколатли вакилининг ногиронлик пенсияси (нафақа) олиш учун аризаси ва пенсия тайинлаш тўгрисидаги ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг ўн кундан кечиктирмасдан пенсия тайинлаш масаласи кўриб чиқилади.

Пенсия тайинлаш рад этилган такдирда, тегишли қарор чиқарилгандан кейин беш кун мобайнида аризачига ёки унинг ваколатли вакилига пенсия тайинлаш рад этилгани ҳақида рад этиш сабаблари ва шикоят бериш тартиби кўрсатилган хабарномани беради ёки жўнатади ҳамда айни чогда барча ҳужжатларни қайтаради.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


19. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар

ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг

рўйхатини шакллантириш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар


Муддатлари


Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда уйма-уй юриш чоғида тўпланган ахборотга асосан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаб рўйхатини тузади.


Аниқланган куни



2. Тузилган рўйхат туман (шаҳар) ҳокимлигига киритилади.



Ҳар ой якуни бўйича






V




Туман (шаҳар) ҳокимлиги

1. Тақдим этилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги рўйхатни тасдиқлайди.



Беш иш куни мобайнида

2. Тасдиқланган рўйхат асосида кўрсатилаётган хизматлар тури бўйича реестр тузади ҳамда туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига ва молия бўлимига ижро этиш учун юборади.


Уч иш куни мобайнида






V




Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими

Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида тегишли штат бирликлари, ижтимоий хизмат харажатларининг ҳисоб-китобини ишлаб чиқиб, туман (шаҳар) молия бўлимига етказади.


Беш иш куни мобайнида






V




Туман (шаҳар) молия бўлими

1. Тақдим этилган рўйхатлар ва ҳисоб-китоблар асосида туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг тегишли штат бирликларини ва харажатлар сметасини белгиланган тартибда кўриб чиқади ва рўйхатдан ўтказади.


Ҳар йилнинг 1 апрелига қадар

2. Йил давомида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига қўшимчалар киритилганда, харажатларнинг молиялаштириш манбаи аниқлангандан сўнг, харажатлар сметасига ўзгартириш киритилади.


Уч иш куни мобайнида






V




Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими

Рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси доирасида тегишли ижтимоий хизматлар кўрсатади.


Белгиланган тартибда

    





Низомга

2-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахсларнинг

рўйхатини шакллантириш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар


Муддатлари


Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси участка врачи

Уйма-уй юриш чоғида аниқланган, касалликка чалинган шахсларга даволаш-профилактика муассасасининг тегишли мутахассисларига йўлланма беради.


Бир иш куни мобайнида








V




Даволаш- профилактика муассасасидаги тегишли мутахассис

Касалликка чалинган шахсни касаллик туридан келиб чиқиб, белгиланган тартибда Тиббий-маслаҳат комиссиясига касалликка чалинган шахснинг ҳужжатларини тайёрлаб юборади.


Бир ой мобайнида







V




Тиббий-маслаҳат комиссияси

Тиббий-маслаҳат комиссияси раиси ёки масъул шахси касалликка чалинган шахснинг ҳужжатларини расмийлаштириб, туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (ТИЭК)га тақдим этади.


Касаллик турига кўра белгиланган муддатларда






V




Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари

1. ТИЭКлар ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддатини белгилайди.


Икки ҳафта мобайнида

2. ТИЭК маълумотноманинг бир қисмини ногиронлиги бўлган шахсга ёки унинг вакилига, иккинчи қисмини Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тақдим этади.


Ўн кун мобайнида

3. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг кўрик ишларидаги маълумотлари "ТИЭК дастури"га тегишли ТИЭК врач-эксперти ва ҳамшираси томонидан киритилади.


Уч иш куни мобайнида

4. "ТИЭК дастури" бўйича ногиронлиги бўлган шахслар рўйхати шакллантирилади.


Ҳар ойда бир марта






V




Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлими

1. Ногиронлиги бўлган шахс ёки унинг ваколатли вакилининг ногиронлик пенсияси (нафақа) олиш учун аризаси ва пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг пенсия тайинлаш масаласи кўриб чиқилади.



Ўн кундан кечиктирмасдан

2. Пенсия тайинлаш рад этилган тақдирда, тегишли қарор чиқарилгандан кейин пенсия тайинлаш рад этилгани ҳақида рад этиш сабаблари ва шикоят бериш тартиби кўрсатилган хабарномани аризачига ёки унинг ваколатли вакилига беради ёки жўнатади ҳамда айни чоғда барча ҳужжатларни қайтаради.



Беш кун мобайнида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 апрель






















































Время: 0.0154
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск