ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нотурар бинолар ва иншоотлар, саноат ва бошқа турдаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2021 й. ПҚ-4971-сон "Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2021 й.

N ПҚ-4971



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ҚУВВАТИ 240 МВТ

БЎЛГАН НАВБАТДАГИ ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР

СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини энергия ресурслари билан барқарор ва сифатли таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "CENGIZ ENERJI SAN. VE TIC A.Ş." (Туркия Республикаси) (кейинги ўринларда - Инвестор) ва "Cenergo" МЧЖ (кейинги ўринларда - Лойиҳа компанияси) ўртасида Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва 25 йил давомида ишлатиш билан боғлиқ (кейинги ўринларда - Инвестиция лойиҳаси) Инвестор ва Лойиҳа компаниясининг мажбуриятларини назарда тутувчи Инвестиция битими тузилганлиги;

б) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (кейинги ўринларда - "ЎМЭТ" АЖ) ва Лойиҳа компанияси ўртасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим тузилганлиги, унга мувофиқ:

Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда ягона харидор - "ЎМЭТ" АЖга сотиш мажбуриятини олганлиги;

"ЎМЭТ" АЖ Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олганлиги ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга ошириши;

"ЎМЭТ" АЖ электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл валютасида тасдиқланган, тикланадиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз банк кафолатини тақдим этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ҳамда Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Инвестиция битими тасдиқлансин.


3. "ЎМЭТ" АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин.


4. Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ уларнинг амал қилиш муддати давомида электр энергиясининг сотиб олиниши хорижий валютада деноминацияланган тариф бўйича амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


5. Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ "ЎМЭТ" АЖга:

Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига Ўзбекистон Республикаси тижорат банкининг чет эл валютасида тасдиқланган, тикланадиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз банк кафолатини тақдим этишга;

Инвестиция лойиҳаси эҳтиёжи учун табиий газ етказиб берувчи сифатида иштирок этишга рухсат берилсин.


6. "Ўзтрансгаз" АЖ "ЎМЭТ" АЖ билан Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда назарда тутилган ҳажмларга ва параметрларга мувофиқ Лойиҳа компаниясига табиий газ етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланишини таъминласин.


7. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига кредитлаш, чет эл валютасидаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, бошқалардан ташқари чет эл валютасида кредит маблағлари тушумлари) учун чет эллардаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш ҳамда республикада очилган банк ҳисобварақларидан хорижда очилган банк ҳисобварақларига пул маблағларини ўтказишга рухсат берилсин.


8. Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Лойиҳа компаниясига Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартларда Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига ер участкасини белгиланган тартибда ажратсин.


9. Адлия вазирлиги (Р.К. Давлетов) Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция битими қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.


10. Энергетика вазирлиги (А.С. Султанов) лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ҳамда Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя этилишини таъминласин.


11. Қурилиш вазирлиги (Б.И. Закиров) Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш ишларининг сифати устидан белгиланган тартибда давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин.


12. Ташқи ишлар вазирлиги (А.Х. Комилов) Лойиҳа компаниясининг буюртманомаларига асосан Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визалари расмийлаштирилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


13. Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) Лойиҳа компанияси буюртманомаларига асосан Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визалар расмийлаштирилишини, берилишини (муддати узайтирилишини) ҳамда вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтишини ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


14. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов) Лойиҳа компанияси буюртманомаларига асосан Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаганлар орасидан) жалб этишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 апрелдаги "Тошкент вилоятида 850 МВт қувватга эга комбинацияланган циклли иссиқлик электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4287-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири А.С. Султанов белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якунида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 февраль


































Время: 0.1346
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск