ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Жамоат фондлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.02.2021 й. ПҚ-4977-сон "Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.02.2021 й.

N ПҚ-4977



АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ

ХАЛҚАРО ЖАМОАТ ФОНДИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодини, унинг бой илмий-адабий меросини ўрганиш, асарларини юртимиз ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш мақсадида:


1. Фанлар академияси, Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фанлар академияси муассислигида Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондини (кейинги ўринларда - Фонд) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Фонднинг асосий вазифалари этиб белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин:

Алишер Навоий ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини юртимизда ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш;

Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиш, мукаммал илмий нашрларини яратиш, уларни республикада ва чет элларда нашр этиш;

Алишер Навоийнинг илмий-адабий меросини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашиш, улар яратган илмий ва бадиий асарларни жамлаш, шоир ижодини ўрганаётган, жумладан хорижий давлатлардаги илмий-ижодий марказлар билан ҳамкорлик қилиш;

ҳар йили Алишер Навоий туғилган сана - 9 февраль куни халқаро конференция (симпозиум) ва "Навоийхонлик кунлари"ни ташкил этиш ва ўтказиш.


3. Қуйидагилар:

Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди Васийлик кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Белгилансинки, Ижро этувчи дирекция Фонднинг ижро органи ҳисобланади ва унга ижрочи директор раҳбарлик қилади.


4. Васийлик кенгашига қуйидаги ваколатлар берилсин:

Фонднинг даромад ва харажатлари бўйича прогноз кўрсаткичларини ҳамда маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш;

Фонд маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишларини белгилаш;

ижрочи директорни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш;

Ижро этувчи дирекция томонидан Фонд маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан тизимли назорат ўрнатилишини таъминлаш;

зарур ҳолларда, штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Фонднинг тузилмасига ўзгартириш киритиш;

Фонд зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун манфаатдор давлат ва нодавлат ташкилотларни ҳамда ҳомийларни жалб этиш.


5. Қуйидагилар Фонд маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан ҳар йили 1 млрд сўмгача ажратиладиган маблағлар;

халқаро молия институтлари грантлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Фанлар академияси ва Адлия вазирлиги икки ой муддатда Фонд уставининг белгиланган тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


7. Фонд Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, академик Яҳё Ғуломов кўчаси, 70-уйнинг бир қисмида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 4 февралдаги

ПҚ-4977-сон қарорига

1-ИЛОВА



Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат

фонди Васийлик кенгашининг

ТАРКИБИ

       

Б. Мусаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси


А. Джурабаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари


А. Қирғизбоев

-

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири


Б. Йўлдошев

-

Фанлар академияси президенти


О. Назарбеков

-

маданият вазири


А. Тошкулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


Ш. Шерматов

-

халқ таълими вазири


А. Камилов

-

ташқи ишлар вазири


И. Абдураҳмонов

-

инновацион ривожланиш вазири


М. Ҳоджиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


Н. Маҳмудов

-

Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори


И. Маджидов

-

Ўзбекистон Миллий университети ректори


Ш. Сирожиддинов

-

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори


Г. Рихсиева

-

Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори


С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси


лавозимига кўра

-

Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондининг ижрочи директори, Васийлик кенгаши котиби


              

Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 4 февралдаги

ПҚ-4977-сон қарорига

2-ИЛОВА



Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондининг

ТУЗИЛМАСИ






Васийлик кенгаши










































Ижрочи директор
























































Мутахассис

1



Бош ҳисобчи

1








Жамоат фонди ходимларининг чекланган сони - 3 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 2 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 февраль










































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск