ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Транспорт, йўллар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2004 й. 458-сон "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш учун Япония Ҳукумати томонидан берилаётган имтиёзли кредитдан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2004 й.

N 458



ТОШГУЗАР-БОЙСУН-ҚУМҚЎРҒОН

ЯНГИ ТЕМИР ЙЎЛ ЛИНИЯСИ ҚУРИЛИШИ

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЯПОНИЯ

ҲУКУМАТИ ТОМОНИДАН БЕРИЛАЁТГАН

ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилиши учун Япония Ҳукумати томонидан берилаётган узоқ муддатли имтиёзли кредитдан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилишининг бир қисмини молиялаштириш учун 40 йил муддатга, шу жумладан ўн йиллик имтиёзли даврга 0,4 йиллик фоиз остида Япония халқаро ҳамкорлик банкининг 16359 млн Япония йени (151,47 млн АҚШ долларига тенг) миқдоридаги имтиёзли кредити жалб этилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Япония халқаро ҳамкорлик банкининг кредити бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қарз олувчи ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредитга хизмат кўрсатувчи молиявий агент ҳисобланади;

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи агентлик ҳисобланади;

кредит бўйича фоизлар, воситачилик ҳақи ва асосий қарзни тўлаш "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига 1-иловага* мувофиқ жадвалга кўра амалга оширилади;

лойиҳани ҳаммолиялаштириш улуши Ўзбекистон томонидан давлат бюджети маблағлари (20% миқдорида) ва "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий параметрлари 2-иловага мувофиқ;

Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилишининг капитал қўйилмалари ҳажми ва молиялаштириш манбалари 3-иловага мувофиқ;

Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш жадвали 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Япония халқаро ҳамкорлик банкининг узоқ муддатли имтиёзли кредитини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кредит битимини имзолашга вакил қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан Япония халқаро ҳамкорлик банки ўртасидаги кредит битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Япония Ҳукумати томонидан вакил қилинган банк билан банклараро битим, шунингдек Япония халқаро ҳамкорлик банкининг имтиёзли кредитидан фойдаланиш ва уни қайтариш тартиби бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси билан агентлик битими тузсин.


7. Мазкур лойиҳа бўйича Япония ҳамкорлик банки томонидан берилаётган кредитдан тўлиқ, мақсадли ва самарали фойдаланиш учун жавобгарлик "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясига юклансин.


8. Лойиҳани амалга оширишни тезлаштириш мақсадида "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг лойиҳанинг маслаҳатчиси сифатида лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларининг ҳамишлаб чиқувчиси бўлган Japan Transportation Consultants компаниясини танлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


9. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси лойиҳани самарали амалга ошириш ва Япония халқаро ҳамкорлик банкининг кредитидан самарали фойдаланиш учун икки ҳафта муддатда ходимлар сони 6 кишигача бўлган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этсин, мазкур Гуруҳ тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи таркибига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигидан бир нафардан вакил киритсин.

Лойиҳани амалга ошириш гуруҳига қуйидаги асосий вазифаларни бажариш:

лойиҳа амалга оширилишининг доимий мониторингини олиб бориш;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ асбоб-ускуналар харид қилиш ва хизматлар кўрсатилишига танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш;

тузиладиган контрактларни ўз вақтида бажариш;

ишларнинг ҳар ойлик ҳажмларини ва молиявий харажатларни белгилаш;

молиявий маблағлар ҳаракатини назорат қилиш;

лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисида белгиланган шакллардаги ҳисоботларни кейинчалик Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериш учун "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясига тақдим этиш юклансин.


10. Лойиҳани амалга ошириш даврида:

лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий банклар, суғурта агентликлари ва хорижий компанияларнинг даромадлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаида даромад солиғи тўлашдан озод қилинсин;

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси республикада ишлаб чиқарилмайдиган товарлар, асбоб-ускуналар, моддий ресурслар ва ишлар (хизматлар)ни импорт қилишда божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.


11. Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший соҳада ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бурғулаш-портлатиш ишларини амалга ошириш технологияларини қўллаш имкониятларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин ва хулоса берсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 2005-2007 йиллар инвестиция дастурида Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўли қурилишини тугаллаш учун давлат бюджети ҳисобига зарур капитал қўйилмаларни назарда тутсинлар.


13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан берилишини таъминласин;


14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга давлат божлари ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини, шунингдек улар вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилишини жадаллаштириш тўғрисида" 2003 йил 24 январдаги 43-сон қарорига 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.Ф. Файзуллаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.















































Время: 0.2029
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск