ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.02.2021 й. ПҚ-4979-сон "Тошкент шаҳрида "Янгиҳаёт" индустриал технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.02.2021 й.

N ПҚ-4979



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА "ЯНГИҲАЁТ"

ИНДУСТРИАЛ ТЕХНОПАРКИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрининг саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш, янги турдаги рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларига замонавий технологияларни жорий этиш, шу асосда аҳолини юқори даромадли иш жойлари билан таъминлаш мақсадида:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт туманида "Хўжа Учқун", "Жалойиқ" ва "Гулзор" маҳаллалари туташган ҳудуддаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари ҳисобидан 210 гектар ер участкасида "Янгиҳаёт" индустриал технопаркини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.А. Артикходжаев) Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Ф.К. Умаров) билан биргаликда ўн кун муддатда ушбу бандда назарда тутилган ер майдонларини "Янгиҳаёт" индустриал технопаркини ташкил этиш учун ажратсин.


2. "Янгиҳаёт" индустриал технопаркини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия (кейинги ўринларда - Ташкилий комиссия) иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Ташкилий комиссия (А.Н. Арипов):

а) бир ҳафта муддатда:

"Янгиҳаёт" индустриал технопарки таркибига киритиладиган ер майдонларининг чегараларини аниқ белгиласин;

"Янгиҳаёт" индустриал технопарки дирекциясини ташкил этсин;

б) икки ҳафта муддатда "Янгиҳаёт" индустриал технопаркининг бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;

в) бир ой муддатда:

"Янгиҳаёт" индустриал технопаркининг ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш дастурини тасдиқлаш ва унинг амалга оширилишини бошлаш;

"Янгиҳаёт" индустриал технопаркини ва унинг фаолиятини замонавий бошқарув тамойиллари асосида ташкил этишга кўмаклашиш учун етакчи халқаро экспертлар ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўрсин.


2-1. "Янгиҳаёт" индустриал технопарки, унинг дирекцияси ва иштирокчиларига кичик саноат зоналари учун белгиланган қуйидаги тартиблар татбиқ этилсин:

ер участкаларини ажратиш, улар бўйича тўловларни амалга ошириш ва маблағларни тақсимлаш;

ер участкаларига ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш.

3. Белгилансинки:

"Янгиҳаёт" индустриал технопаркининг бош режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган маблағлар, Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, "Янгиҳаёт" индустриал технопарки дирекцияси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

"Янгиҳаёт" индустриал технопаркининг ички муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш ишлари "Янгиҳаёт" индустриал технопарки дирекцияси ва инвесторлар маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


3-1. "Янгиҳаёт" индустриал технопарки дирекциясига технопарк бош режасини ишлаб чиқиш, инфратузилма объектларини лойиҳалаш ва қуриш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмачи функциясини бажариш юклансин.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ "Янгиҳаёт" индустриал технопаркини ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари беш йилгача бўлган даврда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.


5. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Д. Рахмонов белгилансин.

Қарор ижросини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар ой якуни бўйича ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 4 февралдаги

ПҚ-4979-сон қарорига

ИЛОВА



"Янгиҳаёт" индустриал технопаркини ташкил

этиш бўйича ташкилий комиссия

ТАРКИБИ

А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Комиссия раиси


Ж.А. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими, Комиссия раисининг ўринбосари


Ж.А. Қўчқоров

-

Бош вазир ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири


С.У. Умурзаков

-

Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири


Т.А. Ишметов

-

молия вазири


Б.И. Зокиров

-

қурилиш вазири


А.С. Султанов

-

энергетика вазири


Ш.С. Хидоятов

-

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири


И.Р. Маҳкамов

-

транспорт вазири в.б.


Ш.М. Содиқов

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири


Ф.К. Умаров

-

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори


Х.И. Иногамов

-

Янгиҳаёт тумани ҳокими


Ш.Д. Рахмонов

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Комиссия котиби


         

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 февраль




































Время: 0.0198
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск