ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Сайлов тизими. Сайловлар. Референдум /

Ўзбекистон Республикасининг 08.02.2021 й. ЎРҚ-670-сон "Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 29.01.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 05.02.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

08.02.2021 й.

N ЎРҚ-670



САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 29 январда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 5 февралда маъқулланган


1-модда. 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 4-модда; 1994 йил, N 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 3-4, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 162-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2011 йил, N 4, 100-модда, N 12/1, 343-модда; 2014 йил, N 4, 85-модда; 2017 йил, N 4, 134-модда, N 5, 200-модда, N 8, 383-модда; 2018 йил, N 10, 674-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 3, 162-модда, N 9, 588-модда) 117-моддасининг иккинчи қисмидаги "декабрь" деган сўз "октябрь" деган сўз билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган "Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида"ги 350-II-сонли Конституциявий Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 60-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 637-модда; 2011 йил, N 12/1, 344-модда; 2012 йил, N 4, 104-модда; 2019 йил, N 9, 588-модда) 3-моддасининг матнидаги "декабрь" деган сўз "октябрь" деган сўз билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелда қабул қилинган "Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида"ги 617-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 5, 86-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 12, 452-модда; 2019 йил, N 12, 880-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модда:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"8-модда. Сиёсий партияларнинг сайловда

иштирок этишини молиялаштириш";


биринчи қисмидаги "Қонунчилик палатасига ва давлат ҳокимиятининг бошқа вакиллик органларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг бир номзод ҳисобига тўғри келадиган миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.

Сиёсий партиянинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағлари шу партиядан кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинганидан кейин рўйхатга олинган номзодлар сонига мувофиқ ҳажмда сиёсий партиянинг ҳисоб-китоб варағига белгиланган тартибда ўтказилади.

Сайловда сиёсий партияларнинг иштирок этишини молиялаштириш учун ажратилган маблағлар сиёсий партия томонидан:

ташвиқот олиб боришга;

номзодларнинг ишончли вакиллари ва ташвиқот ўтказиш учун жалб қилинадиган бошқа фаоллар ишини ташкил этишга;

сайлов кампаниясини ўтказишга доир умумпартиявий тадбирларга сарфланиши керак";


2) 16-модда:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сиёсий партия ҳар йили қонунчиликда белгиланган муддатларда ҳамда тартибда молия органларига, давлат солиқ хизмати органларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигига ҳисобот даврида олинган ҳамда сарфланган молиявий ва бошқа маблағлар тўғрисида молиявий ҳисобот тақдим этиши шарт. Сиёсий партия сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ўзига ажратилган давлат маблағлари юзасидан сайлов кунида оралиқ ҳисоботни, сайлов натижалари эълон қилинганидан кейин эса якуний ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига тақдим этади";

бешинчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Сиёсий партиянинг молиявий ҳисоботида давлат маблағларининг келиб тушиши ва сарфланиши алоҳида қисмда назарда тутилади. Бунда сиёсий партия томонидан сайловда иштирок этиш учун сарфланган маблағлар алоҳида ҳисобга олинади.

Сиёсий партиянинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш тўғрисидаги ҳисобот шакли ва уни тақдим этиш муддати Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.

Сиёсий партиянинг ҳисоботлари унинг расмий веб-сайтида ва босма нашрида эълон қилинади";


3) 17-модданинг иккинчи қисмидаги "Қонунчилик палатасига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4) 18-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан сиёсий партияларнинг молиявий фаолиятини текшириш натижалари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июнда қабул қилинган ЎРҚ-544-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 6, 327-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 10-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади";

тўртинчи қисмидаги "округ комиссиялари" деган сўзлар "округ сайлов комиссиялари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 19-модданинг иккинчи қисмидаги "етти - ўн беш" деган сўзлар "ўн бир - йигирма бир" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 20-модда:

учинчи хатбошисидаги "комиссияси" деган сўз "сайлов комиссияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳар сайлов комиссияси мустасно) сайлов комиссияси мазкур Кодекснинг 22, 23, 31, 32, 59, 60 ва 95-моддаларида назарда тутилган округ сайлов комиссиясининг ваколатларини ҳам амалга оширади";


4) 21-модда:

биринчи қисмидаги "маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси эса тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан" деган сўзлар "Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси эса тегишли вилоят, Тошкент шаҳар сайлов комиссияси томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "вилоят Кенгашига" деган сўзлар "вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди";


5) 22-модда:

саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - ўн тўртинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн биринчи хатбошисидаги "туман, шаҳар" деган сўзлар "Тошкент шаҳар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 25-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмас, бундан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ҳамда бошқа стационар даволаш муассасаларида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида ташкил этилган участка сайлов комиссиялари мустасно";


7) 27-модданинг олтинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


8) қуйидаги мазмундаги 27-1-модда билан тўлдирилсин:


"27-1-модда. Чет давлатларда турган фуқароларни

сайловчилар рўйхатларига киритиш


Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида сайловчиларнинг рўйхатлари мазкур муассасалар бошлиқлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхати билан танишиш усули, жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади.

Чет давлатларда турган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларига уларни сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида сайловдан ўн беш кун олдин ёзма шаклда ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатларда турган фуқароларнинг уларни сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисидаги мурожаатида кўрсатилган шахсга доир маълумотларни текширади ва фуқарони сайловчилар рўйхатига киритиш ҳақидаги масалани ҳал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига тегишли тузатишлар киритиш учун тақдим этади";


9) 29-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Чет давлатларда турган фуқароларга сайловчилар рўйхатидаги ўзига тегишли маълумотлар билан танишиш имконияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари расмий веб-сайтлари орқали ҳам таъминланади";

бешинчи қисмидаги "уч кун" деган сўзлар "беш кун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 31-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сайлов бюллетенларини Брайль алифбоси асосида тўлдириш учун трафаретлар тайёрланиши мумкин";


11) 32-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар сони ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Марказий сайлов комиссияси сайлов бюллетенларининг тайёрланиши ва етказиб берилишини таъминлайди";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


12) 33-модда:

иккинчи қисмидаги "ўн беш кун" деган сўзлар "ўн кун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Кузатувчилар ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларига бориши ҳақида камида уч кун олдин участка сайлов комиссиясини хабардор қилиши керак";


13) 41-модданинг иккинчи қисмидаги "сайловни ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


14) 42-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Номзод сайловга қадар вафот этган, сайлов ҳуқуқидан маҳрум бўлган ёхуд номзодликдан чақириб олинган тақдирда нашр этилган сайлов бюллетенларидан ушбу номзоднинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилган сатр ўчирилади. Муддатидан олдин овоз бериш жараёнида бундай номзодни ёқлаб берилган овозлар участка сайлов комиссиялари томонидан овозларни санаб чиқиш чоғида ҳақиқий эмас деб топилади";


15) 44-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Қуйидагиларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориши тақиқланади:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг, судьяларнинг;

сайлов комиссиялари аъзоларининг;

диний ташкилотлар профессионал хизматчиларининг.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига ўз мансаб ва хизмат мавқеидан сайловолди ташвиқоти вақтида ҳар қандай сиёсий партиянинг ёки номзоднинг фойдасига ёхуд унга қарши фойдаланиши тақиқланади";


16) 46-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ташвиқот мақсадида оммавий ахборот воситаларидан бепул фойдаланиш тартиби, ҳажми ва вақти сиёсий партияларнинг фикрини инобатга олган ҳолда тегишли сайлов комиссияси томонидан белгиланади";


17) 48-модданинг иккинчи қисмидаги "мазкур комиссиялар бу ҳақда сайловчиларни олдиндан хабардор қилади" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


18) 50-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"сайлов қутилари";

олтинчи - ўн тўртинчи хатбошилари тегишинча еттинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


19) 51-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш сайлов куни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


20) 54-модда учинчи қисми иккинчи хатбошисининг ўзбекча матни "овоз бериш" деган сўзлардан кейин "учун" деган сўз билан тўлдирилсин;


21) қуйидаги мазмундаги 56-1-модда билан тўлдирилсин:


"56-1-модда. Сайловчининг чет давлатда турган жойида овоз бериш


Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва чет давлатларнинг ваколатли давлат ҳокимияти органлари билан келишувларга мувофиқ чет давлатларнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларда муддатидан олдин овоз бериш сайловчининг турган жойида ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги дипломатик ва бошқа ваколатхонаси ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг турган жойида овоз бериш вақти ҳамда жойи тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда сайловчиларни, кузатувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали хабардор этади.

Сайловчиларнинг турган жойида овоз бериш Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги дипломатик ва бошқа ваколатхонаси ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида ўтказилади.

Овоз бериш тугаганидан кейин участка сайлов комиссияси аъзолари кўчма овоз бериш қутисини очади, унинг ичидаги сайлов бюллетенларини санамасдан махсус қопга жойлайди, қопни сурғучлайди ва бу ҳақда далолатнома тузади.

Сайлов бюллетенлари солинган қоп сурғучланган ҳолда далолатнома билан бирга сайлов участкасига олиб борилади ва сайлов куни овозларни санаб чиқиш жараёни бошлангунига қадар сақланади";


22) 57-модданинг:

иккинчи қисмидаги "тегишли округ сайлов комиссияси" деган сўзлар "Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги "ва овоз берувчининг имзоси" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


23) 58-модданинг олтинчи қисми "округ сайлов комиссиясига" деган сўзлардан кейин "халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларига сайловда эса тегишли туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳар сайлов комиссияси мустасно) сайлов комиссияларига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


24) 86-модданинг матнидаги "ўн кун" деган сўзлар "беш кун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25) 95-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Округ бўйича сайлов натижалари округ сайлов комиссиясининг мажлисида аниқланади ва баённомага киритилади. Баённома комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби, бошқа аъзолари томонидан имзоланади ҳамда тегишли сайлов комиссиясига тақдим этилади. Мазкур баённоманинг кўчирма нусхаси ҳамма танишиб чиқиши учун дарҳол участка сайлов комиссияси биносига камида қирқ саккиз соат муддатга осиб қўйилади.

Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳри мустасно) Кенгашларига округ бўйича сайлов натижаларини аниқлаш ушбу моддада белгиланган тартибда туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан амалга оширилади";


26) 96-модда:

биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий сайлов комиссияси, вилоят, Тошкент шаҳар сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларининг ўзига келиб тушган баённомалари асосида, туман, шаҳар сайлов комиссияси эса ўзига келиб тушган участка сайлов комиссияларининг баённомалари асосида";

олтинчи қисмидаги "ўн кун" деган сўзлар "беш кун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмидаги "ўн кун" деган сўзлар "беш кун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27) 99-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Сайлов комиссияларининг аъзоларига сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасида кўрсатилган миқдорда транспорт, овқатланиш харажатларининг ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида компенсация тўланади.

Сайлов комиссиясининг доимий иш жойига эга бўлмаган аъзоларига, шу жумладан пенсионерларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ иш ҳақи тўланади";


28) 100-модданинг иккинчи қисмидаги "ва бошқа тегишли сайлов комиссиялари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


29) 102-модданинг матнидаги "ўн кун" деган сўзлар "беш кун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


30) қуйидаги мазмундаги 102-1-модда билан тўлдирилсин:


"102-1-модда. Марказий сайлов комиссияси аъзоларининг

транспортдан фойдаланиш ҳуқуқи


Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси аэропортлар ва аэровокзаллар, темир йўл вокзаллари ҳамда станцияларининг расмий шахслар ва делегацияларга хизмат кўрсатиш залларидан текин фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси ўз гувоҳномасини кўрсатганидан кейин темир йўл вокзаллари ва станцияларининг чипта сотадиган кассалари, фуқаро авиацияси агентлиги ёки аэропортлар унга поезд вагонидан, самолёт салонидан навбатсиз жой бериши шарт. Марказий сайлов комиссияси аъзоси Марказий сайлов комиссиясининг мажлисига бораётганда унга самолёт чиптаси парвоздан камида икки соат олдин, бошқа ҳолларда эсакамида бир сутка олдин берилади".


5-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 февраль


"Халқ сўзи", 2021 йил 9 февраль




























Время: 0.1965
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск