ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Конституциялар /

Ўзбекистон Республикасининг 08.02.2021 й. ЎРҚ-671-сон "Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 24.11.2020 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 06.01.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

08.02.2021 й.

N ЎРҚ-671



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

КОНСТИТУЦИЯСИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 24 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 6 январда маъқулланган



1-модда. 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 4-модда; 1994 йил, N 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 3-4, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 162-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2011 йил, N 4, 100-модда, N 12/1, 343-модда; 2014 йил, N 4, 85-модда; 2017 йил, N 4, 135-модда, N 5, 201-модда, N 8, 383-модда; 2018 йил, N 10, 674-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда,N 3, 162-модда, N 9, 588-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 7-модда иккинчи қисмининг русча матнидаги "законодательством, принятым" деган сўзлар "законами, принятыми" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 33-модданинг русча матнидаги "законодательством" деган сўз "законами" деган сўз билан алмаштирилсин;


3) 85-модда тўртинчи қисми 8-бандининг русча матнидаги "законодательством" деган сўз "законодательными актами" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 86-модда бешинчи қисми 8-бандининг русча матнидаги "законодательством" деган сўз "законодательными актами" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 93-модда биринчи қисми 16-бандининг ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатлари" деган сўзлар "қонунчилик" деган сўз билан алмаштирилсин;


6) 98-модда учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "қонун ҳужжатларига" деган сўзлар "қонунчиликка" деган сўз билан алмаштирилсин;


7) 100-модда саккизинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "қонунларига" деган сўз "қонунчилигига" деган сўз билан алмаштирилсин;


8) 107-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир";


9) 117-модда саккизинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "қонунларга" деган сўз "қонун ҳужжатларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 февраль


"Халқ сўзи", 2021 йил 9 февраль








































Время: 0.2217
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск