ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.2021 й. 59-сон "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ушбу йўналишда давлат органлари ҳамда ташкилотлари ҳамкорлигини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.02.2021 й.

N 59



ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА УШБУ ЙЎНАЛИШДА

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ҲАМДА ТАШКИЛОТЛАРИ

ҲАМКОРЛИГИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 11 сентябрдаги ПФ-5817-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи чакана савдо объектларида халқ истеъмоли товарларининг назорат харидини ташкиллаштириш ва уларни экспертизадан (тестдан) ўтказиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

назорат хариди тадбирларини ўтказишни режалаштириш;

назорат харидини амалга ошириш тартиби;

халқ истеъмоли товарларини экспертизадан (тестдан) ўтказиш тартиби;

назорат хариди билан боғлиқ ишларни молиялаштириш;

назорат хариди ва халқ истеъмоли товарларини тестдан ўтказиш натижалари устидан шикоят қилиш тартиби.


2. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик):

чакана савдо объектларида сотиладиган халқ истеъмоли товарлари сифати ва хавфсизлигининг белгиланган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан тизимли равишда ўрганишлар ўтказилишини;

ушбу тадбирлар қонунийлик, ошкоралик, холислик, адолатлилик, тенглик ва шаффофлик принципларига асосланган ҳолда амалга оширилишини таъминласин.


3. "Ўзстандарт" агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган синов лабораториялари Агентликка назорат хариди доирасида олинадиган халқ истеъмоли товарларини тезкор равишда экспертизадан (тестдан) ўтказишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.


4. Агентлик Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти, амалий аҳамияти ҳамда назорат харидини амалга ошириш натижалари тўғрисида кенг жамоатчилик, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тизимли равишда ахборот-маърифий ишлар ташкил қилинишини;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик маданиятини ошириш, савдо объектларида сотилаётган маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан республика ва маҳаллий телерадиоканаллар, босма нашрлар ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали туркум кўрсатув ва эшиттиришлар эфирга узатилишини ҳамда мақолалар чоп этилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Ш. Шарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 февраль
































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск