ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот ва ахборотлаштиришнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.02.2021 й. ПҚ-4986-сон "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини янада ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.02.2021 й.

N ПҚ-4986



АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ

ЖАЛБ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилиш, иқтисодиёт тармоқларида инновацион технологиялардан кенг фойдаланишни рағбатлантириш, шунингдек, "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва "МегаФон" очиқ акциядорлик жамияти (Россия Федерацияси) (кейинги ўринларда - "МегаФон" ОАЖ) ўртасида "Digital Holding" қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида Ҳадли шартнома имзоланганлиги;

"МегаФон" ОАЖ ва "ЮэСэМ Телеком" масъулияти чекланган жамияти томонидан Россия Федерациясида масъулияти чекланган жамият шаклида "Диджитал Инвест" корхонаси (кейинги ўринларда - "Диджитал Инвест" МЧЖ) таъсис этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда "Диджитал Инвест" МЧЖ ўртасида имзоланган Ўзбекистон Республикасида ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар соҳасидаги лойиҳага доир қуйидагиларни назарда тутувчи Инвестиция шартномаси (кейинги ўринларда - Инвестиция шартномаси) тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида масъулияти чекланган жамият шаклида "Digital Holding" Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасининг (кейинги ўринларда - "Digital Holding" ҚК МЧЖ) фаолиятини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги "Digital Holding" ҚК МЧЖ устав фондида (капиталида) 49 фоиз миқдоридаги улуш билан ва "Диджитал Инвест" МЧЖ (Россия Федерацияси) 51 фоиз миқдоридаги улуш билан иштирок этиши;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан "Digital Holding" МЧЖ устав фондига (капиталига) киритиладиган қисса сифатида "COSCOM" МЧЖ устав фондидаги (капиталидаги) 100 фоиз миқдоридаги давлат улушининг ўтказилиши;

"Диджитал Инвест" МЧЖнинг "CRPT Turon" МЧЖ ва "ICS Holding Uzbekistan" МЧЖ устав фондидаги (капиталидаги) 100 фоиз миқдоридаги улушларини, шунингдек, 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини (ёки ушбу пул миқдорининг бошқа чет эл валютасидаги эквивалентини) "Диджитал Инвест" МЧЖ қўшган ҳисса сифатида "Digital Holding" ҚК МЧЖ устав фондига (капиталига) ўтказиш.


3. Қуйидагилар "Digital Holding" ҚК МЧЖнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

молия-техника сектори ва электрон тижорат соҳасида инновацион ва технологик фаолликни ривожлантириш учун инновацион платформаларни татбиқ қилишда, шунингдек, республикада ахборотлаштириш сектори самарадорлигини ошириш ва замонавий телекоммуникация технологияларини жорий этишда маслаҳат ёрдамини кўрсатиш;

халқаро стандартларга мувофиқ рақамлаштириш жараёнларини тезлаштириш ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун юқори технологик телекоммуникация инфратузилмасини шакллантиришга ҳисса қўшиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва уларни тақдим этиш сифатини ошириш мақсадида мавжуд телекоммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш ва янги телекоммуникация инфратузилмасини яратиш;

маҳсулотларнинг айрим турларини маркировка қилиш ва уларнинг ҳаракатини назорат қилиш (кузатиб бориш) тизимини яратишда иштирок этиш;

маҳаллий ва халқаро товар айланмаси ривожини рағбатлантириш учун молия-тўлов хизматлари ҳамда содиқлик маркетинг хизматларининг замонавий юқори технологик тизимини яратиш;

аҳолига кенг турдаги товарларни етказиб беришни, шу жумладан, тўловларни қабул қилувчи серхаражат тармоқлар қуриш заруратини истисно этган ҳолда, товарларни онлайн харид имкониятларини соддалаштириш учун электрон тижорат (рақамли маркетплейс) механизмини жорий этиш;

илғор технологияларни жорий этиш ва, шу жумладан ахборот хавфсизлиги, бизнесни қўллаб-қувватлаш тизимлари ва маълумотларни сақлаш соҳаларидаги, шунингдек, комплекс интеграциялашнинг замонавий тизимларидан фойдаланишга кўмаклашиш (хўжалик шартномалари асосида).


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) "Digital Holding" ҚК МЧЖ унинг ягона муассиси сифатида "Диджитал Инвест" МЧЖ (Россия Федерацияси) томонидан таъсис этилиши ва кўрсатилган ном билан рўйхатдан ўтказилиши ҳамда "ICS Holding Uzbekistan" МЧЖ унинг ягона муассиси сифатида "ЮэСэМ Телеком" (Россия Федерацияси) масъулияти чекланган жамият томонидан таъсис этилиши ва кўрсатилган ном билан рўйхатдан ўтказилиши мумкин;

б) "Диджитал Инвест" МЧЖ ва "Digital Holding" ҚК МЧЖ (шу жумладан, "Диджитал Инвест" МЧЖнинг солиқ агенти сифатида) Инвестиция шартномасининг амал қилиш муддати давомида қуйидаги тўловлардан озод қилинади:

"COSCOM" МЧЖ, "CRPT Turon" МЧЖ, "ICS Holding Uzbekistan" МЧЖ ва "Digital Holding" ҚК МЧЖнинг бошқа шўъба корхоналари фойдасини тақсимлашда ва дивидендларни тўлаш жараёнида тўлов манбаида юзага келадиган дивидендлар кўринишидаги даромадлардан келиб чиқадиган фойда солиғидан (бунда, чет эл инвесторига фойдани репатриация қилиш ҳолатида тўлов манбаида юзага келадиган дивидендлар кўринишидаги даромадлардан келиб чиқадиган фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ мажбуриятлари тўлиқ қоплаб берилади);

"Digital Holding" ҚК МЧЖнинг устав фондига (капиталига) ҳисса қўшиш жараёнида, шу жумладан "Digital Holding" ҚК МЧЖни ташкил этиш пайтидаги унинг устав фондини (капиталини) шакллантириш жараёнида, шунингдек, "Digital Holding" ҚК МЧЖ устав фондининг (капиталининг) келгусида кўпайтирилиши жараёнида юзага келадиган ёки ҳисобланган солиқларнинг барча турларидан (устав фондининг (капиталининг) бундай кўпайтирилиши "Digital Holding" ҚК МЧЖнинг тақсимланмаган фойдаси, шу жумладан шўъба корхоналардан дивиденд кўринишида олинган фойда ҳисобига амалга ошириладиган ҳолатлар бундан мустасно);

в) "COSCOM" МЧЖнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги олдидаги қарзи, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 299-моддасини татбиқ этиш мақсадида пул маблағларидан текин фойдаланиш ҳуқуқи деб тан олинмайди ва "COSCOM" МЧЖнинг солиқ солинадиган даромадлари шаклланишига олиб келмайди;

г) телекоммуникация соҳасида лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тартиби доирасида қўйиладиган талаблар ва шартлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритадиган барча уяли алоқа операторлари учун ягона ва бир хилдир;

д) "Digital Holding" ҚК МЧЖ ва унинг шўъба корхоналарининг устав фондидаги (капиталидаги) давлат улуши 50 фоиздан кам эканлигини ҳисобга олган ҳолда, харид қилиш тартиб-таомиллари улар томонидан ички корпоратив қоидаларга мувофиқ тўғридан-тўғри музокаралар асосида тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан амалга оширилади.

Харид қилиш тартиб-таомилларига оид қонунчиликда келгусида ўзгариш юз берган тақдирда, "Digital Holding" МЧЖ ва унинг шўъба корхоналарига харид қилиш тартиб-таомилларини ички корпоратив қоидаларга мувофиқ амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.


5. Қуйидагиларга:

"COSCOM" МЧЖ устав фондидаги (капиталидаги) 201,4 миллион доллар миқдоридаги тўлиқ давлат улушини "Digital Holding" МЧЖ устав фондига (капиталига) Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳиссаси сифатида ўтказиш йўли билан беришга (бегоналаштиришга);

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тўғридан-тўғри музокаралар асосида "Digital Holding" МЧЖ ва унинг шўъба корхоналари билан тендер (танлов) савдоларисиз шартнома ва келишувлар тузишга рухсат берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "CRPT Turon" МЧЖ ва "ICS Holding Uzbekistan" МЧЖга Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг резиденти мақоми берилишини таъминласин ва шунга мос равишда уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон Фармони билан ушбу қарор қабул қилинган кун ҳолатига тақдим этилган солиқ имтиёзлари таъсири, башарти ушбу имтиёзлар улар томонидан учинчи шахсларга технологик ускуналар, аппарат тизимлари ва эҳтиёт қисмларни етказиб беришдан олинадиган даромадларга тааллуқли бўлмаса қўлланилсин.


7. "Digital Holding" ҚК МЧЖнинг таъсисчилари Инвестиция шартномасига мувофиқ "Digital Holding" ҚК МЧЖнинг устав фондига (капиталига) ўтказилаётган активларга ва бошқа мол-мулкка эгалик ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишда "Digital Holding" ҚК МЧЖга ёрдам кўрсатсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги "Digital Holding" МЧЖ билан биргаликда:

улушлари "Digital Holding" МЧЖга ўтказилган хўжалик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва шаффофлигини таъминлаш, хорижий технологик шериклар ва инвесторларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда юқори даромадлилик ва капитализация ўсишига эришиш;

давлат иштирокидаги корхоналарни босқичма-босқич ички ва ташқи бозорда рақобатлаша оладиган самарали корхоналарга айлантириш чораларини кўрсин.


9. "Digital Holding" МЧЖга ва унинг шўъба корхоналарига Инвестиция шартномасининг амал қилиш муддати давомида қуйидаги ҳуқуқлap берилсин:

ўзига тегишли бўлган ер усти станциясини яратиш ва ҳар бир ҳолатда "Digital Holding" МЧЖ ва унинг шўъба корхоналари томонидан йўлдош алоқаси провайдерларини мустақил танлаш имконияти билан, телекоммуникация тармоқларида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш бўйича зарур шартларга риоя қилган ҳолда, йўлдош алоқа каналларидан ўз тижорат эҳтиёжлари учун бошқа операторлар ва телекоммуникация провайдерларига хизматлар кўрсатиш ҳуқуқисиз фойдаланиш;

телекоммуникация объектлари ва иншоотлари бўйича қурилиш-монтаж ишларини лойиҳалаштириш билан бир вақтда амалга ошириш;

радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни фойдаланишга қабул қилиш ҳамда телекоммуникация воситалари ва иншоотларидан фойдаланиш учун рухсатномаларни олиш далолатномаларини параллел равишда расмийлаштирган ҳолда алоқа хизматларини кўрсатиш;

телекоммуникация объектлари ва иншоотларини қуриш (жойлаштириш) мақсадида ваколатли органлардан аукцион савдоларини ўтказмасдан доимий фойдаланиш учун ер участкаларини олиш;

мавжуд телекоммуникация воситалари ва иншоотларини кенгайтириш ва янги телекоммуникация воситалари ва иншоотларини қуриш мақсадида устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг инфратузилмасидан, шу жумладан барча фойдаланувчилар учун тенг шартларда тузиладиган хўжалик шартномалари асосида уларнинг биноларидан ва биноларнинг қисмларидан, биноларнинг конструктив элементлари ва уларнинг қисмларидан, антенна-мачта иншоотларидан ва алоқа каналларидан ҳақ эвазига фойдаланиш имкониятига эга бўлиш.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг уяли алоқа операторлари учун уяли алоқа хизматларига солинадиган акциз солиғи ставкаси 2022 йил 1 январдан 10 фоиз этиб белгиланиши ва 2025 йил 1 январдан бошлаб уяли алоқа хизматларига акциз солиғи солинмаслиги тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

11. "Ўзбектелеком" АКга қуйидагилар тавсия этилсин:

"COSCOM" МЧЖ томонидан "Ўзбектелеком" AK алоқа каналларидан фойдаланган ҳолда "МегаФон" ОАЖдан бошқа операторларга ва телекоммуникация провайдерларига хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилмаган ҳолда ва фақат ўз тижорат эҳтиёжлари учун ташқи (халқаро) Интернет каналларини сотиб олишни назарда тутувчи ташқи (халқаро) Интернет каналларини сотиб олиш тўғрисида "МегаФон" ОАЖ ва "COSCOM" МЧЖ билан уч томонлама шартнома тузиш;

"COSCOM" МЧЖ билан амалдаги барча қисқа муддатли шартномаларни фақат томонларнинг ўзаро келишуви асосида бекор қилиш шартини назарда тутган ҳолда 5 йиллик муддатни кўзлайдиган узоқ муддатга қайта тузиш.


12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

аҳоли пунктлари ташқарисида оптик толали алоқа линияларини қуриш имкониятларини кенгайтиришни назарда тутувчи телекоммуникациялар соҳасидаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 февраль




































Время: 0.1487
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск