ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 18.02.2021 й. ЎРҚ-675-сон "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 04.12.2020 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 05.02.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

18.02.2021 й.

N ЎРҚ-675



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЖИНОЯТ ҲАМДА ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ

КОДЕКСЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 4 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 5 февралда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430-модда, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 471-модда, N 9, 592-модда, N 11, 787-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 204-модда, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 14-моддалар) қуйидаги мазмундаги 57-2-модда билан тўлдирилсин:


"57-2-модда. Айбга иқрорлик тўғрисида келишув

тузилган жиноятлар бўйича жазо тайинлаш


Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида (қисмида) назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги керак".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430, 431-моддалар, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469-модда, N 9, 589, 592-моддалар, N 10, 671-модда, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 204-модда, N 5, 296-модда, N 12, 689-модда; 2021 йил, N 1, 5, 11, 13, 14-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 29-модданинг биринчи қисмидаги "жиноят ишини суд муҳокамасига тайёрлаш" деган сўзлар "прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш; жиноят ишини суд муҳокамасига тайёрлаш; дастлабки эшитув ўтказиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 39-2-модда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Гумон қилинувчидан, айбланувчидан ёки судланувчидан тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан аризалар, тушунтиришлар ёки кўрсатувлар олиш мазкур жиноят иши ўз юритувида бўлган суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан ва фақат ҳимоячи иштирокида амалга оширилади, бундан белгиланган тартибда ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар мустасно";

олтинчи ва еттинчи қисмлари тегишинча еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


3) 46-модданинг биринчи қисмидаги "ярашув тўғрисидаги" деган сўзлар "суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда иштирок этиш, ярашув тўғрисидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 48-модданинг биринчи қисмидаги "у ушланган ёки гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан бошлаб ҳимоячига эга бўлиш" деган сўзлар "у амалда ушланган ёки жиноят жойида ушлаш билан боғлиқ тезкор-қидирув тадбири амалда якунланган ёхуд унинг гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан бошлаб ҳимоячига эга бўлиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 51-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 8-1 - 8-4-бандлар билан тўлдирилсин:

"8-1) суд томонидан дастлабки эшитув ўтказилаётган ишларда;

8-2) ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар бўйича;

8-3) шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилаётганда;

8-4) айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар бўйича";


6) 52-модданинг иккинчи қисми "8" рақамидан кейин "8-3, 8-4" рақамлари билан тўлдирилсин;


7) 53-модданинг биринчи қисмидаги "суд муҳокамасида тараф сифатида иштирок этиш" деган сўзлар "суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда ва суд муҳокамасида тараф сифатида иштирок этиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 55-модданинг биринчи қисмидаги "қонунда назарда тутилган ҳолларда ярашув тўғрисида аризалар бериш ҳамда ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция, апелляция, кассация инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш" деган сўзлар "қонунда назарда тутилган ҳолларда ярашув тўғрисида ариза бериш ҳамда суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда ва ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция, апелляция, кассация инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 57-модданинг биринчи қисмидаги "биринчи инстанция" деган сўзлар "суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда ҳамда биринчи инстанция" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 59-модданинг биринчи қисмидаги "биринчи инстанция" деган сўзлар "суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда ҳамда биринчи инстанция" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 81-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари фақат қонун талабларига мувофиқ олинган бўлса, ушбу Кодекс нормаларига мувофиқ текширилган ва баҳоланганидан кейин ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ёки тезкор-қидирув тадбирида иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган ҳолда шахсда жиноят содир этиш учун шаклланган қасд мавжуд бўлганлигидан далолат берса, ушбу натижалар далил сифатида тан олиниши мумкин";


12) 88-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 4 - 8-бандлар билан тўлдирилсин:

"4) шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш;

5) шахсни жиноят ишига гумон қилинувчи ёки айбланувчи сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, уни гувоҳ тариқасида сўроқ қилиш, бундан экспертиза ёки тафтиш ўтказиш талаб этиладиган ҳоллар мустасно;

6) шахсга унинг процессуал ҳуқуқлари тушунтирилгунига қадар ундан бирон-бир ёзма ёки оғзаки кўрсатувлар олиш;

7) ушланган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш;

8) мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган жиноят иши доирасида процесс иштирокчиларини суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва (ёки) сўроқ қилиш, бундан улар билан боғлиқ бўлган алоҳида иш юритувга ажратилган жиноят иши ёки суднинг ёзма топшириғи мавжуд бўлган ҳоллар мустасно";


13) қуйидаги мазмундаги 12-1-боб билан тўлдирилсин:


"12-1-боб. Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш


121-1-модда. Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш


Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш гувоҳ ва жабрланувчини (фуқаровий даъвогарни) ишни судга қадар юритиш босқичида прокурорнинг илтимосига биноан сўроқ қилишдан иборат бўлиб, у ушбу Кодексда назарда тутилган суд муҳокамаси қоидаларига кўра суд томонидан амалга оширилади.


121-2-модда. Кўрсатувларни олдиндан

мустаҳкамлаб қўйиш учун асослар


Гувоҳни, жабрланувчини (фуқаровий даъвогарни) объектив сабабларга кўра (Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетиши, уларда жиноят ишини юритишда иштирок этишни истисно қиладиган оғир ва давомли касаллик мавжудлиги) ишни судга қадар юритиш ёки суд муҳокамаси чоғида кейинчалик сўроқ қилиш мумкин бўлмай қолади деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлган ҳолларда, уларнинг кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилиши мумкин.

Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш зарур бўлганда суриштирувчи, терговчи кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради ва уни зарур материаллар билан бирга прокурорга юборади.

Гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), гувоҳ ва ҳимоячи кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида прокурорга мурожаат қилади.

Прокурор кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорнинг ёхуд мурожаатнинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ёки мурожаатни суриштирув, дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига ёки ҳудудий ҳарбий судга юборади.

Илтимосномага кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш зарурлигини тасдиқловчи жиноят иши материалларининг кўчирма нусхалари илова қилинади.


121-3-модда. Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш

тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш шартлари


Суд кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соатдан кечиктирмай кўриб чиқади ва илтимосномани қаноатлантириш ҳамда суд мажлисини тайинлаш ёки илтимосномани қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқаради ва бу ҳақда тарафларга хабар беради.

Илтимоснома қаноатлантирилган тақдирда, судья кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаш бўйича суд мажлисини уч суткадан кечиктирмай ўтказади.

Агар судья кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлашни илтимосномани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижасида асоссиз деб топса, илтимосномани қаноатлантиришни рад этади.

Суднинг кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ажрими устидан ушбу ажрим чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида хусусий шикоят ёки хусусий протест берилиши мумкин. Апелляция шикояти, протести ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд йигирма тўрт соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Апелляция инстанцияси суди ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмай кўриб чиқиши керак.

Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:

судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;

судьянинг ажримини бекор қилишга ва кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйишга ҳақли.

Апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан шикоят, протест берилиши мумкин эмас.

Илтимосномани қаноатлантириш рад этилганидан кейин судга такроран мурожаат қилишга фақат кўрсатувларни мустаҳкамлаш тўғрисида илтимоснома бериш учун янги асослар мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.


121-4-модда. Кўрсатувларни олдиндан

мустаҳкамлаб қўйиш тартиби


Гувоҳнинг, жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш судда сўроқ қилиш тартибига риоя этилган ҳолда, суриштирувчи, терговчи, прокурор, гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва зарурат бўлганда процесснинг бошқа иштирокчилари иштирокида суд мажлисида ушбу Кодекснинг 442-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш зарурлигини асослайди.

Суд мажлиси аудио- ва видеоёзувдан фойдаланган ҳолда, шунингдек видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин.

Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаш жараёнида гумон қилинувчи, айбланувчининг иштироки гувоҳ ёки жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)нинг хавфсизлигига таҳдид соладиган ёки руҳий ҳолатига таъсир қиладиган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи суд мажлисига чақирилмайди.

Суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди.

Агар суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки ҳимоячи узрли сабабларга кўра келмаган ва бу ҳақда судга олдиндан хабар берган бўлса, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйишга доир ҳаракатларнинг амалга оширилиши кейинга қолдирилиши мумкин.

Гувоҳнинг ёки жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйишга доир ҳаракатлар амалга оширилганлиги ҳақида ушбу Кодекснинг 426, 427-моддалари талабларига мувофиқ суд мажлисининг баённомаси тузилади.

Тарафлар суд мажлиси баённомасининг кўчирма нусхасини, шунингдек ўз ҳисобидан аудио- ва видеоёзувларни олишга ҳамда суд мажлисининг баённомаси юзасидан ўз мулоҳазаларини беришга ҳақлидир.

Судья суд мажлисининг баённомаси юзасидан берилган мулоҳазаларни дарҳол кўриб чиқади ва уларни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.

Суд мажлисининг баённомаси, аудио- ва видеоёзувлар, баённома юзасидан берилган мулоҳазалар ва уларни кўриб чиқиш натижаси бўйича қабул қилинган қарор жиноят иши материалларига қўшиш учун прокурорга юборилади.

Баённоманинг ва унга илова қилинган материалларнинг кўчирма нусхалари судда сақланади.


121-5-модда. Кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб

қўйилган шахсни қайта сўроқ қилиш учун асослар


Кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган гувоҳларни, жабрланувчиларни (фуқаровий даъвогарларни) қайта сўроқ қилишга кейинчалик судга қадар иш юритиш босқичида ёки суд муҳокамаси давомида кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган шахсга берилиши керак бўлган иш учун муҳим аҳамиятга молик янги саволлар туғилганда йўл қўйилади";


14) 225-модда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Шахс амалда ушланган ёки уни жиноят жойида ушлаш билан боғлиқ тезкор-қидирув тадбири амалда якунланган пайтдан бошлаб у билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар амалга оширилгунига қадар унинг ҳимоячи билан холи учрашиши таъминланади. Бу ҳақда баённома тузилади";

бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;


15) 226-модда биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушлаб туриш муддати шахс амалда ушланган пайтдан (эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқларнинг ҳақиқий чекланган пайти) эътиборан кўпи билан қирқ саккиз соатни ташкил этади";


16) 243-модданинг:

еттинчи қисмидаги "агар ишда қатнашаётган бўлса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

саккизинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди, ҳимоячи бундан мустасно";


17) 247-модданинг бешинчи қисмидаги "агар ишда қатнашаётган бўлса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


18) 345-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят кодексининг 97 - 103-1, 108, 116, 137, 141 - 149, 175-моддаларида, 177-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 180 - 181-1-моддаларида, 184-моддаси учинчи қисмида, 184-1-моддасида, 186-моддаси иккинчи - тўртинчи қисмларида, 192-1 - 192-11, 197-1, 205 - 215, 218 - 222, 229-4, 230 - 230-2, 231-моддаларида, 232-моддаси иккинчи қисмида, 233 - 236, 241-1 - 242, 265-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек қонунда кўрсатилган айрим тоифадаги мансабдор шахсларнинг жиноятларига доир ишлар бўйича дастлабки тергов прокуратура органларининг терговчилари томонидан амалга оширилади";

бешинчи ва олтинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят кодексининг 104-моддасида, 105-моддаси иккинчи қисмида, 106, 107-моддаларида, 110-моддаси иккинчи қисмида, 113-моддаси учинчи - бешинчи қисмларида, 114-моддаси учинчи қисмида, 117-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 118, 119-моддаларида, 121-моддаси иккинчи қисмида, 124-моддасида, 127-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 127-1-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-моддаси иккинчи қисмида, 129-моддаси иккинчи қисмида, 131-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 133-моддаси иккинчи қисмида, 134, 135-моддаларида, 138-моддаси иккинчи қисмида, 164 - 166-моддаларида, 168-моддаси иккинчи - тўртинчи қисмларида, 169-моддаси иккинчи - тўртинчи қисмларида, 171-моддаси учинчи қисмида, 173-моддаси учинчи қисмида, 176-моддасида, 186-1-моддасида, 186-2-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 193 - 197, 198 - 204, 216-моддаларида, 216-1-моддасининг иккинчи қисмида, 217-моддасида, 225-моддаси учинчи қисмида, 226-моддаси иккинчи қисмида, 228-моддаси иккинчи қисмида, 243, 244, 244-3-моддаларида, 244-4-моддаси иккинчи - тўртинчи қисмларида, 245, 247, 248-моддаларида, 248-1-моддаси иккинчи - тўртинчи қисмларида, 249, 250-моддаларида, 250-1-моддаси иккинчи - тўртинчи қисмларида, 251 - 255-1-моддаларида, 255-2-моддаси иккинчи - тўртинчи қисмларида, 256 - 258-моддаларида, 259-моддаси иккинчи қисмида, 260-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 260-1-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 262-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 263-моддасида, 263-1-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 264-моддасида, 266-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 267-моддасида, 268-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 269-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 270-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 271, 273-моддаларида, 274-моддаси иккинчи қисмида, 275-моддасида, 276-моддаси иккинчи қисмида, 277-моддаси учинчи қисмида, 278-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 278-7-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек вояга етмаганлар содир этган жиноятларга доир барча ишлар бўйича (қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ бўлган жиноятлар бундан мустасно) дастлабки тергов ички ишлар органларининг терговчилари томонидан амалга оширилади.

Жиноят кодексининг 130-моддаси учинчи қисмида, 167-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 178, 186-3, 188, 188-1, 244-1, 244-2-моддаларида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки тергов иш қўзғатган дастлабки тергов органи томонидан амалга оширилади. Терговга қадар текширувни амалга ошираётган орган ёки суриштирув органи томонидан ушбу қисмда назарда тутилган жиноятлар бўйича иш қўзғатилган тақдирда, иш бўйича терговни амалга оширувчи дастлабки тергов органи прокурор томонидан белгиланади";

ўн биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, шунингдек уларга тенглаштирилган прокурорлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 381-2-модда биринчи қисми:


1-банди:

"125" рақамидан кейин "125-1" рақами билан тўлдирилсин;

"213-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 214-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 216-1-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлар "216-1-моддаси биринчи қисмида, 216-2-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-бандидаги "184-1-моддасида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


20) 382-модданинг учинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"гувоҳларнинг ва жабрланувчиларнинг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида судга илтимоснома киритади;

гумон қилинувчи ёки айбланувчи билан айбга иқрорлик тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда келишув тузади";

ўнинчи - ўн еттинчи хатбошилари тегишинча ўн иккинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


21) 49-бобнинг номидаги "ТАЙИНЛАШ" деган сўз "ТАЙЁРЛАШ" деган сўз билан алмаштирилсин;


22) 395 ва 396-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"395-модда. Келиб тушган жиноят иши

бўйича судьянинг ҳаракатлари


Судья жиноят ишини айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси ёхуд тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор билан қабул қилиб олгач, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:

1) ишни судловга тегишлилигига кўра ўтказиш тўғрисида;

2) ишни судда кўриш учун тайинлаш ҳақида;

3) дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисида.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган масалаларга доир ажрим судья томонидан иш судга келиб тушган пайтдан эътиборан етти суткадан кечиктирмай қабул қилинади. Бу муддат шу суднинг раиси томонидан кўпи билан уч суткагача узайтирилиши мумкин.


396-модда. Судга келиб тушган жиноят иши

бўйича аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар


Судья ушбу Кодекс 395-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган масалаларни ҳал этишда жиноят иши бўйича ҳар бир айбланувчига нисбатан қуйидаги ҳолатларни аниқлаши керак:

1) иш мазкур суднинг судловига тегишлими;

2) ишнинг суд мажлисида кўрилиши учун асослар етарлими;

3) суриштирув ва дастлабки тергов ўтказиш чоғида ушбу Кодекснинг талабларига риоя қилинганми;

4) айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси тўғри танланганми;

5) жиноят оқибатида етказилган мулкий зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш чоралари кўрилганми;

6) айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ушбу Кодекснинг талабларига мувофиқ тузилганми;

7) дастлабки эшитув ўтказиш учун асослар борми";


23) 397-модда:

номидаги "қарор" деган сўз "ажрим" деган сўз билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисидаги "қарорда" деган сўз "ажримда" деган сўз билан алмаштирилсин;


6 ва 7-бандлари қуйидаги мазмундаги 6, 7 ва 8-бандлар билан алмаштирилсин:

"6) суд муҳокамасида давлат айбловчисининг ва ҳимоячининг иштироки;

7) ишнинг очиқ ёки ёпиқ суд мажлисида кўрилиши;

8) суд муҳокамасининг жойи ва вақти кўрсатилиши лозим";


24) 398-модданинг ўзбекча матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судья суриштирув ёки дастлабки тергов юритилганда жиноят оқибатида етказилган мулкий зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш чоралари кўрилмаганлигини ва бундай чоралар бевосита суд томонидан кўрилиши мумкин эмаслигини аниқлагач, ўз ажрими билан суриштирувчининг ёки терговчининг зиммасига зарур чоралар кўриш вазифасини юклайди";


25) 399, 400 ва 401-моддалар чиқариб ташлансин;


26) 403-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судья жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тўғрисидаги суд ажримида кўрсатилган шахсларни суд мажлисига чақириш тўғрисида фармойиш беради, шунингдек суд мажлисига тайёргарлик билан боғлиқ бошқа чораларни кўради";


27) 404-модда чиқариб ташлансин;


28) 405-модданинг биринчи қисмидаги "қарори" деган сўз "ажрими" деган сўз билан алмаштирилсин;


29) қуйидаги мазмундаги 49-1-боб билан тўлдирилсин:


"49-1-боб. Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув


405-2-модда. Жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни ўтказиш


Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ушбу бобда назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда, суд муҳокамасининг умумий қоидалари бўйича ўтказилади.


405-3-модда. Жиноят иши бўйича дастлабки

эшитувни ўтказиш учун асослар


Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, суд тарафларнинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказади.

Дастлабки эшитув қуйидагилар учун асослар мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади:

1) жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш;

2) жиноят иши бўйича иш юритишни тугатиш;

3) жиноят ишини айблов далолатномасини, айблов хулосасини ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурорга юбориш;

4) ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда жиноят ишларини бирлаштириш;

5) номақбул далилларни ишдан чиқариб ташлаш тўғрисида тарафлардан бирининг илтимоси мавжуд бўлса, ушбу далилларни чиқариб ташлаш.


405-4-модда. Жиноят иши бўйича дастлабки

эшитув ўтказиш тўғрисидаги ажрим


Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилади:

1) ажрим чиқарилган вақт ва жой;

2) судьянинг лавозими ва фамилияси;

3) айбланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва Жиноят кодексининг унга нисбатан айблов қўйилаётган моддаси;

4) илтимоснома киритган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва процессуал мақоми;

5) дастлабки эшитувни ўтказиш учун асослар;

6) дастлабки эшитув иштирокчилари;

7) дастлабки эшитув ўтказиладиган жой ва вақт.


405-5-модда. Жиноят иши бўйича дастлабки

эшитувни ўтказиш муддатлари


Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув судья томонидан жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни тайинлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган пайтдан эътиборан беш суткадан кечиктирмай бошланиши керак.

Дастлабки эшитувни ўтказиш давомийлиги дастлабки эшитув бошланган кундан эътиборан ўн суткадан ошмаслиги керак.


405-6-модда. Жиноят иши бўйича дастлабки

эшитувни ўтказиш тартиби


Дастлабки эшитув судья томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда, тарафлар иштирокида ўтказилади.

Тарафларни суд мажлисига чақириш тўғрисидаги билдириш дастлабки эшитув ўтказиладиган кунга қадар камида уч сутка олдин юборилган бўлиши керак.

Суд мажлисида айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва давлат айбловчиси иштирок этиши шарт.

Дастлабки эшитув айбланувчи йўқлигида унинг илтимосига кўра ёки башарти суд муҳокамасини ушбу Кодекс 410-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиш учун асослар мавжуд бўлса, тарафлардан бирининг илтимосига кўра ўтказилиши мумкин.

Ўз вақтида хабардор қилинган жабрланувчининг ва унинг вакилининг, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгарнинг ҳамда улар вакилларининг суд мажлисига келмаганлиги дастлабки эшитувни ўтказиш учун монелик қилмайди.

Раислик қилувчи дастлабки эшитув бўйича суд мажлисини белгиланган вақтда очади.

Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, кимлар давлат айбловчиси, ҳимоячи, суд мажлисининг котиби эканлигини эълон қилади.

Раислик қилувчи айбланувчининг шахсини аниқлайди. Кейин раислик қилувчи, агар жиноят иши бўйича иш юритишда иштирок этаётган бўлса, айбланувчининг қонуний вакилининг, жабрланувчининг, унинг вакилининг шахсини аниқлайди.

Раислик қилувчи суд мажлиси иштирокчиларига уларнинг судьяни, давлат айбловчисини, суд мажлиси котибини ва суд мажлисининг бошқа иштирокчиларини рад қилиш ҳуқуқларини тушунтиради. Билдирилган рад қилишларни суд ушбу Кодекснинг 80-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал қилади.

Раислик қилувчи айбланувчидан, шунингдек суд мажлисига чақирилган шахслардан илтимослари бор-йўқлигини сўрайди.

Дастлабки эшитувни ўтказиш раислик қилувчининг маърузаси билан бошланади, маърузадан кейин у суд мажлисида ҳозир бўлганларни эшитади. Сўнгра жиноят ишига доир материаллар текширилади.

Агар бир тараф номақбул далилни чиқариб ташлаш тўғрисида илтимоснома берган бўлса, судья бошқа тарафдан унда мазкур илтимосномага қарши эътирози бор-йўқлигини суриштиради. Эътирозлар мавжуд бўлмаган ва далилларни номақбул деб эътироф этиш учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда судья илтимосномани қаноатлантиради.

Тарафларнинг қўшимча далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги илтимосномалари, агар ушбу далиллар иш учун аҳамиятли бўлса, қаноатлантирилиши керак. Шундан сўнг давлат айбловчисининг ва ҳимоячининг дастлабки эшитувда ҳал этилаётган масалалар юзасидан фикри эшитилади. Давлат айбловчисининг ва ҳимоячининг фикрини эшитгач, раислик қилувчи ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради, ушбу ажрим суд мажлисида ўқиб эшиттирилиши керак.

Дастлабки эшитув натижалари бўйича судья ушбу Кодекснинг 405-14-моддасида назарда тутилган ажримлардан бирини чиқаради.

Дастлабки эшитув жараёнида суд мажлиси котиби ушбу Кодекснинг 426-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича баённома юритади.


405-7-модда. Жиноят иши бўйича иш юритишни

тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш


Агар жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни ўтказиш чоғида айбланувчининг яширинганлиги аниқланса, судья ушбу айбланувчига нисбатан иш юритишни тўхтатиб туриш ва унга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида ажрим чиқаради, бундан ушбу Кодекснинг 410 ва 418-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Бир вақтнинг ўзида айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш масаласи ҳал этилади.

Айбланувчининг суд мажлисида иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли касалликка чалинганлиги суд-тиббий экспертиза хулосаси билан тасдиқланган тақдирда, судья ишни юритишни айбланувчи соғайгунига қадар тўхтатиб туриш тўғрисида ажрим чиқаради.

Жиноят иши бўйича иш юритиш унинг тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин қайта тикланади.

Жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида судья ажрим чиқаради.


405-8-модда. Тўхтатиб турилган жиноят

ишини прокурорга ўтказиш


Ушбу Кодекс 405-7-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ юритилиши тўхтатиб турилган жиноят иши айблов далолатномасини ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга айбланувчини қидириш чораларини кўриш учун ўтказилади.


405-9-модда. Жиноят ишини тўхтатиб туриш муддатлари


Жиноят иши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади:

ушбу Кодекс 405-7-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тақдирда - айбланувчи топилгунига қадар;

ушбу Кодекс 405-7-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тақдирда - айбланувчи соғайгунига қадар.


405-10-модда. Жиноят ишини тугатиш


Ушбу Кодекснинг 83-моддасида, 84-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда суд жиноят ишини тугатади.

Суд ажримида:

жиноят ишини тугатиш асослари кўрсатилади;

эҳтиёт чораларини, шунингдек фуқаровий даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш ҳақидаги масалалар ҳал этилади;

ашёвий далиллар тўғрисидаги масала ҳал этилади.

Суд ушбу Кодекс 84-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича ишни тугатишга ҳақлидир.

Жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ажрим чиқарилган кундан эътиборан беш сутка ичида прокурорга юборилади, ўзига нисбатан иш тугатилган шахсга ва жабрланувчига топширилади.


405-11-модда. Номақбул далилларни чиқариб

ташлаш тўғрисидаги илтимоснома


Айбланувчи, ҳимоячи ва давлат айбловчиси жиноят иши материалларидаги ҳар қандай далилни, агар уларни номақбул далиллар деб ҳисобласа, чиқариб ташлаш тўғрисида илтимоснома беришга ҳақли.

Илтимоснома жиноят иши судга айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси билан бирга юборилганидан кейин, айблов далолатномасининг ёки айблов хулосасининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан уч сутка ичида берилиши мумкин.

Илтимосноманинг кўчирма нусхаси айблов далолатномасини ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга, шунингдек жабрланувчига илтимоснома судга тақдим этилган кунда юборилади.

Илтимосномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) тараф чиқариб ташланишини илтимос қилаётган далил;

2) далилни номақбул деб топиш ва чиқариб ташлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган асослар.

Далиллар қонунга хилоф усуллар билан ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилган ёки уларнинг ҳуқуқларини чеклаган ёхуд ушбу Кодекс талабларини бузган ҳолда олинганлигига асосланган ҳолда уларни чиқариб ташлаш тўғрисида ҳимоя тарафи томонидан берилган илтимосномани кўриб чиқиш чоғида ҳимоя тарафи тақдим этган важларни рад этиш прокурорнинг зиммасида бўлади. Қолган ҳолларда буни исботлаш вазифаси илтимоснома берган тарафнинг зиммасида бўлади.

Агар суд далилни чиқариб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилса, мазкур далил юридик кучини йўқотади ва у ҳукмга ёки бошқа суд қарорига асос бўлиши, шунингдек суд муҳокамаси жараёнида бу далилни текшириш ва ундан фойдаланиш мумкин эмас.

Ишни мазмунан кўриш давомида илгари номақбул деб топилган ва чиқариб ташланган далилни мақбул деб топиш масаласи тарафларнинг илтимосномасига асосан кўриб чиқилиши мумкин.


405-12-модда. Жиноят ишини айблов далолатномасини

ёки айблов хулосасини, тиббий йўсиндаги мажбурлов

чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган

прокурорга юбориш учун асослар


Судья жиноят ишининг суд томонидан кўриб чиқилишига доир тўсқинликларни бартараф этиш учун уни тарафларнинг илтимосномасига кўра ёки ўз ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда прокурорга юборади, агар:

1) айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси ушбу Кодекснинг талаблари бузилган ҳолда тузилган бўлса ва бу мазкур айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси асосида суд томонидан ҳукм ёки бошқа қарор чиқариш имкониятини истисно этса;

2) тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор билан бирга судга юборилган жиноят иши бўйича айблов далолатномасини ёки айблов хулосасини тузиш зарурати бўлса;

3) жиноят ишларини бирлаштириш учун ушбу Кодекснинг 332-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса;

4) айбланувчи жиноят иши материаллари билан танишиш чоғида унга ушбу Кодекснинг 375 ва 381-13-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқлар тушунтирилмаган бўлса;

5) айблов далолатномасида ёки айблов хулосасида, жиноят ишини тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш учун судга юбориш тўғрисидаги қарорда баён этилган ҳақиқий ҳолатлар айбланувчининг, ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида иш юритилаётган шахснинг хатти-ҳаракатларини оғирроқ жиноят, ижтимоий хавфли қилмиш сифатида малакалаш учун асослар мавжудлигидан далолат берса ёки бундай ҳолатлар мавжудлиги дастлабки эшитув жараёнида аниқланган бўлса.

Ушбу модда биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган асосларга кўра жиноят ишини прокурорга юборишда суд айбланувчининг, ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида иш юритилаётган шахснинг хатти-ҳаракатларини оғирроқ жиноят, ижтимоий хавфли қилмиш сифатида тавсифлаш учун асос бўлган ҳолатларни кўрсатиши шарт. Бунда суд жиноятни ёки ижтимоий хавфли қилмишни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг қайси моддаси билан тавсифлаш лозимлигини кўрсатишга, шунингдек далилларни баҳолаш тўғрисида, айбланувчининг айбдорлиги ҳақида хулоса қилишга ҳақли эмас.

Судья жиноят ишини прокурорга юборишда айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси тўғрисидаги масалани ҳал этади. Зарур бўлган тақдирда судья айбланувчини қамоқда сақлаш муддатини тергов ишларини юритиш ва бошқа процессуал ҳаракатларни бажариш учун ушбу Кодекснинг 245-моддасида назарда тутилган муддатларни инобатга олган ҳолда узайтиради.


405-13-модда. Жиноят ишларини битта иш юритувга бирлаштириш


Дастлабки эшитув вақтида ушбу Кодекснинг 392-моддасида назарда тутилган, жиноят иши келиб тушганидан кейин юзага келган асослар аниқланган тақдирда, судья ўз ташаббуси билан ёки тарафларнинг илтимосномасига кўра жиноят ишларини битта иш юритувга бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.


405-14-модда. Суд ажрими


Судья дастлабки эшитувни ўтказиш натижалари бўйича қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:

1) жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида;

2) жиноят иши бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида;

3) жиноят ишини айблов далолатномасини, айблов хулосасини ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурорга юбориш тўғрисида;

4) ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда жиноят ишларини бирлаштириш ёки ажратиш ҳақида;

5) далилни номақбул деб топиш ва чиқариб ташлаш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш тўғрисида ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақида.

Ажрим чиқарилган ёки иш апелляция инстанцияси судидан қайтган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай уни чиқарган суд томонидан ижро этилади.


405-15-модда. Суд ажрими устидан шикоят

бериш ва протест келтириш


Судьянинг ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида хусусий шикоят, хусусий протест берилиши мумкин.

Хусусий шикоят, хусусий протест ажримни чиқарган суд орқали берилади, суд уни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига йигирма тўрт соат ичида юбориши шарт. Апелляция инстанцияси суди мазкур материалларни келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай хусусий шикоят, хусусий протест билан бирга кўриб чиқиши керак.

Апелляция инстанцияси суди хусусий шикоят, хусусий протестни кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:

судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни, протестни эса -қаноатлантирмай қолдиришга;

судьянинг ажримини ўзгартиришга;

судьянинг ажримини бекор қилишга ва ишни моҳиятан кўриб чиқиш учун судга юборишга ҳақли.

Жиноят иши ажримни чиқарган судга апелляция инстанцияси судининг ажрими чиқарилган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соатдан кечиктирмай қайтарилиши керак.

Биринчи инстанция судининг ажрими бекор қилинган ҳолларда иш биринчи инстанция суди томонидан ишни суд муҳокамасига тайинлаш босқичидан бошлаб умумий қоидаларга асосан кўриб чиқилади";


30) қуйидаги мазмундаги 62-1-боб билан тўлдирилсин:


"62-1-боб. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув


586-1-модда. Айбга иқрорлик тўғрисидаги

келишув ва уни тузиш шартлари


Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув жиноят ишини юритишни ўзига нисбатан қўйилган гумонга, айбловга рози бўлган, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан назорат қилувчи прокурор билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича тузиладиган келишувдир.

Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув қуйидаги шартлар мавжуд бўлган тақдирда тузилади:

1) гумон қилинувчи, айбланувчи ўз ҳаракатларининг моҳиятини, шунингдек ўзи берган илтимосноманинг оқибатини англаб етган бўлса;

2) илтимоснома ихтиёрий равишда ва ишда иштирок этаётган ҳимоячи билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан кейин берилган бўлса;

3) гумон қилинувчи, айбланувчи суриштирув ёки тергов органи томонидан қўйилган гумонни ёхуд айбловни, иш бўйича мавжуд бўлган далилларни, шунингдек етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини инкор этмаса ҳамда уни бартараф этган бўлса.

Айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув қуйидаги ҳолларда тузилиши мумкин эмас, агар:

1) ушбу Кодекснинг 61-бобида белгиланган тартибда тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун асослар мавжуд бўлса;

2) шахс томонидан бир нечта жиноят содир этилган бўлиб, улардан лоақал биттаси ушбу моддада белгиланган талабларга тўғри келмаса.


586-2-модда. Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш

ҳақидаги илтимоснома ва уни бериш тартиби


Гумон қилинувчи, айбланувчи айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани суриштирувнинг ва дастлабки терговнинг исталган босқичида бериши мумкин.

Келишув тузиш ҳақидаги илтимоснома гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва, агар ишда қатнашаётган бўлса, қонуний вакили томонидан имзоланган бўлиши лозим.

Илтимосномада гумон қилинувчи, айбланувчи суриштирув ва дастлабки терговда қўйилган гумонни ёки айбловни тан олиши, далилларни инкор қилмаслиги, жиноятни тергов қилишга кўмаклашиши, жиноят натижасида олинган мол-мулкнинг топилиши учун қайси ҳаракатларни амалга ошириш шартлигини, жиноятга алоқадор бошқа ахборотни тақдим этишга доир мажбуриятларини ҳамда жиноят оқибатида етказилган зарар бартараф этилганлигини кўрсатади.

Келишув тузиш ҳақидаги илтимосномада гумон қилинувчи, айбланувчи томонидан бажариладиган ва жиноятни фош этиш учун кўмаклашадиган муайян ҳаракатлар ҳам кўрсатилиши мумкин.


586-3-модда. Айбга иқрорлик тўғрисида келишув

тузиш ҳақидаги илтимосноманинг прокурор

томонидан кўриб чиқилиши


Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимоснома жиноят ишини юритаётган суриштирувчига, терговчига тақдим этилади.

Суриштирувчи, терговчи айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш тўғрисидаги илтимосномани олган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида жиноят иши материалларини келишув тузиш масаласини ҳал қилиш учун прокурорга юборади.

Прокурор келишув тузиш тўғрисидаги илтимосномани у келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соат ичида суриштирувчи ёки терговчи ҳамда гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси иштирокида кўриб чиқади ва ушбу Кодекснинг 586-1-моддасида кўрсатилган талабларга риоя этилганлигини текширади. Зарур ҳолларда, прокурор жабрланувчини ёки фуқаровий даъвогарни ҳам келишув тузиш масаласини кўриб чиқиш учун жалб қилади.

Прокурор келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқаётганда:

1) жиноят иши материалларини ва тақдим қилинган ёки талаб қилиб олинган қўшимча материалларни ўрганади, келишув тузишнинг асосларини текширади, шунингдек гумон қилинувчининг, айбланувчининг келишув предмети бўлган ҳаракатларни амалга ошириш имкониятларини баҳолайди;

2) гумон қилинувчи, айбланувчи айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувнинг барча шартлари билан танишган-танишмаганлигини, илтимосномани ихтиёрий равишда ва ўз хоҳиши билан, шунингдек ҳимоячи билан муҳокама қилганидан кейин берган-бермаганлигини, унга нисбатан бирон-бир тазйиқ ёки мажбурлов ўтказилган-ўтказилмаганлигини, тузилаётган келишувнинг моҳиятини тушунган-тушунмаганлигини аниқлайди.

Шундан кейин прокурор, агар келишувга асосан ҳукм чиқарилиб, жазо тайинланганидан кейин гумон қилинувчининг, айбланувчининг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги ёки терговдан бирон-бир муҳим ва иш учун аҳамиятли бўлган маълумотларни қасддан яширганлиги, келишувда назарда тутилган шартлар ва мажбуриятларни бажармаганлиги аниқланса, ҳукм қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақида илтимоснома берган гумон қилинувчига, айбланувчига тушунтиради.


586-4-модда. Прокурорнинг айбга иқрорлик тўғрисида

келишув тузиш ҳақидаги қарори


Прокурор айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

1) айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақида;

2) айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани рад қилиш тўғрисида.

Прокурор томонидан айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосноманинг рад қилиниши гумон қилинувчи, айбланувчи ва унинг ҳимоячисини ушбу масала юзасидан такроран илтимоснома бериш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.


586-5-модда. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувнинг мазмуни


Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

келишув тузилган сана ва жой;

келишув тузаётган прокурор тўғрисидаги маълумотлар;

келишув тузаётган гумон қилинувчининг, айбланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, бошқа маълумотлари, ҳимоячи ҳақидаги маълумотлар;

жиноят содир этилган жой ва вақтнинг, шунингдек исботланиши лозим бўлган бошқа ҳолатларнинг тавсифи;

Жиноят кодексининг мазкур жиноят учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, қисми, банди;

гумон қилинувчига, айбланувчига қўлланилиши мумкин бўлган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо тайинлаш тартиби;

содир этилган жиноятни фош этиш, жиноят иши бўйича далилларни тақдим этиш, жиноий йўл билан орттирилган мол-мулкни аниқлаш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи келишув имзоланганидан кейин бажаришни ўз зиммасига оладиган ҳаракатлар;

етказилган зарарнинг миқдори ва унинг ўрни қопланиши;

ушбу Кодекс 586-3-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган шартларни бажармаганлик оқибатлари.

Агар иш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида бир неча шахс жалб этилган бўлса, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув ҳар бир гумон қилинувчи, айбланувчи билан алоҳида-алоҳида тузилади.

Келишув прокурор, гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси томонидан имзоланади. Келишув имзолангунига қадар гумон қилинувчи, айбланувчи келишув тузиш масаласини ва унинг оқибатларини ҳимоячи билан холи қолиб ва махфий ҳолда муҳокама қилиш ҳуқуқига эга.


586-6-модда. Суриштирувчининг, терговчининг,

прокурорнинг айбга иқрорлик тўғрисида келишув

тузилганидан кейинги ҳаракатлари


Айбга иқрорлик тўғрисида келишув имзоланганидан кейин иш бўйича тергов ва бошқа процессуал ҳаракатлар ўтказиш зарурати мавжуд бўлмаган тақдирда прокурор айблов хулосасини ёки айблов далолатномасини тасдиқлаб, ишни зудлик билан судга юборади.

Айбга иқрорлик тўғрисида келишув имзоланганидан кейин тергов ва бошқа процессуал ҳаракатлар ўтказиш зарурати мавжуд бўлган тақдирда, прокурор ишни суриштирув ёки тергов органига юборади.

Суриштирувчи, терговчи гумон қилинувчининг, айбланувчининг айбини тасдиқлаш учун етарли ҳажмда далилларни тўплайди.

Агар ишни судга қадар юритиш жараёнида жиноятнинг айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувда назарда тутилмаган бошқа ҳолатлари аниқланса, келишув ўз кучини йўқотади.

Бунда айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузишни истисно этадиган ҳолатлар аниқланган тақдирда, жиноят иши бўйича иш юритиш умумий тартибда олиб борилади.

Агар аниқланган ҳолатлар айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузишни истисно этмаса, келишув ушбу Кодекснинг 586-2-586-4-моддаларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг айбини тасдиқлаш учун далиллар тўпланганидан кейин суриштирувчи, терговчи ишни прокурорга тақдим этади. Прокурор жиноят иши материалларини беш сутка ичида кўриб чиқиб, айблов хулосасини ёки айблов далолатномасини тасдиқлаб, ишни айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув билан бирга судга юборади.

Агар иш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида иштирок этиш учун бир неча шахс жалб қилинган бўлса ва уларнинг барчаси билан ҳам айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилмаган бўлса, ўзи билан келишув тузилмаган гумон қилинувчиларга, айбланувчиларга тааллуқли материаллар ажратилади ва улар бўйича иш юритиш умумий қоидаларга риоя этган ҳолда амалга оширилади, бу ҳақда келишувда кўрсатилади.


586-7-модда. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни

суд томонидан кўриб чиқиш тартиби


Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувга доир ишлар ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда умумий тартибда, жиноят иши келишув билан бирга судга келиб тушган пайтдан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқилади.

Суд мажлисида судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), агар ишда иштирок этаётган бўлса, қонуний вакил, ҳимоячи, прокурор иштирок этади.

Суд мажлиси ўтказиладиган жой ва сана ҳақида лозим даражада хабардор қилинган жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёки унинг вакилининг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун монелик қилмайди.

Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувга оид ишлар бўйича суд муҳокамасида прокурор келишувнинг мазмунини ўқиб эшиттиради, судланувчининг суриштирув ҳамда дастлабки терговга кўмаклашганлигини тасдиқлайди ва бу айнан нимада ифодаланганлигини тушунтиради.

Суд айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувга оид ишларни кўриб чиқиш чоғида:

келишувни тузишда гумон қилинувчининг, айбланувчининг процессуал ҳуқуқлари таъминланган-таъминланмаганлигини ва ушбу Кодекснинг 586-1-моддасида кўрсатилган талаблар бажарилган-бажарилмаганлигини;

келишувнинг гумон қилинувчи, айбланувчи томонидан ихтиёрий равишда тузилган-тузилмаганлигини;

гумон қилинувчи, айбланувчи келишувнинг моҳиятини, унинг шартларини тушунган-тушунмаганлигини, унинг оқибатларини англаб етган-етмаганлигини;

судланувчи келишувни қўллаб-қувватлаши ёки қўллаб-қувватланмаслигини;

гумон қилинувчи, айбланувчи етказилган зарарни бартараф этиш чораларини кўрган-кўрмаганлигини аниқлайди.

Суд судланувчи ва унинг ҳимоячисининг, прокурорнинг, шунингдек зарур ҳолларда, жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) фикрини эшитади, шундан сўнг қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киради.

Суд мажлиси вақтида ушбу Кодекснинг 90-92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга кўра баённома юритилади.


586-8-модда. Суднинг айбга иқрорлик

тўғрисидаги келишув бўйича қарори


Суд айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги қарорни кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини чиқаради:

1) келишувни тасдиқлаш тўғрисида;

2) келишувни тасдиқлашни рад этиш ва ишни прокурорга юбориш ҳақида.

Келишув тасдиқланган ҳолларда, суд айблов ҳукми чиқаради.


586-9-модда. Суднинг айбга иқрорлик тўғрисидаги

келишувни тасдиқлашни рад этиши ва жиноят

ишини прокурорга юбориши


Суд айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги қарорни кўриб чиқиб, агар:

1) келишувни тасдиқлаш учун асослар мавжуд бўлмаса ёки келишувни тузишда процессуал қонунчилик талаблари бузилган бўлса;

2) суд келишувда назарда тутилган судланувчига қўйилган айбловда жиноятнинг малакаланишга тааллуқли шартларга рози бўлмаса;

3) судланувчининг айбдорлиги борасида судда асосли шубҳа туғилган бўлса;

4) тарафлар тузилган келишувдан воз кечса, келишувни тасдиқлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради ва жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тергов қилиш ёки келишувни қайта кўриб чиқиш учун прокурорга юборади.

Суднинг ажримига судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг қонуний вакиллари, ҳимоячи томонидан хусусий шикоят берилиши ҳамда прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкин.


586-10-модда. Айбга иқрорлик тўғрисидаги

келишув бўйича суд ҳукмини чиқариш


Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув бўйича айблов ҳукми ушбу Кодекснинг 54-боби талабларига мувофиқ чиқарилади.

Айблов ҳукмининг тавсиф қисмида келишув тузиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар баён этилади, ушбу Кодекснинг 586-7-моддасида санаб ўтилган саволларга жавоблар шакллантирилади.

Айблов ҳукмининг қарор қисмида келишувни тасдиқлаш ҳақидаги қарор ва судланувчига ушбу ҳукм юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлиги ҳам баён этилади".


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 февраль








































Время: 0.1864
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск