Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2021 й. 77-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.02.2021 й.

N 77




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ

ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сон, "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) янгиланган ташкилий тузилмаси ҳамда унинг марказий аппарати тузилмаси тасдиқланганлиги, Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича ваколатли офислари очилганлиги, шунингдек, уларнинг намунавий тузилмаси тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ваколатли офисларининг барча зарур қулайликларга эга бўлган биноларда текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агентликка жами 18 та, шу жумладан марказий аппаратига 3 та хизмат ва 1 та навбатчи ҳамда Агентликнинг ваколатли офисларига 14 та енгил автотранспорт воситасини сақлашга тегишлигига кўра республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан лимит ажратсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 16 январдаги 28-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:

бир ой муддатда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг тузилмасини тасдиқласин;

икки ҳафта муддатда Агентлик ходимлари штат жадвалининг тасдиқланишини, унинг моддий-техник базаси яратилишини ҳамда бошқа ташкилий-техник масалаларнинг ҳал этилишини таъминласин;

бир ой муддатда Агентлик ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ходимларини аттестациядан ўтказсин ҳамда замонавий билим, кўникма ва иш тажрибасига эга бўлган раҳбар ва мутахассислар билан тўлдирсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 февраль




























Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск