ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот ва ахборотлаштиришнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.02.2021 й. ПҚ-4996-сон "Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.02.2021 й.

N ПҚ-4996



СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЖАДАЛ ЖОРИЙ ЭТИШ УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАР

ЯРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Рақамли Ўзбекистон - 2030" Стратегиясига мувофиқ ҳамда сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш ва уларни мамлакатимизда кенг қўллаш, рақамли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини ва уларнинг юқори сифатини таъминлаш, ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

а) қуйидаги асосий устувор йўналишларни назарда тутувчи 2021-2022 йилларда сунъий интеллект технологияларини ўрганиш ва жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ:

сунъий интеллектни қўллашнинг асосий йўналишлари ва тамойилларини, шунингдек, яқин ва узоқ истиқболда ушбу соҳани комплекс шакллантириш учун шарт-шароитларни белгиловчи Сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада, давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишда ягона талаблар, жавобгарлик, хавфсизлик ва шаффофликни белгиловчи норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш;

аҳоли манфаатлари йўлида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек, маълумотларни қайта ишлашда давлат органларининг самарадорлигини ошириш учун сунъий интеллект технологияларидан кенг фойдаланиш;

фойдали технологик ечимларни ишлаб чиқиш бўйича фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни ўтказиш ва уларни кейинчалик тижоратлаштиришни рағбатлантирувчи сунъий интеллект соҳасида инновацион ишланмаларнинг маҳаллий экотизимини яратиш;

сунъий интеллект технологияларини қўлловчи дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларига рақамли маълумотлардан фойдаланиш учун шароит яратиш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли маълумотларини тезкор рақамлаштиришни таъминлаш;

сунъий интеллект соҳасидаги илмий ишлар ва ишланмаларнинг инвестицион жозибадорлигини шакллантириш, шу жумладан товарларнинг (иш ва хизматларнинг) ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш;

маҳаллий корхоналар ва мутахассисларнинг сунъий интеллект соҳасидаги ахборот ресурслари ва билимлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, шунингдек, зарур таълим муҳитини ривожлантириш;

қўшма халқаро тадқиқот фаолиятини амалга ошириш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, республикамизнинг нуфузли рейтинглар ва индексларда позициясини яхшилаш мақсадида сунъий интеллект ва уни қўллаш технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

б) қуйидаги устувор тармоқлар ва соҳаларда, шу жумладан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларини жалб қилган ҳолда Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳалар рўйхати 2-иловага мувофиқ:

қишлоқ хўжалиги соҳасида: ерни масофадан зондлаш маълумотлари асосида тупроқ ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳолатини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси, шу жумладан комбайнлар ишини мониторинг қилиш жараёнида сунъий интеллект технологияларини қўллаш - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбеккосмос" агентлиги (Ж.Ходжаев, Қ.Юлдашев, Ш.Қодиров);

банк соҳасида: тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш самарадорлигини ошириш ва улар томонидан тартибга солиш талаблари (SubTech ва RegTech) бажарилишини соддалаштириш, шунингдек, банк хизматлари кўрсатиш сифатини таҳлил қилиш, фойдаланувчиларни масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) ва кредит таваккалчиликларини баҳолаш учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш - Марказий банк, "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки" АЖ, АТ "Алоқабанк" (М.Нурмуратов, А.Мирсоатов, К.Ирисбекова);

молия соҳасида: бюджет харажатлари, пенсия, ижтимоий ва суғурта тўловлари, шунингдек, нафақа тўловларини таҳлил қилиш ва самарадорлигини ошириш учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш - Молия вазирлиги (Т.Ишметов);

солиқ соҳасида: юридик шахсларнинг солиқ тушумларини таҳлил қилиш, солиқ тўловларидаги тафовутларни аниқлашда сунъий интеллект технологияларини қўллаш - Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги (Ш.Кудбиев, Д.Султонов);

транспорт соҳасида: локомотивларни бошқариш жараёнида уларнинг ҳаракатини кузатиб бориш ва хавфли вазиятларда машинистларни огоҳлантиришда, жамоат транспорти ҳаракатини таҳлил қилиш ва уларнинг оптимал йўналишларини аниқлашда, шунингдек, автомобиль ҳаракатини ва транспортдаги тирбандликларни мониторинг қилишда сунъий интеллект технологияларини қўллаш - Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ, Ички ишлар вазирлиги (И.Маҳкамов, Х.Хасилов, А.Жўраев, А.Икрамов);

энергетика соҳасида: энергия ресурсларини ишлаб чиқариш ва уларнинг истеъмолини прогноз қилишда, технологик ускуналар ишини оптималлаштиришда сунъий интеллект технологияларини қўллаш - Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (А.Султанов, У.Мустафоев);

соғлиқни сақлаш соҳасида: инсон ўпкасининг компьютер томографияси таҳлили асосида пневмонияни аниқлаш ҳамда маммография таҳлили асосида кўкрак бези саратонига илк босқичда ташхис қўйиш учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Хаджибаев, А.Азизов);

фармацевтика соҳасида: бозорнинг дори воситалари ва тиббий буюмларига бўлган эҳтиёжларини таҳлил қилиш ва прогнозлаштиришда сунъий интеллект технологияларини қўллаш - Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, "Дори-Дармон" АК, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (С.Кариев, У.Салихбаева, А.Азизов);

электрон ҳукумат соҳасида: электрон давлат ва молия хизматларини кўрсатишда фойдаланувчиларни масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID) учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков).


2. Қуйидагиларга:

Инновацион ривожланиш вазирлигига (И.Абдурахмонов) сунъий интеллект соҳасида илмий-техник тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни қўллаб-қувватлаш;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига (Ш.Садиков) сунъий интеллект асосидаги дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш учун технологик шароитларни яратиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан ташкил қилинган "Рақамли Ўзбекистон - 2030" Стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясига (А.Н. Арипов) (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштириш комиссияси) Дастурни ҳамда сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш ва қўллаш билан боғлиқ бошқа ташаббусларни комплекс мувофиқлаштириш юзасидан жавобгарлик юклансин.


3. Мувофиқлаштириш комиссияси (А.Н. Арипов) етакчи хорижий мутахассислар ва компанияларни жалб қилган ҳолда 2021 йил 1 декабрга қадар яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган Сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш учун киритсин.


4. Белгилансинки:

сунъий интеллект соҳасида илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни молиялаштириш Инновацион ривожланишва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан ушбу мақсадлар учун алоҳида очиладиган ҳисоб рақами орқали амалга оширилади;

сунъий интеллект технологияларини қўлловчи илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни мақсадли молиялаштириш Жамғарманинг маблағлари ҳисобидан Мувофиқлаштириш комиссияси ишчи органининг хулосасига кўра амалга оширилади;

Инновацион ривожланиш вазирлиги Мувофиқлаштириш комиссиясининг хулосасига кўра, давлат илмий дастурлари бўйича илмий лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган Давлат бюджети маблағлари доирасида Жамғармага сунъий интеллект соҳасида илмий тадқиқот ва инновацион ишланмаларни ҳамда ушбу соҳани ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштиришга маблағларни йўналтириш ҳуқуқига эга.


5. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Интеллектуал-дастурий тизимлар илмий-амалий маркази негизида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт) ташкил қилинсин.

Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

"Рақамли Ўзбекистон - 2030" Стратегиясини ҳар томонлама амалга оширишга қаратилган илмий тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш;

сунъий интеллект соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни олиб бориш, рақамли технологияларни ривожлантиришнинг илмий экотизимини шакллантириш;

сунъий интеллект технологиялари асосида бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича инновацион маҳсулотларни ҳамда уларнинг моделлари, алгоритмлари ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш;

сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўйича етакчи хорижий инновацион ва илмий муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.


6. Белгилансинки:

Институт юридик шахс мақомига эга давлат илмий ташкилоти бўлиб, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Интеллектуал-дастурий тизимлар илмий-амалий марказининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

2021 йил 1 мартдан бошлаб Институтнинг жорий фаолияти, бино ва иншоотлардан фойдаланиш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш (илмий ходимлардан ташқари) бўйича харажатларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Институт ходимларига Фанлар академияси тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади;

Давлат бюджетининг мазкур қарор доирасида Институт фаолиятини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлари 2021 йилда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги учун ажратилган бюджет ажратмалари доирасида молиялаштирилади, 2022 йилдан эса Давлат бюджетининг харажатлар параметрларида белгиланган тартибда назарда тутилади.


7. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги марказий аппарати тузилмасида 15 та штат бирлигидан иборат бўлган Сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш департаменти тузилсин.

Белгилансинки:

департамент ходимлари сони мазкур қарорнинг 5-бандига мувофиқ қайта ташкил қилинаётган марказларнинг штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади.

8. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, давлат органлари, тижорат банклари ва йирик саноат корхоналарининг Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича қўшма альянсни 3-иловага мувофиқ таркибда ташкил қилиш бўйича таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки:

Қўшма альянс сунъий интеллект технологияларини иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада, давлат бошқаруви тизимида жорий қилиш бўйича устувор лойиҳаларни жадал ва биргаликда амалга ошириш, уларни ишлаб чиқиш харажатларини оптималлаштириш, ушбу соҳадаги энг яхши тажрибаларни давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида оммалаштириш мақсадида ташкил қилинади;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қўшма альянснинг ишчи органи ҳисобланади.


9. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси 2021 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали фаолияти доирасида маҳаллий илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги дастурчилар ва ташкилотларга сунъий интеллект асосидаги дастурий таъминотда фойдаланиш учун давлат ва бошқа маълумотлар тўпламларини олиш имкониятини тақдим этувчи рақамли маълумотлар платформасини яратсин.


10. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Марказий банк идоралараро ишчи гуруҳини ташкил қилсин ва энг яхши хорижий тажрибалар асосида 2021 йил 1 июнга қадар Вазирлар Маҳкамасига экспериментал инновацион тадқиқотлар доирасида сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус ҳуқуқий режимни жорий қилишнинг аниқ механизмлари тўғрисида, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни киритсин:

тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини сунъий интеллект технологияси асосида трансформация қилишни молиялаштиришга кўмаклашиш дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини сунъий интеллект технологияси асосида трансформация қилиш натижасида иш жойларини сақлаб қолиш мақсадида ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга кетган сарф-харажатларни субсидиялаш дастурини ишлаб чиқиш;

тадбиркорлик субъектлари учун сунъий интеллект ечимларини ишлаб чиқиш ва ўз фаолиятида жорий қилиш бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни (R&D) рағбатлантирувчи чоралар кўриш.


11. Мувофиқлаштириш комиссиянинг 2021 йилда сунъий интеллект соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш учун очиқ шаклда тақдим этиладиган давлат маълумотларини яратиладиган платформада 4-иловага мувофиқ рўйхат бўйича жойлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Сунъий интеллект учун давлат маълумотларини шакллантиришга масъул тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ўзига тааллуқли қисмларда маълумотларни ўз вақтида жойлаштириш, шунингдек, уларнинг тўлиқлиги, долзарблиги ҳамда ишончлилиги юзасидан шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси сунъий интеллект технологиялари асосида қайта ишлаш учун тақдим этиладиган рақамли давлат маълумотлари тўпламларига кириш имкониятини ташкил қилиш ҳамда уларнинг сифати устидан тизимли назоратни таъминласин.


12. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда сунъий интеллект ва катта ҳажмдаги маълумотлар соҳасидаги халқаро стандартларни Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари сифатида қабул қилиш бўйича ишлар жадвалини тасдиқласин.


13. Қуйидагилар:

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб грант асосида "Сунъий интеллект" йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш босқичма-босқич бошланадиган олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар рўйхати 5-иловага мувофиқ;

Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини амалий қўллаш бўйича ўқув курслари ва фанларини жорий қилиш кўзда тутилган олий таълим муассасалар рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб 5 ва 6-иловаларда кўрсатилган ҳар бир олий таълим муассасасига камида бир нафар етакчи хорижий эксперт ва олимни сунъий интеллект ва уни қўллаш технологиялари соҳасида ўқитишда иштирок этиш учун жалб қилсин.

Белгилансинки, хорижий экспертлар ва олимларни олий таълим муассасаларига жалб қилиш билан боғлиқ харажатлар уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.


14. Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги 2021 йилдан бошлаб сунъий интеллект соҳасида стажёр-тадқиқотчилар ҳамда таянч докторантурада таҳсил олиш учун ҳар йили 5 кишилик квотани мақсадли ажратишни кўзда тутсин.


15. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект" докторантура ихтисослигини ташкил қилишни кўзда тутсин.


16. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, АТ "Алоқабанк", "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ томонидан "Сбер" гуруҳи (Россия) билан биргаликда сунъий интеллект технологияларини татбиқ қилиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ишлари олиб борилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Бош вазир маслаҳатчиси О.М. Умаров, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков, О.Пекось), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов, А.Назаров), АТ "Алоқабанк" (К.Ирисбекова), "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ (А.Мирсоатов) иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари эҳтиёжларидан келиб чиқиб, "Сбер" гуруҳи (Россия) билан хорижий илғор тажриба ҳамда энг яхши тажрибалар асосида сунъий интеллект технологиялари ва бошқа дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалалари бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш чораларини кўрсин, шу жумладан:

бир ой муддатда пилот лойиҳаларини тезкорлик билан ва самарали амалга ошириш, маҳаллий мутахассисларни ўқитишни ташкил қилиш, шунингдек, мазкур қарорда белгилаб берилган бошқа йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича биргаликда "йўл харитаси"ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

сунъий интеллектни ривожлантириш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида, шунингдек, ушбу соҳада норматив-ҳуқуқий базани тайёрлашда маслаҳатчи сифатида қатнашиш учун "Сбер" гуруҳининг (Россия) етакчи мутахассислари ва экспертлари жалб қилинишини таъминласин.


17. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида чиқишлар ва тематик телекўрсатувлар ташкил қилсин.


18. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. Инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиковлар зиммасига мазкур қарорнинг бажарилишини самарали ташкил қилиш бўйича шахсий масъулият юклатилсин.

Мазкур қарорнинг 2, 3 ва 4-иловаларида кўрсатилган вазирлик, идора ва ташкилотлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда йигирма кун муддатда юклатилган вазифаларни амалга ошириш бўйича "манзилли йўл хариталари" (чора-тадбирлар дастурлари)ни тасдиқласин.

Мувофиқлаштириш комиссияси (А.Н. Арипов) мазкур қарорнинг бажарилишини ҳар чоракда муҳокама қилиш, масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишни таъминласин.


20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари Р.А. Гулямов, А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 17 февралдаги

ПҚ-4996-сон қарорига

1-ИЛОВА



2021-2022 йилларда сунъий интеллект технологияларини

ўрганиш ва жорий этиш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш

механизмлари

Ижро

муддатлари


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


I. СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ СОҲАСИДАГИ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

1.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш:

сунъий интеллект соҳасидаилмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадли давлат дастури, стратегияни амалга оширишнинг бир йиллик "Йўл харитаси", ушбу соҳани йиллар бўйича ривожлантириш кўрсаткичлари (индикаторлари);

машина ёрдамида ўқитиш ва сунъий интеллект алгоритмларини ривожлантириш учун зарур бўлган рақамли маълумотлар очиқлиги ва сифатини ошириш;

сунъий интеллектни машина ёрдамида ўқитиш учун катта ҳажмда давлат тилидаги рақамли маълумотларни шакллантириш, шунингдек, давлат тилидаги нутқни таҳлил ва синтез қилишни қўлловчи дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш;

сунъий интеллект соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш учун замонавий юқори технологик инфратузилма ва аппарат комплексларини яратиш;

сунъий интеллект соҳасида малакали мутахассисларни, жумладан хорижий ўқитувчиларни жалб қилган ҳолда соҳага оид олий таълим муассасаларида алоҳида йўналишларни очиш ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқарув тизимлари учун кадрларни мақсадли ўқитиш орқали тайёрлашни ташкил этиш;

сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва қўллаш, рақамли маълумотларни қайта ишлашнинг умумий тамойиллари ва меъёрлари, шунингдек, ягона стандартлари ва қоидалари масалаларини тартибга солишнинг комплекс тизимини ишлаб чиқиш;

сунъий интеллект соҳасидаги хатарларни назорат қилиш ва олдини олиш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан сунъий интеллект технологиялари асосида ишлаб чиқилган дастурларнинг хавфсиз ишлаши, юзага келиши мумкин бўлган хатарларнинг олдини олиш, шунингдек, фойдаланиладиган маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаш.


1. Хорижий экспертлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда стратегия лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.


2021 йил

февраль


Ижрочилар маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Марказий банк, Фанлар академияси, АТ "Алоқабанк", "Ўзмиллийбанк" АЖ, вазирликлар, идоралар, илмий ва олий таълим муассасалари


2. Стратегияни тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.


2021 йил

сентябрь


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

ноябрь


2.

Сунъий интеллект соҳасидаги халқаро стандартларни Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари сифатида қабул қилиш.

1. Сунъий интеллект соҳасидаги халқаро стандартларни таҳлил қилиш ва уларни Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари сифатида қабул қилиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.


2021 йил

март


Ижрочилар маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Ўзбекистон Республикасининг сунъий интеллект соҳасидаги давлат стандартларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.


Режа-

жадвал

асосида


3.

Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус ҳуқуқий режимни яратиш.

1. Илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда махсус ҳуқуқий режимни яратиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича идоралараро ишчи гуруҳини шакллантириш.


2021 йил

февраль


Ижрочилар маблағлари

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Махсус ҳуқуқий режимни яратишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.


2021 йил

апрель

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

май

II. СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ТИЗИМИДА КЕНГ ҚЎЛЛАШ

4.

Электрон ҳукумат ва молиявий хизматлар фойдаланувчиларини масофавий идентификация қилишни жорий қилиш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2021 йил

май


-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази, Адлия вазирлиги, Марказий банк


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

июль

5.

Овозли биометрия ва инсон нутқини таниш технологик ечимларини жорий этиш.

1. Лойиҳани амалга оширишнинг молиявий ва техник масалаларини ишлаб чиқиш.


2021 йил

март


Ижрочилар маблағлари, грантлар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, АТ "Алоқабанк"


2. Овозли биометрия ечимини АТ "Алоқабанк" алоқа маркази билан интеграциялаш (тажриба-синов лойиҳа).


2021 йил

октябрь

3. Нутқни таниш технологик ечимини давлат тили нуқтаи назаридан маҳаллийлаштириш.


2022 йил

март

6.

"Сбер" гуруҳи тажрибаси асосида тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар учун рақамли экотизим яратиш.

1. АТ "Алоқабанк" рақамли хизматлари томонидан бизнесни онлайн рўйхатдан ўтказишни йўлга қўйиш (тажриба-синов лойиҳа).


2021 йил

май


Ижрочилар маблағлари

АТ "Алоқабанк", Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


2. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

тижорат банклари томонидан алоҳида давлат хизматларининг кўрсатилиши;

тижорат банклари томонидан молиявий бўлмаган маслаҳат хизматларининг кўрсатилиши;

тижорат банкларининг уларнинг рақамли экотизимига кирувчи лойиҳаларда улушли иштирок этишлари имконининг яратилиши.


2021 йил

сентябрь

Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Банклар ассоциацияси, тижорат банклари


III. СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ СОҲАСИДА ИННОВАЦИОН

ИШЛАНМАЛАРНИНГ МАҲАЛЛИЙ ЭКОТИЗИМИНИ ЯРАТИШ

7.

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш.

1. Институт фаолиятини ташкил этиш ва унинг таркибий тузилмасини тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2021 йил

март


-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Фанлар академияси


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

апрель

8.

Сунъий интеллект соҳасидаги стартап лойиҳаларни қўшма молиялаштириш (краудфандинг) механизмларини жорий этиш.

1. Ишчи гуруҳ ташкил этиш.


2021 йил

март-

декабрь


-

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар


2. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш.


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш.


2022 йил

февраль

4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

май

9.

Сунъий интеллект соҳасида таянч докторантура ва тадқиқотчи-стажёрликка ўқитиш учун ҳар йили 5 нафардан мақсадли квота ажратилишини белгилаш.

1. "Ахборот технологиялари ва сунъий интеллект" докторантура ихтисослигини ташкил этиш.


2021 йил

август


-

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар


2. 2021/2022 ўқув йили учун квоталарни иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тақсимлаш.


2021 йил

сентябрь

3. "Ахборот технологиялари ва сунъий интеллект" докторантура ихтисослигини олий малакали кадрларнинг илмий ва илмий-педагогик мутахассисликлар номенклантурасига киритиш.


2021 йил

октябрь

4. Кейинги уч йилга қабул квоталари учун тавсиялар ишлаб чиқиш.


2021 йил

ноябрь

10.

Умумтаълим мактабларида "Ахборот жамияти ва унда сунъий интеллектнинг ўрни" мавзусида очиқ дарслар ўтказиш.


1. Умумтаълим мактабларининг информатика фани ўқитувчилари учун ҳар икки йилда бир маротаба онлайн тарзда ўтказиладиган "Ахборот жамиятида ахборот технологиялари ва сунъий интеллект" мавзусидаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш қисқа муддатли курслари дастурини (10 соатлик) тайёрлаш.


2021 йил

ноябрь


Ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан

Халқ таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги


2. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун (5-синф ва ундан юқори) "Ахборот жамияти ва унда сунъий интеллектнинг ўрни" мавзусидабир йилда камида икки маротаба очиқ дарслар ташкил этиш.


2022 йил

апрель

ойидан

бошлаб


11.

Ахборот технологиялари соҳасига ихтисослашган ходимлар учун ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда "Сунъий интеллект" таълим йўналиши фанлари бўйича ўқитувчиларни тайёрлаш.


1. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимида "Рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект" малака ошириш ўқув дастурини ишлаб чиқиш.


2021 йил

декабрь


Ижрочилар маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


2. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази негизида ўқитувчилар учун қисқа муддатли қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ҳамда етарли билим ва кўникмаларга эга бўлган тингловчиларга олий таълим муассасалари талабаларига маъруза ўқиш, машғулотлар ўтиш учун сертификатлар бериш.


2021 йил

март

ойидан

бошлаб


IV. СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛОВЧИ ДАСТУРИЙ

ТАЪМИНОТ ИШЛАБ ЧИҚУВЧИЛАРИГА РАҚАМЛИ МАЪЛУМОТЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ШАРОИТ ЯРАТИШ

12.

Рақамли давлат маълумотларидан фойдаланиш учун шароит яратиш ҳамда уларни тезкор рақамлаштиришни таъминлаш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

рақамлаштирилган давлат маълумотларини жойлаштириш ва шахсларнинг улардан фойдаланишини ташкил этиш;

рақамлаштирилиши шарт бўлган давлат маълумотлари рўйхатини шакллантириш;

рақамлаштириш форматига ва рақамлаштирилган зарур давлат маълумотларини жойлаштириш даврига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш.


2021 йил

сентябрь


-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги, вазирлик ва идоралар


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини лойиҳасини келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

декабрь

13.

Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизими эҳтиёжлари учун Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича қўшма альянс фаолиятини ташкил этиш.

1. Ҳар йили Қўшма альянснинг ҳаракатлар режаси ва унинг иштирокчилари таркибини тасдиқлаш.


2021

ва 2022

йиллар

декабрь


-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар

2. Қўшма альянс иштирокчиларининг муаммоли масалаларини тақдим этиш ва Сунъий интеллектни ривожлантириш стратегияси доирасида тегишли лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича қарорлар қабул қилиш.


2021

ва 2022

йиллар

январь

3. Амалга оширилган лойиҳалар натижаларини эшитиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш.


2021

ва 2022

йиллар

февраль


4. Ҳар чоракда қўшма альянс фаолияти юзасидан "Рақамли Ўзбекистон - 2030" Стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси мажлисини ўтказиш.


2021-2022

йиллар

мобайнида


14.

Давлат тилида сунъий интеллект бўйича изоҳли луғат ишлаб чиқиш.

1. Илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда сунъий интеллект соҳасидаги термин ва таърифларни шакллантириш.


2021 йил

май


Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг махсус ҳисоб рақами маблағлари


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


2. Сунъий интеллект бўйича изоҳли луғат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш.


2021 йил

сентябрь

3. Изоҳли луғатни эълон қилиш.


2021 йил декабрь


V. СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ СОҲАСИДАГИ ИЛМИЙ ИШЛАР ВА ИШЛАНМАЛАРНИНГ

ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

15.

Сунъий интеллект соҳасида амалий алгоритмлар ёзишда тадқиқотчиларни рағбатлантириш мақсадида доимий равишда "хакатон"лар ва танловлар ўтказиш.


1. Тадбирларни ўтказиш бўйича йиллик жадвални ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

март


-

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик ва идоралар


2. Тадбирларни ўтказиш ва уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2021-2022

йиллар

мобайнида


16.

Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун махсус ҳуқуқий режим доирасида тажриба-синов лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида махсус очиқ майдонча яратиш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш вауни белгиланган тартибда келишиш.


2021 йил

август


Ижрочилар маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, вазирлик ва идоралар


2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш.


2021 йил

октябрь


3. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2022 йил

май


17.

Телекоммуникация, хавфсизлик ва бошқа давлат ҳамда ҳудудий дастурлар доирасида йўналишлардаги лойиҳаларда иштирок этиш учун илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик марказлари (R&D) фаолиятини ташкил этиш учун талабларни ўрнатиш.

1. Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда таклифлар тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳ шакллантириш.


2021 йил

февраль


Ижрочилар маблағлари

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2021 йил

май


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

июнь


VI. МАҲАЛЛИЙ КОРХОНАЛАР ВА МУТАХАССИСЛАРНИНГ СУНЪИЙ

ИНТЕЛЛЕКТ СОҲАСИДАГИ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИ ВА БИЛИМЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТИНИ ТАЪМИНЛАШ

18.

Ўзбекистон Республикаси Очиқ давлат маълумотлари портали фаолияти доирасида сунъий интеллект учун рақамли маълумотлар платформасини яратиш, бунда шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

барча фойдаланувчилар учун тенг имкониятлар яратган ҳолда очиқ давлат маълумотларини, интеграция қилиш талабларини ва улардан фойдаланиш тўғрисида маълумотларни эълон қилиш;

сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш доирасида очиқ давлат маълумотларидан бемалол фойдаланиш имкониятини олиш учун ариза бериш.


1. Очиқ маълумотлар портали платформасида жойлаштириш учун очиқ маълумотлар ва масъул ташкилотлар рўйхатини шакллантириш.


2021 йил

март


-

Давлат статистика қўмитаси, вазирлик ва идоралар


2. Сунъий интеллект доирасида маълумотлар тўпламини жойлаштириш имкониятларини яратиш учун Очиқ маълумотлар порталини модернизация қилиш ҳамда маълумотларни автоматик тарзда киритиш ва юклаб олишда интеграцияни таъминлаш.


2021 йил

июль


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Статистика қўмитаси, вазирлик ва идоралар


3. Сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳаларда фойдаланиш учун Портал платформасида маълумотлар тўпламини ўз вақтида (шу жумладан автоматлаштирилган) жойлаштириш.


2021 йил

август


Вазирлик ва идоралар

VII. СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ВА УНИ ҚЎЛЛАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

19.

Сунъий интеллектни ривожлантиришга қаратилган халқаро ҳамкорликдаги илмий тадқиқот фаолиятини ривожлантириш.


1. Сунъий интеллект соҳасида хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш.


2021 йил

октябрь


-

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


2. Илмий тадқиқотда ҳамкорликни ўрнатиш имкониятларини ўрганиш.


2022 йил

февраль


3. Тегишли хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича "Йўл харита"сини ишлаб чиқиш.


2022 йил

март


20.

Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида (Government Artificial Intelligence Readiness Index) республика позициясини яхшилаш чораларини кўриш.


1. Хорижий тажрибани ўрганиш ва ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси кўрсаткичларини таҳлил қилиш.


2021 йил

июнь


-

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар


2. Мамлакат позициясини яхшилаш бўйича мақсадли ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш.


2021 йил

август


3. Дастур лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

сентябрь


21.

Сунъий интеллект соҳасида миллий ва хорижий олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг ҳамкорликдаги тадқиқот лойиҳалари фаоллигини ошириш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи сунъий интеллект соҳасидаги илмий ташкилотларнинг миллий ва хорижий олий таълим ва илмий муассасалари билан 5 йиллик ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиш:

иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимига сунъий интеллектни жорий қилиш бўйича долзарб мавзуларни шакллантириш;

сунъий интеллект соҳасида тадқиқот лойиҳаларини молиялаштиришда хусусий сектор улушини босқичма-босқич ошириб бориш.


2022 йил

февраль


-

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси


22.

Сунъий интеллект соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бораётган ёш олимларни қисқа муддатли хорижий илмий стажировкаларга юбориш.


1. Сунъий интеллект соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бораётган ёш олимлар рўйхатини шакллантириш ва танлов асосида саралаш.


2. Илғор хорижий илмий ташкилотлари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.


3. Танловасосида саралаш орқали ёш олимларни мақсадли хорижий илмий стажировкаларга ўзаро келишув асосида юбориш.


2021-2022

йиллар


Ижрочилар маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


23.

Сунъий интеллект соҳасидаги етакчи илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларида таълим олиш ҳамда уларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

1. Сунъий интеллект соҳасида ўқитиш ва тадқиқот фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш.


2021 йил

апрель


Ижрочилар маблағлари

"Эл-юрт умиди" жамғармаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


2. Етакчи хорижий илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари билан алоқалар ўрнатиш.


2021 йил

август


3. Магистратура ва докторантурада ўқиш учун илмий-тадқиқот фаолияти ва таълимнинг мақсадли дастурини шакллантириш.


2021/2022

ўқув

йилидан

бошлаб


4. Сунъий интеллект соҳасидаги халқаро конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ва бошқа тадбирлар тўғрисида ахборотларни эълон қилиб бориш.


Ҳар йили


24.

Сунъий интеллект соҳасида хусусий секторни кенг жалб қилган ҳолда мунтазам тарзда халқаро илмий конференциялар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.


1. "Сунъий интеллект - технологик ривожланиш асоси" шиори остида ахборот-технологиялари ҳафталигини ўтказиш, шу жумладан олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар, Дастурий маҳсулот ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари ўртасида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизими учун сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқишга қаратилган танлов ташкил этиш.


2021 йил

октябрь-

ноябрь


Ижрочилар маблағлари, грантлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси


2. 2021 йилда "Innoweek" инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида хорижий компаниялар, халқаро ташкилотлар ва дипломатик ваколатхоналар, банклар, йирик ишлаб чиқарувчилар вакиллари иштирокида "Сунъий интеллект - технологик ривожланиш асоси" мавзусида халқаро конференция ташкил этиш.



3. Халқаро конференция ва бошқа тадбирлар ўтказиш концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш.


2021 йил

декабрь


4. Етакчи хорижий экспертлар ва мутахассислар, компания ва бошқа муассасаларни жалб қилган ҳолда халқаро конференция ва тадбирларни ташкил қилиш.


2022 йилда

алоҳида

режа

асосида


             

Изоҳлар:


1. Ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасидан келиб чиқиб бирлаштирилиши мумкин.


2. Икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда ушбу бандлар учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 17 февралдаги

ПҚ-4996-сон қарорига

2-ИЛОВА



Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш

бўйича 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган

тажриба-синов лойиҳалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизмлари


Бажариш

муддатлари


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


1.

Ерни масофадан зондлаш маълумотлари асосида тупроқ ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳолатини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси, шу жумладан комбайнлар ишини мониторинг қилиш жараёнида сунъий интеллект технологияларини қўллаш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда келишиш.


2021 йил

май


ХМИ ва ХҲМТ маблағлари ва грантлар


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбеккосмос" агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш.


2021 йил

август

3. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва тажриба-синов лойиҳасини жорий этиш.


2021 йил

декабрь

2.

Тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш самарадорлигини ошириш ва улар томонидан тартибга солиш талаблари (SubTech ва RegTech) бажарилишини соддалаштириш, шунингдек, банк хизматлари кўрсатиш сифатини таҳлил қилиш ва кредит таваккалчиликларини баҳолаш учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш.


1. Халқаро молиявий институтлар ва консалтинг компаниялари кўмагида лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда келишиш.


2021 йил

декабрь


Ижрочилар маблағлари

Марказий банк, тижорат банклари, Банклар ассоциацияси


2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш.


2022 йил

январь


3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2022 йил

ноябрь


4.

Юридик шахсларнинг солиқ тушумларини таҳлил қилиш, солиқ тўловларидаги тафовутларни аниқлашда сунъий интеллект технологияларини қўллаш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда келишиш.


2021 йил

май


Ижрочилар маблағлари, грантлар ва кредитлар


Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш.


2021 йил

июнь

3. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва тажриба-синов лойиҳасини жорий этиш.


2022 йил

май

5.

Локомотивларни бошқариш жараёнида уларнинг ҳаракатини кузатиб бориш ва хавфли вазиятларда машинистларни огоҳлантиришда, жамоат транспорти ҳаракатини таҳлил қилиш ва уларнинг оптимал йўналишларини аниқлашда, шунингдек, автомобиль ҳаракатини ва транспортдаги тирбандликларни мониторинг қилишда сунъий интеллект технологияларини қўллаш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда келишиш.


2021 йил

июнь


Ижрочилар маблағлари

Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ, Ички ишлар вазирлиги


2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш.


2021 йил

август

3. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва тажриба-синов лойиҳасини жорий этиш.


2021 йил

декабрь

6.

Энергия ресурсларини ишлаб чиқариш ва уларнинг истеъмолини прогноз қилишда, технологик ускуналар ишини оптималлаштиришда сунъий интеллект технологияларини қўллаш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда келишиш.


2021 йил

август


Ижрочилар маблағлари ва кредитлар


Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш.


2021 йил

октябрь


3. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва тажриба-синов лойиҳасини жорий этиш.


2022 йил

апрель

7.

Инсон ўпкасининг компьютер томографияси таҳлили асосида пневмонияни аниқлаш ҳамда маммография таҳлили асосида кўкрак бези саратонига илк босқичда ташхис қўйиш учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда келишиш.


2021 йил

август


Халқаро молия институтлари ва ташкилотлари грантлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш.


2021 йил

ноябрь

3. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва тажриба-синов лойиҳасини жорий этиш.


2021 йил

декабрь

8.

Бозорнинг дори воситалари ва тиббий буюмларига бўлган эҳтиёжларини таҳлил қилиш ва прогнозлаштиришда сунъий интеллект технологияларини қўллаш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда келишиш.


2021 йил

июнь


Ижрочилар маблағлари

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, "Дори-Дармон" АК, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш.


2021 йил

июль


3. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва тажриба-синов лойиҳасини жорий этиш.


2021 йил

декабрь

9.

Электрон давлат ва молия хизматларини кўрсатишда фойдаланувчиларни масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID) учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда келишиш.


2021 йил

май


Ижрочилар маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази, АТ "Алоқабанк"


2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш.


2021 йил

июнь

3. Биометрик маълумотлар бўйича жисмоний шахсларни идентификация қилишнинг Ягона биометрик тизими (ЯБТ)ни ишлаб чиқиш ва тажриба-синов лойиҳасини жорий этиш.


2021 йил

ноябрь

             





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 17 февралдаги

ПҚ-4996-сон қарорига

3-ИЛОВА



Сунъий интеллектни ривожлантириш

бўйича қўшма альянс


млрд сўм

Т/р

Ташкилот номи


Устувор йўналиш


Сумма*


Молиялаштириш

манбалари


1.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


Сунъий интеллект технологиялари ва катта маълумотлар билан ишлаш учун суперкомпьютер ва "булутли" платформаларни ривожлантириш


15

Бюджет маблағлари доирасида, грантлар, кредитлар, бюджетдан ташқари маблағлар


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


15

Бюджет маблағлари доирасида, грантлар, кредитлар, бюджетдан ташқари маблағлар


2.

Инновацион ривожланиш вазирлиги


Нутқни аниқлаш ва синтезлаш технологиялари, табиий тилга ишлов бериш ва сунъий интеллектнинг бошқа йўналишларини ривожлантириш


15

Бюджет маблағлари доирасида, грантлар, кредитлар, бюджетдан ташқари маблағлар


3.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Бошқарув қарорларини қабул қилишни қўллаб-қувватлашнинг интеллектуал технологияларини ривожлантириш


15

Бюджет маблағлари доирасида, грантлар, кредитлар, бюджетдан ташқари маблағлар


4.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Ерни масофадан зондлаш маълумотлари асосида тупроқ ва қишлоқ хўжалиги экинлари аҳволини, шунингдек, глобал позициялаш тизимлари маълумотлари асосида қишлоқ хўжалиги техникаси, шу жумладан комбайнлар ишини мониторинг қилиш технологияларини ривожлантириш


20

Бюджет маблағлари доирасида, грантлар, кредитлар, бюджетдан ташқари маблағлар


5.

Энергетика вазирлиги


Ашёлар интернети интеллектуал технологияларини ривожлантириш


20

Бюджет маблағлари доирасида, грантлар, кредитлар, бюджетдан ташқари маблағлар


6.

Марказий банк


Банк соҳасида мониторинг ва таҳлил қилиш учун интеллектуал технологияларни ривожлантириш


10

Ўз маблағлари, грантлар, кредитлар


АТ "Алоқабанк"


10

Ўз маблағлари, грантлар, кредитлар


"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ


20

Ўз маблағлари, грантлар, кредитлар


7.

"Олмалиқ КМК" АЖ


Сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнларини ривожлантириш


20

Ўз маблағлари, грантлар, кредитлар


"Навоий КМК" ДК


20

Ўз маблағлари, грантлар, кредитлар


"Ўзавтосаноат" АЖ


20

Ўз маблағлари, грантлар, кредитлар


Жами


200

          

*) ажратилаётган маблағларнинг суммаларига амалдаги харажатлардан келиб чиқиб аниқлик киритилади.

Ажратилаётган маблағлар мазкур ташкилотларда сунъий интеллект технологияларини жорий қилишга бевосита ушбу ташкилотлар томонидан йўналтирилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 17 февралдаги

ПҚ-4996-сон қарорига

4-ИЛОВА



Сунъий интеллект соҳасида лойиҳаларни

амалга ошириш учун очиқ шаклда тақдим

этиладиган давлат маълумотлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Рақамли маълумотлар номи*

Масъул ташкилотлар


1.

Иқлим ва об-ҳаво шароитлари тўғрисидаги маълумотлар


Гидрометеорология хизмати маркази


2.

Компьютер томографияси ва монографияси тўғрисидаги маълумотлар (шахсий идентификациясиз)


Соғлиқни сақлаш вазирлиги


3.

Сув ресурслари тўғрисидаги маълумотлар


Сув хўжалиги вазирлиги


4.

Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари, шу жумладан уларнинг контурлари ва чегаралари тўғрисидаги маълумотлар (шахсий идентификациясиз)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги


5.

Маркировкаланган алкоголь ва тамаки маҳсулот тўғрисидаги маълумотлар


Давлат солиқ қўмитаси

6.

Суд қарорлари тўғрисидаги маълумотлар (шахсий идентификациясиз)


Олий суд

7.

Назорат касса машиналари орқали аҳоли билан пул операциялари тўғрисидаги маълумотлар (шахсий идентификациясиз)


Давлат солиқ қўмитаси

8.

Жамоат транспорти ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар**


Транспорт вазирлиги

9.

Жамоат транспортида йўловчиларнинг ҳаракатланиши тўғрисидаги маълумотлар (шахсий идентификациясиз)***


Транспорт вазирлиги

10.

Кўчмас мулк, шу жумладан уларнинг контурлари ва чегаралари тўғрисидаги маълумотлар (шахсий идентификациясиз)


Кадастр агентлиги

11.

Автомототранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар (шахсий идентификациясиз)


Ички ишлар вазирлиги

12.

Йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги маълумотлар (шахсий идентификациясиз)


Ички ишлар вазирлиги

13.

Маъмурий-ҳудудий бирликлар ва манзиллар тўғрисидаги маълумотлар


Кадастр агентлиги

14.

Тижорат банкларининг муаммоли кредитлари тўғрисидаги маълумотлар (шахсий идентификациясиз)


Марказий банк, Кредит бюроси

            

Изоҳлар:

*) маълумотлар сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланиш учун рақамли маълумотлар платформасига жойлаштирилади ҳамда реал вақт режимида, шунингдек, қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ шахсий идентификациясиз шаклда янгиланади;

**) 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб - Тошкент шаҳри, 2022 йил 1 январдан бошлаб - босқичма-босқич бошқа ҳудудлар учун;

***) 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб - Тошкент шаҳри, 2022 йил 1 январдан бошлаб - Нукус шаҳри ва вилоят марказлари, 2023 йил 1 январдан бошлаб - Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудлари учун.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 17 февралдаги

ПҚ-4996-сон қарорига

5-ИЛОВА



2021/2022 ўқув йилидан бошлаб грант асосида

"Сунъий интеллект" йўналиши бўйича кадрлар

тайёрлаш босқичма-босқич бошланадиган олий

таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилот номи


Грант асосида қабул қилиш параметрлари

ва ўқув йилининг бошланиши


Бакалавриат


Ўқув йили


Магистратура


Ўқув йили


1.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети


30

2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб


10

2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб


2.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети


25

2022/2023

ўқув йилидан

бошлаб


10

2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб


3.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети


25

2023/2024

ўқув йилидан

бошлаб


5

2022/2023

ўқув йилидан

бошлаб


4.

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети

20

2022/2023

ўқув йилидан

бошлаб


5

2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб


5.

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти*


-

-

10*

2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб


Жами


100

30

        

Изоҳ: "Рақамли Ўзбекистон - 2030" Стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясига мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.


*) Тегишли олий таълим муассасалари магистрантларининг магистрлик диссертациялари устидан илмий раҳбарликни амалга оширади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 17 февралдаги

ПҚ-4996-сон қарорига

6-ИЛОВА



Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат

бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини

амалий қўллаш бўйича ўқув курслари ва фанларини жорий

қилиш кўзда тутилган олий таълим муассасалар

РЎЙХАТИ


1. Андижон давлат тиббиёт институти


2. Жиззах политехника институти


3. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


4. Фарғона политехника институти


5. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети


6. Тошкент давлат транспорт университети


7. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети


8. Тошкент давлат иқтисодиёт университети


9. Тошкент молия институти


10. Тошкент давлат юридик университети


11. "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети

12. Тошкент давлат аграр университети


13. Тошкент тиббиёт академияси


14. Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

15. Ички ишлар вазирлиги академияси



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 февраль















































Время: 0.1973
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск