Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон Республикасининг 03.09.1993 й. 934-XII-сон "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

03.09.1993 й.

N 934-XII



"ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНИЙ

ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнидаги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, 8-сон, 186-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1. 4-модданинг иккинчи қисмидан ва 30-моддадан "ССЖИ ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 8-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Диний жамоалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитаси билан келишган ҳолда рўйхатга олинади".


3. 13-модданинг саккизинчи қисмидан ва 18-модданинг учинчи қисмидан "Президенти ҳузуридаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 17-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари давлат мулки ҳисобланган ва ижтимоий-маданий мақсадларда фойдаланилмайдиган дин билан боғлиқ биноларни ва бошқа мол-мулкларни диний ташкилотларга мулк қилиб ёки ҳақ тўламай текин фойдаланиш учун беришлари мумкин";

олтинчи қисмида "халқ депутатлари маҳаллий Советининг" деган сўзлар "жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 20-модданинг иккинчи қисмида "фуқароларнинг" сўзидан кейин "хоҳиши билан уларнинг" деган қўшимча киритилсин.


6. 23-модданинг иккинчи қисмида "таълим олиш" сўзларидан кейин "малака ошириш, тажриба ўрганиш ва алмашиш" деган қўшимча киритилсин.


7. 28-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"28-модда. Ўзбекистон Республикасида дин

масалалари бўйича давлат идоралари


Ўзбекистон Республикасида динлар ва диний ташкилотларга оид масалалар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари шуғулланади. Уларнинг зиммасига маслаҳат бериш, мутахассислар хулосасини чиқариш, назорат қилиш ва ахборот бериб туриш вазифалари юкланади.

Дин масалалари бўйича давлат идоралари:

чет эллардаги диний муассасалар билан мулоқот қилиб туради ва мувофиқлаштирувчи алоқалар боғлайди;

Ўзбекистон Республикасидаги диний ташкилотлар тўғрисида маълумотлар тўплайди ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунларнинг ижроси юзасидан назоратни амалга оширади. Шу мақсадларда диний ташкилотлар раҳбарларидан керак ахборот талаб қилишга ва олишга ҳамда уларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган маросимларда иштирок этишга ҳақлидир;

диний ташкилотларнинг илтимосига мувофиқ давлат идоралари билан келишувга эришишда кўмаклашади ва давлат идоралари ҳал этишини талаб қилувчи масалалар юзасидан зарур ёрдам беради;

Ўзбекистон Республикаси ичидаги ва чет эллардаги турли динларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва хайрихоҳликни мустаҳкамлашга кўмаклашади;

диншунослик бўйича экспертиза ўтказиш учун диний масалалар билан шуғулланувчи бўлинмалар ҳузурида диншунослар жамоатчи эксперт кенгашларини тузади, диний ташкилотлар вакиллари ва инсон ҳуқуқлари муаммолари бўйича мутахассисларни белгилайди;

давлат бошқарув ва суд идораларининг сўрови бўйича расмий эксперт хулосасини тақдим этади".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 334-модда











Время: 0.1813
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск