ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.02.2021 й. ПҚ-4997-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.2021 й.

N ПҚ-4997



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ҚЎРИҚЛАШ БОШ

БОШҚАРМАСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ СИФАТ

ЖИҲАТИДАН ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Сўнгги йилларда республикада давлат объектлари, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни самарали қўриқлашни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ишончли ҳимоя қилиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Илғор хорижий тажриба асосида қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация тизимлари жорий қилиниши натижасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг қўриқлашга олинган объектлари сони сўнгги икки йилда 15 фоизга ошди.

Шу билан бирга, қўриқлаш фаолиятига замонавий қўриқлаш технологияларини кенг жорий этиш орқали қўриқлаш хизматининг қамровини янада кенгайтириш, ходимларнинг касбий маҳорати, билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек, соҳада бошқарув фаолияти самарадорлигини таъминлаш билан боғлиқ тизимли муаммолар сақланиб қолинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмаларининг яхлит тизимини шакллантириш, қўриқлаш хизматларини кўрсатиш соҳасида самарали бошқарувни амалга ошириш ҳамда бу борадаги фаолиятни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда - Қўриқлаш бош бошқармаси) этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Қўриқлаш бош бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

шартнома асосида давлат объектлари, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарини қўриқлаш;

қўриқланаётган объектларда ички, рухсат бериш режимларини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш;

қўриқлаш воситалари ва тизимларини қўллаш соҳасида ягона техник сиёсатни ва улардан фойдаланиш устидан самарали назоратни таъминлаш, шунингдек, қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг миқёсда жорий этиш;

шартнома асосида қўриқлашнинг техник воситаларини ўрнатиш (созлаш), уларга техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш;

давлат ташкилотлари, шунингдек, устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга тегишли қўриқлаш бўлинмаларида инспекторлик назорат текширувларини ўтказиш (ҳуқуқ-тартибот органларива ҳарбийлаштирилган тузилмалардан ташқари), объектларда ички, рухсат бериш режимларига риоя этилишига доир тадбирларни назорат қилишва мувофиқлаштириш;

оммавий тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиш, аҳоли гавжум жойларда жамоат тартибини сақлашда ҳуқуқ-тартибот органларига кўмаклашиш.


3. Белгилансинки, Қўриқлаш бош бошқармаси мустақил таркибий бўлинма ҳисобланади ҳамда ўз ваколатлари доирасида давлат объектлари, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш бўйича вазифалар ва функцияларни кўрсатилаётган қўриқлаш хизматлари учун тушадиган маблағлар ҳисобига, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш, харажатларни қоплаш ва мустақил хўжалик юритиш тамойили асосида амалга оширади.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаларининг намунавий ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Туман (шаҳар) қўриқлаш бўлимларининг намунавий ташкилий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ишчи ва хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим тариф разрядларининг рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Шундай тартиб белгилансинки, унга кўра:

а) Қўриқлаш бош бошқармасининг шаҳодатланган таркиби Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ходимлари ҳисобланади, ҳуқуқий мақоми бўйича ички ишлар органлари ходимларига тенглаштирилади;

б) 2021 йил 1 июлдан бошлаб:

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Қўриқлаш бош бошқармаси ишчи ва хизматчиларининг лавозим маошларини белгилашда тариф коэффициентлари ўртача икки бараваргача оширилган миқдорда қўлланилади.


6. Белгилансинки, 2021 йил 1 майдан бошлаб:

а) объектларни қўриқлаш тизими "Юқори сифат ва қулай нарх" тамойили асосида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш орқали босқичма-босқич такомиллаштирилади:

шаҳодатланган таркиб томонидан қўриқланадиган объектларни босқичма-босқич идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларига ўтказиш;

мақбуллаштирилган аралаш қўриқлаш турларини жорий қилиш;

замонавий қўриқлашнинг техник воситаларини жорий этиш орқали жисмоний қўриқлашни узлуксиз қисқартириб бориш.

Бунда ушбу чора-тадбирлар уч босқичда, қуйидаги объектларга нисбатан амалга оширилади:

2022 йил 1 январга қадар - вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳокимликларнинг маъмурий бинолари, ўқув ва маданий муассасалар, чакана амалиёт кассалари, банк хизматлари марказлари;

2022 йил 1 июлга қадар - ишлаб чиқариш объектлари, бозорлар, савдо марказлари, телерадиоузатув объектлари, сув иншоотлари;

2023 йил 1 январга қадар - банк бинолари ва бошқа объектлар;

б) Қўриқлаш бош бошқармаси куч ва воситаларини бошқариш тизими қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш орқали такомиллаштирилади:

ортиқча харажатларни қисқартириш ҳамда куч ва воситаларни бошқариш самарадорлигини ошириш учун ҳудудий бўлинмалар сонини мақбуллаштириш;

саф бўлинмаларини туман (шаҳар) қўриқлаш бўлимлари сифатида қайта ташкил этиш;

қўриқлаш хизмати кўрсатилаётган объектлар жойлашиши ва шахсий таркиб сонини инобатга олган ҳолда туманлараро қўриқлаш бўлимларини ташкил этиш;

в) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимлари лавозимларини (бундан тор доирадаги мутахассисликка эга бўлган номзодлар мустасно) жамлаш устувор тарзда Қўриқлаш бош бошқармасининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг тегишли касбий тайёргарликка эга, тайёргарлик машғулотлари ва танлов босқичларидан ўтган ишчи ва хизматчилари орасидан танлаб олиш орқали амалга оширилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига:

жисмоний ва юридик шахслар билан қўриқлаш хизмати кўрсатиш борасида тузилган шартномалар асосида Қўриқлаш бош бошқармасининг ташкилий-штат тузилмасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;

Миллий гвардия томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматларининг тарифларини (нархларини) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, бошқа юридик ва жисмоний шахслар учун - мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:

а) 2021 йил 1 майга қадар объектлар хавфсизлигини таъминлаш тизимига замонавий қўриқлаш воситаларини жорий этиш ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда уни модернизация қилишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

б) 2021 йил 1 июнга қадар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг тарифларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;

Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳарбийлаштирилган соқчилик ва қоровуллик бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

в) қўриқлаш бўлинмаларини техника, қурол-аслаҳа, махсус воситалар ва бошқа зарур мол-мулкнинг янги намуналари билан таъминлаш чораларини кўрсин;

г) Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Фарғона минтақавий ўқув марказлари базасида Қўриқлаш бош бошқармасининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ишчи ва хизматчиларини бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этсин;

д) Қўриқлаш бош бошқармаси маблағлари ҳисобидан Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Фарғона минтақавий ўқув марказларини реконструкция қилиш, жорий таъмирлаш ва моддий таъминлашни амалга оширсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатилаётган қўриқлаш хизматлари такомиллаштирилишини инобатга олиб, тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа бюджет ташкилотларининг ҳисоб-китобларига асосан уларнинг харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритсин.


10. Тасарруфида Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари томонидан қўриқланаётган объектлари бўлган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари қўриқлашнинг янги механизмини жорий этиш босқичларидан келиб чиққан ҳолда:

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва жисмоний қўриқлашни қисқартириш ҳисобига тасарруфидаги объектларнинг қўриқлаш тизимлари қайтадан кўриб чиқилишини;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан бирга янгидан тасдиқланган тарифлар асосида қўриқлаш хизмати кўрсатиш борасидаги шартномаларнинг қайтадан тузилишини таъминласин.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ҳудудлардаги крименоген вазиятни эътиборга олган ҳолда, техник қўриқлаш марказларини очиш, уларнинг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларини ташкил этиш, бино ва иншоотлар билан таъминлаш, аҳоли ва мулкдорлар ўртасида қўриқлаш хизматини тарғиб этишда Қўриқлаш бош бошқармасига ҳар томонлама кўмаклашсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

2021 йил 1 майга қадар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин;

2021 йил 1 июнга қадар мамлакат ҳудудида интеграллашган техник қўриқлаш воситалари ишлаб чиқилишини (маҳаллийлаштиришни) назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрлансин ва тақдим этилсин.


13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг Қўриқлаш бош бошқармаси хизматларидан фойдаланишга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган ахборот-тушунтириш тадбирларини мунтазам равишда амалга ошириб борсин.


14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 20 февралдаги

ПҚ-4997-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Қўриқлаш бош бошқармасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ












Миллий гвардия қўмондони ўринбосари -

Қўриқлаш бощ бошқармаси бошлиғи*










































































































Бошлиқнинг хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича биринчи ўринбосари

Бошлиқнинг ахборот коммуникация ва қўриқлаш технологияларини жорий қилиш бўйича ўринбосари


Бошлиқнинг кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари



Бошлиқнинг молия ва моддий таъминот бўйича ўринбосари








Шахсий таркиб бўйича инспекция





































































Жамоат хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш ва қўриқланаётган объектларда ҳуқуқ бузарликларни олдини олиш бўлими



Ахборот коммуникация ва қўриқлаш техноло гияларини жорий қилиш бўлими




Кадрлар бошқармаси





Молия-

иқтисод

бўлими



Ташкилий бошқарма


Назорат-

тафтиш бўлими











































































Ўта муҳим ва тоифаланган объектларни қўриқланишини ташкил лаштириш бўлими



Мониторинг марказлари фаолиятини мувофиқ лаштириш бўлими




Жамлаш ва ҳисобга олиш бўлими





Моддий-

техника таъминоти бўлими



Ташкилий-

таҳлил ва инспекторлик бўлими




Юридик таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаси (бўлими)

















































































Объектларни қўриқлаш фаолиятини ташкил лаштириш бўлими










Жанговар ва касбий тайёргарлик бўлими











Ҳарбий сафарбарлик бўлинмаси




Матбуот хизмати



Навбатчилик сменалари























































































Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари объектларини қўриқланишини ташкиллаштириш бўлими










Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими











Навбатчилик қисмлари фаолиятини ташкил этиш гуруҳи




Халқаро ҳамкорлик гуруҳи

























"Call-center"














































































Ташкилий-

штат ишлари бўлими


















Котибият
























Навбатчилик қисми







































































































Психологик таъминлаш гуруҳи


















Тиббий пункт














































































































































































"Qo`riqlash Servis" ДУК


Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқарма


Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальон


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармалари



















































































































































































Ўта муҳим ва тоифаланган объектларни қўриқлаш бўйича алоҳида батальонлар





Туман (шаҳар) қўриқлаш бўлимлари
































































































































































   

Изоҳ:


*) генераллар таркиби лавозими давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 20 февралдаги

ПҚ-4997-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Қўриқлаш бош бошқармасининг Қорақолпоғистон

Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

қўриқлаш бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
















Бошқарма бошлиғи



















































































































Бошлиқнинг хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича биринчи ўринбосари

Бошлиқнинг ахборот коммуникация ва қўриқлаш технологияларини жорий қилиш бўйича ўринбосари


Бошлиқнинг кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари



Бошлиқнинг молия ва моддий таъминот бўйича ўринбосари




























































































Жамоат хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш ва қўриқланаётган объектларда ҳуқуқ бузарликларни олдини олиш бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)



Ахборот коммуникация ва қўриқлаш технологияларини жорий қилиш бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)




Кадрлар бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)





Молия-иқтисод бўлими



Ташкилий бўлим


Шахсий таркиб бўйича инспекция











































































Ўта муҳим ва тоифаланган объектларни қўриқланишини ташкил лаштириш бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)



Қўриқлашнинг техник воситаларини назорат қилиш ва мониторинг маркази




Жамлаш ва ҳисобга олиш бўлинмаси (гуруҳи)





Моддий-техника таъминоти бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)



Ҳарбий сафарбарлик гуруҳи




Юридик таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш груҳи

















































































Объектларни қўриқлаш фаолиятини ташкил лаштириш бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)










Жанговар ва касбий тайёргарлик бўлинмаси (гуруҳи)











Навбатчилик қисмлари фаолиятини ташкил этиш гуруҳи




Матбуот гуруҳи



Навбатчилик сменалари























































































Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари объектларини қўриқланишини ташкиллаштириш бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)










Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)


















Котибият




















Навбатчилик қисми































































































Ташкилий-штат ишлари гуруҳи


















Тиббий пункт














































































































































Психологик таъминлаш гуруҳи
















































































































































































































"Qo`riqlash Servis" ДУК филиали





Ўта муҳим ва тоифаланган объектларни қўриқлаш бўйича алоҳида батальонлар





Туман (шаҳар) қўриқлаш бўлимлари














































































































































     




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 20 февралдаги

ПҚ-4997-сон қарорига

4-ИЛОВА



Туман(шаҳар) қўриқлаш бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ















Бўлим бошлиғи






































































































Бошлиқнинг хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари*

Бошлиқнинг ахборот коммуникация ва қўриқлаш технологияларини жорий қилиш бўйича ўринбосари*



Бошлиқнинг кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари*






























































Иш юритиш гуруҳи

Жамоат хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш ва қўриқланаётган объектларда ҳуқуқбузарликларни олдин олиш гуруҳи***



Ахборот коммуникация ва қўриқлаш технологияларини жорий қилиш гуруҳи*





Кадрлар гуруҳи*


















































































Психологик таъминлаш гуруҳи*










Хизматни ташкил этиш гуруҳи*





































Моддий-техника таъминоти гуруҳи



Техник қўриқлаш маркази


















































Навбатчилик қисми**








































































































































Отряд, гуруҳ ва бўлинмалар





Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари





Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари



















































































































   

Изоҳ:


*) штат лавозимлари келгусида қўриқлаш хизматини ривожланиши, иқтисодий самарадорлиги, қўриқлаш воситаларининг фойдаланилаётган сиғимлари ва умумий штат бирликларининг сони ҳисобга олиниб киритилади;


**) туман (шаҳар) қўриқлаш бўлими биносида қурол ва махсус воситаларни сақлаш ташкил этилганда навбатчилик қисми штатлари киритилади.


***) йирик ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд бўлган туман (шаҳар)ларга киритилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 20 февралдаги

ПҚ-4997-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Қўриқлаш бош бошқармаси ишчи ва хизматчилари

меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим тариф разрядларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Лавозимлар номи


ЯТС

бўйича

тариф

разряди


ЯТС бўйича белгиланган

меҳнатга ҳақ тўлаш тариф

разрядларига кўра лавозим

маошларига коэффициент

қўлланилиши


1

Етакчи мутахассис


9

-

2

"Call-center" оператори


9

-

3

Муҳандис, инспектор, бухгалтер, кадрлар бўйича инспектор

1-тоифа

2-тоифа


6

8

7


-

4

Тасвирга олиш оператори

1-тоифа

2-тоифа


4

6

5


-

5

Омбор мудири


6

-

6

Муҳандис

1-тоифа

2-тоифа


4

6

5


-

7

Бошқарув пульти навбатчиси, диспетчер


5

-

8

Отряд бошлиғи

I-гуруҳ

II-гуруҳ

III-гуруҳ


9

8

7


2 баравар

9

Отряд бошлиғи ўринбосари

I-гуруҳ

II-гуруҳ

III-гуруҳ


8

7

6


2 баравар

10

Алоҳида команда бошлиғи:

I-гуруҳ

II-гуруҳ

III-гуруҳ


7

7

6


2 баравар

11

Отряд таркибидаги команда бошлиғи:

I-гуруҳ

II-гуруҳ

III-гуруҳ


7

6

6


2 баравар

12

Гуруҳ (қоровул) бошлиғи


6

2 баравар

13

Объектни қўриқлаш бўлинмаси бошлиғи:

I-синф

II-синф


5

4


2 баравар

14

Старшина


6

2 баравар

15

Рухсатномалар бюроси бошлиғи


6

2 баравар

16

Рухсатномалар бюроси навбатчиси


3

2 баравар

17

Кинолог


6

1,5 баравар

18

Назорат ўтиш пункти назоратчиси


4

2 баравар

19

Электромонтёр, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси электромонтёри


6

2 баравар

20

Ўқчи


3

2 баравар

21

Қоровул


3

1,5 баравар

22

Ҳудуд фарроши


3

-

23

Хизмат хоналари фарроши


2

-

24

Боғбон


3

-

25

Чилангар-сантехник


6

-

26

Автомобиллар таъмирлаш бўйича чилангар


6

-

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 февраль















Время: 0.1382
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск