ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.02.2021 й. ПҚ-5001-сон "Бухоро вилоятининг Пешку туманида қуввати 300-500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2021 й.

N ПҚ-5001



"БУХОРО ВИЛОЯТИНИНГ ПЕШКУ

ТУМАНИДА ҚУВВАТИ 300-500 МВТ БЎЛГАН

ШАМОЛ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИНИ ҚУРИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, электр энергияси ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, шунингдек, электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) "International Company for water and power projects" (Саудия Арабистони) компанияси томонидан (кейинги ўринларда - Инвестор) "Бухоро вилоятининг Пешку туманида қуввати 300-500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) доирасида Ўзбекистон Республикасида "ACWA Power Dzhankeldy Wind" МЧЖ (кейинги ўринларда - Лойиҳа компанияси) таъсис этилганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 24 январда инвестиция битими имзоланганлиги (кейинги ўринларда - Инвестиция битими) ҳамда унга мувофиқ Инвестор ва Лойиҳа компанияси:

инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Бухоро вилоятининг Пешку туманида қуввати 300-500 МВт бўлган шамол электр станциясини (кейинги ўринларда - ШЭС) лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ҳамда эксплуатация қилиши;

юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммаларига олган ҳолда, жами дастлабки баҳолаш бўйича 650 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;

в) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 24 январда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда - Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) тўғридан-тўғри музокаралар натижасида имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ:

Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини ягона харидор бўлган "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;

Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 18 млн АҚШ доллари миқдорида банк кафолатини тақдим этиши;

инвестиция лойиҳаси доирасида ШЭСни ягона электр энергияси тармоғига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва бошқа электр иншоотлари Инвестор ва Лойиҳа компанияси томонидан қурилиши ва ушбу ишлар учун сарфланган харажатлар "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ томонидан 10 йил давомида ойлик тўловлар асосида қопланиши;

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга ошириши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Инвестиция битими тасдиқлансин.

Белгилансинки, Инвестиция битимиунда кўрсатилган шартлар асосида кучга киради.


3. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар натижасида имзоланган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин.


4. Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ уларнинг амал қилиш муддати давомида электр энергиясининг сотиб олиниши чет эл валютасида деноминацияланган қатъий тариф бўйича амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Энергетика вазирлигига Инвестор, Лойиҳа компанияси ва инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган кредиторлар билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар Лойиҳа компанияси томонидан бажарилмаган тақдирда Лойиҳа компанияси ва Инвестор ҳуқуқларини кредиторларга бериш юзасидан битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.

6. Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга:

Лойиҳа компанияси билан биргаликда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган тартибга мувофиқ халқаро мустақил инжиниринг компанияларини жалб қилишга;

халқаро мустақил инжиниринг компаниялари билан инвестиция лойиҳаси доирасида белгиланган тартибда мажбурий экспертиза ва рўйхатдан ўтказмаган ҳолда, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;

Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига Ўзбекистон Республикаси тижорат банкининг чет эл валютасида тасдиқланган, тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.


7. Инвестиция битимига мувофиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига қуйидагиларга рухсат берилсин:

кредитлаш, чет эл валютасидаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, бошқалардан ташқари чет эл валютасида кредит тушумлари) учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;

чет элдаги банк ҳисобварақларидан чет эл валютасида кредит олиш;

инвестиция лойиҳаси доирасида бош пудратчи билан тузилган шартномада ("EPC" шартномаси) белгиланган кафолат муддати тугагунга қадар Лойиҳа компанияси иштирокчилари билан тузилган қарз битимлари ва оралиқ қарз битимлари бўйича чет эл валютасида пул маблағларини қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг ташқарисидаги хорижий пудратчиларга, етказиб берувчиларга ёки хорижий кредиторларга тўловларни тўғридан-тўғри чет элдаги банк ҳисобварақларидан амалга ошириш;

учувчисиз учиш аппаратларини (дрон) харид қилиш ва белгиланган тартибда улар орқали қурилиш ишларининг мониторингини олиб бориш.

8. Бухоро вилояти ҳокимлиги 2022 йил 30 июлга қадар Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимдаги ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартларга мос келадиган ШЭС, подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш учун зарур бўлган ер участкаларини, таянч қурилмалар эгаллайдиган ер координаталаридан келиб чиқиб давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.

Энергетика вазирлиги мазкур бандга асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун:

ШЭС ва подстанция қурилиши учун ажратилган ер участкасининг инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига;

ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш учун ажратилган ер участкасининг "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга ижарага берилишини таъминласин.

Ерни ижарага олиш ҳуқуқи учун бозор қийматида ҳақ тўлаш ерга нисбатан амал қилувчи ва Лойиҳа компанияси томонидан тўланадиган ижара тўловлари кўринишида ифодаланиши белгилансин.

Бунда, Лойиҳа компанияси ва "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинсин.

8-1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳокимликларининг инвестиция лойиҳасини жойлаштириш учун Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳамда Навоий вилояти Конимех туманидаги мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ жами 154,2 гектар ер майдонини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари 2022 йил охирига қадар ушбу қарор билан тоифаси ўзгартирилаётган ер участкалари майдонига тенг миқдорда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган янги ерлар ўзлаштирилишини таъминласин.

9. Адлия вазирлиги (Р.К. Давлетов) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция битими юзасидан юридик хулоса берсин.


10. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.А. Вафаев) инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Инвестиция битимива Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим доирасидаги мажбуриятларини бажариши устидан доимий назорат ўрнатсин.


11. Ташқи ишлар вазирлиги (А.Х. Комилов) Лойиҳа компаниясининг буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визалари расмийлаштирилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


12. Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) Лойиҳа компанияси буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визалар расмийлаштирилишини, берилишини (муддати узайтирилишини) ҳамда вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтишини ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


13. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов) Лойиҳа компанияси буюртманомаларига асосан Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаганлар орасидан) жалб этишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири А.С. Султанов белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якунида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 23 февралдаги

ПҚ-5001-сон қарорига

ИЛОВА


"Бухоро вилоятининг Пешку туманида қуввати

300-500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш"

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат мақсадларга

мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган ер майдонлари

РЎЙХАТИ

Ҳудуд номи

Контур

рақами


Жами ер

участкаси

(гектар)


Шундан,

яйлов ерлар


Тупроқ балл

бонитети


Шамол электр станциясини қўриш учун

Пешку тумани Жонгелди массиви

39қ


4,63

4,63

баҳоланмаган

86қ


11,65

11,65

баҳоланмаган

42қ


0,5

0,5

баҳоланмаган

44қ


32,84

32,84

баҳоланмаган

45қ


26,04

26,04

баҳоланмаган

87қ


41,84

41,84

баҳоланмаган

Жами


117,5

117,5


Ҳаво электр узатиш тармоқларининг таянч қурилмаларини қуриш учун

Пешку тумани Жонгелди массиви


86қ


0,1

0,1

баҳоланмаган

87қ


1,25

1,25

баҳоланмаган

Ҳудуд бўйича жами


1,35

1,35


Ғиждувон тумани Кўкча массиви

117қ


0,73

0,73

баҳоланмаган

118қ


0,35

0,35

баҳоланмаган

120қ


0,32

0,32

баҳоланмаган

123қ


0,59

0,59

баҳоланмаган

161қ


0,38

0,38

баҳоланмаган

159қ


0,14

0,14

баҳоланмаган

160қ


0,29

0,29

баҳоланмаган

175қ


0,33

0,33

баҳоланмаган

176қ


0,32

0,32

баҳоланмаган

177қ


0,61

0,61

баҳоланмаган

Ҳудудбўйича жами


4,06

4,06


Навоий вилояти Конимех тумани "Қарақата" ОФЙ ҳудуди

125қ


0,65

0,65

баҳоланмаган

126қ


1,05

1,05

баҳоланмаган

127қ


0,9

0,9

баҳоланмаган

128қ


0,15

0,15

баҳоланмаган

129қ


0,45

0,45

баҳоланмаган

130қ


0,6

0,6

баҳоланмаган

131қ


0,1

0,1

баҳоланмаган

132қ


0,75

0,75

баҳоланмаган

142қ


0,2

0,2

баҳоланмаган

164қ


0,9

0,9

баҳоланмаган

166қ


0,85

0,85

баҳоланмаган

167қ


0,05

0,05

баҳоланмаган

168қ


1,65

1,65

баҳоланмаган

169қ


0,9

0,9

баҳоланмаган

176ақ


1,3

1,3

баҳоланмаган

183а қ


0,45

0,45

баҳоланмаган

182а қ


1,05

1,05

баҳоланмаган

180қ


0,3

0,3

баҳоланмаган

181қ


1,2

1,2

баҳоланмаган

Ҳудуд бўйича жами


13,5

13,5


Жами


18,91

18,91


Подстанция қурилиши учун

Пешку туман Жонгелди массиви


87қ

17,79

17,79

баҳоланмаган

Ҳудудбўйича жами


17,79

17,79


Лойиҳа бўйича жами


154,2

154,2



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 февраль



































Время: 0.1815
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск