ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2021 й. 93-сон "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2021 й.

N 93




"ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ" УЮШМАСИНИНГ

ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ТИКУВ-ТРИКОТАЖ СОҲАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 5 майдаги ПФ-5989-сон Фармони ва "Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 5 майдаги ПФ-5989-сон Фармонига ва "Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-сон қарорига мувофиқ:

а) Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда 2021 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари, 2022 йил 1 январдан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава ва трикотаж мато учун 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 январдан - 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан - 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим (кейинги ўринларда - йиғим) ундирилиши;

б) мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган маблағларнинг (трикотаж мато экспортидан ундирилган йиғимлар бундан мустасно) 5 фоизи "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг алоҳида банк ҳисобварағига қуйидагилар учун:

тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоқлари корхоналарида халқаро стандартларни жорий этиш, тайёр маҳсулотларни ташқи бозорлар талабларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

тармоқ корхоналарининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши, миллий брендларни яратиши ва илгари суриши билан боғлиқ харажатлари қопланиши;

илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, жумладан уларни хорижга ўқиш учун юбориш;

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг ижро этувчи аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, уюшманинг хорижий ваколатхоналарини сақлаш ва хорижий мутахассисларни жалб этиш харажатларини компенсация қилиш;

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси аъзолари умумий йиғилишининг қарори билан белгиланган ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун йўналтирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби;

тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоқлари ташкилотларига Жамғармадан маблағ ажратиш тартиби;

Жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларини шакллантириш тартиби;

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб, ҳисобот ва назорат.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

йиғимларни жамлаш учун даромадлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги шахсий ғазна ҳисобварақлари белгиланган тартибда очилишини;

мазкур хисобвараққа ундирилган йиғимлар юзасидан маълумотлар базасига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси уланишини ҳамда ўзининг дастурий таъминоти божхона органлари дастурий тизимлари билан интеграцияланишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси пахта ип-калаваси ва трикотаж матони (бўялган трикотаж матодан ташқари) "экспорт" ЭК-10 божхона режимига расмийлаштиришни ташкилотлар томонидан мазкур товарлар экспорти учун белгиланган йиғимлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги шахсий ғазна ҳисобварақларига тўлангандан сўнг амалга оширсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси И.У. Хайдаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 февраль























Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск